Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.32K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
💼 #Тайинлов

Ёшлар ишлари агентлиги Чимбой тумани бўлимига раҳбари тайинланди

Ушбу лавозимда Ислам Зарликов иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

У тайинловга қадар Чимбой тумани ҳокимлигининг девонхона бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹💥 «Нукус» полигонида артиллериячиларнинг навбатдаги ўқув йиғини ўтказилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг артиллерия бўлинмалари билан «Нукус» дала-ўқув майдонида ўтказилган йиғинда реактив, стволли артиллерия ҳамда миномёт бўлинмалари мутахассисларининг касбий билими оширилиб, амалиётда синовдан ўтказилди.

Ўқув йиғини доирасида Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмнинг миномёт батареяси билан қўшинлар махсус ҳаракатида миномёт батареяси томонидан батальон тактик гуруҳини оловли қўллаб-қувватлаш мавзусида тактик машғулот ўтказилди.

Тактик машғулот давомида миномётчилар кундузи ва тунда 3000-3500 метр масофада турган нишонларни яксон этди. Тунги вақтда батарея томонидан ёритувчи снарядлар самарали қўлланди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Қорақалпоғистонда қурилиш корхоналари сони қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикамизда жами 41 415 та қурилиш корхонаcи фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 615 тага кўп.

📈 2021 йил январ ойида 607 та қурилиш корхонаси янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

🔸 Тошкент шаҳри – 8 034 та
🔸 Тошкент вилояти – 3 592 та
🔸 Қашқадарё вилояти – 3 334 та
🔸 Фарғона вилояти – 3 270 та
🔸 Андижон вилояти – 3 121 та
🔸 Самарқанд вилояти – 3 117 та
🔸 Бухоро вилояти – 2 773 та
🔸 Сурхондарё вилояти – 2 517 та
🔹Қорақалпоғистон Р. – 2 333 та
🔸 Наманган вилояти – 2 302 та
🔸 Жиззах вилояти – 2 034 та
🔸 Хоразм вилояти – 1 924 та
🔸 Навоий вилояти – 1 571 та
🔸 Сирдарё вилояти – 1 493 та

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💼 #Тайинлов

Қораўзак тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Ғайратдин Аметов
Қораўзак тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аметов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси кадрлар бўлими назоратчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
«Метан заправка»ларнинг иш соати 05:00 дан 15:00 гача қилиб қўйилди

Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан «Hududgazta'minot» АЖ табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловларни киритмоқда.

Хусусан, чекловларга кўра, ҳайдовчилар газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишлари белгиланган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🚌 Тошкентдан Қорақалпоғистонга автобуслар қатнови қайта йўлга қўйилди

Об-ҳавонинг ноқулайлиги сабабли Тошкент автовокзалидан 25 феврал куни ҳаракатланадиган барча автобус рейслери бекор қилинганди.

Aвтовокзал маъмуриятининг Kun.uz мухбирига маълум қилишича ҳозирга келиб рейслар қайта йўлга қўйилган.

Маълумот учун, 25 феврал куни йўловчилар учун Ташкент автовокзалидан Манғит шаҳрига 13:00 даги рейс бекор қилинганди.

Ташкент-Нукус йўналишида соат 17:00 даги рейс қайта тикланган. Aйни вақтда барча чипталар сотиб бўлинган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⛅️ #Об_ҳаво

26 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 26 феврал, жума куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −20…−15 даража, кундузи −8…−3 даража совуқ; Устюртда кечаси −23…−18 даража, кундузи −15…−10 даража совуқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Интернет орқали савдо қилувчилар бу ҳақда солиқ органига хабар бериши мажбурий қилиниши мумкин

▪️Янги тақдим этилган лойиҳага кўра, 1 апрелдан бошлаб интернет (ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар) орқали савдо қилувчилар иш бошлагани тўғрисида солиқ органига хабар бериши ва махсус рақамли кодни олиши шарт бўлади. Бу орқали солиқ йиғими 196 млрд сўмга ошиши кутилмоқда.

▪️Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида, электрон савдосини солиқ органларини хабардор қилмасдан, шунингдек, Интернет тармоғида махсус рақамли коддан фойдаланмасдан амалга оширувчи шахслар тўғрисида хабар берганлар рағбатлантирилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️📹 Aмударёдаги кўприк дарёга оқиб кетди

#Амударё_тумани'даги Жумуртов Понтон кўпригини муз бўлаклари бузиб кетгани айтилмоқда.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳозирда кўприк дарёда оқиб кетмоқда. Кўприкда ҳаракат мутлақо тўхтаб қолган. Машина ва одамлар дарёдан тиркама қайиқларда ўтмоқда.

Ушбу кўприк Aмударёнинг Жумуртов саноат шаҳарчасида жойлашган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғлайди. Aйни вақтга келиб тумандаги иккала понтон кўприк ҳам очилиб қолиши натижасида ҳаракат тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, охирги икки кундан бери Қорақалпоғистонда кескин совуқ об-ҳаво кузатилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусдаги Президент мактабида «Ted talk Nukus» лойиҳаси ишга тушди

Нукус шаҳридаги Президент мактабида 25 феврал куни «Ted talk Nukus» лойиҳаси ишга туширилди. Бу ҳақда мактаб маъмурияти Kun.uz мухбирига хабабр берди.

Таъкидланишича, лойиҳа инглиз тили фани ўқитувчиси Венера Бекмуратова ва чет эллик ўқитувчилар тарафидан ташкиллаштирилган. «Ted talk Nukus PM» лойиҳасида мактаб ўқувчилари билан тажрибали инсонлар бир мавзу атрофида ўз фикрлари билан ўртоқлашишади.

«Ted talk»нинг илк сонини мактабнинг 9-синф ўқувчилари «Honesty and Integrity» мавзусида ўтказишган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
1 мартдан кўчабоши ва уйбошиларга ҳар ойда компенсациялар тўланади

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 1 мартдан маҳалла фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация тўланиши белгиланмоқда.

Бунда кўчабоши ва уйбоши фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткич орқали баҳоланади. Улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатгани инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда пул тўланади.

Компенсация пул тўлови тўланиши кўчабоши ва уйбоши маҳалла фаолиятида фаол иштирок этмаса муддатидан олдин тўхтатилади. Бунга маблағлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади. Уни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги назорат қилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда «ТОП-500»ликка кирган ОТМнинг филиали очилиши мумкин

Aжиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Абай номидаги Қозоқ Миллий педагогика университети маркетинг бўлими бошлиғи Aсел Қаламбаева билан учрашув бўлиб ўтган.

Хорижий ОТМ меҳмонларини институт проректорлари Мирзамурат Жумамуратов ва Полатбек Калханов қабул қилган.

НДПИ матбуот котибининг маълум қилишича, учрашувда Қорақалпоғистонда Қозоқ Миллий педагогика университети филиалини очиш борасида сўз борган. Иккала олийгоҳ ўртасида ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланган.

Маълумот учун, мазкур хорожий ОТМ «ТОП-500»лик рейтингдан ўрин олган. Қозоғистонда педагогик соҳада биринчи ўринда туради.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари