This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тахиатош ИЭСда иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувватга чиқарилди
Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бирининг қуввати 280 МВт бўлган 2 та буғ-газ қурилмасини қуриш инвестицион лойиҳасининг амалга оширилиши доирасида иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувватга чиқарилди.
Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, ҳозирда функционал синаш ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, станция Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергияси билан таъминлайди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

🌤 #Об_ҳаво
23 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 23 феврал, сешанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 0…−5 даража совуқ, кундузи −2… +3 даража илиқ бўлади.

💼 #Тайинлов
Хўжайли тумани ҳокимга ўринбосар тайинланди
Азамат Ниетуллаев Хўжайли тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинанди. Бу ҳақда Хўжайли тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.
Ниетуллаев тайинловга қадар ДСҚ ёнидаги кадастр палатаси Хўжайли тумани филиали бошлиғи лавозимида ишлаган.

Устюртдаги Белеули карвон саройи ҳақида нималарни биласиз?
🛕 Ушбу архитектура мажмуаси Устюрт текислигида жойлашган бўлиб Х-ХI асрларга тегишли.
⌛️ Карвон сарой ХIII- ХIV асрларда ҳам кенг фойдаланилган ва Хоразмшоҳлар давлатини Волга бўйи халқлари билан боғлаб турувчи савдо йўлида жойлашган.
🏛 Бугунги кунда Устюрт текисликларида карвон саройни эслатувчи фақат асосий дарвозанинг харобалари сақланиб қолган.

🗓 22 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🚗 UzAuto Motors мижозлар билан шартномалар тузишни март ойидан бошлайди
🚘 Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар хусусий секторга ўтказилиши кутилмоқда
🏢 Жиззахда вилоят ҳокимининг яқин қариндошлари миллиардлаб сўмлик лойиҳаларга эгалик қилмоқда
♻️ Сурхондарё вилояти ҳокимлигидаги мансабдор бир қанча хусусий компанияларга эгалик қилиши маълум бўлди
🌨 Кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг куртаклари ва гулларига зарар етказади — «Ўзгидромет»
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Қорақалпоғистоннинг 12 та туманида янги эркин иқтисодий зона ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Амударё, Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус, Тахиатош, Тўрткўл, Хўжайли, Шуманай ва Элликқалъа туманларида жами 875,4 га ер майдонида «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда.
«Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятини бошқариш «Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасига юклатилган.

Француз компанияси Қорақалпоғистонда мактабларни ичимлик суви билан таъминлайди
20 феврал куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Франциянинг Suez компанияси вице-президенти Эрик Гебали учрашув ўтказди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, учрашувда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, Франция томони Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режалари ҳақида маълумот берди.
Хусусан, улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳа компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Қорақалпоғистондан 253 киши ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди
Қорақалпоғистондан 253 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистоннинг Aқтау шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграсияси агентлиги хабар бермоқда.
Aгентлик томонидан вақтинча ишлаш учун Қозоғистонга ишга кетаётган фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилган.
Эслатиб ўтамиз, Пандемия даврида Ташқи меҳнат миграсияси агентлиги ва Қозоғистон иш берувчилари ўртасида ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

❓#Биласизми
📹 Тишларни қандай қилиб тўғри ювиш мумкин?
🦷 Чўткани горизонтал ҳаракатлантиришни унутинг. Бу билан тиш эмалидаги овқат қолдиқларини тозалай олмайсиз.
Уни тиш орасидаги бўшлиқларга ўтказиб юборган бўласиз. Кўп ҳолларда кариес шундай бошланади.

📹 Нукус ташқарисидаги чиқиндихона полигони қандай ҳолатда?
Чиқиндихона полигони Нукусдан 2 км узоқликда жойлашган. Полигон 2 йилдан бери чиқиндиларни қабул қилмайди. У ёпилганига қарамасдан, чиқиндилар тўлиқ йўқотилмаган.
Чиқиндилар орасида чиримайдиган каучук ва синиқ шишалар ҳам бор. Кун исиши билан ҳавода жуда қўланса ҳид пайдо бўлади. Шунга қарамай полигондан пул топиш мумкин.
Чиқинди йиғувчининг айтишича, кунига 20-30 минг сўм топса бўлади. У асосан баклашка ва темир буюмларни йиғади. Полигон ҳудуди 2-3 гектарни ташкил қилади.
Ҳозирда Нукуснинг маиший чиқиндилари бошқа полигонга олиб борилмоқда.

1 мартдан бошқа ҳудудлардан келиб дарс берувчи педагогларга устама тўланади
🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.
🔰 Бунда:
➖ бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
➖ бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Қорақалпоғистонда кунлар совиб, кучли шамол турди. ФВБ огоҳлантирмоқда
Ўзгидрометеология хабарига кўра, Қорақалпоғистонда 23-27 феврал кунлари оралиғида об-ҳаво кечаси 17-22 градусгача совуб кетиши, 23-25 феврал эса кунлари 20-22 м/с тезликда кучли шамол эсиши мумкин.
Шу сабабли Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хавфсизлик чораларига амал қилишни таъкидламоқда.
Қуриган дарахтлар, ҳар хил мустаҳкамланмаган қурилишлар олдида ҳаракатланганда эътиборли бўлиш, иложи борича бундай жойларда автомашиналарни қолдирмаслик сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир неча туманларида қор ёғмоқда.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзгидрометеология хабарига кўра, Қорақалпоғистонда 23-27 феврал кунлари оралиғида об-ҳаво кечаси 17-22 градусгача совуб кетиши, 23-25 феврал эса кунлари 20-22 м/с тезликда кучли шамол эсиши мумкин.
Шу сабабли Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хавфсизлик чораларига амал қилишни таъкидламоқда.
Қуриган дарахтлар, ҳар хил мустаҳкамланмаган қурилишлар олдида ҳаракатланганда эътиборли бўлиш, иложи борича бундай жойларда автомашиналарни қолдирмаслик сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир неча туманларида қор ёғмоқда.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чимбойда ноодатий «рақсга тушаётган» чуғурчуқлар пайдо бўлди
#Чимбой_тумани'да «рақсга тушаётган» чуғурчуқларнинг видеоси пайдо бўлди.
Kun.uz ботига келиб тушган видео остида «Осмонда бир гуруҳ қушлар ажойиб кўриниш ҳосил қилмоқда», — дея изоҳ қолдирилган.
Мазкур табиат ҳодисаси мурмурация деб аталади. Бунда қушлар улкан тўда бўлиб, осмонда ғайриоддий динамик шаклни ҳосил қилади. Бу каби қуш соатига 40 километргача ҳаракатланиши мумкин.

⛅️ #Об_ҳаво
24 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 феврал, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси −22…−17 даража, кундузи −15…−10 даража совуқ; Устюртда кечаси −25…−20 даража, кундузи −18…−13 даража совуқ бўлади.

❓#Танийсизми
Олдин Вазирлар Кенгаши раиси бўлган ҳокимни танийсизми?
Kun.uz Қорақалпоғистондаги масъул раҳбар шахслар билан таништиришда давом этади.
Бахадир Янгибаев 1960 йил Беруний туманида туғилган. Тошкент автомобил йўллари ва транспорти институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетларини тугатган.
Фаолиятини Беруний туман Йўл қурилиш-таъмирлаш корхонасида оддий ишчи, уста, прораб вазифасидан бошлаган.
У Ғалла банк АТБ Қорақалпоғистон филиали бошқарувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири лавозимигача кўтарилган.
Янгибаев ҳозирги лавозимига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси бўлиб ишлаган.
У 2016 йил октябрдан Шуманай тумани ҳокими вазифасида ишламоқда.

📊 Январ ойида Қорақалпоғистонда қанча истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилди?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ ойида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу жами саноат маҳсулотлари улушида 25,2 фоизга тенг.
2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:⬇️
🔹Қорақалпоғистон Р. – 175,4 млрд сўм;
🔸Андижон – 477,4 млрд сўм;
🔸Бухоро – 503,5 млрд сўм;
🔸Жиззах – 155,1 млрд сўм;
🔸Қашқадарё – 314,4 млрд сўм;
🔸Навоий – 255,9 млрд сўм;
🔸Наманган – 394,6 млрд сўм;
🔸Самарқанд – 899,5 млрд сўм;
🔸Сурхондарё – 120,3 млрд сўм;
🔸Сирдарё – 205,3 млрд сўм;
🔸Тошкент – 897,9 млрд сўм;
🔸Фарғона – 502,0 млрд сўм;
🔸Хоразм – 459,9 млрд сўм;
🔸Тошкент ш. – 1 122,8 млрд сўм.

🗓 23 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🏫 Депутат мактаблар рейтинги ОТМга кирган ўқувчилар сони билан белгиланишига эътироз билдирди
🔛 Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳрининг ишдан олинган ҳокими ҳақида фикр билдирди
📗 Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди
👍 Масс-медиа фонди журналист фаолиятига тўсқинлик учун жиноий жавобгарлик белгиланишини қўллаб-қувватлади
💸 ДСҚ пулларни ноқонуний нақдлаштирувчи яна 129та фирма аниқланганини эълон қилди

💦 Қорақалпоғистонда 14 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, ўтган 2020 йилда Қорақалпоғистонда сув тежовчи технологияларни ўрнатган фермер хўжаликларига 1 млрд 400 млн сўм субсидия ажратилган.
Фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан «Жиззахпластмасса» заводи билан шартнома тузилиб, 80 комплект эгилувчан қувур олиб келинган. Улар ёрдамида жами 3 200 гектардаги қишлоқ хўжалиги экини суғорилган. Бу усулда ўқариқларда йўқотилиши кутилган 4,9 млн метр куб сувни тежашга эришилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда 2021 йилда 14 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш белгиланган, дейилади Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги маълумотида.