Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.37K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🔵 4 та муҳим хабар

💼 Зoя Арзибаева Нукус тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлади.

📊 Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон бошқармаси 8 ойда 1 трлн 424 млрд сўмлик 64 мингдан ортиқ ижро ҳужжатларини тамомлади.

👨🏻‍💻 Нукус туманида IT ўқув маркази очилди. У ерда ёшлар 6 та соҳа бўйича билим олишлари мумкин.

💼 Қўнғирот тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи лавозимига Рахат Ишмуратов тайинланди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🗓 30 сентябр:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

⛳️ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда янги тартиблар жорий этилмоқда
👉 https://kun.uz/89618575

⚖️ Профилактика инспекторларига судга бормасдан маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати берилмоқда
👉 https://kun.uz/62530167

🛑 Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
👉 https://kun.uz/74276975

🚘 Йўллар кенг бўлиши тирбандлик муаммосида ечим бўла оладими?
👉 https://kun.uz/05835298

🧮 ҚҚС тўловчилар махсус рўйхатдан ўтиши белгилаб қўйилди
👉 https://kun.uz/05749483

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
📸 Қорақалпоғистонлик устоз ва мураббийларга давлат мукофотлари топширилди

▪️ Жўқорғи Кенгес мажлислар залида Қорақалпоғистон таълим соҳаси фидойиларига фахрий унвон, орден ва медалларни тантанали равишда топшириш маросими ўтказилди.

🏅 Мукофотларни Жўқорғи Кенгес Раиси Мурат Камалов, Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ва Жўқорғи Кенгес Раисининг биринчи ўринбосари Атабек Давлетов топширди.

📄 Мукофотланган Қорақалпоғистон таълим соҳаси ходимлари рўйхати

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Пенсия ва нафақа тўлаш 4 октябрдан бошлаб амалга оширилади - Пенсия жамғармаси

Октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

👉 https://kun.uz/11223697

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🔵 3 та муҳим хабар

⚡️«Тахиатош ИЭС»нинг куз-қиш мавзумига тайёргарлик ишлари якунланди. 8-сонли энергоблок 2021—2022 йил куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлаши режалаштирилган.

🏢 Қораўзакда Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. ДХМнинг Қорақалпоғистондаги ўнинчи биносида 10та қабул ойналари орқали 160дан ортиқ давлат хизматларини олиш мумкин.

🏗 Бўзатовда жорий йилда йўл-транспорт, ичимлик сув, газ ва электр энергияси таъминотида 35 млрд сўмга тенг ишлар амалга оширилади. Шунингдек, 21 та ижтимоий объектда 45,6 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Молиявий зарар, қонунга зид ва ҳаром» – Тотализатор қурбонлари ва соҳа мутахассислари замонавий фирибгарлик ҳақида

Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар ўртасида спорт ўйинларига пул тикиш ортидан ўз жонига суиқасд қилган, уй ва мол-мулкларини сотган ва бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўяётганлар ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Шунга қарамай, Ўзбекистонда бу турдаги ўйинларни қонунийлаштириш борасида ҳаракатлар давом этмоқда.

Kun.uz тотализатор қурбонлари ва соҳа мутахассислари билан ушбу ўйинларнинг жамиятимизга таъсири борасида суҳбатлашди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони тўлиқ кўриш

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистон ИИВга ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига Бахтжaн Избoсаров тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Избосаров ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистон делегацияси ШҲТ мамлакатлари минтақа раҳбарлари форумида иштирок этди

ШҲТ мамлакатлари минтақалари раҳбарларининг Челябинскдаги (Россия) иккинчи форумида Қорақалпоғистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Алибек Камолов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Форум доирасида «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ҳудудлари мисолида қишлоқ хўжалигида минтақавий ҳамкорлик» мавзусида шуъба мажлиси бўлиб ўтди.

Минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш дастурини амалга ошириш механизмларига бағишланган ялпи мажлисда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов иштирокчиларга видеомурожаат йўллади.

Форумда 8 мамлакатдан 30 дан ортиқ вилоят вакиллари қатнашди. Россия, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Покистон минтақалари раҳбарлари ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Анжуман доирасида Челябинск вилояти ҳукуматида Россия-Ўзбекистон бизнес кенгаши бўлиб ўтди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
👨🏻‍💻 Хўжайлида IT ўқув маркази очилди

1 октябрь куни Хўжайли туманида IT ўқув марказининг очилиш маросими ўтказилди.

Унда туман ҳокими Женис Ермашев ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Тимур Баекеев иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Нукус туманида шундай марказ очилганди.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
41 нафар таълим соҳаси ходимлари Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланишди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми «1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

👉 https://kun.uz/55909924

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
📸 #Кун_сурати

⚡️ Қорақалпоғистонда веломарафон совриндорига ванна ойнаси берилди

▪️ Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистонда ўтказилган веломарафон ғолиб ва совриндорларига фахрий ёрлиқ ва ванна ойнаси берилгани акс этган сурат тарқалди.

🚴🏻 Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, ҳолат Тахтакўпир туманида кузатилган. Суратда ҳокимлик вакиллари ҳам кўриниш берган. Веломарафон қачон, қай тартибда ўтказилгани ҳозирча номаълум.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
🗓 2 октябр:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿🇹🇲Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
👉 https://kun.uz/05401284

🇺🇿🇷🇺Ўзбекистонлик фермерларга Россиядан ер ажратиш имконияти муҳокама қилинмоқда. Ҳосил Ўзбекистонга олиб кетилади
👉 https://kun.uz/35604927

👨‍🎓👩‍🎓“Талаба тадбирлар залини эмас, миясини тўлдириши керак” — АҚШ элчихонаси грантини ютган қиз
👉 https://kun.uz/09795546

🏗 Қурувчиларга ўзи қурган тураржойларга 2 йил хизмат кўрсатиш мажбурияти юклатилмоқда
👉https://kun.uz/42437031

📜 «Гендоверенность» хатарлари: ҳеч нарсадан ҳимоя қилмайдиган ишончсиз қоғоз
👉 https://kun.uz/44891063

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
🍇 #Нарх_наво

Нукус шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 3 октябрь ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 50.000 – 68.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) 18.000 – 20.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 6.000 – 12.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 8.500 – 10.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 7.000 – 9.000 сўм
🥚 Тухум (10 дона) 10.000 – 12.500 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 5.000 – 7.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 4.000 – 8.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.000 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 3.000 сўм

❗️Ушбу нархлар бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркасидаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
#Дайжест

📢 Қорақалпоғистон Республикаси ҳаётига оид ҳафта давомида эълон қилинган асосий хабар ва янгиликлар

🗓 26 сентябрь – 3 октябрь

🌉 Нукусдаги қимирлаб турадиган 1,5 млрд сўмлик пиёдалар кўпригида ишлар қачон якунига тўлиқ етказилади?
👉 https://kun.uz/63321058

🤳🏻 Мурат Камалов биринчи марта ёшлар билан селфига тушди
👉 https://t.iss.one/kunuzqoraqalpogiston/4318

💼 ТАТУ Нукус филиали директори ишдан кетди
👉 https://t.iss.one/kunuzqoraqalpogiston/4320

🌪 Қорақалпоғистон посёлкасида яна қум бўрони кўтарилди
👉 https://t.iss.one/kunuzqoraqalpogiston/4323

🏅41 нафар таълим соҳаси ходимлари Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланишди
👉 https://kun.uz/55909924

🚴🏻 Қорақалпоғистонда веломарафон совриндорига ванна ойнаси берилди
👉 https://t.iss.one/kunuzqoraqalpogiston/4352

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари