Мўйноқда бепул Wi-Fi зонаси ташкил қилинди
«Future Muynak» ахборот технологиялари ва "BookCafe" марказида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси томонидан бепул Wi-Fi зонаси ташкил қилинди.
Эндиликда марказда мактаб ўқувчилари интернетдан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди, дейилади хабарда.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари

🌤 #ОБ_ҲАВО
24 cентябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 cентябрь куни Қорақалпоғистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +5-10 даража илиқ, кундузи +22-27 даража иссиқ бўлади.

Ҳафта давомида Қорақалпоғистонда эфирга узатиладиган телевизион дарслар жадвали эълон қилинди
Ҳар куни соат 8:15дан бошлаб "Қарақалпақстан" телеканали орқали эфирга узатиладиган мактаб ўқувчилари учун тайёрланган дарс жадвали билан танишинг.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ҳар куни соат 8:15дан бошлаб "Қарақалпақстан" телеканали орқали эфирга узатиладиган мактаб ўқувчилари учун тайёрланган дарс жадвали билан танишинг.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Президент Оролбўйи минтақасини экологик инновасия ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТнинг махсус резолюсиясини ишлаб чиқишни таклиф этди
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Aссамблеясининг 75-сессиясида Орол денгизи билан боғлиқ маммоларга ҳам тўхталиб ўтди:
"Давримизнинг ўткир муаммоларидан яна бири – глобал иқлим ўзгаришларидир. Бугунги кунда ҳар бир мамлакат бу жараённинг салбий таъсирини ҳис этмоқда. Минг афсуски, бундай ўзгаришлар Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф туғдирмоқда.
Эътиборингизни яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратмоқчиман. Оролбўйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланди. Биз мавжуд аҳволни яхшилаш учун бу ерда 2 млн гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқдамиз.
Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст фонди тузилди. Умид қиламизки, ушбу фонд оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлиб хизмат қилади.
Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновасия ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеясининг махсус резолюсиясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди", дейди Шавкат Мирзиёев.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн таълимда Қорақалпоғистон халқ таълими вазири ўқитувчиларга қандай баҳо берди?
Саволга Қорақалпоғистон халқ таълими вазири Aманжол Aяпов Kun.uz мухбири билан бўлган мулоқотда жавоб берди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Саволга Қорақалпоғистон халқ таълими вазири Aманжол Aяпов Kun.uz мухбири билан бўлган мулоқотда жавоб берди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қатор масалаларда ўз ташаббусларини илгари сурди
Шавкат Мирзиёев Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс ишлаб чиқишни таклиф этди
Президент Марказий Осиё давлатларининг глобал иқтисодий, транспорт йўлакларига интеграциясини таъминлаш зарурати ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев БМТда афғон масаласи бўйича қўмита ташкил этишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев БМТнинг Оролбўйидаги вазият бўйича махсус резолюциясини қабул қилишга чақирди
Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон раҳбари халқаро минбарда илк бор давлат тили - ўзбек тилида нутқ сўзлади.

🔹 #Кун_ҳикмати
«Сендан ёрдам сўрамаганларга ёрдам беришга шошилма. Сендан маслаҳат сўрамаганларга маслаҳату насиҳатларингни тиқиштирма. Ўзингни, сўзингни, фикрингни қадрла».
©️ Жорж Бернард Шоу

Қорақалпоғистондаги Жампиқ қалъа ҳақида нималарни биласиз?
🔸У Қораўзак тумани худудида жойлашган бўлиб, мил.авв. IV-III асрлар, милодий IV, IX-XI, XIII-XIV асрларга тегишли.
🔸Археолог С.П.Толстов "Жампиқ қалъа"ни ўша даврдаги Хоразм давлатининг энг чиройли қўрғон деб атаган.
🔸Археологик қазишмалар вақтида қалъадан Шарқ ва Ғарб мамлакатларидан (Хитой, Ҳиндистон, Европа мамлакатлари, Миср, Россия) келтирилган кўплаб топилмалар аниқланган.
🔸Шунингдек, бу ерда 1319-1320 ва 1345-1346 йилларга тегишли тангалар топилган. Бу шуни кўрсатадики, қалъада XIV аср ўрталаригача ҳаёт бўлган.
Мазкур қалъа маданий мерос объекти ҳисобланади.

❓Онлайн таълим берган ўқитувчи билан анъанавий таълим берган ўқитувчи ойликларида фарқ бўладими?
✅Саволга Қорақалпоғистон халқ таълими вазири Aманжол Aяпов Kun.uz мухбири билан бўлган мулоқотда жавоб берди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
✅Саволга Қорақалпоғистон халқ таълими вазири Aманжол Aяпов Kun.uz мухбири билан бўлган мулоқотда жавоб берди.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Абитуриент талаба бўлгани ҳақида қандай билиши мумкин?
ДТМ мандат эълон қилинадиган сана бўйича маълумот берди
👉 Батафсил бу ерда

Қорақалпоғистонлик комик актёр вафот этди
23 сенябрь күни Қорақалпоғистонлик комик актёр Илҳам Сайманов вафот этди. Ўлимидан олдин у Нукусдаги Covid–19 тақсимлаш марказида даволанаётган эди.
Илҳам Сайманов 1983 йилда Шуманaй туманида туғилган. У 2006 йили "Қувноқлар ва зукколар" танловининг чемпиони бўлган.
Kun.uz'га маълум бўлишича, бир кун олдин 22 сентябрь куни Илҳам Саймановнинг онаси ҳам оламдан ўтган.
Kun.uz сайти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

🌤 #Об_ҳаво
25 cентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 cентябрь куни Қорақалпоғистонда бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +5...+10°C, кундузи +22...+27°C иссиқ бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
25 cентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 25 cентябрь куни Қорақалпоғистонда бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +5...+10°C, кундузи +22...+27°C иссиқ бўлади.
👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда ҳайдовчи йўлга чиқиб кетган ёш болакайни қутқариб қолди
Ижтимоий тармоқларда Нукусдаги кўчаларнинг бирида ёш болакай қутқариб қолингани акс этган видео тарқалди. Унда болакай йўлга югуриб чиқиб кетади.
Марказий кўчадан ҳаракатланиб келаётган машиналар тўхташади. Cobalt эгаси ёш болани онасининг қўлига топширади.

Қорақалпоғистондаги энг катта аудиторияга эга блогер фаолиятини тўхтатди
«Блогерликни давом эттирмайман. Блог юритишдан мақсад фақатгина камчиликларни тузатиш эди. Ундан бошқа ҳеч қандай ниятим йўқ. Бугун тушундим, блогерликни давом эттиргандан 1 грамм ҳам фойда йўқ. Фақат фигурантлар олдида турган "пешка"ларини "жертва" қилиб, ўзлари омон қолаверади. Букрини гўр тўғрилайди», – дея якунлаган қорақалпоғистонлик блогер ўз постини.
Бахтияр Кадирбергенов блогидаги 2019 йилнинг январ ойидан бошлаб ёзилган барча постларини ўчириб ташлаган.
Блогер охирги постларида Россияда ўзига нисбатан босим бўлгани ва ҳибсга олиниб, қўйиб юборилгани ҳақида ёзган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги 3 нафар ОAВ бош муҳаррирлари тунда прокуратура, эртасига эса яна 3 нафар блогерлар ИИВга олиб келиниб сўроқ қилинишганди.

«Бошқалардан афзал бўлишни эмас, аввалги ҳолингдан афзалроқ бўлишни хоҳла! Ақллар бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўз соҳиби билан машғул бўлганда катталашади».
© Вилям Шекспир

Мураккаб вазиятда қолган яна 17 нафар фуқаро Россиядан олиб келинди
25 сентябрь куни ушбу фуқаролар Москва шаҳридан чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинган ўзбекистонликлар асосан касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган шахслар тоифасига киради.
Аввалроқ Россия ва Қозоғистонда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 7 киши Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар бергандик.

238 нафар қорақалпоғистонликка «Меҳр-саховат» кўкрак нишони берилди
Президент фармонига кўра, пандемия даврида Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида ўзларининг эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлган бир гуруҳ фаолларга «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди:
Aмударё тумани –11🏅;
Беруний тумани –17🏅;
Бўзатов тумани –5🏅;
Тўрткўл тумани –17🏅;
Элликқалъа тумани –9🏅;
Қонликўл тумани –9🏅;
Қораўзак тумани –8🏅;
Кегейли тумани –3🏅;
Қўнғирот тумани –13🏅;
Мўйноқ тумани –8🏅;
Нукус тумани –10🏅;
Тахтакўпир тумани –13🏅;
Хўжайли тумани – 8🏅;
Чимбой тумани –15🏅;
Шўмонай тумани –11🏅;
Тахиатош тумани –7🏅;
Нукус шаҳри –30🏅.
Умуман, Қорақалпоғистондаги 238 нафар фаоллар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

🚺 Қайси соҳада кўпроқ аёллар фаолият юритади?
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг 42,1 фоизини аёллар ва 57,9 фоизини эркаклар ташкил этган.
🤰 Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг кўп аёллар (76,8 %) фаолият юритган.
🤵 2019 йилда ташиш ва сақлашда 92,8 % ва қурилиш соҳасида 93,8 % эркаклар ишлаган.

Президент бошқарган селектор йиғилишида Нукус тумани танқид қилинган
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган эди. Шунга мувофиқ, биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилган.
Жумладан, йиғилишда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқиш ҳажми, экспорт кўрсаткичлари бўйича Нукус туманидаги аҳвол қониқарсизлиги танқид қилиниб, аслида туманда етарлича салоҳият ва инфратузилма борлиги таъкидланган.
➡️ Батафсил ўқинг
Мутасаддиларга «қониқарсиз» деб баҳоланган туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилган. “Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланган.