Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.28K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
1 мартдан бошқа ҳудудлардан келиб дарс берувчи педагогларга устама тўланади

🏫 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинади.

🔰 Бунда:

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда кунлар совиб, кучли шамол турди. ФВБ огоҳлантирмоқда

Ўзгидрометеология хабарига кўра, Қорақалпоғистонда 23-27 феврал кунлари оралиғида об-ҳаво кечаси 17-22 градусгача совуб кетиши, 23-25 феврал эса кунлари 20-22 м/с тезликда кучли шамол эсиши мумкин.

Шу сабабли Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хавфсизлик чораларига амал қилишни таъкидламоқда.

Қуриган дарахтлар, ҳар хил мустаҳкамланмаган қурилишлар олдида ҳаракатланганда эътиборли бўлиш, иложи борича бундай жойларда автомашиналарни қолдирмаслик сўралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистоннинг бир неча туманларида қор ёғмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чимбойда ноодатий «рақсга тушаётган» чуғурчуқлар пайдо бўлди

#Чимбой_тумани'да «рақсга тушаётган» чуғурчуқларнинг видеоси пайдо бўлди.

Kun.uz ботига келиб тушган видео остида «Осмонда бир гуруҳ қушлар ажойиб кўриниш ҳосил қилмоқда», — дея изоҳ қолдирилган.

Мазкур табиат ҳодисаси мурмурация деб аталади. Бунда қушлар улкан тўда бўлиб, осмонда ғайриоддий динамик шаклни ҳосил қилади. Бу каби қуш соатига 40 километргача ҳаракатланиши мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⛅️ #Об_ҳаво

24 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 феврал, чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат кечаси −22…−17 даража, кундузи −15…−10 даража совуқ; Устюртда кечаси −25…−20 даража, кундузи −18…−13 даража совуқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Танийсизми

Олдин Вазирлар Кенгаши раиси бўлган ҳокимни танийсизми?

Kun.uz Қорақалпоғистондаги масъул раҳбар шахслар билан таништиришда давом этади.

Бахадир Янгибаев 1960 йил Беруний туманида туғилган. Тошкент автомобил йўллари ва транспорти институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университетларини тугатган.

Фаолиятини Беруний туман Йўл қурилиш-таъмирлаш корхонасида оддий ишчи, уста, прораб вазифасидан бошлаган.

У Ғалла банк АТБ Қорақалпоғистон филиали бошқарувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири лавозимигача кўтарилган.

Янгибаев ҳозирги лавозимига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси бўлиб ишлаган.

У 2016 йил октябрдан Шуманай тумани ҳокими вазифасида ишламоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📊 Январ ойида Қорақалпоғистонда қанча истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилди?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ ойида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу жами саноат маҳсулотлари улушида 25,2 фоизга тенг.

2021 йил январ ойида ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:⬇️

🔹Қорақалпоғистон Р. – 175,4 млрд сўм;
🔸Андижон – 477,4 млрд сўм;
🔸Бухоро – 503,5 млрд сўм;
🔸Жиззах – 155,1 млрд сўм;
🔸Қашқадарё – 314,4 млрд сўм;
🔸Навоий – 255,9 млрд сўм;
🔸Наманган – 394,6 млрд сўм;
🔸Самарқанд – 899,5 млрд сўм;
🔸Сурхондарё – 120,3 млрд сўм;
🔸Сирдарё – 205,3 млрд сўм;
🔸Тошкент – 897,9 млрд сўм;
🔸Фарғона – 502,0 млрд сўм;
🔸Хоразм – 459,9 млрд сўм;
🔸Тошкент ш. – 1 122,8 млрд сўм.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
💦 Қорақалпоғистонда 14 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилади

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, ўтган 2020 йилда Қорақалпоғистонда сув тежовчи технологияларни ўрнатган фермер хўжаликларига 1 млрд 400 млн сўм субсидия ажратилган.

Фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан «Жиззахпластмасса» заводи билан шартнома тузилиб, 80 комплект эгилувчан қувур олиб келинган. Улар ёрдамида жами 3 200 гектардаги қишлоқ хўжалиги экини суғорилган. Бу усулда ўқариқларда йўқотилиши кутилган 4,9 млн метр куб сувни тежашга эришилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда 2021 йилда 14 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш белгиланган, дейилади Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги маълумотида.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📸 Қорақалпоғистонлик фотожурналистнинг онлайн фотокўргазмаси ўтказилди

Ўзбекистон санъат академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан қорақалпоғистонлик фотожурналист Мақсет Ҳабийбуллаевнинг ижодий ишларидан иборат «Кумуш қиш» деб номланган онлайн фотокўргазмаси ташкил қилинди.

Унда фотожурналистнинг қиш фаслида олинган манзараларини ўзида жамлаган 40 дан зиёд кадрлар жой олган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🍯 Амударё туманида йилиги 25-30 тонна асал етиштирилмоқда

Ҳудудда 2019 йил ташкил этилган асаларичилик кластери бир мавсумда 30-40 ёшни асаларичилик йўналиши бўйича ўқитиб, ҳар бирига 4 асалари ойласидан бериб келмоқда.

Kластерга Хитойдан қадоқлаш цехлари олиб келинган. Ҳозирда 20 киши иш билан таъминланган.

Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари кенгашининг маълум қилишича, асаларичилик агро кластерини ташкил этиш учун 1 млрд 200 млн сўм имтиёзли маблағ йўналтирилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

📹 Ноодатий архитектура асосида қурилган дунёдаги 15 та бинони кўрганмисиз?

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️ Чимбойда ҳокимлик биносининг том қисми учиб кетди

Kun.uz ботига Чимбой тумани ҳокимияти биносининг юқори қисми қулаб тушгани акс этган расм келиб тушди.

Вазият юзасидан Kun.uz мухбири ҳокимлик билан боғланди. Маълум бўлишича, 23 феврал куни об-ҳавонинг ноқулай келиши сабабли ҳокимият биносининг том қисми қулаб тушган. Ҳолатга кучли шамол сабаб бўлгани билдирилди.

Воқеа натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳокимлик матбуот котибининг Kun.uz'га айтишича, ҳозирда тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совиди. Вазирлик маслаҳат бермоқда

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева 24-27 феврал кунлари кутилаётган совуқ об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни сақлаш бўйича тавсиялар берди.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши шароитида мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини сақлаб қолиш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга ошириш тавсия этилган:

🔹мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш;

🔹мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш ҳашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш. Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги 0,5-0,75 м.дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш.

Вазирликнинг батафсил тавсияси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари