Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.29K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🌤 #Об_ҳаво

12 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 12 феврал, жума куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
📉 Қорақалпоғистондан бюджетга тушган тушумлар миқдори камайди

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бюджетга тушган солиқ тушумлари миқдори камайган.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 2020 йилда бюджет тушумлари 1 824 млрд сўмни ташкил қилган. 2019 йилда бундай тушумлар миқдори 3 182 млрд сўмга тенг бўлган. Камайиш 1 358 млрд сўмни ташкил қилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар муаммолари, тақво ва исломдаги бағрикенглик. Мубашшир Аҳмад билан суҳбат

Олим суҳбат давомида замонавий мусулмон ёшлари, ислом халқларининг илм-фанда ортда қолиши, қалбнинг ислоҳ бўлиши, тақво ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Берунийда салкам 500 тонна минерал ўғит талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан «Қорақалпоқагрокимёҳимоя» АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда жамиятнинг Беруний тумани филиали мансабдор шахслари мансаб мавқейини суиистеъмол қилгани аниқланган.

«Марказий» минерал ўғитлари тарқатиш шохобчасига кирим қилиниб, ўзларига ишониб топширилган, қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитларини ўз манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
«Судочье-Акпетки» қўриқхонаси ташкил қилинганидан кейин Экология қўмитасига бир неча вазифа юклатилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мўйноқ ва Қўнғиротдаги 280 507 гектар ерда «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси ташкил қилинганди.

Қарорга кўра, Давлат экология қўмитасига қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

▪️ буюртма қўриқхонаси тўғрисидаги низом, унинг штатлар жадвали тасдиқланишини ва малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминлаш;

▪️ 2021 йил якунига қадар Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Экоқўмга кўра, ҳозирда 6 та давлат буюртма қўриқхонаси ва 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, 6 та табиат боғи ва 1 та миллий боғ, 11 та табиатга бағишланган ҳайкаллар, 2 та биосфера резервати, 12 та буюртма қўриқхона, 1 та ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги мавжуд.

«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилиши натижасида уларнинг умумий майдони 3,521 млн гектардан 3,801 млн гектаргача, ёки мамлакат ҳудудининг 7,84 фоизидан 8,46 фоизгача ошди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистонда 2020 йилнинг энг яхши масъул котиби аниқланди

Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Ўзбекистоннинг барча вояга етмаганлар ишлари бўйича минтақавий идоралараро комиссиялари томонидан йил якунлари натижалари бўйича «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танлови ўтказилди.

Танлов комиссия томонидан 2017 йил 17 апрелда тасдиқланган Низом талаблари асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан баҳоланган.

Танлов натижаларига кўра, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Хўжайли тумани идоралараро комиссия масъул котиби Гулзада Фахратдинова ғолиб деб топилди. У энди Тошкентда Ўзбекистон миқёсида ўтказиладиган «Йилнинг энг яхши масъул котиби» танловида иштирок этади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қорақалпоғистоннинг 3 та туманида электр энергия бўйича чеклов жорий қилинади

Бугун 12 феврал соат 08:00 дан 18:00 га қадар Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларида электр энергияси узатилиши вақтинча тўхтатилади.

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ хабар беришича, Беруний туманидаги 220 kw'лик қўшимча автотрансформатор ўрнатилиши сабабли ушбу чеклов жорий қилинган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Дунёдаги энг қиммат сув

Дунёдаги энг қиммат сув Лос-Aнжелесда сотилади. Бу сув меёрлаштирилган таъмга эга бўлиб, Swarovski бренди остидаги қимматбаҳо тошчалар билан безатилган ва ph белгиси қўйилган шиша идишларда сотилади. Бир литр сув нархи 90 AҚШ долларига тенг.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🥎 Қорақалпоғистонда 10 та спорт иншоотининг бўш турган қисмидан фойдаланилмаяпти

Адлия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган ўрганишлар натижасига кўра, мавжуд спорт иншоотларининг бир кунлик спорт машғулотларини ўтказиш қуввати қарийб 1,5 млн кишини ташкил этади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида жами 1 434 та спорт иншооти мавжуд бўлиб, бугунги кунда улардаги мавжуд бўш ер майдонлари ва биноларнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмасдан келинмоқда.

Қайд этилган спорт иншоотларининг бўш турган қисмидан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш бўйича 120 га яқин объектларнинг рўйхати ишлаб чиқилган бўлса-да, бугунги кунга қадар бирорта ДХШ битимлари имзоланмаган. Жумладан, Қорақалпоғистонда 10 та спорт муассасасининг бўш турган бино ва ер майдонлари мавжуд.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусдаги Президент мактабидан хориждаги нуфузли ОТМларга ўқишга кирганлар сони 6 тага етди

#Нукус_шаҳри'даги Президент мактаби битирувчиси Кдырниязов Камалатдин Британиянинг Аберистуит университетига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Президент мактабининг Telegram'даги расмий канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ қорақалпоғистонлик Дамир Мирзабаев, Мирас Досчанов, Шамсуддин Камалов, Бийбимарям Жолдасбаева ҳамда Зийнет Жийенбаева AҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли ОТМларга ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

13 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 13 феврал, шанба куни Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси −3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

Президент «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрел ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
⚡️Ички ишлар ходимларининг маоши оширилади

▪️Жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 12 феврал куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.

«Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида, – деди Президент. – Бу пандемия шароитида, Бухоро ва Сардобадаги оғир кунларда яққол кўринди. Бошқа пайт ҳам хавф-хатар доим уларнинг ёнида. Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади».

👉
Қорақалпоғистон хабарлари
Нукусдаги «Темир дафтар»га киритилган оилаларга 300 қоп ун бепул тарқатилди

Жўқорғи Кенгес депутати Баходиржон Сидиқов ўз ҳисобидан Нукус шаҳридаги ўзи сайланган ҳудуддаги ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга 300 қоп унни бепул тарқатди.

Ун Нукусдаги «Анасай»,«Саманбай», «Ақ жағис», «Амударё» ва «Жийдели байсин» маҳаллалари аҳлига берилган.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизматининг маълум қилишича, депутат доим ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўмак бериб келади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Kun.uz жамоаси «Орамиздаги қаҳрамонлар» акцияси ғолиблари қаторида тақдирланди

5 кун давомида
Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган «Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивали 12 феврал куни якунланди. Шу куни Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида якуний тантанали тадбир бўлиб ўтди.

➡️ Мақолани ўқиш

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган мазкур фестивалда пандемия даврида ўзининг ташаббускорлиги, фидойилиги билан юртдошларга кўмак берган фаол фуқаролар ҳамда ташкилотлар тақдирланди. Ташкилот томонидан ўтказилган «Орамиздаги қаҳрамонлар» акциясида Kun.uz ва Daryo.uz нашрлари энг фаол онлайн нашрлар деб топилди.

📹 Тўлиқ видеони кўринг

Шунингдек, ёрдамга муҳтож талабаларнинг тўлов контрактлари учун Metsenat.uz лойиҳасини ташкил этган блогер Хушнудбек Худойбердиев ва мактабга эшакда қатнайдиган қорақалпоқ ўқувчиларига жамоат эътиборини қаратган Kun.uz мухбири Шуҳрат Саидаҳмадов ҳам фаоллар қаторида тақдирланишди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
#Биласизми

Нима учун мултфилм қаҳрамонларининг қўлида 4 та бармоқ бўлади?

▪️Бу иқтисодий сабабларга кўра пайдо бўлган. Беш бармоқли қўлни чизиш, унинг соддалаштирилган версиясидан бироз қийинроқ. Кадрлар бўйича анимация ҳақида гап кетганда, қўшимча бармоқ жуда катта ҳажмдаги аниматор ишини талаб қилган.

▪️Aйнан шу сабабли нафақат аниматор, балки таниқли тадбиркор бўлган Уолт Дисней ўз қаҳрамонлари бармоқларини камайтириб, шу билан кўп пулни тежашга муваффақ бўлди. Ғоя шунчалик яхши бўлиб чиқдики, аксарият мултфилмларда ҳали ҳам тўртта бармоқ бор.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари