Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.4K videos
34 files
64.6K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Суриянинг янги ҳукумати «Асад кучлари»ни Тартус вилоятидан сиқиб чиқармоқчи

Суриянинг Тартус вилоятида мамлакатнинг ағдарилган президенти Башар Асаднинг тарафдорлари янги ҳукумат полициясининг 14 вакилини ўлдирган. Бу вақтда турли шаҳарларда алавийлар ҳамда христианларнинг норозилик акциялари бўлиб ўтди. Улар ўз хавфсизлиги учун кафолат талаб қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/97401735

Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади

15 ёшли шахматчи Рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида муваффақият қозонди.

👉 https://kun.uz/kr/05916540

Kun.uz расмий канали
Афсуски, дастлабки уч кун давомида биз Россиядан ёлғон версиялардан бошқа ҳеч нарса эшитмадик — Илҳом Алиев

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Россия AZAL самолётининг Оқтовда қулаши сабабларини «бости-бости» қилмоқчи бўлганидан афсусда эканини айтди.

👉 https://kun.uz/kr/72880916

Kun.uz расмий канали
Алиев: Россия айбини тан олиши, айбдорларни жазолаши ва товон тўлаши керак

Озарбойжон ҳукумати Россияга Оқтовда Azerbaijan Airlines самолёти қулаши билан боғлиқ учта талаб қўйган. Россия 28 декабр куни Путин узр сўраганида биринчи талабни бажарган, Озарбойжон бошқа шартлари ҳам қабул қилинишини кутмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/12115737

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гигантлар рақобати, GPTга қўнғироқ, септиллион йиллик иш 5 дақиқада – Технодайжест

Технологик ривожланиш шунчалик шиддатли кечяптики, оёғинг остидан ер кетиб қолаётгандек бўласан киши. Бу ёқда Ғарб техногигантлари ўзларининг янгиликлари билан: баъзилари сунъий интеллектни ўқитиш учун бутунбошли атом электр станциялар энергиясини сотиб олишяпти – шунчалик катта энергия талаб қилади уларни ўқитиш. Бошқалари ўз роботлари билан бутунбошли заводларни одамсиз қилишмоқчи.

👉 https://kun.uz/kr/38834245

Kun.uz расмий канали
СССР ва Россия томонидан уриб туширилган самолётлар

Фуқаро авиацияси тарихида кўплаб йўловчи самолётлари уриб туширилган. Шу жумладан, советлар томонидан ҳам. СССР парчалангандан кейин ҳам уларни уриб тушириш давом этмоқда. Сўнгги ҳодиса 25 декабр куни Озарбойжон самолёти билан содир бўлди ва уни Россия уриб туширгани айтилмоқда. 28 декабр куни Путин ҳалокат юзасидан Илҳом Алиевдан узр сўради. Бироқ Россия шу пайтгача ўзи гумонланган бошқа ҳодисаларда самолёт уриб туширганини тан олмаган.

👉 https://kun.uz/kr/29087702

Kun.uz расмий канали
Фронтдаги вазият: Россия Донбассда юриш қилмоқда, Украина бор эътиборини Курскдаги плацдармни ушлаб қолишга қаратган

Украина қуролли кучлари мудофаасидаги инқироз бутун 2024 йил давомида чўзилди. Россия ва Украина армиялари йил охирига қандай ҳолатда етиб келди? Ва улар кейинги катта жанг — Покровск учун жангга қандай тайёрланмоқда?

👉 https://kun.uz/kr/89279626

Kun.uz расмий канали
Хитой Тибет жанубида дунёдаги энг йирик ГЭС қурилишини маъқуллади

Бу қарор маҳаллий аҳоли, қўшни Ҳиндистон ва экологлар томонидан қаттиқ қаршиликка учраяпти. Маҳаллий тибетликлар эса мазкур лойиҳа оқибатида кўчириб юборилиш хавфига дуч келмоқда. Улар учун бу нафақат уй-жой йўқотиш, балки кўп асрлик маданий ва тарихий меросидан айрилишни англатади.

👉 https://kun.uz/kr/86490013

Kun.uz расмий канали
Озарбойжон Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирди

Энди россияликлар Озарбойжонда бир календар йили давомида 90 кундан ортиқ бўла олмайди. Аввалроқ, Россия ҳам чет элликларга нисбатан худди шундай қоидани жорий қилган эди.

👉 https://kun.uz/kr/24594580

Kun.uz расмий канали
АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер вафот этди

Жимми Картер 100 ёшда эди. У шундай кекса ёшгача ҳаёт кечирган АҚШнинг ягона собиқ президенти эди.

👉 https://kun.uz/kr/94622625

Kun.uz расмий канали
«Аэрофлот» самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

«Аэрофлот» авиакомпанияси самолёти йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/36503356

Kun.uz расмий канали
2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/kr/99158016

Kun.uz расмий канали
Курдларнинг қамоқдаги етакчиси ўз гуруҳини қуролларни ташлашга чақирмоқчи

Туркия қамоқхонасида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Абдулла Ўжалан курдларни қуролли қаршиликни тўхтатишга чақиришга тайёр. Унинг баёнотини курдпараст DEM партияси етказди.

👉 https://kun.uz/kr/24327839

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илҳом Алиев самолёт ҳалокатида жасорат кўрсатган экипаж аъзоларини тақдирлади

Учувчилар ва борт кузатувчиларга «Миллий қаҳрамон» унвони ва «Жасорат» ордени берилди.

👉 https://kun.uz/kr/38690773

Kun.uz расмий канали
1 январдан “Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади

2025 йил 1 январдан ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда “Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилади.

👉 https://kun.uz/kr/94048527

Kun.uz расмий канали
Навоийда тадбирга кетаётган боғча мудиралари ЙТҲга учради. Бир киши ҳалок бўлди

Машинада бўлган яна 3 боғча мудираси турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Улар Навоий вилояти МТТБ топшириғи асосида Зарафшон шаҳридан Навоий шаҳрига йил якунига бағишланган байрам тадбирига кетаётган бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/53494200

Kun.uz расмий канали
«Россия — муҳим мамлакат». Суриянинг янги раҳбари Москва билан муносабатлар ва сайловлар ҳақида гапирди

У шунингдек, навбатдаги интервюсида «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» қуролли гуруҳини тарқатиб юбориш ниятида эканини маълум қилган, курдларни бирлашишга чақирган, АҚШ, БМТ, Эрон ва Саудияга мурожаатлар йўллаган.

👉 https://kun.uz/kr/70012779

Kun.uz расмий канали
Трамп Маскнинг АҚШга H-1B визалари бўйича талабига рози бўлди

Ўта ўнг республикачилар Қўшма Штатларга малакали ишчиларни жалб қилишга мўлжалланган H-1B дастурини бекор қилишни талаб этмоқда. Доналд Трамп визаларни ҳимоя қилган Илон Маскнинг фикрига қўшилди.

👉 https://kun.uz/kr/85614967

Kun.uz расмий канали
«Уларнинг ўзи келмагунча бу хабарлар фейк деб ўйлагандим». Курскдаги шифокорлар шимолий кореялик ярадорлар ҳақида

Россия шимолий кореяликлар урушда қатнашаётганини тан олмайди ва бунинг изларини йўқотишга уринади. Маҳаллий аҳоли ҳам Курск фронти учун хорижлик ҳарбийлар чақирилганига ишонмайди. «Мен бу ерда шимолий кореяликлар бор деб ўйламайман; бизнинг армия уларсиз ҳам етарлича кучли», — деган улардан бири.

👉 https://kun.uz/kr/61568861

Kun.uz расмий канали
Асл дўстлик ва биродарлик мана шундай бўлади – Алиев Қозоғистонга миннатдорлик билдирди

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев AZAL самолётининг Оқтовдаги ҳалокати оқибатларини бартараф қилишда, жабрланганларни қутқаришда кўрсатилган ёрдам учун Қозоғистон халқига миннатдорлик билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/44444475

Kun.uz расмий канали