Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.4K videos
34 files
64.4K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Ўзбекистон ҳарбий прокурори энди президент томонидан лавозимга тайинланади

Энди Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

👉 https://kun.uz/49006683

Kun.uz расмий канали
Лазиз Тўйчиев президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимини тарк этди

У 2020 йил ноябридан шу лавозимни эгаллаб келаётганди.

👉 https://kun.uz/16064210

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Исроилда 10,5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик бор, Фаластин бўйича маълумотимиз йўқ” – Ўзбекистон ТИВ

Исроилдаги 10 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти у ерда қарияларга қараб, ишлайди. Уларнинг кўпчилиги моддий шароити туфайли қайтишни хоҳламаяпти, деган Ўзбекистон ТИВ расмийси. Фаластинда қанча ўзбекистонлик борлиги ҳақида эса, аниқ маълумот йўқ.

👉 https://kun.uz/71720376

Kun.uz расмий канали
Хоразмда ўқувчини калтаклаган педагог ишдан кетди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди

Боғот туманидаги мактабда тарих ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини дарсга тайёргарликсиз келгани учун калтаклаган. У билан меҳнат шартномаси ўз хоҳишига кўра бекор қилинди. Ҳолатни ИИБ ва болалар омбудсмани ўрганмоқда.

👉 https://kun.uz/01869618

Kun.uz расмий канали
Бутун фронт бўйлаб жанглар ва «асир олинган» Пушкин ҳайкали. Уруш суратлари

Урушнинг 614-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸👉 https://kun.uz/55682986

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Кимё халқаро университетида халқаро мутахассислар иштирокида тренинглар бошланди

👉 https://kun.uz/74312787

Реклама
Абдуқодир Тошқулов ҳам президент администрациясидан кетди

2021-2022 йилларда олий таълимга раҳбарлик қилган Тошқулов сўнгги йил давомида президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида эди.

👉 https://kun.uz/33244003

Kun.uz расмий канали
«Фаластин халқи билан бирдаммиз» — Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият бўйича илк бор муносабат билдирди

Президент Исроил армияси ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштираётгани, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келаётганига эътибор қаратди. Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун БМТ Яқин Шарқ агентлигига 1,5 млн доллар ажратилди.

👉 https://kun.uz/96796887

Kun.uz расмий канали
Тошкент жамоат транспортидаги имтиёзли нарх банк картаси орқали тўловларга ҳам татбиқ этилади

1 ноябрдан бошлаб, пойтахтда автобус ва метродан фойдаланишда йўл ҳақи нақд шаклда тўланганда 2000 сўм, ATTO ёки банк картаси орқали тўланганда эса 1700 сўмни ташкил этади. 1 соат ичида жамоат транспортидан бир неча марта фойдалангандаги имтиёзли нархлар фақат ATTO карталари орқали тўловларга тааллуқли бўлади.

👉 https://kun.uz/04408197

Kun.uz расмий канали
Президент ёрдамчиси котибиятига мудир тайинланди

Президент фармойишига мувофиқ, Зиёмуҳамедова Дилноза Муродовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/07523046

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон бўйлаб 33 мингта трансформатор эскирган. Уларни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқилади

Ҳудудлардаги 33 мингта трансформатор, 122 минг километр электр тармоқлари эскирган, дея қайд этилди президент ҳузуридаги йиғилишда. Эскирган трансформатор ва тармоқларни янгилаш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш ва 2026 йилга бориб жами йўқотишларни ҳозирги 12 фоиздан 8 фоизга тушириш вазифаси қўйилди.

👉 https://kun.uz/88982619

Kun.uz расмий канали
Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди

HUAWEI WATCH GT’нинг сўнгги авлоди бўлган HUAWEI WATCH GT 4 46 ва HUAWEI WATCH GT 4 41 версиялари сотувга чиқарилди. Улар геометрик тузилиши, ақлли калория таҳлили ва бир қувватлашда 14 кунлик ишлаши билан ажралиб туради.

👉 https://kun.uz/38113987

Реклама
Кармана туманининг беш нафар мансабдори ишдан олинади

Тумандаги қурилиши тугамаган бинода 452 та майнинг қурилмаси ўрнатилиб, 10 ойда салкам 5,5 млн kWh электрдан ноқонуний фойдаланилган, натижада туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошган. Шавкат Мирзиёев бу ҳолатга бефарқ бўлгани учун туман ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди.

👉 https://kun.uz/20404554

Kun.uz расмий канали
Маҳачқалъадаги тартибсизлик. Кремл бунда ғарб ва Украинани айблади

Путин аэропортдаги ҳолат юзасидан ҳукумат йиғилиши ўтказиб, «ёвузлик илдизи» ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/88064069

Kun.uz расмий канали
Электр энергияси улгуржи истеъмолчиларининг 28 фоизи АСКУЭга уланмагани маълум бўлди

Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилган 170 мингдан ортиқ абонентнинг автоматлашган тизим билан алоқаси йўқ. Президент барча улгуржи истеъмолчиларни АСКУЭ тизимига улашни топширди.

👉 https://kun.uz/05418774

Kun.uz расмий канали
«Украина урушдан чарчашни ўзига эп кўра олмайди» — Володимир Зеленский

Киевда ғалабага ҳамма ҳам ишонмаяпти. Time журнали репортёри Саймон Шустер Украина президенти ва унинг ҳаммаслаклари билан суҳбатлашди.

​​👉 https://kun.uz/30280392

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тинч аҳоли орасида қурбонлар янада кўпайиши мумкин” — таҳлилчи Исроилнинг қуруқлик амалиёти ҳақида

“Ҳозиргача Ғазода 8 мингдан ортиқ тинч аҳоли вафот этган, асосий қисми – болалар. Эндиги операцияда талафотлар бундан ҳам кўп бўлиши табиий. Чунки қуруқлик операциясини ўтказиш жуда мураккаб: ким душман, ким оддий аҳоли билиш қийин бўлади. Аҳоли ва бинолар зич жойлашган”, – дейди сиёсий таҳлилчи Ҳамза Болтаев.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Жавоблар эволюцияси, иқтибос ва созланадиган ҳаволалар – Telegram’да навбатдаги янгиланишлар

Борган сари ижтимоийлашаётган мессенжерда фойдаланувчилар эндиликда хабарнинг фақат бир қисмига жавоб бериши, жавобларни бошқа чатларга юбориши, исталган матнни иқтибос каби форматлаши, шунингдек ҳаволаларни турлича кўринишда созлаши мумкин.

👉 https://kun.uz/64983889

Kun.uz расмий канали