Kun.uz | Расмий канал
1.25M subscribers
128K photos
11.7K videos
34 files
65.7K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги қуролли можарони фақат дипломатик воситалар билан ҳал этишга чақирди

Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

👉 https://kun.uz/91416933

Kun.uz расмий канали
«Мобил қуллик» бекор қилинди. Рақамни сақлаган ҳолда мобил операторни қандай ўзгартириш мумкин?

Бу бир неча босқичда амалга оширилади.

👉 https://kun.uz/15366133

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳизбуллоҳ аралашса, уруш минтақавий тус олиши мумкин” — эксперт

Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроилдан Ғазони бомбардимон қилишни тўхтатишни талаб қилиб, акс ҳолда яҳудийлар давлатига ҳужум қилишга тайёр эканини таъкидламоқда. Хўш, қатор давлатлар террорчи деб ҳисоблайдиган бу ташкилотнинг ҳарбий салоҳияти қанақа, қўлловчилари ким? Уларнинг урушга қўшилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Россия Марказий банки тўрт ой ичида асосий ставкани икки баробарга оширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 13 фоиздан 15 фоизга оширди. Бу инфляция босими «кутилганидан юқори» экани билан изоҳланган. Мазкур қарор фонида рубл курси мустаҳкамлана бошлади.

👉 https://kun.uz/02947818

Kun.uz расмий канали
Дарахтзорлар ўрнида ҳашаматли уйлар — эгаллаб олинаётган «Дендропарк»

Тошкент туманидаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси («Дендропарк») ҳудудида дарахтлар нобуд қилинган, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилган. Kun.uz мухбири ҳудудга бориб, ҳолатни ўрганишга ҳаракат қилди.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Мадинадан ортга қайтарилган самолёт: унга нима бўлгани ҳамон маълум қилинмади

Бугун Тошкент – Мадина йўналишида учган «Panorama Аirways» авиакомпаниясига тегишли Airbus A-330-300 самолёти Тошкентга қайтиб қўнишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, узилган рейс эртага эрталаб амалга оширилади.

👉 https://kun.uz/33353167

Kun.uz расмий канали
Адвокатларни норози қилаётган тартиб ва Палата ишига конституцияга зид аралашув – адвокатлар билан суҳбат

Kun.uz мухбири икки адвокат ва инсон ҳуқуқлари фаолини навбатдаги суҳбат учун таклиф қилди ҳамда улар билан ана шу баҳсли ҳужжат ва умуман, бугун Ўзбекистонда адвокатура институти аҳволи ҳақида суҳбатлашди.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Исроилнинг Ғазодаги қуруқлик амалиёти ортга сурилди. Бу АҚШнинг истаги билан бўлдими?

Нетаняҳунинг Ғазодаги қуруқлик амалиёти бўйича мужмал баёноти Қўшма Штатларга тўла маъқул келади.

👉 https://kun.uz/94956540

Kun.uz расмий канали
1 йилда 70 фоизлик фойда ваъдаси. “Тренингчи” Ислом Иброҳимов одамларни қандай чув туширган ва ҳозир у қаерда?

Сохта тренингчи Ислом Иброҳимов кўп миқдордаги фирибгарлик жиноятларини содир қилганликда гумонланиб, қидирувга берилгани маълум бўлди. Хўш, у одамларни қандай қилиб чув туширган? Тармоқдаги саҳифасида Канадада экани ҳақида ёзаётган Иброҳимов чинданам уммон ортидами? Ушбу мақола ва кўрсатувда шулар ҳақида батафсил билиб оласиз.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Исроил армияси Ғазони кучли ўққа тутишни бошлади – асосий маълумотлар

Исроил армияси қуруқлик операцияси кенгайтирилганини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/07648218

Kun.uz расмий канали
БМТ Бош Ассамблеяси Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади

БМТ Бош Ассамблеясида аъзо давлатлар кўпчилик овоз билан Ғазо секторида «урушни тугатиш»га хизмат қилувчи «ўт очишни зудтар, доимий ва барқарор гуманитар тугатиш»га чорловчи резолюцияни маъқуллади. Қўллаганлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

👉 https://kun.uz/39438444

Kun.uz расмий канали
Швеция Қуръонни ёқиб юборган ироқлик қочқинни депортация қилади

Унинг бошпана сўраб ёзган аризасида ёлғон маълумотлар борлиги аниқланган.

👉 https://kun.uz/46607602

Kun.uz расмий канали
Ғазода интернет ва мобил алоқа узиб қўйилди

Бу - Ғазода уруш бошланганидан бери энг жиддий алоқа узилиши ва Фаластин тинч аҳолисининг ташқи дунё билан алоқадан узилиб қолгани хавотир уйғотади.

👉 https://kun.uz/87069606

Kun.uz расмий канали
Meta — Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган хорижий компания

Тўланган солиқларнинг 97 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.

👉 https://kun.uz/86713232

Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Беруний кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин юз берди.

👉 https://kun.uz/40717211

Kun.uz расмий канали
Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Дипломатик миссия “мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб”, фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриш, ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни сўради.

👉 https://kun.uz/67548280

Kun.uz расмий канали
“Етакчилар доирасида келишилган иш албатта охирига етказилади” – Хитой элчиси Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темирйўли ҳақида

Хитой бу объектга жиддий қарайди. Бизда етакчилар доирасида аллақачон келишилган иш албатта муваффақиятли равишда охирига етказилади, деди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Сзюн. Дипломатнинг сўзларига кўра, Хитой ҳамма томонлар учун манфаатли бўлган ушбу лойиҳадан воз кечмайди.

👉 https://kun.uz/58204822

Kun.uz расмий канали
«Бу лойиҳа бошга ташланган сиртмоқ» — Самарқанд кўчаларидаги туннел қурилиши ҳақида урбанист фикри

Самарқандда яхши ниятлар билан улкан зарар келтирувчи лойиҳа амалга оширилмоқда ва бўйинга қарз сиртмоғи ташланмоқда, деб ёзади россиялик таниқли урбанист Аркадий Гершман.

👉 https://kun.uz/23073808

Kun.uz расмий канали
Уй-жой бозоридаги нарх пуфаги кенгайишда давом этмоқда. Марказий банк раиси муносабат билдирди

Кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг бозор нархи фундаментал нархидан ўртача 36 фоизга юқори баҳоланган. МБ раиси Мамаризо Нурмуродов “нарх пуфаги” пайдо бўлганини инкор этиб, айни пайтда хавф даражаси юқори эмаслигини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/97138917

Kun.uz расмий канали
Сурайё Раҳмонова Болалар омбудсмани лавозимига сайланди

Сенат ялпи мажлисида Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

👉 https://kun.uz/51874460

Kun.uz расмий канали