Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
132K photos
12.9K videos
34 files
70.2K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Янги йилни Kia билан кутиб олинг — ҳар бир лаҳзани ўзига хос қиладиган автомобиллар билан!

2025 йил қувонч, илҳом ва янги кашфиётлар билан тўлсин.

Kia билан ҳар бир кун байрамга айланади, йўллар эса ёрқин хотиралар ва саргузаштлар жойига айланади. Ўзингизга ва яқинларингизга қулайлик ва ишонч ҳадя қилинг, олдинда эса фақат энг яхши лаҳзалар бўлсин!

Телефон: +998555001331

Реклама
Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси ўзига қарши суддан яширинди. У сиртдан қамоққа олиниб, қидирувга берилди

Суддан яширинган Камолиддин Муродов ушланган тақдирда Қарши шаҳридаги 5-сонли тергов ҳибсхонасига этап қилинади. Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилган ҳамда автомобил ичида бўлган адвокат Л.Абдураҳмоновнинг ўлимига сабаб бўлгани учун суд қилинаётганди.

👉 https://kun.uz/kr/31655819

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасодифан эҳсон қутисига тушиб кетган iPhone унинг эгасига қайтарилмади

Ҳиндистонда бир эркак смартфонини тасодифан эҳсон қутисига тушириб юборди ва уни қайтариб олишга уринишлари бесамар бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/47559230

Kun.uz расмий канали
Украина бригадаси командири қийноқлар учун қўлга олинди

Украина қуролли кучлари бригадаси раҳбарияти коррупцияда ва аскарларни камситишда гумонланмоқда. Аскарлар калтакланган ва бригада командири учун уй қуришга мажбурланган. Бригада зобити аскарларни қийноққа солиб, улардан бирини хочга боғлаб қўйгани тасвирлари тарқалган.

📸👉 https://kun.uz/kr/93480097

Kun.uz расмий канали
Eriell ходимлари 4 ойдан буён маош олишмаётгандан норози бўлиб видео мурожаат қилди

Улар иш ҳақидан ташқари Меҳнат кодексига асосан ойликлар кечиккан давр учун компенсация ҳам сўрашмоқда. Eriell ходимининг Kun.uz'га айтишича, видеодаги мурожаат йўллаётганлар компаниянинг Устюрт лойиҳасида ишлайди. “Лекин ойлик Eriell'нинг барча лойиҳаларидаги ходимларда муаммо бўляпти. Қандим – мустасно”, – дейди у.

👉 https://kun.uz/kr/58610368

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бошлиқлар айтган, шунга ташаяпмиз" - Наманганда автойўлдаги чуқурлар қум билан ёпилмоқда

SUBYEKTIV'нинг янги сонида Ўзбекистон ички транспорт тизими ва йўлларнинг аҳволи намойиш этилди. Ундаги кичик лавҳа эътиборингизни тортмай иложи йўқ: Автомобил йўллари давлат қўмитасига қарашли катта автомобил йўлдаги чуқурлар қум билан ёпилмоқда. Ишчининг айтишича, бу катталарнинг буйруғи бўлган.

📹 КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ
Тошкентда "Анҳор" канали бўйида турар жой мажмуаси лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилди

👉 https://kun.uz/kr/88622503

Kun.uz расмий канали
“Эшиклар ҳар доим очилади, фақат уларни тақиллатиш керак” – Apple тажрибаси ўзбек аёли талқинида

Навбатдаги қаҳрамонимиз рекрутингдан рақамли маҳсулот дизайнигача бўлган йўлни босиб ўтган 37 ёшли Садоқат Казиева. Дунёнинг топ компаниялари ҳисобланадиган Samsung ва Apple'да ишлаб тажриба орттирган Садоқат бугун ўзбек жамиятига технологик ечимлар бера оладиган лойиҳалар устида ишламоқда. Унинг мақсади одамлар ҳаётини енгиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшиш.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☄️ 1 январдан 49,000 сўмлик чегирма ўз кучини йўқотади!

Мобилография, SMM, шахсий бренд, съёмка-монтаж дарслари, мастер-класслар, интервью ва фойдали маълумотлар улашиладиган Телеграмдаги ёпиқ каналга қўшилинг 👉 Kontentnoma Pro

Лойиҳада Kun.uz нашри, Subyektiv, Бизнеснома, Мазза ва Контентнома ижодкорлари ўз тажрибаларини ўртоқлашади!

Бу илмларни мутахассислар 200 доллардан 2000 долларгача курс сифатида ҳам сотишяпти

👉 ОБУНА БЎЛИШ ШАРТЛАРИ

Шошилинг, икки кундан сўнг нарх асл баҳосига қайтади❗️
👉 Админ билан боғланиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Навалний, Ғазо, «Крокус», Сурия ва бошқалар — 2024 йил фотосуратларда

Kun.uz якунланган йил давомида бутун жаҳон бўйлаб рўй берган асосий воқеаларни акс эттирувчи энг ёрқин кадрларни жамлади.

📸👉 https://kun.uz/kr/89075354

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Геосиёсий йил таҳлили: Трампнинг қайтиши, Путиннинг барбод бўлган “СССР-2” лойиҳаси ва култепага айланаётган Яқин Шарқ

2024 йил тугаяпти, лекин дунёдаги можароларнинг якуни кўринмайди.

Бир неча йиллар аввал Шимолий Кореянинг ядро синовлари дунёни ҳушёр тортишга ундаган бўлса, бугун Россия ядро риторикаси марказига айланиб қолди. Доналд Трампнинг катта сиёсатга қайтиши, Украинадаги уруш, Яқин Шарқнинг аянчли аҳволи...

"Геосиёсат" дунёда содир бўлган йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаларини экспертлар иштирокида таҳлил қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Саида Мирзиёева Ўзбекистонда даволанаётган фаластинлик болалар билан учрашди

Уларга совға-саломлар топширди, президентнинг эзгу тилакларини етказди.

👉 https://kun.uz/kr/37922589

Kun.uz расмий канали
Омадсиз лидер – 100 ёшда вафот этган АҚШ собиқ президенти Жимми Картер ҳақида нималар маълум?

У президентлар орасида қисқартирилган исмдан фойдаланиш анъанасини бошлаб берди, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликни ўз шиорига айлантирди, Исроил ва Мисрни яраштирди. Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлса-да, сиёсий фаолиятида «энг омадсиз президент» деб аталди.

👉 https://kun.uz/kr/39682657

Kun.uz расмий канали
Путин ноқонуний мигрантларга Россияни тарк этиш учун муҳлат берди

Россия президенти имзолаган қонунга кўра, ноқонуний мигрантлар 2025 йил 30 апрелгача Россияни тарк этиши ёки ўз ҳолатини қонунийлаштириши шарт.

👉 https://kun.uz/kr/11470958

Kun.uz расмий канали
Қозоғистонга қулаган AZAL самолёти бўйича дастлабки тергов маълумотлари 30 кун ичида тақдим этилади

Оқтов шаҳри яқинига қулаган Azerbaijan Airlines самолётининг ҳалокати бўйича Қозоғистон ҳукумати комиссияси тергов олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида икки соатлик хотирага эга ўзиёзар ускуна бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/01103741

Kun.uz расмий канали
Суд Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун қарорни тасдиқлади

Сеул ғарбий округ суди Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун ордерни маъқуллади. Парламент ҳарбий ҳолат жорий этишга урингани учун давлат раҳбарини ҳокимиятдан четлатди.

👉 https://kun.uz/kr/57129026

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил» энергетика коридори тўғрисида шартнома имзолади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон магистрал электр тармоқлари операторлари «яшил» энергия коридори лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этди.

👉 https://kun.uz/kr/65967670

Kun.uz расмий канали
АҚШ Украинага 2,5 миллиард долларлик ёрдам ажратди

Бунақаси икки йилдан буён бўлмаганди.

👉 https://kun.uz/kr/08041049

Kun.uz расмий канали