Kun.uz | Расмий канал
1.18M subscribers
127K photos
11.3K videos
34 files
64.3K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Афғонистон Ўзбекистондан транзит тўловини пасайтиришни сўради

Кобулдаги ҳукуматлараро учрашувда Афғонистон томони Ўзбекистон орқали ўтадиган афғон юкларининг транзит тўловини камайтиришни сўради. Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, иккала давлат ҳудудида миллий ташувчилардан ундириладиган тўловларни солиштириш ва ечимлар топиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилган.

👉 https://kun.uz/43634367

Kun.uz расмий канали
Эронда 1953 йилги давлат тўнтариши: Ғарбнинг аралашуви қандай оқибатларга олиб келганди?

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси Эронда 1953 йилда давлат тўнтариши уюштиришда ёрдам берганини тан олган. АҚШ ҳокимият тепасига коммунистлар келишига йўл қўймасликни истаган — бироқ Ислом инқилобига йўл очган. Ғарб аралашуви Эронда қўрқувлар кучайиши ва оятуллоҳлар режими ҳокимиятга келишига сабаб бўлган.

👉 https://kun.uz/45194469

Kun.uz расмий канали
Пойтахтда “мегатирбандлик”лар кўпаймоқда – бунинг ечими борми?

Урбанизация ҳисобига бош шаҳарда ҳаракатланишга бўлган эҳтиёж кундан кунга ортмоқда. Эндиликда зарур чоралар кўрилмас экан, йўллардаги тирбандликлар даражаси умуман камаймайди. Хўш, бу борада нима чоралар қилинади? Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси директори Мурод Обидов Kun.uzʼга тирбандлик муаммосини ечиш борасидаги режалар ҳақида гапириб берди.

👉 https://kun.uz/02412768

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дармонга бой димланган форел балиғи

Форел балиғини лимон ва зираворлар билан тўйинган мазасини ҳис қилганмисиз? Одатда кўпчилик балиқни қовурилган ҳолатда хуш кўришади. Аммо балиқ пиширишнинг шундай усули борки, уни тайёрлаш ҳам осон, мазаси ҳам ўзгача! Бундан ташқари димланган балиқда барча дармондорилар сақланиб туради.

Мазза жамоаси балиқни ноодатий усулда димлаш рецептини тақдим этади. Бунинг учун мос форел балиғини танлаш керак. Уларни Корзинкадан топасиз! Корзинкадан ҳар ҳафта пайшанба кунлари балиқ харид қилиш эса айниқса унумли — -15%гача чегирма янги балиқлар учун амал қилади!

👉📹 Тўлиқ видео

🛒 @korzinkauzb - Одатдагидан яхши!

📞 Ҳамкорлик/реклама: 90 0549838
Исроил найзасида келган мўътадил ҳукумат? — Урушдан сўнг Ғазо сектори тақдири нима бўлади?

ҲАМАСнинг Исроил ҳудудига қўққисдан ҳужумидан сўнг исроилликлар ҳукумати гуруҳни ер юзидан йўқ қилиб ташлаш ва Ғазо сектори билан барча алоқаларни узишни ваъда беришди. Лекин кўплаб сиёсатчилар ва кузатувчилар ЦАҲАЛнинг ерусти операциясидан сўнг 2,2 млн киши яшовчи Ғазо сектори билан нима бўлиши борасида Исроилда аниқ тасаввур йўқлиги, анклавнинг келажаги савол остида қолишидан хавотирда.

👉 https://kun.uz/63729190

Kun.uz расмий канали
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўзгариши ортидан, вазир ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Янги тайинланган ўринбосарлардан бири бунгача янги вазир Иброҳим Абдураҳмоновнинг қўл остида ишлаб келаётганди.

👉 https://kun.uz/99365864

Kun.uz расмий канали
Бухоро шаҳри ҳокимлиги кўчирилди. Шаҳар маркази “снос”га тайёрланаётгани айтилмоқда

Бухоро шаҳри марказидаги 29 гектар ҳудудда жойлашган бинолар, шу жумладан стадион ҳам бузилиб, ўрнига туристик марказ қурилиши лойиҳаси йил бошида эътирозлар сабаб тўхтаб қолганди. Kun.uz манбаларига кўра, масала кун тартибига қайтган. Шу сабаб Бухоро шаҳар ҳокимлиги бошқа жойга кўчирилган, бузиладиган объектларнинг мулкдорлари билан компенсация масаласида музокаралар олиб бориляпти.

👉 https://kun.uz/04547404

Kun.uz расмий канали
Лионель Месси — 8 карра «Олтин тўп» соҳиби

Парижда 2023 йил учун «Олтин тўп» совринини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва яна бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.

👉 https://kun.uz/35791839

Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳри аҳолисига ташқи рекламалардан холи ҳудудни танлаш имкони берилди

Эндиликда ташқи рекламалардан холи ҳудудни шаҳар аҳолисининг ўзи танлайди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

👉 https://kun.uz/38067896

Kun.uz расмий канали
Фарзандли бўлдингизми? Эндиликда суюнчи пулини “хazna” иловаси орқали онлайн олиш мумкин

👉 https://kun.uz/58407433

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларига ҳашарга чиқиш бўйича топшириқ берди

Telegramʼда тарқалган аудиода Улуғбек Абдуғаниев вилоятда икки кунлик ҳашар эълон қилингани, шу муносабат билан ҳашарда барча тиббиёт ходимлари қатнашиши шартлигини айтади. У Kun.uz билан суҳбатда аудио ҳақиқийлигини тасдиқлади.

👉 https://kun.uz/79605234

Kun.uz расмий канали
Сайловларда аёлларга оид 30 фоизлик квота оширилиши мумкин

Сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига ошириш назарда тутилмоқда.

👉 https://kun.uz/39179400

Kun.uz расмий канали
Time: Киевда фронтдаги муаммолар туфайли истеъфолар тайёрланмоқда

Time президент ва унинг жамоаси аъзолари билан суҳбатлар асосида Зеленский атрофидаги кайфиятни батафсил баён қилди.

👉 https://kun.uz/64221742

Kun.uz расмий канали
“Ўзавтосаноат”нинг иккита компанияси иномарка сотиб олди

“Автосаноат инвест” ҳамда UzAuto Passenger Vehicles Management компаниялари BYD Chazor вa BYD Song Plus автомобилларини харид қилиш бўйича шартнома тузган. 100 фоиз улуши “Ўзавтосаноат”га тегишли бу икки компания иккита электромобил хариди учун 738 млн сўмдан кўпроқ маблағ сарфлаяпти.

👉 https://kun.uz/64677710

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Kun.uz’га вилоятнинг Боғот туманидаги 2-ИДУМ ўқитувчиси ўқувчи болани калтаклагани акс этган видео келиб тушди. Манбага кўра, педагог доимий равишда болаларни шу тарзда уриб келади. ММТВ ҳолат содир бўлганини тасдиқлаб, масъуллар томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/75142271

Kun.uz расмий канали
3 хонали хонадонларни
280.000.000 сўм бошланғич тўлов билан харид қилинг!

Энди Modern Sergeli’дa хонадонларга эга бўлиш янада осонлашди. 10 ноябрга қадар (99 м²) хонадонларни ойлик 11.670.000 сўмдан харид қилинг!

Мажмуа афзалликлари:
🔹 950 та автомобиль учун ерости автотураргоҳи;
🔹 Ҳар бир подъездда 2 та лифт;
🔹 1,5 га экобоғ;
🔹 Болалар боғчаси;
🔹 24/7 видео кузатув ва қўриқлаш тизими;
🔹 Комплекс ости 10 метрли свая қозиқлари билан мустаҳкамланган!

Ипотека ва субсидия мавжуд эмас !

☎️ 
+99871-203-77-79
📲
@Modern_Sergeli_49

Реклама
«Алданиб қолганингизда фирибгардан эмас, ўзингиздан ўпкаланг» – қозоқ киноижодкорларидан долзарб мавзуда сериал

НТК телеканали суратга олган навбатдаги сериалда фирибгарларнинг содда одамларни қандай қилиб тузоққа илинтириши ҳаётий тарзда кўрсатиб берилади. Гап шундаки, бу каби «схема»лар Ўзбекистонда ҳам жуда авж олган. Ҳар куни юзлаб юртдошларимиз худди сериалдаги каби турли фирибгарликлар қурбонига айланишяпти.

👉 https://kun.uz/32282804

Kun.uz расмий канали
Самарқанд вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

Собиқ бошлиқ Давронбек Жуманиёзов қамоққа олинган.

👉 https://kun.uz/18749993

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танқиддан сўнг: Фарғона шаҳрида қазиб ташланган пиёдалар йўлагига кабел ётқизиш ишлари бошланди

Шаҳардаги кўчалардан бирининг пиёдалар йўлаги кабел ётқизиш ишларини олиб бориш учун қазиб ташлангани ортидан йўловчилар ва ҳудуд аҳолиси ҳар куни ноқулайлик, қийинчилик билан юзлашаётганди.

👉 https://kun.uz/69615460

Kun.uz расмий канали
Синоптиклар ноябр ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди

2023 йил ноябр ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари +5...+10 даражадан +0...+5 даражагача, кундуз кунлари +15...+20 даражадан +7...+12 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/67452219

Kun.uz расмий канали
Интервю: Россияда мигрантларнинг наркотик билан ушланиб, қамалиши нега кўпайиб боряпти?

Охирги вақтларда таҳририятимизга Россияда ишлаётган яқинининг наркотик билан ушлангани ёки қамалгани бўйича ўқувчилардан юборилаётган мурожаатлар сони кўпайиб бормоқда.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ