Kun.uz | Расмий канал
1.19M subscribers
131K photos
12.6K videos
34 files
69K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998781137733
Download Telegram
Ўзбекистонда туризм соҳасидан олинган даромад миқдори 1,72 млрд долларни ташкил этди

Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан эълон қилинган туризм соҳаси энг тез ривожланаётган 20 та давлат рўйхатида Ўзбекистон тўртинчи ўринда қайд этилди.

👉 https://kun.uz/17476630

Kun.uz расмий канали
"Транспорт ва логистика – TransLogistica Uzbekistan 2023" 19-Халқаро кўргазмаси 1 ноябрдан 3 ноябрга қадар Ўзэкспомарказда бўлиб ўтади.

Экспозиция 1-, 2-павильонларда, Атриум 1 залида жойлашади.

Кўргазма майдонида транспорт ва логистика секторининг кенг кўламли технологиялари, маҳсулотлари ва ечимлари билан танишиш мумкин бўлади.

Бейджни қўлга киритинг https://bit.ly/kun_trans_post

Реклама
Ўзбекистон армия қудрати бўйича 87 давлат орасида 18-ўринни эгаллади

News & World Report жаҳон давлатларини армия қудрати бўйича таққослаб чиқди. Навбатдаги тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 87 давлат орасида 18-ўринни эгаллади.

👉 https://kun.uz/93518116

Kun.uz расмий канали
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб боради

Ўзбекистон бўйича 30 октябр-3 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

👉 https://kun.uz/15728332

Kun.uz расмий канали
Сеулдаги элчихона ўзбекистонликларни одамлар гавжум тадбирларда қатнашмасликка чақирди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Кореядаги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

👉 https://kun.uz/07009967

Kun.uz расмий канали
Тошкент аэропорти олдида баландлиги 62 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортига етиб келганларни энди баландлиги 62 метр бўлган Ўзбекистон байроғи кутиб олади, унинг атрофида 38 та кичикроқ байроқлар ўрнатилган. Улар шаҳарда ўтказилаётган тадбирлар ва хорижий делегацияларнинг ташрифларига қараб ўзгаради.

👉 https://kun.uz/09398408

Kun.uz расмий канали
“Авто 60 ой” ишининг 8 йилга қамалган бош айбланувчиси очиқда. У нега озод қилинди?

Фуқароларни 53 миллиардга “тушириб”, 8 йилга қамалган фирибгар Жамшид Баҳодиров 3 йилга қолмай очиққа чиқди. Олий судга кўра, у манзил колонияда “ўзини яхши тутгани ва тузалиш йўлига ўтгани учун” ижобий тавсифнома олган ҳамда ўталмай қолган 5 йилдан кўпроқ муддати ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Фирибгар етказган зарарнинг 23 миллиард сўмдан ортиғи ҳали ундирилмаган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/24077994

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мактабларни яхшироқ иситиш учун коридорларда деразаларни камайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида бир нечта ижтимоий объектларни режалаштирилмаган тарзда бориб кўрди. Шундай муассасалардан бири Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактаб бўлди.

👉 https://kun.uz/58995509

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автосалонларда йўқ шартнома учун ажиотаж юзага келди

UzAuto Motors'нинг Chevrolet Gentra, Cobalt вa Damas автомобиллари учун шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар фонида автосалонларда навбатлар вужудга келди. Компания оммабоп моделларга шартнома бериш бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.

👉 https://kun.uz/44330279

Kun.uz расмий канали
Ucell Тошкентда қурилмаларни янгиламоқда

Ucell Тошкент шаҳридаги таянч станциялар қурилмаларини алмаштириб, янги, замонавий, кучли ва юқори тезликда ишлайдиган станцияларни ўрнатмоқда.

Ушбу кенг кўламли ишлардан асосий мақсад, интернет тезлигини ва хизматлар сифатини ошириш бўлиб, ишлар 2024 йил бошига қадар якунланиши режалаштирилган.

Ишларни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида айрим ҳудудларда хизматлар сифатида содир бўлиши мумкин бўлган қисқа муддатли пасайишлар учун узр сўраймиз.

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қазилган йўлак қачон кўмилади?

Фарғона шаҳри Алишер Навоий кўчасида серқатнов пиёдалар йўлаги кабел ётқизиш мақсадида қазилган. Бироқ электр кабел ётқизилмай ташлаб кетилган. Чангга ботган йўлак пиёдалар учун ўта ноқулай ҳолатга келиб қолган. Кўп қаватли уйлар йўлагига кириб-чиқиш ҳам осон эмас.

Масъуллар фуқароларга кабел ётқизиш ишларига камида икки ой вақт сарфланишини айтган. Аниқ санаси эса номаълум.

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонга телефон олиб киришдаги чекловлар юмшатилади, аммо уларни мажбурий декларациялаш жорий этилмоқда

Ўзбекистонга телефон олиб киришга қўйилган чекловлар юмшатиляпти. Агар илгари жисмоний шахслар ҳар олти ойда фақат битта телефон олиб кириши мумкин бўлган бўлса, 2024 йилнинг 28 январидан бошлаб ҳар сафар чегарадан ўтганида иккита телефон олиб кириши мумкин. Шу билан бирга, янги телефонларни мажбурий декларациялаш жорий этилмоқда.

👉 https://kun.uz/07736144

Kun.uz расмий канали
Юзлаб фуқароларни чув туширган фирибгарлик: cценарий ўзгармаган, ижрочилар эса «Авто 60 ой» ишидагилар

Kun.uz таҳририятига «осон шартларда» автомобил ва уй-жой олиб беришни ваъда қилиб, фуқароларни катта маблағга чув тушираётганлар ҳақида мурожаат келиб тушди. Бу сафарги алдов Instagram саҳифасида Xumo vines номи билан танилган вайнер шахсидан фойдаланиб амалга оширилган. Учарлар жамоаси таркибида «Авто 60 ой» ишида 8 йилга қамалиб, 2 йил-у 10 ой «ўтириб» чиққан Жамшид Баҳодиров ҳам бор.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Янги технологиялар ёрдам беради: бюджетни тежаш ва ёмон йўллар муаммосига ечим топиш имконияти

Мамлакатда йўлларнинг ҳолати оғир ва актуал масала. Йилдан йилга йўл қурилишида ва таъмирлашда янги, сифатли материаллардан фойдаланилмоқда. Аммо давлат барча ҳудудлардаги йўлларнинг ҳолатини назорат қилишга улгурмайди. Бунга ечим топиш мумкинми?

👉 https://kun.uz/11354790

Реклама
Ногиронлиги бўлганларга ер сотиб олишда харажатларни қоплаш янги тартибда амалга оширилади

Ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМ 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

👉 https://kun.uz/14952575

Kun.uz расмий канали
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Жобир Азимов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 https://kun.uz/90229422

Kun.uz расмий канали
Давлат телеканалида ўқитувчилар мактаб ҳовлисини “гуллатиб” қўймаганликда айбланди

“Ўзбекистон 24” телеканали давлат раҳбарининг Бешкентдаги мактабга режадан ташқари кириб борганини ёритар экан, мактаб ҳовлисини “гуллатиб-яшнатиб қўймагани” учун ўқитувчиларни айбдор қилиб кўрсатди, бунга асос сифатида охирги йилларда педагогларнинг ойликлари оширилганини пеш қилди. Ободонлаштириш – ўқитувчининг функционал вазифасига кирмайди, уни бунга мажбурлаш эса қонунга зид.

👉 https://kun.uz/49975097

Kun.uz расмий канали
Афғонистон Ўзбекистондан транзит тўловини пасайтиришни сўради

Кобулдаги ҳукуматлараро учрашувда Афғонистон томони Ўзбекистон орқали ўтадиган афғон юкларининг транзит тўловини камайтиришни сўради. Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, иккала давлат ҳудудида миллий ташувчилардан ундириладиган тўловларни солиштириш ва ечимлар топиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилган.

👉 https://kun.uz/43634367

Kun.uz расмий канали
Эронда 1953 йилги давлат тўнтариши: Ғарбнинг аралашуви қандай оқибатларга олиб келганди?

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси Эронда 1953 йилда давлат тўнтариши уюштиришда ёрдам берганини тан олган. АҚШ ҳокимият тепасига коммунистлар келишига йўл қўймасликни истаган — бироқ Ислом инқилобига йўл очган. Ғарб аралашуви Эронда қўрқувлар кучайиши ва оятуллоҳлар режими ҳокимиятга келишига сабаб бўлган.

👉 https://kun.uz/45194469

Kun.uz расмий канали
Пойтахтда “мегатирбандлик”лар кўпаймоқда – бунинг ечими борми?

Урбанизация ҳисобига бош шаҳарда ҳаракатланишга бўлган эҳтиёж кундан кунга ортмоқда. Эндиликда зарур чоралар кўрилмас экан, йўллардаги тирбандликлар даражаси умуман камаймайди. Хўш, бу борада нима чоралар қилинади? Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси директори Мурод Обидов Kun.uzʼга тирбандлик муаммосини ечиш борасидаги режалар ҳақида гапириб берди.

👉 https://kun.uz/02412768

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дармонга бой димланган форел балиғи

Форел балиғини лимон ва зираворлар билан тўйинган мазасини ҳис қилганмисиз? Одатда кўпчилик балиқни қовурилган ҳолатда хуш кўришади. Аммо балиқ пиширишнинг шундай усули борки, уни тайёрлаш ҳам осон, мазаси ҳам ўзгача! Бундан ташқари димланган балиқда барча дармондорилар сақланиб туради.

Мазза жамоаси балиқни ноодатий усулда димлаш рецептини тақдим этади. Бунинг учун мос форел балиғини танлаш керак. Уларни Корзинкадан топасиз! Корзинкадан ҳар ҳафта пайшанба кунлари балиқ харид қилиш эса айниқса унумли — -15%гача чегирма янги балиқлар учун амал қилади!

👉📹 Тўлиқ видео

🛒 @korzinkauzb - Одатдагидан яхши!

📞 Ҳамкорлик/реклама: 90 0549838