Kun.uz | Расмий канал
1.26M subscribers
128K photos
11.6K videos
34 files
65.4K links
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Бот: @Kunuz_News_Bot
Реклама:
+998 78 113 10 10
Download Telegram
Nemolchi.uz лойиҳаси муаллифи ўзига ўлим таҳдиди бўлгани ҳақида хабар берди

У шу туфайли Ўзбекистонни вақтинча тарк этганини маълум қилган.

👉 https://kun.uz/19304075

Kun.uz расмий канали
10 йиллик уруш якуни: НАТО томонидан Югославиянинг бомбардимон қилиниши нотўғри бўлганми?

1999 йилда НАТО самолётлари Югославияни бомбардимон қилади. Бундан мақсад Болқон яриморолида зўравонлик қилаётган сербларни тийиб қўйиш эди. Бомбардимон оқибатида Югославия таркибида бўлган Сербиянинг кўплаб ҳарбий объектлари, давлат ташкилотларининг бинолари вайрон бўлади. Шундан сўнг серблар Косоводан ўз ҳарбийларини чиқариб олади ва минтақада узоқ кутилган тинчлик ўрнатилади.

👉 https://kun.uz/22864017

Kun.uz расмий канали
Golden House’дан иккинчи эко-мавзе – AssalomBogʻlar

“AssalomBogʻlar” эко-мавзейи – Golden House компаниясидан иккинчи кенг кўламли лойиҳа бўлди.

👉 https://kun.uz/72821314

Реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина Кремлга зарба беришга уринди. Путин жабрланмаган

Украина Путиннинг қароргоҳига дронлар воситасида зарба беришга уринган. Кремл ҳужумни режалаштирилган террорчилик ҳаракати, Россия президенти ҳаётига суиқасд деб атади.

👉 https://kun.uz/56885591

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 137-ўринга тушди

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бир йил олдингига қараганда 4 поғонага пасайиб, 137-ўринга тушди. Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда.

👉 https://kun.uz/01109130

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Берлинда Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди

Бельвю саройида Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва рафиқаси кутиб олди. Президентларнинг музокаралари бўлиб ўтди.

👉 https://kun.uz/27279304

Kun.uz расмий канали
Қўланса ҳид, алданиб қолган одамлар: Марғилондаги можароли “дом”дан репортаж

Марғилон шаҳрида қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уй ўз эгалари хонадонларга кўчиб киргунларига қадар марказий канализация тармоғига улангани айтилган. “Дом”яқинида қазилган чуқурга йўналтирилган тармоқ бугунга келиб деярли тўлган. Аҳоли қўланса ҳиддан азият чекяпти. Уй олишда адашган аҳоли дардини кимга айтишни билмаяпти.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Тадбиркорларнинг банкдаги пулларига ноқонуний дахл қилганлар 7 йилгача қамалади

Сенат маъқуллаган қонун билан, тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобидан уларнинг розилигисиз ноқонуний равишда пул ечиб олганлик ёки ортиқча ундирилган пулни вақтида қайтармаганлик учун жавобгарлик белгиланяпти. Сенат раиси Танзила Норбоева бу қонун, хусусан, солиқ органларига масъулият ва жавобгарлик юклашини айтди.

👉 https://kun.uz/12342483

Kun.uz расмий канали
“Яйловлар бўйича сиёсатни ўзгартирмасак, чорвачилик хавф остида” – олимлар эътиборсиз қолдирилаётган соҳа ҳақида

Баҳор келиши билан Kun.uz таҳририятига чорва учун яйловлар етишмаётгани, борларининг унумдорлиги пасайиб кетиб, мол, қўйларни ўтлатишга яроқсиз бўлиб қолгани ҳақида мурожаатлар кўпаяди.

Сайт мухбири яна бир бор мавзуга қайтди ва соҳа муаммоларини олимлар иштирокида муҳокама қилди.

📹 СУҲБАТНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Россия портлашлар ичида — темирйўлларда, нефт базалар ва аэродромларда нималар бўлмоқда?

Россия ҳукумати бу ҳолатларнинг барчасини украиналик диверсантлар ҳаракати билан боғламоқда, Украина томони эса одатдаги каби масъулиятни ўзидан соқит қилмоқда. Буларнинг барчаси Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми фонида содир бўлмоқда. Бу воқеаларни қандай изоҳлаш мумкин?

📹 👉 https://kun.uz/46465880

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳарвардга кириш ниятим ҳам йўқ эди” – дунёнинг топ университетига тўлиқ грант ютган қиз

18 ёшли Гўзалхон Ҳайдарова дунёнинг топ университетларидан бири – Ҳарвардга 100 фоизлик грант билан қабул қилинди. “Хорижга кетганга яраша дунё тан олган университетда ўқиш керак" деб ҳисоблайдиган Гўзалхон Kun.uz мухбири билан суҳбатда қизиқишлари, топ университетларга қабул жараёнлари ҳақида гапириб берди.

📹 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германия Сурхондарё ва Фарғонада сув таъминоти яхшилаш учун маблағ ажратади

Германиянинг KfW банки Ўзбекистонда сув таъминотини яхшилаш учун 130 млн евро кредит ва 70 млн евро грант ажратмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Берлинга ташрифини ёритаётган Kun.uz мухбирига “Ўзсувтаъминот” раиси Соҳиб Саифназаров маълум қилди.

👉 https://kun.uz/53027305

Kun.uz расмий канали
“Ҳар бир германиялик тадбиркор Ўзбекистонда ўзини эркин ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз” — Мирзиёев

“Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда биринчи навбатда барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим”, – деди Шавкат Мирзиёев Германия ишбилармон доиралари билан учрашувда.

👉 https://kun.uz/11715069

Kun.uz расмий канали
Зеленский: «Биз Путинга ҳужум қилганимиз йўқ, буни халқаро трибуналга қолдирамиз»

У Путиннинг Москвадаги қароргоҳига Украина дронлари билан ҳужум қилингани ҳақидаги иддаоларни рад қилди.

👉 https://kun.uz/33542346

Kun.uz расмий канали
«Уларни йўқ қилиш керак». Москва ва Киевда Кремлга дронлар ҳужумига қандай реакция қилишмоқда?

Россиялик депутатлар ва пропагандачилар Киев ва Зеленскийнинг қароргоҳига зарба беришга чақирмоқда. Украина «фақат мудофаа уруши олиб бораётгани»ни таъкидламоқда.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилди

Қирғизистоннинг Жогорку Кенеши қонун лойиҳасини қабул қилди.

👉 https://kun.uz/23159049

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
idea'да БОЗОР НАРХИДА акцияси🔥

5—31 майгача
idea дўконлар тармоғида маиший техника ва электроникани муддатли тўловга ва бошланғич тўловсиз БОЗОР НАРХИДА харид қилишга улгуриб қолинг.

Маҳсулотлар сони чекланган.
idea — унумли харидлар вақти

🌐 Батафсил маълумот:
Telegram | Instagram
📍Бизнинг манзиллар:
Филиаллар
☎️
Барча саволлар бўйича:
71-230-7799

Реклама
ISW: Россия Кремлга дронлар ҳужумини саҳналаштирган бўлиши мумкин

ISW таҳлилчилари фикрича, Россия томони жамиятни кенгроқ сафарбар қилиш учун шароит яратиш мақсадида Кремлга дронлар ҳужумини саҳналаштирган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/05329381

Kun.uz расмий канали
Херсон ўққа тутилиши. 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланган

Россия армияси яна фуқаролик инфратузилмаларига зарба берди. 

👉 https://kun.uz/05611132

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайёр қабулдаги можаро: Светлана Ортиқова фуқаро билан жанжаллашиб кетди, мурожаатчининг муддаоси нима?

3 май куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида ташкиллаштирилган сайёр қабулда можароли ҳолат кузатилди. Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Ниғматилла Йўлдошев билан учрашмоқчи бўлган аёл ва унинг қайнотасини раҳбарининг қабулига ўтказишни истамади. Мурожаатчилар бунга эътироз билдирганда эса уларга қўпол муносабатда бўлиб, ички ишлар ходимларига аёлни бу ердан олиб кетишни буюрди.

👉 https://kun.uz/09421541

Kun.uz расмий канали
Ҳоланд абадий рекордни янгилади, «Атлетико» «Реал»ни қувиб ўтди. Европада кун ўйинлари

Европа футболида чоршанба оқшомида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

📹 👉 https://kun.uz/48594876

Kun.uz расмий канали