Navoiy | Kun.uz
3.26K subscribers
6.44K photos
934 videos
6.52K links
Kun.uz’ning Navoiy viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Ёшларга 33 млн сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади

Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.

«Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда. Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 млн сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полисларисиз 225 млн сўмгача кредит Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кафиллиги асосида берилади.

👉 Навоий хабарлари
Ҳудудингиздаги мактабнинг қишки ҳолати яхши эмасми? У ҳолда хабар беринг

Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган @maktab_uzedubot орқали шахсингизни кўрсатмаган ҳолда фарзандингиз таҳсил олаётган ёки ўзингиз фаолият юритадиган мактабнинг қиш мавсумидаги ҳолати ҳақида маълумот беришингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари:

🔹 Қорақалпоғистон Республикаси: 61 222-95-13;
🔹 Андижон: 74 228-26-27;
🔹 Бухоро: 95 600-34-35;
🔹 Жиззах: 72 222-08-68;
🔹 Қашқадарё: 75 223-41-19;
🔹 Навоий: 79 220-61-82;
🔹 Наманган: 69 232-61-15;
🔹 Самарқанд: 66 238-88-10;
🔹 Сурхондарё: 76 227-35-55;
🔹 Сирдарё: 67 225-4017;
🔹 Тошкент: 71 231-65-73;
🔹 Фарғона: 73 244-31-19;
🔹 Хоразм: 62 228-11-52;
🔹 Тошкент шаҳри: 71 237-08-01.

🔸Халқ таълими вазирлигининг мурожаатлар маркази: (71) 202-09-09.

👉 Навоий хабарлари
💵 Қалбаки долларни савдога киритган фирибгар фош қилинди

Навоийда қалбаки долларни савдога киритган фуқаро ушланди, дея хабар берди Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Кармана туманининг Айрончи маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ж.К. ўзига тегишли бўлган «Samsung-J-2» ва «S-3 mini» уяли телефонларини сотиш учун Навоий шаҳрида жойлашган эски буюмлар сотиш бозорига борган.

Телефонларга Кармана туманининг Боғишамол маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган У.Н. харидор бўлади ва 770 минг сўмга сотиб олишга келишади. Шундан сўнг Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра, қўлбола усулда тайёрланган қалбаки 100 долларни фуқаро Ж.К. га тақдим қилиб, телефон аппаратларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Н. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Навоий хабарлари
#Биласизми

Саудия Арабистони ҳудудидан битта ҳам дарё оқиб ўтмаган. Аммо пойтахт Ар-Риёд шаҳри дунёнинг энг кўп фавворага эга жойлардан бири ҳисобланади.

👉 Навоий хабарлари
Навоий вилоятида қурилиш корхоналари сони нечта?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамизда жами 40 950 та қурилиш корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 751 тага кўп.

▪️ 2020 йилда 6 022 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони: ⬇️

◾️Тошкент шаҳри – 7907 та;
◾️Тошкент вилояти – 3577 та;
◾️Қашқадарё вилояти – 3289 та;
◾️Фарғона вилояти – 3236 та;
◾️Самарқанд вилояти – 3079 та;
◾️Андижон вилояти – 3071 та;
◾️Бухоро вилояти – 2738 та;
◾️Сурхондарё вилояти – 2486 та;
◾️Қорақалпоғистон Р. – 2325 та;
◾️Наманган вилояти – 2271 та;
◾️Жиззах вилояти – 2027 та;
◾️Хоразм вилояти – 1903 та;
◾️Навоий вилояти – 1560 та;
◾️Сирдарё вилояти – 1481 та.

👉 Навоий хабарлари
ИИБ ходимларига янги уйлар топширилди

#Зарафшон_шаҳри'да 14 январ —Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 30 нафар ходимга янги уйлар топширилди.

Шаҳарнинг Матонат кўчасида қад ростлаган 5 қаватли, 30 хонадонли уй-жой имтиёзли маблағ асосида тақдим қилинган.

Маълумот учун, Навоий вилояти ИИБ томонидан ўтган 2017-2019 йиллар давомида 138 та хизмат уйи қурилиб, уй-жойга эҳтиёжи юқори бўлган ходимларга берилган. Шунингдек, имтиёзли маблағ асосида 5 та замонавий кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилган.

👉 Навоий хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ортиқча юк ортилгани гумон қилинган «Ноwo» тарозида тортиб кўрилди

Навоий вилояти ИИБ ЙХҲБ томонидан юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида рейд тадбири ўтказилди.

Кармана туманида жойлашган ЙПХ масканида «Ноwo» автомашинаси меъёрдан ортиқча юк ортилганлигида гумонланиб тўхтатилган. Махсус тарозида тортиб кўрилганида юкнинг вазни меъёрдан 18 тонна кўп эканлиги маълум бўлди.

👉 Навоий хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаат

📹 «Ичимлик сувини музлаб қолмаслик учун оқизиб қўйишади»

Kun.uz'га Зарафшон шаҳрининг Мурунтов маҳалласида яшовчи аҳолидан ичимлик суви масаласида мурожаат келиб тушди.

«Маҳалламизда ичимлик суви колонкалари марказий кўчаларга ўрнатилган. Қиш кунлари музлаб қолмаслиги учун сув очиб қўйилади. Бунинг оқибатида кўчаларимиз кўлмакка айланиб, йўллар музлаб қоляпти. Фарзандларимиз мактабга боришади, ўзимиз ишга. Ҳеч ким эътибор қаратмаяпти. Қаердадир инсонлар ичимлик сувига зор, бизда эса музлаб қолмаслиги учун оқизиб қўйишади.

Қолаверса, ичимлик суви колонкаларини ички кўчаларга киритиб бериш бўйича шаҳар ҳокимлигига ҳам, бошқа мутасаддиларга ҳам кўп бора мурожаат қилдик. Аммо натижа йўқ.
Шунингдек, ичимлик сувига ҳисоблагич ўрнатилмаган. Ҳар бир фуқаро ойига 4 метр³ сув учун пул тўлайди. Бир инсон ойига 4 метр³ сув сарфлаши мумкинми? Ҳисоблагич ўрнатилса адолатдан бўларди», — дейилади мурожаатда.

Kun.uz ушбу мурожаат бўйича тегишли масъуллардан изоҳ кутиб қолади.

👉 Навоий хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

14 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 14 январ, пайшанба куни Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси ...–2 даража совуқ, ...+3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

👉 Навоий хабарлари
Навоийда қанча бюджет маблағлари асоссиз сарфлангани маълум бўлди

Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда маҳаллий бюджетлар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд сўм миқдорида камомад ва қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Бюджет пулларини асоссиз сарфлаган ҳудудлар қаторида Навоий вилояти ҳам бор.

▪️Қашқадарё — 26,1 млрд сўм;
▪️Андижон — 19,8 млрд сўм;
▪️Сурхондарё — 16,5 млрд сўм;
▪️Фарғона — 14,4 млрд сўм;
▪️Тошкент — 13,2 млрд сўм;
▪️Жиззах — 13 млрд сўм;
▪️Самарқанд — 13 млрд сўм;
▪️Сирдарё — 12,9 млрд сўм;
▪️Наманган — 12 млрд сўм;
▪️Хоразм — 6 млрд сўм;
▪️Бухоро — 3,6 млрд сўм;
▪️Навоий2,4 млрд сўм;
▪️Тошкент шаҳри — 13,8 млрд сўм;
▪️
Қорақалпоғистон Республикаси — 8,1 млрд сўмлик қонун бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

👉 Навоий хабарлари
Навоийда мактабгача таълим қамрови 2023 йилда 100 фоизга етказилади

Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда 13 та масала кўриб чиқилди.

Сессияда Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифалар бўйича Навоий вилоятида амалга ошириладиган ишлар ва улардан кўзланган натижалар хусусида вилоят ҳокими Қобил Турсуновнинг маърузаси тингланди.

Ҳоким маърузасидаги айрим вазифалар қуйидагилар:⬇️

жорий йилда мактабгача таълим қамрови 80 фоизга, 2023 йил охирида эса 100 фоизга етказилади;

◾️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг моддий техника базасини яхшилаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан 30 млрд сўмлик маблағ йўналтирилади;

◾️30 фоиз ёшлар маданият ва санъатга, 30 фоизи жисмоний тарбия ва спортга, 15 фоизи компютер саводхонлигига ва 25 фоизи китобхонликка жалб этилади. Ушбу мақсадлар учун 43 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади;

◾️900 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг сиҳатгоҳларда бепул даволаниши ташкил этилади.

👉 Навоий хабарлари
Манба: Олий таълим вазири ҳам алмашиши мумкин

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов уч ярим йиллик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz'нинг турли тузилмалардаги бир нечта манбалари маълум қилди.

Манбаларга кўра, олий таълим вазири лавозимига бир неча номзодлар, хусусан Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов ва Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов номзодлари кўриб чиқилмоқда.

➡️ Батафсил ўқинг

👉 Навоий хабарлари
Навоий вилояти аҳоли жон бошига энг юқори даромадли ҳудуд

2020 йил январ-сентябр ойларида Навоий вилоятида ЯИМ аҳоли жон бошига 36,5 млн сўмга тўғри келган.

2020 йил январ-декабр ойларида Навоийда истеъмол нархлари бўйича умумий инфляция даражаси 10,7 фоизга ўсган. Шунингдек, инфляция даражаси озиқ-овқат товарлари бўйича 15,1 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари бўйича 8,5 фоизга, хизматлар бўйича 5,7 фоизга ўсган.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми бўйича:⬇️

▪️ Энг юқори даромадли ҳудудлар:
🔹1. Навоий;
🔹2. Тошкент шаҳри;
🔹3. Тошкент вилояти;
🔹4. Бухоро;
🔹5. Сирдарё.

▪️ Ўртача даромадли ҳудудлар:
🔸6. Жиззах;
🔸7. Андижон;
🔸8. Хоразм;
🔸9. Қашқадарё;
🔸10. Самарқанд.

▪️ Кам даромадли ҳудудлар:
🔻11. Қорақалпоғистон;
🔻12. Фарғона;
🔻13. Наманган;
🔻14. Сурхондарё.

👉 Навоий хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Kun.uz ўзбекистонликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди

Kun.uz барча ўзбекистонликларни 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди.

Таҳририят Ўзбекистон ҳимояси учун ҳамиша шай бўлган миллий армияга, мард ва жасур ўғлонларга мамлакатдаги тинчликни таъминлаб туришдаги матонати учун ҳурмат билдиради.

Ватан тинчлиги йўлида ўзини фидо қилган ўғлонлар ҳам ҳамиша ёдимизда қолади, уларнинг хизматлари юксак қадрланади.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ватан ҳимоячилари!

👉 Навоий хабарлари
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида 31 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 469 млн долларлик 31 та инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда.

Жумладан, энг йирик лойиҳалардан бири «Қизилқумцемент» АЖда амалга оширилади. Корхонада клинкер ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 126 млн доллар бўлган 4-линия ишга туширилади. Натижада, корхона йиллик цемент ишлаб чиқариш қуввати 2,2 млн тоннага ортиб, жами 5,5 млн тоннага етказилади.

➡️ Батафсил ўқинг

Навоий вилоятида, шунингдек, «PETRAWOOL» МЧЖ томонидан базалт тошидан иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш (умумий қиймати 18,2 млн доллар), Томди туманида «Мега кварц» МЧЖда кварц қумини қазиб олиш ва қайта ишлаш (умумий қиймати 3,9 млн доллар) каби лойиҳалар ишга тушади.

👉 Навоий хабарлари
#Биласизми

📱 Бир йилда дунёда 1,7 млрд дона телефон ишлаб чиқарилади. Унинг 70 фоизи Хитой давлати ҳиссасига тўғри келади.

👉 Навоий хабарлари