Navoiy | Kun.uz
3.26K subscribers
6.44K photos
934 videos
6.52K links
Kun.uz’ning Navoiy viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
МТМ раҳбари жиноят устида қўлга олинди

#Хатирчи_тумани'даги МТМлардан бирининг раҳбари Ш.У. жиноят устида ушланди, дея хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Ш.У. ўзи раҳбарлик қилаётган МТМга фуқаро Д.П. ни мусиқа раҳбари вазифасига ишга қабул қилиш учун ундан 2 млн 500 минг сўм сўраган. У пулни ўзининг «Spark» автомашинасида пора тариқасида олаётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.У. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 Навоий хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Плитаси қулаб тушган бино Навоийда эмаслиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда янги қурилаётган бинонинг бетон плитаси тушиб кетгани экс этган видео тарқалди. Видеони тасвирга олган инсон ҳолат Навоийда бўлганини таъкидлайди.

Навоий вилояти ҳокимлиги мазкур видеолавҳага расмий муносабат билдирди.

«Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан хизмат текшируви олиб борилди. Маълум бўлишича, бугунги кунда Навоий вилоятида бетон плиталар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш объектларига етказиб берилаётган ушбу турдаги маҳсулот белгилари видеолавҳада акс этган маҳсулотга мутлақо тўғри келмайди. Бугунги кунда Навоий вилояти ҳудудида видеолавҳада баён этилган бино қурилиши мавжуд эмас», – дейилади муносабатда.

👉 Навоий хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

16 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 16 январ, шанба куни Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

👉 Навоий хабарлари
2020 йилда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда.

➡️ Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.

➡️ Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг.

➡️ Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

➡️ 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

👉 Навоий хабарлари
Навоий вилояти ҳокими халқаро танлов ғолибини тақдирлади

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 3-босқич талабаси Қуанишбек Ережепбаев «Лучший молодой учёный СНГ–2020» халқаро кўрик-танловида тиббиёт йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов иқтидорли талабани эришган ютуқлари учун муносиб тақдирлади.

Қуанишбек олдинроқ «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.

👉 Навоий хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шахсий кутубхонасини уйга алмашмаган китобхон

#Кармана'лик Бурҳон Жўраевнинг шахсий кутубхонасида 10 минг дона китоб бор. Кутубхонада жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара романларини, табобат ва бошқа соҳаларга тегишли китобларни кўришингиз мумкин.

Касби электрик бўлган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Бурҳон Жўраев бу китобларни мактаб давридан йиғиб келади.

«Уйимга кўпчилик китоб сўраб келади. Йўқ демай бериб юбораман. Қанча кўп одам ўқиса, шунча хурсанд бўламан. Чунки китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди. Фарзанд ва набираларимга қолдираётган энг катта хазинам – шу кутубхонам», — дея таъкидлайди 73 ёшли китобхон.

Жўраевнинг маълум қилишича, ўзи 3 минг донага яқин китобни ўқиб чиққан. Бундан ташқари, унга китобларни Навоий шаҳридан квартирага алмаштириш таклифи ҳам бўлган. Аммо у рад жавобини берган экан.

👉 Навоий хабарлари
4 млрд сўмлик «Олтин калитча» ишга тушди

#Зарафшон_шаҳри'нинг Ёшлик маҳалласида «Олтин калитча» номли 2-сонли давлат МТТ фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Анвар Ражабов, вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев ҳамда ҳудуд фаоллари иштирок этишди.

«Қизилтепа Қурилиш Транс» МЧЖ томонидан бунёд этилган 480 ўринли боғчанинг қурилишига 4 млрд сўм сарфланган. Унинг фаолият бошлаши билан 60 та янги иш ўрни яратилди.

👉 Навоий хабарлари
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилади

«Самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс 22 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилади. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев маълум қилди.

Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 млн сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

👉 Навоий хабарлари
🌲 Фуқаро кесилган 2 туп арча учун қарийб 5,6 млн сўм тўлайдиган бўлди

Хатирчи тумани Қорача маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. Навоий шаҳар Ғалаба шоҳкўчасида 2 туп арчани таг қисмидан кесиб ташлагани маълум бўлди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда 4 млн 460 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Ҳолат Навоий вилояти Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган тунги рейд жараёнида аниқланган.

Олдинроқ Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. ҳам 1 туп ясен дарахтини ноқонуний кесиб ташлагани учун 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда яна шунча миқдорда табиатга етказилган зарарни тўлашига тўғри келган эди.

👉 Навоий хабарлари
#Биласизми

«Гоба» Ерга тушган энг йирик метеорит ҳисобланади. Унинг ҳажми 2,7х2,7х0,9 метрга, вазни эса 60 тоннага тенг.

Уни 1920 йилда фермер Якоб Херман Бритс тасодифан топиб олган. Олимлар бундан 80 минг йилча илгари Ерга тушгани тахмин қилинаётган бу метеоритнинг 84 фоиз қисми темирдан ташкил топганини аниқлашган. Ҳозирда метеорит биринчи топилган жойи – Намибияда сақланмоқда.

👉 Навоий хабарлари
🏀 #Спорт

Ҳудудларда «Ҳоким кубоги» мусобақалари бўлиб ўтмоқда

🤼‍♂ #Кармана_тумани ҳокимлиги ташаббуси билан қўл жанги бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди. Унда 100 нафардан ортиқ спортчи қатнашди. «Ҳоким кубоги»ни карманалик ёшлар қўлга киритган бўлса, 2-ўринни Хатирчи тумани ҳамда 3-ўринни Навоий шаҳар вакиллари эгаллашди.

🤼‍♂ #Учқудуқ_тумани'да кураш бўйича «Ҳоким кубоги» ўтказилди. Унда тумандаги корхона ва ташкилот ишчи-ходимларидан иборат 11 та жамоа 5 та вазн тоифасида беллашди. 2 кун давом этган баҳсларда 1-ўринни Болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси қўлга киритди. 2-ўринга Шимолий кон бошқармаси йигитлари ва 3-ўринга Миллий гвардия ходимлари эгалик қилишди.

⚽️ #Қизилтепа_тумани Маданият маҳалласида МФЙларнинг уюшмаган ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақалари ўтказилди. 14 та жамоада 150 нафардан ортиқ ёшларни бирлаштирган мусобақада 1-ўринни Алишер Навоий маҳалласи, 2-ўринни Оқмачит ҳамда 3-ўринни Работ маҳалласи ёшлари қўлга киритишди.

👉 Навоий хабарлари
Жангари филмлардагидек: ноқонуний қурилиш қилаётган тадбиркор вазир ўринбосарига жисмоний куч ишлатган

Қурилиш қилаётган якка тартибдаги тадбиркорлар назорат инспекторларини менсимаяпти. Ҳатто Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбарига куч ишлатилган, хизмат камералари олиниб, флешкалардан тасвирлар ўчирилган. Воқеа Тошкентда содир бўлган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

👉 Мақолани ўқинг

📹 Видеони кўринг

«2020 йил ёзда Тошкентда ноқонуний қурилишлар бўйича ўрганишлар олиб бордик. Яккасаройдаги 10-объектга борганимизда 2–3 та участканинг жойини сотиб олган ва у ерда 7 қаватли меҳмонхона қуриб юборган. Эгасини сўрасак, қоровул келди, ортидан 10 нафар барзанги чиқди: Ким сенга буюртма берди? Буюртма эмас, рўйхат бўйича ишлаяпмиз, десак, камерамизни тортиб олиб, ўзимизни машинамизга суяб қўйиб, биттаси мени урди. Қолгани камералардаги флешкалардан тасвирларни ўчирди», дейди Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров.

👉 Навоий хабарлари
Навоийда Бизнес-омбудсман томонидан 46 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсманнинг Навоий вилоятида фаолият юритувчи ходимларига 2020 йилда тадбиркорлик субъектларидан 244 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг 136 таси қаноатлантирилган, 96 таси бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 4 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа идораларга юборилган.

Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ноқонуний равишда тўхтатиб қўйганлиги, тадбиркорларга белгиланган муддатларда рухсатномаларни бермаганлиги каби турли ҳуқуқбузарликлар учун 46 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судларга юборилган.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 46 нафар шахс маъмурий жазога тортилиб, 2 нафари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

👉 Навоий хабарлари
Миллий гвардия биноси фойдаланишга топширилди

Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси маъмурияти замонавий бинода иш бошлади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан навоийлик бир гуруҳ фаоллар, соҳа ходимлари Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев ҳамда вилоят сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг масъул мутасаддилари иштирок этди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

👉 Навоий хабарлари