Navoiy | Kun.uz
3.25K subscribers
6.44K photos
934 videos
6.52K links
Kun.uz’ning Navoiy viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Навоий вилоятида Халқаро молия институтларининг маблағи билан 74 та лойиҳа амалга оширилади

2021 йилда Навоий вилоятида амалга ошириладиган 74 та лойиҳага Халқаро молия институтларининг 137,1 млн доллар маблағи жалб қилинади. Ушбу маблағлар асосан Хитой, Корея, Германия, Россия каби давлатларнинг тижорат ташкилотлари ҳамда Осиё тараққиёт банки ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг XVII сессиясида маълум қилинди.

Сессияда 12 та масала кўриб чиқилди. Таъкидланишича, «Қизил ҳудуд»га тушган Конимех ва Томди тумани, 31 та оғир аҳволдаги маҳалла бўйича алоҳида назорат ўрнатилиб, ички йўллар, ичимлик суви ҳамда электр таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, сессияда Навоий шаҳрида физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактабини, 8 та туман ва шаҳардаги мактабларда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиш масаласи ҳам айтиб ўтилди.

👉 Навоий хабарлари
🔵 Ҳудудлардан 3️⃣ та хабар

#Хатирчи_тумани. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Хатирчи туман ҳокими Ғофур Алиев ва сектор раҳбарлари иштирокида Найман маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Жараёнда тегишли масъулларга зарур кўрсатмалар берилган.

◾️ #Қизилтепа_тумани. Кеча бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги XVIII сессиясида тумандаги 3-, 8-, 18-, 33-, 34-умумтаълим мактабларига директорликка тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди. Таълим муассасасини ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури билан иштирок этиб, энг намунали деб топилган Фарҳод Убайдуллаев, Бобоқул Ҳасанов, Фахриддин Жамолов, Назир Ҳакимов ва Икром Саидов кенгаш қарори билан директорликка тавсия этилди.

◾️ #Кармана_тумани'нинг Дўрман маҳалласида «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчиликка тайёрлов ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курси машғулотларига 76 нафар хотин-қиз жалб этилган.

👉 Навоий хабарлари
#Биласизми

Қайнаган сувни такроран қайнатманг. Сувни қайта қайнатиш натижасида ундан саратон касаллигини келтириб чиқарадиган заҳарли моддалардан бири бўлган диоксин ажралиб чиқади.

👉 Навоий хабарлари
💼 #Тайинлов

Кармана туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига бошлиқ тайинланди

Ушбу лавозимда Ғиёс Жумаев иш бошлади, дея хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Ғиёс Жумаев 2007 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини,2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У тайинловга қадар Кармана тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келган.

👉 Навоий хабарлари
Навоий вилоятида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 919 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар:⬇️

🔹Тошкент шаҳри – 7 017 та;
🔹Тошкент вилояти – 1 319 та;
🔹Самарқанд вилояти – 590 та;
🔹Фарғона вилояти – 460 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 430 та;
🔹Андижон вилояти – 348 та;
🔹Бухоро вилояти – 298 та;
🔹Наманган вилояти – 263 та;
🔸Навоий вилояти – 240 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔹Жиззах вилояти – 206 та;
🔹Сирдарё вилояти – 186 та;
🔹Хоразм вилояти – 177 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 165 та.

👉 Навоий хабарлари
🐠 11 дона балиқни 8 млн сўмга «сотиб олди»

#Нурота_тумани'да яшовчи Муродбек Айменов 11 дона балиқ учун 8 млн 85 минг сўм тўлайдиган бўлди.

Ушбу фуқаро ўзига тегишли бўлган «Казанка 5М» русумли қайиқ билан қўлбола тайёрланган ёриткич мосламаси, шунингдек, электр энергияси ёрдамида 10 дона сазан ва 1 дона судак балиғини ноқонуний равишда овлаган.

Фуқаронинг бу қилмиши Навоий вилояти Экология бошқармасининг назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Айдаркўл сув ҳавзасида ўтказилган тезкор назорат рейд тадбири давомида аниқланди.

Муродбек Айменовга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 8 млн 85 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган ҳамда тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Нурота тумани судига юборилган.

👉 Навоий хабарлари
Маҳалла раисини фаолиятига оид бўлмаган мажлисга чақирган мансабдор жаримага тортилади

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қатор моддалар киритилмоқда.

▪️Фуқаролар йиғини ходимини унинг вазифаси ва фаолият йўналиши билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирга жалб қилиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, улардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотнома, таҳлилий материал ва статистик маълумотни тақдим этишини талаб қилиш ҳамда МФЙ балансида бўлган бинони бошқа шахсга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

▪️Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Навоий хабарлари
Янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади — вазир

Эндиликда девелоперларга ҳар бир янги қуриладиган хонадон учун тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобга олиб, давлат мактаби қуриб бериш вазифаси юкланган, деб маълум қилди халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

Таъкидланишича, давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Ўзбекистон президенти томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ бўлган.

➡️ Батафсил ўқинг

Яъни ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрни ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

👉 Навоий хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 17 феврал, чоршанба куни Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с.гача кучаяди.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +22…+27 даража иссиқ бўлади.

👉 Навоий хабарлари
16 нафар ёшга 50 сотихдан ер берилди

#Конимех_тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 16 нафар ёшга 50 сотихдан экин майдони ажратилгани ҳақидаги сертификатни топширди.

Экин майдони 1 йил муддатга берилган бўлиб, ёшлар бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва ички бозорда сотишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ Хатирчи, Қизилтепа ва Кармана туманларида ҳам ёшларга ер майдонлари ажратилгани ҳақида маълум қилгандик.

👉 Навоий хабарлари
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1,5 мингдан зиёд мураккаб амалиётни бажариш мумкин

Ота-оналарни энг ташвишга соладигани болалардаги гематологик ва онкологик касалликлардир. Бугунги кунда 12 мингдан зиёд фуқаролар оққон ва оғир ирсий гематологик касалликдан азият чекмоқда.

➡️ Батафсил ўқиш

👉 Навоий хабарлари
🗓 16 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

💸 Қуролли кучлар таркибидаги сержантларнинг иш ҳақи оширилиши кутилмоқда

🧮 «Емаган сомсага пул тўлаш керакми?» Тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози

📂 Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»

🚧 Абгор йўллар буюк келажакка олиб бормайди

🦠💉 Коронавирусга қарши эмлаш: бу бўйича ким пешқадам (инфографика)

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
2 та маҳаллада газ, 1 тасида ичимлик суви ўчирилади

🔥 #Нурота_тумани'нинг Нурфахр маҳалласидаги Тошкент кўчаси йўли кенгайтирилаётганлиги туфайли ушбу ҳудуддаги ўрта босимли газ қувурлари бошқа жойга кўчирилмоқда. Бу ҳақда «Nurotatumangaz» газ таъминот бўлими маълум қилди.

Шу сабабли 17, 18, 19 феврал кунлари соат 8:00 дан 18:00 гача Нурфахр ва Ибн Сино маҳалласининг бир қисмидаги истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти тўхтатилади.

💦 #Кармана_тумани'нинг Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ичимлик сув қувурида носозликлар юзага келган. Бугун ушбу носозликни бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли Чўтқара массивидаги намунавий уйларда соат 20:00 гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

👉 Навоий хабарлари
🔵 Ҳудудлардан 4⃣ та хабар

◾️ #Зарафшон_шаҳри'да 2 371 та газ баллонга (1 831 таси истеъмолчиларга ижара асосида берилган) махсус стикерлар ўрнатиб бўлинди. Эндиликда абонентларга махсус карталар берилади ва уларнинг газ таъминоти онлайн назорат қилиб борилади.

◾️ #Кармана_тумани'даги Қаҳрамон маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида масъул раҳбарлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

◾️ #Қизилтепа_тумани Ҳусбиддин маҳалласидаги 43-мактаб боғбони ҳамда хўжалик ишлари бўйича маъсул шахс томонидан мактаб ҳудудида 3 дона тол ўсишдан тўхтамаганлик даражасигача кесилганлиги аниқланди. Уларга 2 млн 245 минг сўм жарима ва 220,5 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

◾️ #Томди_тумани. 15 феврал куни жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси томонидан туман ИИБ Пробация бўлими киритган тақдимномалар кўриб чиқилди ҳамда 2 нафар маҳкум жазодан муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди.

👉 Навоий хабарлари
Навоий вилояти мева ва сабзавотлар экспортида охирги ўринда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда хорижга энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар қаторида Навоий вилояти охирги ўринда турибди.

2020 йилда хорижга экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми ҳудудлар кесимида:⬇️

▪️Тошкент вилояти – 347,8 минг тонна;
▪️Фарғона вилояти – 207,2 минг тонна;
▪️Самарқанд вилояти – 144,4 минг тонна;
▪️Сурхондарё вилояти – 132,4 минг тонна;
▪️Наманган вилояти – 127,0 минг тонна;
▪️Хоразм вилояти – 93,9 минг тонна;
▪️Тошкент шаҳри – 89,4 минг тонна;
▪️Сирдарё вилояти – 80,1 минг тонна;
▪️Қашқадарё вилояти – 74,4 минг тонна;
▪️Андижон вилояти – 67,6 минг тонна;
▪️Қорақалпоғистон Р. – 39,7 минг тонна;
▪️Бухоро вилояти – 35,6 минг тонна;
▪️Жиззах вилояти – 33,4 минг тонна;
🔸Навоий вилояти – 11,9 минг тонна.

👉 Навоий хабарлари
#Биласизми

🧠 Инсон миясида 100 минг км узунликдаги қон томирлари мавжуд экан. Шунингдек, мия бутун галактикада қанча юлдуз (100 млрд) бўлса, шунча нейрондан иборат. Мияда 100 трлндан ортиқ нейрон бирикмалар (синапслар) ҳам мавжуд.

👉 Навоий хабарлари
Йилига 9 минг тонна терини қайта ишловчи завод ишга туширилди

#Навоий_шаҳри'да кичик саноат зонасида «Камелия Гроуп» МЧЖ томонидан умумий қиймати 27 млрд 600 млн сўм бўлган терини қайта ишлаш заводи ишга туширилди, дея хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Таъкидланишича, тадбиркор Комил Эгамов томонидан ташкил этилган мазкур корхона йилига 9 минг тонна терини қайта ишлаш қувватига эга. Заводда 30 нафар ёшлар ва аёллар иш билан таъминланди.

Шаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида жорий йилда яна 30 га яқин шу каби лойиҳалар амалга оширилади. Хусусан, қайиқ, лифт, газобетон ва кафел, гилам маҳсулотлари ҳамда ҳар хил турдаги бўёқлар, 2 та жунни қайта ишлаш цехлари ташкил этилади.

◾️ Маълумот учун, 2021 йилда шаҳар тадбиркорлари томонидан умумий қиймати 1 трлн 700 млрд сўм бўлган 76 та лойиҳанинг амалга оширилиши ҳисобидан 1 600 нафарга яқин ишсиз ёшлар ва аёллар бандлиги таъминланади.

👉 Навоий хабарлари
🧑‍💻 Қайси мактабларда физика фани чуқур ўргатилиши маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастури ижросини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилишда Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсуновга 8 та мактабда физика фанини чуқур ўргатишни йўлга қўйиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар қилгандик.

Вилоятда қайси мактабларда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилиши маълум бўлди. Бу ҳақда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг XVII сессиясида маълумот берилди.

Таъкидланишича, қуйидаги мактабларда физика фани чуқур ўргатилади: ⬇️

▪️Кармана туманидаги 5-мактаб;
▪️Нурота туманидаги 1-мактаб;
▪️Навоий шаҳридаги 12-мактаб;
▪️Зарафшон шаҳридаги 11-мактаб;
▪️Навбаҳор туманидаги 21-мактаб;
▪️Хатирчи туманидаги 24-мактаб;
▪️Конимех туманидаги 2-мактаб;
▪️Томди туманидаги 25-мактаб.

👉 Навоий хабарлари
📸 #Кун_сурати

#Ғазғон_шаҳри'да ўрик гуллади. Қишнинг сўнгги ойида республика бўйлаб илиқ об-ҳаво кузатилаётган бўлса-да, 18-21 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутиляпти.

👉 Навоий хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Карманалик уста кетма-кет иккита жиноятга қўл урди

#Кармана_тумани'да яшовчи, устачилик билан шуғулланиб келган 21 ёшли фуқаро ўзи ишлаётган хонадондан уй эгалари йўқлигидан фойдаланиб, 40 млн сўм пулни ўғирлаб кетган.

Жабрланувчи томонидан туман ИИБга берилган ариза қайтариб олиниши учун уста унинг уйига боради. Уй эгаси ва гумонланувчи ўртасида келиб чиққан жанжал устанинг жабрланувчига пичоқ билан берган зарбаси оқибатида якун топди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Навоий хабарлари