Navoiy | Kun.uz
3.26K subscribers
6.44K photos
934 videos
6.52K links
Kun.uz’ning Navoiy viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ #Об_ҳаво

📹 16 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 16 феврал, сешанба куни Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража илиқ бўлади.

👉 Навоий хабарлари
🔷 #Кун_рақами

Жорий йилнинг ўтган муддатида Навоий вилоятида ДХМлар орқали 473 нафар якка тартибдаги тадбиркор, 544 та юридик корхона ва 84 та оилавий корхона рўйхатдан ўтказилди.

◾️ Мазкур тадбиркорлик объектларининг 65 фоизи сайёр хизмат жараёнида маҳаллалар ва овулларда юриб, давлат рўйхатидан ўтказилган.

👉 Навоий хабарлари
50 гектар ерни 2 000 долларга «олиб бермоқчи» бўлди

#Хатирчи_тумани'да давлат ўрмон хўжалигида бўлими бошлиғи лавозимида ишловчи Ф.Х. тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг раҳбарлигидаги МЧЖга ўрмон хўжалиги ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартнома тузиш орқали 50 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилган.

У Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «хизмати» учун 2 000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Навоий хабарлари
Эртага айрим ҳудудларда табиий газ ўчирилади

Эртага, 16 феврал куни вилоятнинг айрим туманларида ўрта босимли газ қувурларида таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳамда газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда «Hududgaz Navoiy» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Шу сабабли қуйидаги ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади: ⬇️

◾️ Кармана туманининг Нарпай қишлоғи ва Пахтаобод маҳалласида соат 9:00 дан 17:30 гача;
◾️ Хатирчи туманининг Самарқанд, Парахун, Янгирабод, Дўстлик, Бинокор, Навбаҳор ва Чинобод маҳаллаларида соат 9:00 дан 17:00 гача;
◾️ Конимех тумани Наврўз маҳалласининг Ажинияз, Бердақ, Оқманғит, Карвон ва Базар кўчаларидаги 473 та хонадонда соат 9:00 дан 17:00 гача.

👉 Навоий хабарлари
Тўдакўл соҳилидан йирик мавжудот топилгани тасдиқланмади

Бугун ижтимоий тармоқларда Тўдакўл соҳилидан йирик мавжудот топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумот Навоий вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилган.

Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, хабардаги фотосурат интернетдан олинган бўлиб, аслида камарбалиқ ёки «Селдлар қироли» деб номланади.

Маълумотларга кўра, мазкур балиқ Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўртаeр денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимоли-шарқий Атлантикада – Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда 500–700 метр, баъзан 1000 метр чуқурликларда учрайди. Унинг узунлиги 3 метргача боради.

👉 Навоий хабарлари
Айрим ҳудудларда «свет» ўчади

Бугун Навоий вилоятидаги айрим электр узатиш тармоқлари ва нимстанцияларни таъмирлаш ишлари олиб борилади, дея хабар берди «Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати.

Шу сабабли қуйидаги ҳудудларда турли вақт оралиғида электр энергия таъминоти вақтинча тўхтатилади: ⬇️

▪️ Навбаҳор туманининг Келачи, Оқ олтин, Янгиобод, Қизил ой, Кескантерак, Янги ҳаёт, Гулистон маҳаллаларида;
▪️ Кармана туманининг Хончарбоғ, Уйрот, Айрончи, Арғун, Янги ариқ, Зиёкор, Катта мачит, Талқоқ маҳаллаларида;
▪️ Хатирчи туманининг Мирдош, Олтинобод, Наврўз, Авоқли, Боғчакалон, Тинчлик, Янги қурилиш маҳаллаларида.

👉 Навоий хабарлари
Навоий вилоятида Халқаро молия институтларининг маблағи билан 74 та лойиҳа амалга оширилади

2021 йилда Навоий вилоятида амалга ошириладиган 74 та лойиҳага Халқаро молия институтларининг 137,1 млн доллар маблағи жалб қилинади. Ушбу маблағлар асосан Хитой, Корея, Германия, Россия каби давлатларнинг тижорат ташкилотлари ҳамда Осиё тараққиёт банки ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг XVII сессиясида маълум қилинди.

Сессияда 12 та масала кўриб чиқилди. Таъкидланишича, «Қизил ҳудуд»га тушган Конимех ва Томди тумани, 31 та оғир аҳволдаги маҳалла бўйича алоҳида назорат ўрнатилиб, ички йўллар, ичимлик суви ҳамда электр таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, сессияда Навоий шаҳрида физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактабини, 8 та туман ва шаҳардаги мактабларда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиш масаласи ҳам айтиб ўтилди.

👉 Навоий хабарлари
🔵 Ҳудудлардан 3️⃣ та хабар

#Хатирчи_тумани. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Хатирчи туман ҳокими Ғофур Алиев ва сектор раҳбарлари иштирокида Найман маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Жараёнда тегишли масъулларга зарур кўрсатмалар берилган.

◾️ #Қизилтепа_тумани. Кеча бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги XVIII сессиясида тумандаги 3-, 8-, 18-, 33-, 34-умумтаълим мактабларига директорликка тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди. Таълим муассасасини ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури билан иштирок этиб, энг намунали деб топилган Фарҳод Убайдуллаев, Бобоқул Ҳасанов, Фахриддин Жамолов, Назир Ҳакимов ва Икром Саидов кенгаш қарори билан директорликка тавсия этилди.

◾️ #Кармана_тумани'нинг Дўрман маҳалласида «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчиликка тайёрлов ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курси машғулотларига 76 нафар хотин-қиз жалб этилган.

👉 Навоий хабарлари
#Биласизми

Қайнаган сувни такроран қайнатманг. Сувни қайта қайнатиш натижасида ундан саратон касаллигини келтириб чиқарадиган заҳарли моддалардан бири бўлган диоксин ажралиб чиқади.

👉 Навоий хабарлари
💼 #Тайинлов

Кармана туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига бошлиқ тайинланди

Ушбу лавозимда Ғиёс Жумаев иш бошлади, дея хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.

Ғиёс Жумаев 2007 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини,2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У тайинловга қадар Кармана тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келган.

👉 Навоий хабарлари
Навоий вилоятида хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 919 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар:⬇️

🔹Тошкент шаҳри – 7 017 та;
🔹Тошкент вилояти – 1 319 та;
🔹Самарқанд вилояти – 590 та;
🔹Фарғона вилояти – 460 та;
🔹Сурхондарё вилояти – 430 та;
🔹Андижон вилояти – 348 та;
🔹Бухоро вилояти – 298 та;
🔹Наманган вилояти – 263 та;
🔸Навоий вилояти – 240 та;
🔹Қашқадарё вилояти – 220 та;
🔹Жиззах вилояти – 206 та;
🔹Сирдарё вилояти – 186 та;
🔹Хоразм вилояти – 177 та;
🔹Қорақалпоғистон Р. – 165 та.

👉 Навоий хабарлари
🐠 11 дона балиқни 8 млн сўмга «сотиб олди»

#Нурота_тумани'да яшовчи Муродбек Айменов 11 дона балиқ учун 8 млн 85 минг сўм тўлайдиган бўлди.

Ушбу фуқаро ўзига тегишли бўлган «Казанка 5М» русумли қайиқ билан қўлбола тайёрланган ёриткич мосламаси, шунингдек, электр энергияси ёрдамида 10 дона сазан ва 1 дона судак балиғини ноқонуний равишда овлаган.

Фуқаронинг бу қилмиши Навоий вилояти Экология бошқармасининг назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан Айдаркўл сув ҳавзасида ўтказилган тезкор назорат рейд тадбири давомида аниқланди.

Муродбек Айменовга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 8 млн 85 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланган ҳамда тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Нурота тумани судига юборилган.

👉 Навоий хабарлари
Маҳалла раисини фаолиятига оид бўлмаган мажлисга чақирган мансабдор жаримага тортилади

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қатор моддалар киритилмоқда.

▪️Фуқаролар йиғини ходимини унинг вазифаси ва фаолият йўналиши билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирга жалб қилиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш, улардан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган маълумотнома, таҳлилий материал ва статистик маълумотни тақдим этишини талаб қилиш ҳамда МФЙ балансида бўлган бинони бошқа шахсга бириктириш ёки асоссиз равишда олиб қўйиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

▪️Ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Навоий хабарлари
Янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади — вазир

Эндиликда девелоперларга ҳар бир янги қуриладиган хонадон учун тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобга олиб, давлат мактаби қуриб бериш вазифаси юкланган, деб маълум қилди халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

Таъкидланишича, давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Ўзбекистон президенти томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ бўлган.

➡️ Батафсил ўқинг

Яъни ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрни ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

👉 Навоий хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 17 феврал, чоршанба куни Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с.гача кучаяди.

Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +22…+27 даража иссиқ бўлади.

👉 Навоий хабарлари
16 нафар ёшга 50 сотихдан ер берилди

#Конимех_тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 16 нафар ёшга 50 сотихдан экин майдони ажратилгани ҳақидаги сертификатни топширди.

Экин майдони 1 йил муддатга берилган бўлиб, ёшлар бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ва ички бозорда сотишни режалаштирмоқда.

Олдинроқ Хатирчи, Қизилтепа ва Кармана туманларида ҳам ёшларга ер майдонлари ажратилгани ҳақида маълум қилгандик.

👉 Навоий хабарлари
🏥 Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 1,5 мингдан зиёд мураккаб амалиётни бажариш мумкин

Ота-оналарни энг ташвишга соладигани болалардаги гематологик ва онкологик касалликлардир. Бугунги кунда 12 мингдан зиёд фуқаролар оққон ва оғир ирсий гематологик касалликдан азият чекмоқда.

➡️ Батафсил ўқиш

👉 Навоий хабарлари
🗓 16 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

💸 Қуролли кучлар таркибидаги сержантларнинг иш ҳақи оширилиши кутилмоқда

🧮 «Емаган сомсага пул тўлаш керакми?» Тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози

📂 Адлия вазири: «Яқин кунларда 2 мингта ҳукумат ҳужжати бекор қилинади»

🚧 Абгор йўллар буюк келажакка олиб бормайди

🦠💉 Коронавирусга қарши эмлаш: бу бўйича ким пешқадам (инфографика)

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha