Navoiy | Kun.uz
3.26K subscribers
6.44K photos
934 videos
6.52K links
Kun.uz’ning Navoiy viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шахсий кутубхонасини уйга алмашмаган китобхон

#Кармана'лик Бурҳон Жўраевнинг шахсий кутубхонасида 10 минг дона китоб бор. Кутубхонада жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара романларини, табобат ва бошқа соҳаларга тегишли китобларни кўришингиз мумкин.

Касби электрик бўлган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Бурҳон Жўраев бу китобларни мактаб давридан йиғиб келади.

«Уйимга кўпчилик китоб сўраб келади. Йўқ демай бериб юбораман. Қанча кўп одам ўқиса, шунча хурсанд бўламан. Чунки китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди. Фарзанд ва набираларимга қолдираётган энг катта хазинам – шу кутубхонам», — дея таъкидлайди 73 ёшли китобхон.

Жўраевнинг маълум қилишича, ўзи 3 минг донага яқин китобни ўқиб чиққан. Бундан ташқари, унга китобларни Навоий шаҳридан квартирага алмаштириш таклифи ҳам бўлган. Аммо у рад жавобини берган экан.

👉 Навоий хабарлари
4 млрд сўмлик «Олтин калитча» ишга тушди

#Зарафшон_шаҳри'нинг Ёшлик маҳалласида «Олтин калитча» номли 2-сонли давлат МТТ фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Анвар Ражабов, вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев ҳамда ҳудуд фаоллари иштирок этишди.

«Қизилтепа Қурилиш Транс» МЧЖ томонидан бунёд этилган 480 ўринли боғчанинг қурилишига 4 млрд сўм сарфланган. Унинг фаолият бошлаши билан 60 та янги иш ўрни яратилди.

👉 Навоий хабарлари
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилади

«Самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс 22 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилади. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев маълум қилди.

Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 млн сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

👉 Навоий хабарлари
🌲 Фуқаро кесилган 2 туп арча учун қарийб 5,6 млн сўм тўлайдиган бўлди

Хатирчи тумани Қорача маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. Навоий шаҳар Ғалаба шоҳкўчасида 2 туп арчани таг қисмидан кесиб ташлагани маълум бўлди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда 4 млн 460 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Ҳолат Навоий вилояти Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган тунги рейд жараёнида аниқланган.

Олдинроқ Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. ҳам 1 туп ясен дарахтини ноқонуний кесиб ташлагани учун 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда яна шунча миқдорда табиатга етказилган зарарни тўлашига тўғри келган эди.

👉 Навоий хабарлари
#Биласизми

«Гоба» Ерга тушган энг йирик метеорит ҳисобланади. Унинг ҳажми 2,7х2,7х0,9 метрга, вазни эса 60 тоннага тенг.

Уни 1920 йилда фермер Якоб Херман Бритс тасодифан топиб олган. Олимлар бундан 80 минг йилча илгари Ерга тушгани тахмин қилинаётган бу метеоритнинг 84 фоиз қисми темирдан ташкил топганини аниқлашган. Ҳозирда метеорит биринчи топилган жойи – Намибияда сақланмоқда.

👉 Навоий хабарлари
🏀 #Спорт

Ҳудудларда «Ҳоким кубоги» мусобақалари бўлиб ўтмоқда

🤼‍♂ #Кармана_тумани ҳокимлиги ташаббуси билан қўл жанги бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди. Унда 100 нафардан ортиқ спортчи қатнашди. «Ҳоким кубоги»ни карманалик ёшлар қўлга киритган бўлса, 2-ўринни Хатирчи тумани ҳамда 3-ўринни Навоий шаҳар вакиллари эгаллашди.

🤼‍♂ #Учқудуқ_тумани'да кураш бўйича «Ҳоким кубоги» ўтказилди. Унда тумандаги корхона ва ташкилот ишчи-ходимларидан иборат 11 та жамоа 5 та вазн тоифасида беллашди. 2 кун давом этган баҳсларда 1-ўринни Болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси қўлга киритди. 2-ўринга Шимолий кон бошқармаси йигитлари ва 3-ўринга Миллий гвардия ходимлари эгалик қилишди.

⚽️ #Қизилтепа_тумани Маданият маҳалласида МФЙларнинг уюшмаган ёшлари ўртасида мини-футбол бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақалари ўтказилди. 14 та жамоада 150 нафардан ортиқ ёшларни бирлаштирган мусобақада 1-ўринни Алишер Навоий маҳалласи, 2-ўринни Оқмачит ҳамда 3-ўринни Работ маҳалласи ёшлари қўлга киритишди.

👉 Навоий хабарлари
Жангари филмлардагидек: ноқонуний қурилиш қилаётган тадбиркор вазир ўринбосарига жисмоний куч ишлатган

Қурилиш қилаётган якка тартибдаги тадбиркорлар назорат инспекторларини менсимаяпти. Ҳатто Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбарига куч ишлатилган, хизмат камералари олиниб, флешкалардан тасвирлар ўчирилган. Воқеа Тошкентда содир бўлган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

👉 Мақолани ўқинг

📹 Видеони кўринг

«2020 йил ёзда Тошкентда ноқонуний қурилишлар бўйича ўрганишлар олиб бордик. Яккасаройдаги 10-объектга борганимизда 2–3 та участканинг жойини сотиб олган ва у ерда 7 қаватли меҳмонхона қуриб юборган. Эгасини сўрасак, қоровул келди, ортидан 10 нафар барзанги чиқди: Ким сенга буюртма берди? Буюртма эмас, рўйхат бўйича ишлаяпмиз, десак, камерамизни тортиб олиб, ўзимизни машинамизга суяб қўйиб, биттаси мени урди. Қолгани камералардаги флешкалардан тасвирларни ўчирди», дейди Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров.

👉 Навоий хабарлари
Навоийда Бизнес-омбудсман томонидан 46 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсманнинг Навоий вилоятида фаолият юритувчи ходимларига 2020 йилда тадбиркорлик субъектларидан 244 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг 136 таси қаноатлантирилган, 96 таси бўйича тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 4 та мурожаат тегишлилигига кўра бошқа идораларга юборилган.

Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ноқонуний равишда тўхтатиб қўйганлиги, тадбиркорларга белгиланган муддатларда рухсатномаларни бермаганлиги каби турли ҳуқуқбузарликлар учун 46 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судларга юборилган.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 46 нафар шахс маъмурий жазога тортилиб, 2 нафари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

👉 Навоий хабарлари
Миллий гвардия биноси фойдаланишга топширилди

Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси маъмурияти замонавий бинода иш бошлади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан навоийлик бир гуруҳ фаоллар, соҳа ходимлари Миллий гвардия қўмондони ва Ички ишлар вазирининг фахрий ёрлиғи ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев ҳамда вилоят сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг масъул мутасаддилари иштирок этди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

👉 Навоий хабарлари
🌤 #Об_ҳаво

17 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 17 январ, якшанба куни Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +11…+16 даража илиқ бўлади.

👉 Навоий хабарлари
Ерни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

«Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Батафсил ўқинг

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, мансабдор шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 Навоий хабарлари
Навоийда 2020 йилда 326 нафар ўқитувчи олий тоифа олган

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2020 йилда ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари эълон қилинди.

Вилоятда аттестациядан ўтказилган ўқитувчиларнинг 326 нафарига олий, 787 нафарига биринчи ва 993 нафарига иккинчи тоифа сертификати берилган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида энг паст кўрсаткич қайд этилган.

👉 Навоий хабарлари
💼 #Тайинлов

Навоий вилоят судининг раиси тайинланди

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойиши билан Ҳамидулла Қудратов судялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига ва шунинг беш йил муддатига Навоий вилоят судининг раиси этиб тайинланди.

Ҳ.Қудратов 1959 йилда туғилган. Тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Президентнинг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди.

👉 Навоий хабарлари
📊 Навоий вилояти аҳолиси 1 млн 13 минг кишидан ошди

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони қуйидагича:

▪️ Самарқанд – 3 947,4 минг киши;
▪️ Фарғона – 3 819,9 минг киши;
▪️ Қашқадарё – 3 334,5 минг киши;
▪️ Андижон – 3 188,2 минг киши;
▪️ Тошкент – 2 994,0 минг киши;
▪️ Наманган – 2 867,4 минг киши;
▪️ Сурхондарё – 2 681 минг киши;
▪️ Тошкент ш. – 2 677,2 минг киши;
▪️ Бухоро – 1 946,9 минг киши;
▪️ Қорақалпоғистон Р. – 1 923,8 минг киши;
▪️ Хоразм – 1 893,1 минг киши;
▪️ Жиззах – 1 410,6 минг киши;
▪️ Навоий – 1 013,8 минг киши;
▪️ Сирдарё – 861,1 минг киши.

👉 Навоий хабарлари