Тадбиркорларга 1 мартдан бошлаб йўлларга фоторадар ўрнатишга рухсат берилади
Автомобил йўллари қўмитаси масъул ходими Анвар Мусабековнинг маълум қилишича, 1 мартдан бошлаб, хусусий секторни катта ҳажмли вазн параметрини назорат қиладиган назорат постларини ўрнатишда жалб қилиш белгиланган.
Тадбиркорлар ҳужжат билан регистраторлар ўрнатиладиган жойларни электрон аукцион савдолари орқали олишлари мумкин.
Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорларга бундай жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Жойларнинг минимал қиймати эса ИИВ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
👉 Навоий хабарлари

🔵 Ҳудудлардан 3️⃣ та хабар
◾️ #Навоий_шаҳри. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган бир гуруҳ ҳарбийлар хонадонига ташриф буюрилди. Вилоят ҳокими Қобил Турсунов марҳум Шерали Идиев хонадонида бўлди.
◾️ #Қизилтепа_тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида «Оилам бахти ўз қўлимда» номли тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 5 та оила яраштирилди, 3 та оила ажралишининг олди олинди. Натижада 17 нафар бола ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.
◾️ #Навбаҳор_тумани'да ис гази, қутуриш, овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. Унда йиғилганларга ўтган йиллар мобайнида содир бўлган ҳодисалар акс этган расмлар намойиш қилинди.

Энди маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади
▪️МЖтКга киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор устидан маъмурий баённомани тузган орган томонидан ҳам шикоят берилиши мумкин.
▪️Шунингдек, фуқаролар ўз ҳисобидан маъмурий баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек, суд мажлисининг аудио ёки видеоёзувини олишга ҳақлидир.

❓#Биласизми
Биринчи будилник 1787 йилда америкалик Леви Хатчинс томонидан ихтиро қилинган. У фақат соат 4:00 да жиринглаган. Исталган вақтга ўрнатиш мумкин бўлган будилниклар 1847 йилда француз Антуан Раде томонидан ихтиро қилинган.

📊 Навоий вилоятида 4 354 та янги корхона ташкил этилган
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига республикамизда 2020 йилда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 95 311 та корхоналар янги ташкил этилган.
Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 1 432 тага кам.
Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:⬇️
▪️ Тошкент шаҳри – 14 845 та;
▪️ Самарқанд вилояти – 8 828 та;
▪️ Тошкент вилояти – 8 481 та;
▪️ Фарғона вилояти – 8 272 та;
▪️ Андижон вилояти – 7 849 та;
▪️ Сурхондарё вилояти – 7 666 та;
▪️ Наманган вилояти – 6 345 та;
▪️ Бухоро вилояти – 6 041 та;
▪️ Қашқадарё вилояти – 5 916 та;
▪️ Хоразм вилояти – 4 721 та;
▪️ Қорақалпоғистон Р. – 4 568 та;
▪️ Жиззах вилояти – 4 384 та;
▪️ Навоий вилояти – 4 354 та;
▪️ Сирдарё вилояти – 3 011 та.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ИИВ расмийси: Паспортининг муддати тугамаган фуқаро ID-карта олишга мажбур эмас
2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 2011 йилги намунадаги фуқаронинг биометрик паспортини бериш тўхтатилди. Бунинг ўрнига ID-карталарга ўтилмоқда.
ID-карталарга ўтиш учун 10 йил вақт белгиланган бўлиб, бу муддат – фуқаролик паспортининг амал қилиш муддатига тенг. Шунга мувофиқ, фуқаролар ўз паспортларидан муддати тугагунча фойдаланишда давом этишлари мумкин.
2031 йилдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ID-карталар республиканинг исталган ҳудудида, 1 иш кунида тайёрлаб берилади. Паспортдан фарқли равишда, ID-картани йўқотиб қўйганлик учун жарима йўқ.

МТМ раҳбари жиноят устида қўлга олинди
#Хатирчи_тумани'даги МТМлардан бирининг раҳбари Ш.У. жиноят устида ушланди, дея хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Ш.У. ўзи раҳбарлик қилаётган МТМга фуқаро Д.П. ни мусиқа раҳбари вазифасига ишга қабул қилиш учун ундан 2 млн 500 минг сўм сўраган. У пулни ўзининг «Spark» автомашинасида пора тариқасида олаётган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ва Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.У. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

📹 Плитаси қулаб тушган бино Навоийда эмаслиги маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда янги қурилаётган бинонинг бетон плитаси тушиб кетгани экс этган видео тарқалди. Видеони тасвирга олган инсон ҳолат Навоийда бўлганини таъкидлайди.
Навоий вилояти ҳокимлиги мазкур видеолавҳага расмий муносабат билдирди.
«Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан хизмат текшируви олиб борилди. Маълум бўлишича, бугунги кунда Навоий вилоятида бетон плиталар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш объектларига етказиб берилаётган ушбу турдаги маҳсулот белгилари видеолавҳада акс этган маҳсулотга мутлақо тўғри келмайди. Бугунги кунда Навоий вилояти ҳудудида видеолавҳада баён этилган бино қурилиши мавжуд эмас», – дейилади муносабатда.

🌤 #Об_ҳаво
16 январ куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 16 январ, шанба куни Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.

2020 йилда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 653,7 минг кишига ошди
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн кишини ташкил этмоқда.
➡️ Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган.
➡️ Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг.
➡️ Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.
➡️ 2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган.

Навоий вилояти ҳокими халқаро танлов ғолибини тақдирлади
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 3-босқич талабаси Қуанишбек Ережепбаев «Лучший молодой учёный СНГ–2020» халқаро кўрик-танловида тиббиёт йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов иқтидорли талабани эришган ютуқлари учун муносиб тақдирлади.
Қуанишбек олдинроқ «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.
👉 Навоий хабарлари
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 3-босқич талабаси Қуанишбек Ережепбаев «Лучший молодой учёный СНГ–2020» халқаро кўрик-танловида тиббиёт йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов иқтидорли талабани эришган ютуқлари учун муносиб тақдирлади.
Қуанишбек олдинроқ «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган эди.
👉 Навоий хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шахсий кутубхонасини уйга алмашмаган китобхон
#Кармана'лик Бурҳон Жўраевнинг шахсий кутубхонасида 10 минг дона китоб бор. Кутубхонада жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара романларини, табобат ва бошқа соҳаларга тегишли китобларни кўришингиз мумкин.
Касби электрик бўлган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Бурҳон Жўраев бу китобларни мактаб давридан йиғиб келади.
«Уйимга кўпчилик китоб сўраб келади. Йўқ демай бериб юбораман. Қанча кўп одам ўқиса, шунча хурсанд бўламан. Чунки китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди. Фарзанд ва набираларимга қолдираётган энг катта хазинам – шу кутубхонам», — дея таъкидлайди 73 ёшли китобхон.
Жўраевнинг маълум қилишича, ўзи 3 минг донага яқин китобни ўқиб чиққан. Бундан ташқари, унга китобларни Навоий шаҳридан квартирага алмаштириш таклифи ҳам бўлган. Аммо у рад жавобини берган экан.

🗓 15 январ:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: Жиззахда қулаб тушган уйни қурганлар қонун олдида жавоб бериши керак
🧲 Қўшфуқароликка рухсат йўқ: ИИВ расмийси батафсил изоҳ берди
⚡️ Энергетика вазирлиги: 2021 йилда 9та янги электр станцияси ишга туширилади
⛓ Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
🇷🇺🇺🇦 Европа суди Қрим борасидаги Украина ва Россия ўртасидаги баҳсни кўриб чиқишга рози бўлди
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

4 млрд сўмлик «Олтин калитча» ишга тушди
#Зарафшон_шаҳри'нинг Ёшлик маҳалласида «Олтин калитча» номли 2-сонли давлат МТТ фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Унинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Анвар Ражабов, вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев ҳамда ҳудуд фаоллари иштирок этишди.
«Қизилтепа Қурилиш Транс» МЧЖ томонидан бунёд этилган 480 ўринли боғчанинг қурилишига 4 млрд сўм сарфланган. Унинг фаолият бошлаши билан 60 та янги иш ўрни яратилди.

«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилади
«Самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс 22 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилади. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев маълум қилди.
Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 млн сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

🌲 Фуқаро кесилган 2 туп арча учун қарийб 5,6 млн сўм тўлайдиган бўлди
Хатирчи тумани Қорача маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. Навоий шаҳар Ғалаба шоҳкўчасида 2 туп арчани таг қисмидан кесиб ташлагани маълум бўлди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда 4 млн 460 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Ҳолат Навоий вилояти Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган тунги рейд жараёнида аниқланган.
Олдинроқ Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. ҳам 1 туп ясен дарахтини ноқонуний кесиб ташлагани учун 1 млн 115 минг сўм жарима ҳамда яна шунча миқдорда табиатга етказилган зарарни тўлашига тўғри келган эди.

«Гоба» Ерга тушган энг йирик метеорит ҳисобланади. Унинг ҳажми 2,7х2,7х0,9 метрга, вазни эса 60 тоннага тенг.
Уни 1920 йилда фермер Якоб Херман Бритс тасодифан топиб олган. Олимлар бундан 80 минг йилча илгари Ерга тушгани тахмин қилинаётган бу метеоритнинг 84 фоиз қисми темирдан ташкил топганини аниқлашган. Ҳозирда метеорит биринчи топилган жойи – Намибияда сақланмоқда.