Namangan | Kun.uz
1.82K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қирғизистон Кампиробод сув омбори яқинидаги ҳудудлар бўйича келишувни ўзгартирмоқчи

Қирғизистонда фуқароларнинг норозилик митингларидан кейин, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев Тошкентга бориб, Кампиробод сув омбори яқинидаги 50 гектар майдон бўйича дастлабки келишувни қайта кўриб чиқишга ваъда берди.

👉 https://kun.uz/24752981

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар давомида 5 нафар шахс муддатидан олдин шартли озод қилинди

👉 https://kun.uz/89714663

➡️ Наманган хабарлари
Интернетдаги «чегарадан чиққан» изоҳлар учун ОАВ ва блогерларни нималар кутмоқда?

▪️ Эндиликда веб-сайт эгаси, журналист ва блогер ўзи эълон қилган ахборот ва унга ёзиб қолдирилган изоҳ учун ҳам жавобгар бўлади. Яъни, ахборотдан жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган мақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги, нотўғрилиги аниқланганда, дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

▪️ Қонунга зид изоҳни кўрмай қолганда, АОКА Мониторинг марказидан хабарнома борганидан сўнг 24 соат ичида ўчириб ташланса, ҳеч қандай оқибатни келтириб чиқармайди. Бироқ АОКА Мониторинг маркази материал ёки изоҳ қонунга зид эканини исботлаб бериб, уни ўчириш ҳақида огоҳлантиргандан кейин бу талабни бажариш мажбурий ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/78755954

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганлик тадбиркор 50 сотих ердан 50 тонна ҳосил оляпти

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи Элмурод Қосимов ака-укалари билан биргаликда 50 сотих ер майдонида замонавий иссиқхона барпо қилиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган.

👉 https://kun.uz/83390777

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чуқур ковлаш жараёнида хавфсизлик техникасига амал қилинмаслиги оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Наманган шаҳар Навоий кўчасида қад ростлаётган кўп қаватли уйларга тортилиши мўлжалланган канализация тизимига чуқур ковлаш жараёнида, техника хавфсизлигига амал қилинмаслиги туфайли, ишчиларни тупроқ босиб қолган ва оқибатда икки киши ҳалок бўлган

➡️ Наманган хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рамазон саховат ва Қуръон тиловат қилишни кўпайтириш ойи

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда ҳузурларига Жаброил келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Бас, у билан Қуръонни (бир-бирларига) ўқиб беришар эди. Шунда қачон Жаброил алайҳиссалом у зотнинг ҳузурларига келса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик: 19:05
Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Наманганда оммавий қабуллар ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йил 28-30 апрель кунлари Наманган вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан оммавий қабуллар ўтказади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан юқорида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

➡️ Наманган хабарлари
🗓 24 апрель:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🌻 Сенат ўсимлик ёғини ҚҚСдан вақтинча озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
👉 https://kun.uz/37805893

💰 Давлат харидларида бенефициар мулкдор шахси очиқланиши белгиланди
👉 https://kun.uz/47069018

🔹 2020 йилда гўдаклар ва оналар ўлими кўпайган — Сенат
👉 https://kun.uz/28484420

🇰🇬 Қирғизистон Кампиробод сув омбори яқинидаги ҳудудлар бўйича келишувни ўзгартирмоқчи
👉 https://kun.uz/24752981

🧮 «Обнал иши» бўйича судларда қўмитанинг қўли баланд келмоқда — ДСҚ ахбороти
👉 https://kun.uz/70277755

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Kun.uz танқидидан сўнг мурожаат ечим топадиган бўлди

2021 йил 6 апрель куни KUN.UZ расмий сайтида «Намангандаги уйи қулаб тушишидан хавотирдаги 4 хонадон: улар қачон кўчирилади?» сарлавҳаси остида мақола чоп этилганди.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан Наманган шаҳар «Чорсу» МФЙ, Усмон Камолов кўчасида яшовчи фуқароларнинг хонадонига бориб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хонадон эгалари билан суҳбатда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига асосан хонадонни хусусий баҳолов идоралари орқали бозор баҳолатилиб пул маблағлари ёки яшаш учун ўз хонадонларидан яхши шароитда бўлган хонадон олиб беришга келишилди.

➡️ Наманган хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Ўзаро маслаҳат ва унинг фойдалари!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» туркум кўрсатувларининг ушбу сонида Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, у орқали мўмин-мусулмонларга насиҳатларидан хабардор бўласиз. Инсонларга нисбатан тошбағир ва дағал бўлмаслик, улар билан маслаҳат қилишдан сўнгра, Аллоҳга таваккал қилиш ҳақида сўз боради.

Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй Муҳаммад) уларга (саҳобаларга) мулойим бўлдингиз. Агар дағал, тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг! (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар.

(Оли Имрон сураси, 159-оят)
🍇 #Нарх_наво

Наманган шаҳар Чорсу деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 25 апрель ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 48.000 – 70.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 20.000 – 21.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 7.500 – 25.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 8.000 – 9.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 800 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 15.000 – 17.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 12.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 1.500 – 2.000 сўм

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Наманганда 84 662 дона сифати кафолатланмаган дорилар ушлаб қолинди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида Чортоқ тумани ҳудудида фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 212 миллион сўмлик 38 турдаги 84 662 дона сифати кафолатланмаган тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рўзадорга ифторлик қилиб беришнинг савоби

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташриф буюрган Бунёдкор маҳалласида нима ишлар бўлмоқда?

Хабарингиз бор, давлат раҳбарининг феврал ойида Наманганга қилган ташрифида Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласига борган ва у ердаги аҳоли билан учрашган эди.

Бугун ҳудудда қандай ишлар амалга оширилмоқда ва нималар ўзгарди?

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Намознинг хусусияти!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Аллоҳни зикр қилиш, уни ёд этиш фазилатлидир! Намозни мукаммал адо этиш эса мўминни фаҳш ва ёмонликлардан қайтаради. «Kun oyati»нинг бугунги сонида Анкабут сурасининг 45-ояти тиловати ҳамда унинг тафсири билан танишасиз.

(Эй, Муҳаммад) Сизга Китоб (Қуръон)дан ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни мукаммал адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир! Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур.

(Анкабут сураси, 45-оят)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-синф кичкинтойлари очган мўъжаз кутубхонага саёҳат

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани 27-мактабнинг 3-синф ўқувчилари кичик кутубхона ташкил этишди.

👉 https://kun.uz/90827516

➡️ Наманган хабарлари
Наманган ва Ўш туризмни ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятини ривожлантириш жамғармаси директори, Туризмни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Абдулқодир Алиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Наманган вилоятида бўлди.

👉 https://kun.uz/70495063

➡️ Наманган хабарлари