Namangan | Kun.uz
1.79K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Тафаккур!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Бугун Рамазон ойининг 11-куни. Муборак ойнинг иккинчи ўн кунлиги бошланди. Биз сизларга «Kun oyati» туркум кўрсатувларининг навбатдаги сонини ҳавола қиламиз. Унда Аллоҳ таолонинг тафаккур қилишга ундовчи оят тиловати ва тафсиридан бохабар бўласиз.

Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.

(Оли Имрон сураси, 190-оят)

🕞 Саҳарлик: 03:59
🕗 Ифторлик
: 19:04
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё пайдо бўладиган ерни кўрганмисиз?

Марказий Осиёдаги энг узун дарё, яъни Сирдарё ўзани Наманган вилояти Норин туманининг Чўжа қишлоғи ҳудудида пайдо бўлади.

👉 https://kun.uz/75610164

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Қуён боқиш кўп меҳнат талаб қилмайди» — ойига 10 миллионгача даромад қилаётган тадбиркор

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида фаолият олиб бораётган тадбиркор Шуҳрат Ҳакимов бир йилдан буён қуён боқяпти. У фаолиятини дастлаб қуённинг ҳикол турини парваришлашдан бошлаган.

👉 https://kun.uz/27342315

➡️ Наманган хабарлари
Қашқадарёдаги қамоқхонада маҳкум вафот этди. У чиндан ҳам ўзини осганми?

Қашқадарёда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бири ўзи туғилиб ўсган Наманган вилоятидаги манзилли колонияга ўтказилиши арафасида қамоқхонада вафот этди. Марҳумнинг яқинлари у ўзини осгани ҳақидаги расмий изоҳга шубҳа билан қараяпти.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

➡️
Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Ёлғон қалбни қорайтиради ва тақвога зарба беради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

🕗 Ифторлик: 19:04
🗓 23 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🇺🇿 Ўзбекистон президенти етти давлатнинг янги тайинланган элчиларини қабул қилди
👉 https://kun.uz/46994235

🥩 «Гўшт нархи барқарорлашиши кузатилмоқда» — Марказий банк раиси
👉 https://kun.uz/61328338

🗃 «Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
👉 https://kun.uz/12982092

📤 Айрим вазирликлар қонунларни ишлаб чиқишда жамоатчилик муҳокамасидан фойдаланмасликка интилади — Русланбек Давлетов
👉 https://kun.uz/04918527

⛳️ 2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
👉 https://kun.uz/52270233

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мисоли Нидерландия: Косонсойдаги лола далаларида баҳори гулнинг 18 хил нави етиштирила бошлади

Жаҳонда энг ноёб лолалар Нидерландия етиштирилади. Наманганнинг Косонсой туманида ҳам ўтган йилдан бошлаб машҳур ҳолланд лолалари етиштириш йўлга қўйилди.

👉 https://kun.uz/23946698

➡️ Наманган хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Силаи раҳим!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Kun.uz сайти муҳтарам ўқувчиларига «Kun oyati» лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим этади. Унда Нисо сурасининг 1-ояти тиловати ҳамда унинг тафсири билан танишасиз. Хусусан, унда инсониятни Одам Ато ва Момо Ҳавводан тарқатган Аллоҳдан қўрқиш ҳамда қариндошлик алоқаларини сақлаш ҳақида сўз боради.

Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинг! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир.

(Нисо сураси, 1-оят)

🕞 Саҳарлик: 03:57
🕗 Ифторлик: 19:05
Қирғизистон Кампиробод сув омбори яқинидаги ҳудудлар бўйича келишувни ўзгартирмоқчи

Қирғизистонда фуқароларнинг норозилик митингларидан кейин, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев Тошкентга бориб, Кампиробод сув омбори яқинидаги 50 гектар майдон бўйича дастлабки келишувни қайта кўриб чиқишга ваъда берди.

👉 https://kun.uz/24752981

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабуллар давомида 5 нафар шахс муддатидан олдин шартли озод қилинди

👉 https://kun.uz/89714663

➡️ Наманган хабарлари
Интернетдаги «чегарадан чиққан» изоҳлар учун ОАВ ва блогерларни нималар кутмоқда?

▪️ Эндиликда веб-сайт эгаси, журналист ва блогер ўзи эълон қилган ахборот ва унга ёзиб қолдирилган изоҳ учун ҳам жавобгар бўлади. Яъни, ахборотдан жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган мақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги, нотўғрилиги аниқланганда, дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

▪️ Қонунга зид изоҳни кўрмай қолганда, АОКА Мониторинг марказидан хабарнома борганидан сўнг 24 соат ичида ўчириб ташланса, ҳеч қандай оқибатни келтириб чиқармайди. Бироқ АОКА Мониторинг маркази материал ёки изоҳ қонунга зид эканини исботлаб бериб, уни ўчириш ҳақида огоҳлантиргандан кейин бу талабни бажариш мажбурий ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/78755954

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганлик тадбиркор 50 сотих ердан 50 тонна ҳосил оляпти

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи Элмурод Қосимов ака-укалари билан биргаликда 50 сотих ер майдонида замонавий иссиқхона барпо қилиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган.

👉 https://kun.uz/83390777

➡️ Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чуқур ковлаш жараёнида хавфсизлик техникасига амал қилинмаслиги оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Наманган шаҳар Навоий кўчасида қад ростлаётган кўп қаватли уйларга тортилиши мўлжалланган канализация тизимига чуқур ковлаш жараёнида, техника хавфсизлигига амал қилинмаслиги туфайли, ишчиларни тупроқ босиб қолган ва оқибатда икки киши ҳалок бўлган

➡️ Наманган хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рамазон саховат ва Қуръон тиловат қилишни кўпайтириш ойи

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда ҳузурларига Жаброил келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Бас, у билан Қуръонни (бир-бирларига) ўқиб беришар эди. Шунда қачон Жаброил алайҳиссалом у зотнинг ҳузурларига келса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик: 19:05
Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Наманганда оммавий қабуллар ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йил 28-30 апрель кунлари Наманган вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан оммавий қабуллар ўтказади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан юқорида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

➡️ Наманган хабарлари
🗓 24 апрель:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🌻 Сенат ўсимлик ёғини ҚҚСдан вақтинча озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
👉 https://kun.uz/37805893

💰 Давлат харидларида бенефициар мулкдор шахси очиқланиши белгиланди
👉 https://kun.uz/47069018

🔹 2020 йилда гўдаклар ва оналар ўлими кўпайган — Сенат
👉 https://kun.uz/28484420

🇰🇬 Қирғизистон Кампиробод сув омбори яқинидаги ҳудудлар бўйича келишувни ўзгартирмоқчи
👉 https://kun.uz/24752981

🧮 «Обнал иши» бўйича судларда қўмитанинг қўли баланд келмоқда — ДСҚ ахбороти
👉 https://kun.uz/70277755

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Kun.uz танқидидан сўнг мурожаат ечим топадиган бўлди

2021 йил 6 апрель куни KUN.UZ расмий сайтида «Намангандаги уйи қулаб тушишидан хавотирдаги 4 хонадон: улар қачон кўчирилади?» сарлавҳаси остида мақола чоп этилганди.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан Наманган шаҳар «Чорсу» МФЙ, Усмон Камолов кўчасида яшовчи фуқароларнинг хонадонига бориб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хонадон эгалари билан суҳбатда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига асосан хонадонни хусусий баҳолов идоралари орқали бозор баҳолатилиб пул маблағлари ёки яшаш учун ўз хонадонларидан яхши шароитда бўлган хонадон олиб беришга келишилди.

➡️ Наманган хабарлари