Namangan | Kun.uz
1.85K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Йўл бермаслик оқибатлари (видеокузатув мосламаларида қайд этилган ЙТҲлар)

Йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида, светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шартлиги белгиланган.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

👉
Наманган хабарлари
Электр энергияси бўйича танқислик Наманганда 1,3 миллион кВт-соатни ташкил этмоқда

Электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион кВт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион кВт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион кВт-соатни ташкил этган.

Бир сутка давомила энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган.

Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган селекторда маълум қилинган.

👉 Наманган хабарлари
Ис газидан ўлимлар сабаб президент бош вазирга ФВВ фаолияти бўйича топшириқ берди

«Жойларда ис гази ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ортиб бораётгани ҳар бир раҳбарни ўйлантириши керак.

Жорий йилнинг ўтган даврида 56та ис газидан заҳарланиш ва 106та чақнаш ҳолатлари рўй бериб, бунинг оқибатида 106 фуқаро вафот этган, 190 нафари заҳарланган ва куйиш тан жароҳатини олган. Бугун ҳам Янгийўл туманида ис газидан 3 нафар фуқаро оламдан ўтган”, — деди президент.

Бош вазир Абдулла Ариповга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин назорати бошқармаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни тубдан ислоҳ қилиш ва янги тизим яратиш юзасидан таклиф бериш топшириғи берилди.

👉 Наманган хабарлари
Янгиқўрғонда оилавий ажримлар 2019 йилга нисбатан 31 тага камайган

Туманда 2020 йилнинг 10 ойи давомида жиноят содир этилмаган маҳаллалар 36 тани ва жиноят сони камайган маҳаллалар 23 тани ташкил этмоқда.

Айнан жиноят қайд этилган маҳаллаларда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни профилактик тадбирлар ўтказилиб, МФЙлар фаолияти ўрганиб борилмоқда.

Туманда жорий йилда 107 нафар оилавий ажрим қайд этилган бўлиб, бу ўтган 2019 йилга нисбатан 31 тага камайган.

Шунингдек, тумандаги 21 та нотинч оилага якка тартибдаги профилактик тадбирлар ўтказилиб, маҳаллалардаги кекса авлод вакиллари мураббий сифатида бириктирилди.

Хотин-қизлар жиноятчилиги олдини олиш мақсадида маҳаллаларда 19 та жиноятчиликка мойиллиги бор хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилиб, доимий равишда улар билан ишлаш ташкил этилган.

👉 Наманган хабарлари
Наманганда оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Бутун бир оила вафот этди

16 декабр куни соат 16:30 лар
да, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов–Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. «Ман» русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб, чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобил билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, «Нексия» русумли автомобилда бўлган:
2) йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
3) йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
4) йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
5) йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
6) йўловчи 7 ёшли М.Ш. ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишлари, қоидаларни четлаб ўтиб, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

👉 Наманган хабарлари
Чуст ҳокимлиги жамоаси ўзига хос бадантарбия билан шуғулланмоқда

Ижтимоий тармоқларда Чуст тумани ҳокимлиги ходимлари эканлиги таъкидланиб, бадантарбия билан шуғулланаётган фуқаролар сурати тарқалди.

23 сентябр куни президентнинг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.

Қарор лойиҳасига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида:
🔹иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;
🔹ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда (югуриш, сузиш, футбол, бадминтон волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларда) иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни”;
🔹технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларига ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффусларни белгилаш амалиётга жорий этилиши кўзда тутилган.

👉 Наманган хабарлари
ДХМларда кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич МФЙларда амалга оширилади

Эндиликда аҳоли узоғини яқин қилиш мақсадида фуқароларнинг ўзи истиқомат қиладиган маҳалласида ДХМларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил этилади.

Ҳозирда марказлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 148 та хизмат кўрсатилаётган бўлса, буларнинг барчасидан онлайн фойдаланиш мумкин.

Фуқаро дастлаб ўзининг электрон калитига эга бўлса кифоя ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича кўникмаларга эга бўлган маҳалла раиси ва котиблар ўз ҳудудларида аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиши учун шароит яратиб берса бас.

Таҳлилларга кўра, шу йилда туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган хизматларининг бор-йўғи 4,3 фоизигина, яъни 23 344 таси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилган.

Келгусида масофадан туриб хизматдан фойдаланиш кўрсаткичи 5-10 баробарга оширилади.

👉 Наманган хабарлари
Янгиқўрғонда йил якунига қадар 1 874 та янги иш ўрни яратилади

2020–2021 йилларда умумий қиймати 547,8 млрд сўм бўлган 143 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 2 522 та янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган.

Шундан, 2020 йилда умумий қиймати 329 млрд 637 миллион сўмлик 94 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 1 722 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Мазкур дастур доирасида 95 та лойиҳани ишга тушириш орқали 142,2 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, 852 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, жорий йил якуни билан жами 101 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 400 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, 1874 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
​​​​Наманган туманида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича белгиланган прогноз бажарилмаган

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Садриддин Мўминовнинг 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида туман аҳолисига мурожаати эшитилди.

Наманган туманида жорий йил 10 ой якунига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 739,9 млрд ёки 105,0 фоизга, халқ истемоли моллари ишлаб чиқариш 594,4 млрд ёки 98,6 фоизга, чакана савдо айланмаси 306,5 млрд ёки 102,5 фоизга, жами хизматлар ҳажми 374,5 млрд ёки 104,2 фоизга қурилиш ишлари ҳажми эса 311,1 млрд ёки 105,8 фоизга кўпайишига эришилди.

Бироқ жорий йилнинг 10 ойи давомида халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 549,4 млрд сўмни, яъни ўсиш суръати 98,6 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогноз бажарилмаган.

2021 йилнинг 1-ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 227,1 млрд ёки 107,0 фоизга, чакана савдо айланмаси 146,5 млрд ёки 100,6 фоизга, жами хизматлар ҳажми 115,9 млрд ёки 101,3 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми эса 97,5 млрд ёки 106,7 фоизга бажарилиши режалаштирилди.

👉 Наманган хабарлари
Янгиқўрғонда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилга нисбатан 35,0 фоизга камайган

Хабарингиз бор, Янгиқўрғон тумани “қониқарсиз” деб баҳоланиб, “Қизил” ҳудудга ўтказилган эди.

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддиновнинг айтишича, пандемия бошланишида туманда фаолият кўрсатиб келаётган 258 та саноат корхонасининг 47 таси фаолиятини вақтинча тўхтатган, 12 таси 25 фоиз, 26 таси 50 фоиз қувватда ишлай бошлаган.

Пандемия натижасида туманда саноат ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилнинг 6 ой якуни билан 44,0 млрд сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 35,0 фоизга камайган.

Шунингдек, туризм йўналишида фаолият юритаётган 5 та йирик ва 80 дан ортиқ уй меҳмонхонаси фаолиятини тўхтатиб, 720 нафар фуқаро вақтинча ишсиз қолган.

👉 Наманган хабарлари
Бош прокуратура ва солиқ идоралари кўмир олди-сотдиси билан боғлиқ 110 та ноқонуний ҳолатни аниқлаган

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев кечаги видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Кўмир билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар Наманганда – 54 та (362 тонна), Андижонда – 33 та (145 тонна), Фарғонада − 9 та (88 тонна), Навоийда – 7 та (21 тонна), Қорақалпоғистонда – 3 та (12 тонна) ҳолат аниқланган.

Президент Бош прокуратурага ушбу масалани кундалик назоратга олиб, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича топшириқ берган.

Шунингдек, йиғилишда иссиқлик таъминотидаги 153 та қозонхонани ва 2 минг 802 километр тармоқларни таъмирлаш, 1 минг 784 та кўп қаватли уйни иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Энг кўп таъмирталаб иссиқлик тармоқлари Тошкент шаҳри (1,9 минг километр), Бухоро (130 километр), Фарғона (98 километр), Наманган ва Хоразмга (50 километрдан) тўғри келиши айтиб ўтилди.

👉 Наманган хабарлари
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Иминов Абдилходи Муҳиддинович Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

49 ёшли шифокор Абдилходи Иминов ўз фаолияти давомида Наманган шаҳар 1-cонли оилавий поликлиникаси бош врач ўринбосари, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

👉 Наманган хабарлари
Попда 8 та қўшма корхона ташкил этилди

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Поп туман ҳокими Аъзамжон Султоновга кўра, 2020 йилда 724 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, ўсиш 108,7 фоизни ташкил этган.

680 млрд сўмлик янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 5 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилган.

Хорижий инвестициялар жалб этилиши, йирик лойиҳалар ишга туширилиши натижасида туманда шу йилнинг ўзида 8 та қўшма корхона ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 26 тага етказилди.

👉 Наманган хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

18 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 18 декабр куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -7…-2 даража совуқ, кундузи +2…+7 даража илиқ бўлади.

👉 Наманган хабарлари
Наманган туманида 9,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож

Бугунги кунда туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (меҳнат ресурслари) 100,8 минг кишини ташкил этади.

Шундан 79,4 фоизи ёки 80,2 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади.

Иқтисодий фаол аҳолининг 11,4 фоизи ёки 9,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож.

Ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 11 фоизни ва ёшлар ўртасида 13 фоизни ташкил қилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
Уйчи туманининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 19,9 фоизни ташкил этди

Туманда бугунги кунда жами 46 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд.

Туманда таълим сифатини ошириш, таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 2020 йилда бюджет маблағларидан 520,1 млн сўм жорий таъмирлашга, 2,039 млн сўм маблағ иссиқлик тизими учун, 320,1 млн сўм маблағлар ҳомийлик асосида мактаблардаги таъмирталаб ҳожатхоналарни таъмирлашга
ажратилди.

Маълумот учун, 2019–2020 ўқув йилида Уйчида жами 2651 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаб, улардан 524 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

👉 Наманган хабарлари