Namangan | Kun.uz
1.84K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Осмон ва ер мўмин учунгина аза тутади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» кўрсатувининг ушбу сонида мўмин киши учун осмону ерлар ҳам аза тутишини англатувчи оят мазмуни билан танишар экансиз, Фиръавн ва унинг тарафдорлари оқибати қандай бўлгани хусусида ҳам маълумотга эга бўласиз. Духон сурасининг 29-оятида бу ҳақда сўз боради.

Бас, улар (яъни, Фиръавн ва унинг тарафдорлари)га осмон ҳам, Ер ҳам (аза тутиб) «йиғлагани» йўқ ва уларга (тавба қилиш учун) муҳлат ҳам берилмади.

(Духон сураси, 29-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Энг гўзал қиссалар!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» туркум кўрсатувларининг бугунги сонида Аллоҳ энг гўзал қисса дея таъриф берган Юсуф сурасидаги оятлардан бирининг тиловати ҳамда унинг маънолари таржимаси, шунингдек, тафсири билан танишасиз. Аллоҳ риёзат билан тутаётган рўзаларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Агарчи ундан олдин сен бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам.

(Юсуф сураси, 3-оят)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Динда асло танглик йўқ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati»нинг бугунги лавҳасида Аллоҳ мусулмон миллатини танлаб олгани, Ислом динида ҳеч танглик қилмаганидан сўз юритувчи оят тиловати ва мазмун-моҳияти, тафсиридан хабардор бўласиз. Ҳаж сураси, 78-ояти маъноси таржимасига кўра, Аллоҳ ўзига иймон келтирганларни одамларга гувоҳ бўлишлари учун мусулмонлар, деб номлагани хабарини беради.

... У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу, отангиз Иброҳимнинг миллати. У (сизларни) бундан олдин ва бу (Қуръон)да (Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун) «мусулмонлар» деб номлади.

(Ҳаж сураси, 78-оят)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Аллоҳ таолонинг суннати!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati»нинг бугунги сонида Аҳзоб сураси, 62-ояти тиловатидан баҳраманд бўласиз. Шунингдек, Бухородаги Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Иноятовнинг оят тафсиридан баҳраманд бўласиз. Унда Аллоҳ таолонинг суннати нима эканлиги, унда ўзгартириш топиб бўлмаслиги ҳақида сўз боради.

(Бу) илгари ўтган зотлар хусусидаги Аллоҳнинг йўлидир. Аллоҳнинг йўлига эса сира ўзгартириш топмассиз.

(Аҳзоб сураси, 62-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Энг аъло мисоллар!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Моҳи шариф, муборак Рамазон ойининг учинчи кунлиги – Аллоҳ мўмин бандаларини жаҳаннамдан озод қиладиган кунларда турибмиз. «Kun oyati» туркум кўрсатувларининг бугунги саҳарлик сонида энг олий мисол Аллоҳники хусусида сўз юритувчи оят тиловати ва тафсиридан баҳраманд бўласиз!

Охиратга иймон келтирмайдиганларда ёмон масал бордир. Энг олий мисол (сифат) эса Аллоҳникидир. У қудрат ва ҳикмат эгасидир.

(Наҳл сураси, 60-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Покиза ҳаёт сири!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Қилинган амалларнинг энг гўзали учун бериладиган ажр билан мукофотлаш.

«Kun oyati»нинг ушбу сонида кимки, эркак ёки аёл бўлсин, мўмин ҳолида яхши амал қилса, дунёда ҳам яхши ҳаёт кечиртирилиши, охиратда эса, қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр билан мукофотланиши ҳақида сўз боради. Тиловатидан баҳра оладиган ва тафсиридан танишадиганингиз Наҳл сурасининг 97-ояти шу ҳақда.

Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз.

(Наҳл сураси, 97-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Гувоҳлар (Тана аъзоларимиз, фаришталар ва Ер)!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» кўрсатувининг бугунги сонида банданинг бу ҳаёти-дунёда қилаётган ҳар бир амалига гувоҳлар борлиги, ҳатто Ер ҳам қиёмат кунида банданинг яхши ёки ёмон амали ҳақида шоҳидлик бериши ҳақида сўз боради. Залзала сурасининг 4-ояти мазмуни шундан дарак беради.

1. Вақтики, Ер ўзига хос зилзилага тушса...
2. Ва Ер ўз юкларини отиб чиқарса...
3. Ва инсон: «Унга нима бўлди?! » – деса...
4. Ўша кунда у (Ер) ўз хабарини айтадир.

(Залзала сураси, 1-4-оятлар)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Ижобат сири!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Моҳи-шариф, ойларнинг султони Рамазоннинг охирги ҳафталарида турибмиз. Бу кунларни ғанимат билиб, кўп-кўп дуода бўлишлигимиз, қилган хато ва гуноҳ амалларимиз учун тавба қилиб, истиғфор айтишимиз, ҳожатларимизни раво қилишини Аллоҳ таолодан сўрашимиз керак. Шунда Робб азза ва жалла Марям сурасида зикр қилинганидек, Закариё алайҳиссалом дуоларини қабул қилганларидек, биз мўминларнинг ҳам дуоимизни қабул қилади, ин шаа Аллоҳ!

«Kun oyati»нинг бугунги сонида дуолар ижобат сири ҳақида сўз боради.

У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим, сенга дуо қилиш-ла бадбахт бўлмаганман.

(Марям сураси, 4-оят)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Энг гўзал сўз ва унинг мукофоти!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

«Kun oyati» лойиҳасининг бугунги сонида осон йўлга эришиш йўллари ҳамда шартларидан сўз юритувчи оятлар тиловати, уларнинг маънолари таржимаси ва тафсиридан баҳраманд бўласиз. Лайл сурасининг 5-6-7-оятларида шу ҳақда сўз боради.

5.Бас, кимки (закот ва садақотларни) берса ва (Аллоҳдан) қўрқса,
6. ҳамда гўзал (нарса)ни тасдиқ этса,
7. бас, унга осон (йўл)ни муяссар қилурмиз.

(Лайл сураси, 5-6-7-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Муборак кеча (Қадр кечаси ҳақида)!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Рамазонда шундай бир кеча борки, Аллоҳ таоло ўз каломида унинг минг ойдан ҳам афзал экани ҳақида марҳамат қилган. Бу – Қадр кечасидир.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар».

«Kun oyati» туркум кўрсатувларининг бугунги сонида Духон сурасининг 3-ояти тиловатидан баҳраманд бўлиб, унинг маънолари таржимасидан хабардор бўлишингиз ҳамда қисқа тафсирини билиб олишингиз мумкин.

Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз огоҳлантирувчидирмиз.

(Духон сураси, 3-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Инсонлар орасини ислоҳ қилиш!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Албатта, мўминлар оға-инидирлар! «Kun oyati» лойиҳасининг бугунги сонида мўмин-мусулмонлар ўзаро оға-ини экани, баъзида уларнинг муносабатлари бузилса, уларнинг орасини ислоҳ қилиш Аллоҳ томонидан раҳм қилинишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз боради.

Албатта, мўминлар оға-инидирлар. Бас, сизлар икки оға-инингиз ўртасини тузатиб қўйинг ва Аллоҳдан қўрқинглар, шояд раҳм қилинсангизлар.

(Ҳужурот сураси, 10-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Гўзал услубда мунозара қилиш!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Ҳикмат ва яхши мавъиза. Гўзал мунозара. Булар кишилар билан мулоқот ва муносабатда бўлишнинг олтин қоидаларидир. «Kun oyati» лойиҳасининг навбатдаги сонида Наҳл сураси 125-ояти тиловати, таржимаси ҳамда тафсири билан танишасиз. Унда Аллоҳ адашганларни ҳам ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билгувчи зот эканлиги уқдирилади.

Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир.

(Наҳл сураси, 125-оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Комил дийннинг маъноси!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Бугун Рамазон ойининг сўнгги куни. Тутаётган рўзаларингизни Аллоҳ ҳузурида ҳусни қабул бўлишини тилаган ҳолда «Kun oyati» туркум кўрсатувларининг бу йилдаги сўнгги сонини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Унда Аллоҳ мўминларга неъматини тамоман бергани ҳамда фақат Ислом динини дин бўлишига рози бўлганининг эълони ҳақида сўз боради.

Ана, энди бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни тамомила бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим.

(Моида сураси, 3-оят)