Namangan | Kun.uz
1.83K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Биласизми

Ироқда китоб дўконлари сотилаётган китобларни йўлакларга ёйиб сотишади ва ўша ерда қўриқчисиз қолдириб кетишади.

Чунки ироқликларда "китоб ўқувчи ўғрилик қилмайди, ўғри эса китоб ўқимайди" деган нақл бор.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Савоби тўхтамай ёзилиб турадиган садақаи жория» – Нуротада ёниб кетган масжид тикланишига ҳисса қўшинг

Навоий вилояти Нурота туманидаги «Имом Ҳасан-Имом Ҳусайн» жоме масжидида 2020 йилнинг 28 ноябрь куни электр энергияси тармоғида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида масжид ҳолати намоз ўқишга яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Масжид қурилишига ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Uzcard:
8600 0423 9350 5895 (Дилмурод Акромов номида)
Aгробанкдаги ҳисоб рақами: 2021 2000 9041 8656 3001

Дилмурод Акрамов – «Имом Ҳасан-Имом Ҳусайн» жоме масжиди имом хатиби: +998 93 318-60-81, +998 97 284 88 77

👉 Наманган хабарлари
Уйчида боғчаларга болалар қамрови 63,7 фоизни ташкил қилмоқда

Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 141 та, яъни 46 та давлат, 1 та хусусий, 2 та давлат шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва 92 та оилавий нодавлат таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Туманда 3–7 ёшли болалар 18 585 нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда давлат таълим ташкилотларига 9 565 нафар, нодавлат таълим ташкилотларига 2 275 нафар, жами 11 840 нафар бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Шунингдек, тумандаги 33 та мактабгача таълим ташкилоти ва 7 та умумий ўрта таълим мактабида 6 ёшли болалар учун мажбурий бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари очилган.

2020 йилнинг ўзида 24 та оилавий, 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги МТТ ташкил этилиб, 650 нафар тарбияланувчи қамраб олинди, 80 та янги иш ўрни яратилди.

👉 Наманган хабарлари
Россияда мигрантларнинг вақтинча қолиш муддати узайтирилди

Коронавирус пандемияси муносабати билан Россия Федерацияси президентининг 2020 йил 15 декабрдаги тегишли фармонига кўра, меҳнат мигрантларининг мамлакатда вақтинча бўлиб туриш муддати 2021 йил 15 июнгача узайтирилди.

Ушбу тартиб, Россия Федерацияси ҳудудида 2020 йил 15 мартгача қонуний бўлган чет эл фуқаролари учун амал қилади.

👉 Наманган хабарлари
Тўрақўрғон маҳаллий бюджети 121 млрд сўмни ташкил этиши кутилмоқда

Жорий йилда туман бюджет даромадлари режаси 115,4 млрд сўмни ташкил этиб, амалда 121 млрд сўмни ёки 5,6 млрд сўмга (105,3 фоиз) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг харажатлар режаси 145,2 млрд сўмни ташкил этиб, амалда 148,1 млрд сўмга ёки 102,4 фоизга молиялаштирилади.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил якуни бўйича ижроси 148 млрд 100 млн сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш мақсадида 1,3 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

👉 Наманган хабарлари
​​Наманган шаҳрида КСЗлар ҳисобига 15 926 та иш ўрни яратилади

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг XVIII сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Олимжон Исаев йил сарҳисоби ва 2021 йилга мўлжалланган режалар билан халққа мурожаат йўллади.

Маълум қилинишича, шаҳарда 10 774 та тадбиркорлик субъекти мавжуд, ўтган даврда 1 414 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган ва бюджетга 3,4 млрд сўмдан ортиқ тушум туширилиб, қўшимча 4 062 та янги иш ўрни яратилган. Йил якунига қадар тадбиркорлик субъектлари сонини 10 850 тага етказиш белгиланган.

Шунингдек, шаҳарда кичик саноат зоналари сони 10 тани ташкил қилмоқда, уларнинг 3 таси шу йилнинг ўзида ташкил этилган. Ушбу КСЗлар 147 гектарни эгаллайди ва қиймати 2,0 трлн сўм бўлган 255 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 15 926 та иш ўрни яратилади.

Мазкур кичик саноат зоналарида ҳозирги кунга келиб, 729,8 млрд сўмлик 81 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 6 167 та янги иш ўрни яратилди ва 455 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

👉Наманган хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

19 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 19 декабр куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси -7…-2 даража совуқ, кундузи +4…+9 даража илиқ бўлади.

👉 Наманган хабарлари
Мудҳиш ЙТҲ содир бўлган жойда йўл белгилари тартибга келтирилмоқда

16 декабр куни Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов–Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида содир бўлган ЙТҲда «Ман» русумли юк машинаси ҳаракатланаётиб, ҳаракатни бошқара олмай чорраҳадан ўтаётган, «Нексия» машинаси устига ағдарилган.

Натижада, машина ичида бўлган 6 киши вафот этган.

Бугун айнан ўша чорраҳа қисмида светофорларни таъмирлаш ҳамда йўл белгиларини қайтадан бўяш ишлари амалга оширилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
Алиментдан қарзи бор ота ўғлига уй олиб берди

Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими давлат ижрочиси олиб борган тушунтиришлар боис алиментдан қарздор ота бирйўла фарзанди вояга етгунга қадар бўлган давр учун уй олиб берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2014 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, Х.С. ундирувчи Н.С.га ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган тарғибот самараси ўлароқ 5,5 сотих ер майдони ва қурилган 4 хона уй олиб берилди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.

👉 Наманган хабарлари
Уйчилик 65 нафар спортчи Халқаро турнир ва Осиё мусобақаларида фахрли ўринларни қўлга киритган

Улар орасида 3 нафар жаҳон чемпиони, 64 нафар Ўзбекистон чемпиони бор.

Туманда 215 та спорт иншооти мавжуд. 1- ва 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 146 та, умумтаълим мактабларида 631 та спорт тўгарагига 18 589 нафар ўқувчи қамраб олинган, 20 269 нафар уйчилик ёш спорт билан мунтазам шуғулланмоқда.

Ҳозирги кунда 1-2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида 16 та спорт тури бўйича 62 нафар тренер-ўқитувчи фаолият юритиб келмоқда.

👉 Наманган хабарлари
​​Ҳар ой уйига 200 доллардан кам жўнатаётган муҳожирларни ортга қайтариш тарғиб қилинади – Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов

Ҳозирда 4200 нафар уйчилик меҳнат муҳожири хорижда ишлаяпти.

ИИБга уларнинг ҳолидан хабар олиш ва ойига 200 доллардан кам пул юбораётганларни Ўзбекистонга қайтариш топшириғи берилган.

Унга кўра, Уйчи туманидан кетган ўн икки фуқаронинг иш жойи номаълум бўлиб турибди. Яна 550 киши уйига етарли миқдорда пул жўната олмаётгани аниқланиб, қайтариб келиш бўйича тарғибот бошланди.

Улар ўзимизда иш билан таъминланади. Ушбу ташаббус доирасида икки юздан ортиқ мигрант чақириб олинди. Меҳнат муҳожирлари ҳолати ўрганилиб, уйига умуман пул жўнатмаётган, кам жўнатаётган ва оиласи билан алоқани бузганлар статистикаси аниқланди.

Пандемия шароитида кўплаб меҳнат мигрантлари қайтиб келди. Уларни бандлик билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман Наманган шаҳри билан чегарадош бўлгани учун аҳолининг кўп қисми шаҳарда ҳам ишлайди. Хорижга кетиш истагида бўлганларни сунъий тарзда қайтариб бўлмайди. Аксинча, ёрдам берилади ва бепул ўқитилади. Ҳозирда Россия ва Қозоғистондагиларни кафолатланган иш ўрни билан таъминлаш бўйича музокара ўтказиляпти. Яқинда Россиядан ўн мингта иш ўрнига таклиф келди. Энг катта муаммо — тил ва касб билмаслик бўлиб турибди. Кимдир тумандан четга чиқадиган бўлса, аввало, касб ва ҳунарга ўргатиш лозим,
– дейди туман ҳокими.

👉 Наманган хабарлари
​​Наманган шаҳри аҳолисининг 90,2 фоизи кенг полосали мобил интернет хизматлари билан қамраб олинди

Шаҳардаги 242 та ижтимоий соҳа объектида оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Шаҳардаги мавжуд аҳоли масканлари симли интернет қамрови 80 фоизга, мобил интернет хизматлари 90,2 фоизга етказилди.

Жумладан, 91 та умумий ўрта таълим мактабининг 80 таси юқори тезликдаги интернет тармоғига ўтказилди, қолган 11 тасида кабел тортиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, шаҳардаги 65 та МТТдан 62 таси интернет тармоғига уланган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида январ–ноябр ойларида 15 та янги мобил алоқа база станцияси ўрнатилди ҳамда 40 таси модернизация қилинди.

Бу ишларни янада жадаллаштириш мақсадида йил якунига қадар 1000 та интернетга кенг полосали уланиш портларини ўрнатиб, уларнинг умумий сонини ошириш ҳисобига рақамли иқтисодиёт ривожлантирилади.

👉Наманган хабарлари
2020 йилда Мингбулоқда 321 та янги бизнес субъекти ташкил этилган

Туманда йил бошидан буён 321 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди ва 240 та кичик бизнес субъекти фаолияти қайта тикланиб, 1178 та янги иш ўрни яратилди. Бюджетга 601,6 млн сўм қўшимча солиқ тушумлари туширилди.

Бундан ташқари, коронавирус пандемияси туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатган 29 та корхона фаолияти тикланди.

Бугунги кунда туманда 1 902 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритиб келаётган бўлиб, уларнинг 197 таси саноат, 38 таси қурилиш, 153 таси қишлоқ хўжалиги, 757 таси савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда 771 та якка тартибдаги тадбиркордан иборат.

👉 Наманган хабарлари
“Косонсой туристлар шаҳарчаси” лойиҳасида 1890 та янги иш ўрни яратилади

Туманда маданий мерос объектлари рўйхатига кирган 21 та тарихий зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжо жойлашган. Жумладан, “Муғ-тепа”, “Гунгалак ерости ҳаммоми”, “Султон Малик Зербахш мақбараси харобалари” “Ғўзапоя мазор мажмуи” кабилар зиёратчиларга ҳудуд тарихи билан танишиш имконини яратади.

Туманда туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ умумий қиймати 9,620 млрд сўм бўлган 18 та янги инвестиция лойиҳаси таклифи ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 145 нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Шунингдек, “Косонсой туристлар шаҳарчаси” бош лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа 2021–2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, умумий ер майдони 153,44 гектардан иборат. У ўз ичига 248 та объектни қамраб олади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 86,6 млрд сўмни ташкил этади ва унинг амалга оширилиши натижасида 1890 та янги иш ўрни яратилади.

👉 Наманган хабарлари
#Биласизми

Японияликлар қўлда қўйиладиган имзо ўрнига "инкан" деб номланувчи муҳрдан фойдаланишади.

Кунчиқар юртда ҳар бир одамнинг шундай шахсий "имзоси" бор.

👉 Наманган хабарлари
Уйчи туманининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи 19,9 фоизни ташкил этди

Туманда бугунги кунда жами 46 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази мавжуд.

Туманда таълим сифатини ошириш, таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 2020 йилда бюджет маблағларидан 520,1 млн сўм жорий таъмирлашга, 2,039 млн сўм маблағ иссиқлик тизими учун, 320,1 млн сўм маблағлар ҳомийлик асосида мактаблардаги таъмирталаб ҳожатхоналарни таъмирлашга
ажратилди.

Маълумот учун, 2019–2020 ўқув йилида Уйчида жами 2651 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаб, улардан 524 нафари олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

👉 Наманган хабарлари
Косонсойда меҳнатга лаёқатли 10,1 мингга яқин аҳоли ишсиз

Туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 116,3 минг кишини ташкил этади. Шундан 77,3 фоизи ёки 89,9 минг киши иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Бундан 11,3 фоизи ёки 10,1 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож.

Ишсизлик даражаси аёллар ўртасида 45,9 фоизни ва ёшлар ўртасида 17,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил 11 ойида 3 057 нафар ишсиз фуқаро доимий иш жойига эга бўлди, 190 нафар фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди, 63 нафар ишсизга ишсизлик нафақаси тайинланди, 58 нафар фуқарога меҳнат бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат хизматлари кўрсатилди.

2020 йилда банд қилинган 297 та иш ўрнига 126 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаро ишга жойлаштирилди.

👉 Наманган хабарлари