Namangan | Kun.uz
1.83K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Косонсой туманидаги туғуруқ комплекси қайта фойдаланишга топширилди

Наманган вилоятида бугунги кунда 14та туғуруқ комплекси фаолият кўрсатмоқда, уларда бир кунда ўртача 200 нафар чақалоқ туғилади.

Ана шундай туғуруқ комплексларидан бири Косонсойда жойлашган бўлиб, 1972 йилда қурилган. Ушбу комплекс охирги вақтларда анча таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди, ҳомийлик ва ички маблағлар ҳисобига шифо маскани қайта таъмирдан чиқарилди.

100 ўринга мўлжалланган мазкур туғуруқ комплекси биноси қайта фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими Баҳодир Юсупов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилходи Иминов ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирок этди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу туғуруқхонага 750 млн сўмлик ташхис қўйиш ускуналари, чақалоқлар учун мўлжалланган жиҳозлар, жарроҳлик амалиётида муҳим саналган тиббий воситалар етказиб берилди.

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Рамазонга доир саволларингизга жонли эфирда жавоб олинг

Kun.uz'нинг YouTube ва Facebook каналларида жонли эфир амалга оширилмоқда.

Унда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди имом ноиби Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид муборак Рамазон ойига оид саволларга жавоб беради.

📹 Жонли эфирни кузатинг:

👉 YouTube'да томоша қилиш

👉 Facebook'да томоша қилиш
Қизчани сувга итариб юборганликда гумонланаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди

👉 https://kun.uz/17968662

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
🍇 #Нарх_наво

Наманган шаҳар Чорсу деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 11 апрель ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 48.000 – 70.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 20.000 – 21.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 25.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 800 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 15.000 – 17.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 13.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Судлар ҳокимларни ҳам кечириб ўтирмаяпти”

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Kun.uz билан суҳбатда сектор усулида ишлаш, судлар мустақиллиги ва бошқа мавзулар ҳақида сўз юритди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
#Таъзия

Дилшода Дадажонова оламдан ўтди

Давлат ва жамоат арбоби, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Дилшода Дадажонова 72 ёшида вафот этди.

Дилшода Дадажонова Республика ва вилоят даражасидаги қатор раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган, халқ таълими бошқармасида 15 йилдан зиёд раҳбар лавозимида фаолият кўрсатган.

Вафотига қадар Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати, Поп туман Нуронийлар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.

Атоқли жамоат арбоби, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Дилшода Дадажонованинг ёрқин хотираси наманганликлар қалбида ҳамиша сақланиб қолади.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Наманганда "Spark" ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

8 апрель куни соат 14:55 ларда Наманганда Spark автомобилининг ағдарилиб кетиши оқибатида бир нафар йўловчи вафот этди.

Маълум қилинишича, Наманган—Чортоқ йўлининг 36-километрида "Spark" машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотган. Оқибатда автомобиль йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.

Автомашинада бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, машина ҳайдовчиси ҳамда яна икки нафар йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Наманганда мактаб ўқувчиси бўлган қизнинг жасади каналдан топилди. Уни 22 ёшли келинойиси сувга итариб юборган бўлиши мумкин

Наманганда мактаб ўқувчиси бўлган қизнинг жасади каналдан топилди. Унинг 22 ёшли келинойиси қотилликда гумон қилинмоқда.

👉 https://kun.uz/15122793

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
🗓 12 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🕌 Рўза кимлар учун фарз, кимларга енгиллик берилган? — Рамазонга доир савол-жавоблар
👉 https://kun.uz/49933213

🧮 Ўзбекистонда солиқ текширувлари сезиларли кўпайди. ДСҚ масъули изоҳ берди
👉 https://kun.uz/86366856

💵 «Инфляциядан эмас, ички инвестициялар тўхташидан қўрқиш керак» — Эксперт Ўзбекистон иқтисодий сиёсатидаги камчиликларга тўхталди
👉 https://kun.uz/19126059

🌤 «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
👉 https://kun.uz/65318439

🇨🇳 💉 Хитой коронавирусга қарши ўз вакциналарининг самарадорлиги пастлигини тан олди — New York Post
👉 https://kun.uz/24387541

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Рамазон ойида тўғри овқатланиш: муҳим тавсиялар

🔸Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўрилади?
🔸Саҳарликда нима ейиш лозим ва нима емаган маъқул?
🔸Кун давомида қандай амалларни бажариш керак?
🔸Ифторликда нима ейиш лозим ва нима емаган маъқул?
🔸Рўза тутишдаги зарарли одатлар.

Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/10075021

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Рўзанинг ғояси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим! Kun.uz сайти сиз азиз ўқувчиларига мамнуниятла "Kun oyati" лойиҳасининг илк сонини тақдим этади. У рўза тутишга доир Аллоҳ амрини билдирувчи оят мазмунига бағишланади.

Эй имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.
(Бақара сураси, 183-оят)

🕞 Саҳарлик: 04:15
🕗 Ифторлик
: 18:53

➡️ Наманган хабарлари
💉 Наманганда бир кунда 8397 киши эмланди

12 апрель куни Республика ҳудудида жами 67445 нафар киши COVID-19'га қарши эмланди.

Энг кўп фуқаролар эмланганлиги бўйича 8397 нафар эмланган киши билан Наманган вилояти учинчи ўринни эгаллади.

Наманганда жами эмланганлар сони 27 минг нафардан ошди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Наманган стадионидаги тартибсизликлар юзасидан ЎФА қарори эълон қилинди. «Навбаҳор» жазоланди, «Пахтакор» жаримага тортилди

👉 https://tribuna.uz/98069

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гўзал йўли нега ёпилди?

Наманган шаҳар Ибрат, Охунбобоев кўчалари кесишмасидан Гўзал даҳасига олиб чиқувчи темир йўл кесишмаси 12—13 апрел кунлари ёпилиши ҳақида маълумот берган эдик.

Бугун айнан носоз ҳолга келган йўл таъмирланмоқда. Йўлсозларнинг сўзларига кўра, йўл кечгача очилади.

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Адлия бўлимларининг 3 йиллик фаолияти таҳлил этилди

Бундан 3 йил аввал туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган эди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида адлия бўлимларининг 3 йиллик фаолияти таҳлил этилди.

Республикада жами 200 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари мавжуд бўлса, шундан 13 таси Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Маълумот учун, адлия бўлимлари томонидан 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар 8712 та мурожаат қабул қилинган. Шундан 7074 таси қаноатлантирилган. 2371 та даъво аризалари киритилиб, 13 622 093 сўм ундирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 28 976 маротаба тарғибот ишлари олиб борилган.

Тадбир якунида адлия идоралари билан доимий ҳамкорлик қилаётган ва уларнинг фаолиятини ёритиб бораётган журналист ҳамда блогерлар, шунингдек соҳа фаоллари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Президент бошчилигида видеоселектор ўтказилмоқда. Чуст туман ИИБ бошлиғи ишдан олиниши мумкин

Айни вақтда президент иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

Унда Чуст тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

«Жойлардаги туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Ёшлар масаласи қандай муҳим эканини тушунмаяпти. Ёшларимизга ёрдам бериб, елкадош бўлишни хоҳламаяпти. Нега айни шу мавзуда йил давомида 2 та селeктор ўтказдим? Чунки, мен ишларнинг боришидан мутлақо норозиман. Жойларда савия йўқ. Ёшлар биздан 10—20 марталаб илгарилаб кетган. Ҳозирги замонга муносиб иш қилолмаяпмиз. Бирорта ташаббус йўқ. Кўп вилоятлар ҳокимлари бу (ёшлар билан ишлаш) пахта экиш, ғалла экишдек деб ўйлаяпти», — деди давлат раҳбари.

⬇️
Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Ижарада яшовчи талабалар учун тўловнинг ярми давлат томонидан қоплаб берилади

Президент видеоселекторда талабаларни қийнайдиган муаммоларга тўхталиб ўтди.

👉 https://kun.uz/66428793

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hadisi

Рамазон фазилатлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эши-клари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

Насоий ва Байҳақий ривоят қилганлар.

🕗 Ифторлик: 18:53

➡️ Наманган хабарлари
🗓 13 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

👍 Ёшларни ишга олувчи тадбиркорлар учун имтиёзлар берилди
👉 https://kun.uz/80035737

💼 Ёшлар билан ишлашдаги камчиликлар учун бир вилоят ҳокими ўринбосари ва икки туман ҳокими ишдан олинди
👉 https://kun.uz/66848404

💵 Ижарада яшовчи талабалар учун тўловнинг ярми давлат томонидан қоплаб берилади
👉 https://kun.uz/66428793

💳 Хорижда пулсиз қолган ватандошларга бериладиган қарз миқдорлари маълум бўлди
👉 https://kun.uz/34691934

🏟 Наманган стадионидаги тартибсизликлар: «Навбаҳор» жазоланди, «Пахтакор» жаримага тортилди
👉 https://kun.uz/61899787

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Энг охирги нозил бўлган оятни биламизми?

«Kun oyati» кўрсатувининг бу галги сонида Қуръони Каримнинг энг охирги нозил бўлган ояти мазмуни, унинг тафсири билан танишиш имконига эга бўласиз.

(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан (қиёматдан) қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон (эгаси)га қилган амалларига яраша нарса (мукофот ёки жазо) берилур ва уларга зулм қилинмас.
(Бақара сураси, 281-оят)

🕞 Саҳарлик: 04:16
🕗 Ифторлик: 18:54

➡️ Наманган хабарлари