Namangan | Kun.uz
1.84K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Жавлон Жовлиев: Ўзбек аёли фақат сериал кўриб, йиғлаш учун яралмаган

Ижтимоий тармоқларда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган тренд асар «Қўрқма» китобининг муаллифи Жавлон Жовлиев билан суҳбатлашдик.

Батафсил ўқинг 👉 https://kun.uz/46970134

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманганда нима бўлганди ўзи? #FootWeek’дан махсус репортаж

👉
https://tribuna.uz/98002

📹 Тўлиқ видеони кўриш

👀 Кўрсатув давомида ⬇️

➡️ Ҳаммаси мадор сомсадан бошланди;
➡️ Наманган ҳокими голга қандай реакция билдирди?
➡️ VAR олдидаги ҳакамнинг ҳаяжони;
➡️ «Пахтакор» футболчиларига ҳужум;
➡️ Ҳакам учун бир стадион «олқиш».

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
🗓 10 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

‼️ Бости-бости қилинган жиноят.
Саида Мирзиёева Термиз ИИБ ходимлари жазоланишига умид билдирди
👉 https://kun.uz/49876603

🎤 Тўра Боболов — Сурхондарё ҳокимлигига келиши, вилоятдаги кадрлар муаммоси, Афғонистон ва Отабек Сатторий иши ҳақида
👉 https://kun.uz/23997212

🦗 ФВВ чигирткалар хавфидан огоҳлантирди, 600 минг гектар майдонга ишлов берилмоқда
👉 https://kun.uz/38934807

🇮🇹🇺🇿 «Италянлар ва ўзбеклар ўртасида ўхшаш жиҳатлар кўп» — Римдаги Сапиенза университети ўзбек магистранти билан суҳбат
👉 https://kun.uz/33059105

🥩 Қарши шаҳридаги хонадонларнинг биридан 20 бош эшак ва яна анча эшак гўшти топилган.
👉 https://kun.uz/72699214

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Косонсой туманидаги туғуруқ комплекси қайта фойдаланишга топширилди

Наманган вилоятида бугунги кунда 14та туғуруқ комплекси фаолият кўрсатмоқда, уларда бир кунда ўртача 200 нафар чақалоқ туғилади.

Ана шундай туғуруқ комплексларидан бири Косонсойда жойлашган бўлиб, 1972 йилда қурилган. Ушбу комплекс охирги вақтларда анча таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди, ҳомийлик ва ички маблағлар ҳисобига шифо маскани қайта таъмирдан чиқарилди.

100 ўринга мўлжалланган мазкур туғуруқ комплекси биноси қайта фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими Баҳодир Юсупов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилходи Иминов ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова иштирок этди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу туғуруқхонага 750 млн сўмлик ташхис қўйиш ускуналари, чақалоқлар учун мўлжалланган жиҳозлар, жарроҳлик амалиётида муҳим саналган тиббий воситалар етказиб берилди.

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Рамазонга доир саволларингизга жонли эфирда жавоб олинг

Kun.uz'нинг YouTube ва Facebook каналларида жонли эфир амалга оширилмоқда.

Унда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди имом ноиби Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид муборак Рамазон ойига оид саволларга жавоб беради.

📹 Жонли эфирни кузатинг:

👉 YouTube'да томоша қилиш

👉 Facebook'да томоша қилиш
Қизчани сувга итариб юборганликда гумонланаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди

👉 https://kun.uz/17968662

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
🍇 #Нарх_наво

Наманган шаҳар Чорсу деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар

🗓 11 апрель ҳолатига

🥩 Мол гўшти (1 кг) 48.000 – 70.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) 20.000 – 21.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) 8.000 – 25.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) 4.500 – 5.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) 800 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) 15.000 – 17.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) 10.000 – 13.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) 4.500 – 5.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) 2.000 – 2.500 сўм

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Судлар ҳокимларни ҳам кечириб ўтирмаяпти”

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Kun.uz билан суҳбатда сектор усулида ишлаш, судлар мустақиллиги ва бошқа мавзулар ҳақида сўз юритди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
#Таъзия

Дилшода Дадажонова оламдан ўтди

Давлат ва жамоат арбоби, Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Дилшода Дадажонова 72 ёшида вафот этди.

Дилшода Дадажонова Республика ва вилоят даражасидаги қатор раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган, халқ таълими бошқармасида 15 йилдан зиёд раҳбар лавозимида фаолият кўрсатган.

Вафотига қадар Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати, Поп туман Нуронийлар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.

Атоқли жамоат арбоби, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Дилшода Дадажонованинг ёрқин хотираси наманганликлар қалбида ҳамиша сақланиб қолади.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Наманганда "Spark" ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

8 апрель куни соат 14:55 ларда Наманганда Spark автомобилининг ағдарилиб кетиши оқибатида бир нафар йўловчи вафот этди.

Маълум қилинишича, Наманган—Чортоқ йўлининг 36-километрида "Spark" машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотган. Оқибатда автомобиль йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.

Автомашинада бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, машина ҳайдовчиси ҳамда яна икки нафар йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Наманганда мактаб ўқувчиси бўлган қизнинг жасади каналдан топилди. Уни 22 ёшли келинойиси сувга итариб юборган бўлиши мумкин

Наманганда мактаб ўқувчиси бўлган қизнинг жасади каналдан топилди. Унинг 22 ёшли келинойиси қотилликда гумон қилинмоқда.

👉 https://kun.uz/15122793

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
🗓 12 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🕌 Рўза кимлар учун фарз, кимларга енгиллик берилган? — Рамазонга доир савол-жавоблар
👉 https://kun.uz/49933213

🧮 Ўзбекистонда солиқ текширувлари сезиларли кўпайди. ДСҚ масъули изоҳ берди
👉 https://kun.uz/86366856

💵 «Инфляциядан эмас, ички инвестициялар тўхташидан қўрқиш керак» — Эксперт Ўзбекистон иқтисодий сиёсатидаги камчиликларга тўхталди
👉 https://kun.uz/19126059

🌤 «Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
👉 https://kun.uz/65318439

🇨🇳 💉 Хитой коронавирусга қарши ўз вакциналарининг самарадорлиги пастлигини тан олди — New York Post
👉 https://kun.uz/24387541

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Рамазон ойида тўғри овқатланиш: муҳим тавсиялар

🔸Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўрилади?
🔸Саҳарликда нима ейиш лозим ва нима емаган маъқул?
🔸Кун давомида қандай амалларни бажариш керак?
🔸Ифторликда нима ейиш лозим ва нима емаган маъқул?
🔸Рўза тутишдаги зарарли одатлар.

Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/10075021

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_oyati

Рўзанинг ғояси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим! Kun.uz сайти сиз азиз ўқувчиларига мамнуниятла "Kun oyati" лойиҳасининг илк сонини тақдим этади. У рўза тутишга доир Аллоҳ амрини билдирувчи оят мазмунига бағишланади.

Эй имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.
(Бақара сураси, 183-оят)

🕞 Саҳарлик: 04:15
🕗 Ифторлик
: 18:53

➡️ Наманган хабарлари
💉 Наманганда бир кунда 8397 киши эмланди

12 апрель куни Республика ҳудудида жами 67445 нафар киши COVID-19'га қарши эмланди.

Энг кўп фуқаролар эмланганлиги бўйича 8397 нафар эмланган киши билан Наманган вилояти учинчи ўринни эгаллади.

Наманганда жами эмланганлар сони 27 минг нафардан ошди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.

⬇️ Наманган хабарлари
👉 @KunuzNamanganviloyati
Наманган стадионидаги тартибсизликлар юзасидан ЎФА қарори эълон қилинди. «Навбаҳор» жазоланди, «Пахтакор» жаримага тортилди

👉 https://tribuna.uz/98069

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гўзал йўли нега ёпилди?

Наманган шаҳар Ибрат, Охунбобоев кўчалари кесишмасидан Гўзал даҳасига олиб чиқувчи темир йўл кесишмаси 12—13 апрел кунлари ёпилиши ҳақида маълумот берган эдик.

Бугун айнан носоз ҳолга келган йўл таъмирланмоқда. Йўлсозларнинг сўзларига кўра, йўл кечгача очилади.

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Адлия бўлимларининг 3 йиллик фаолияти таҳлил этилди

Бундан 3 йил аввал туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилган эди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида адлия бўлимларининг 3 йиллик фаолияти таҳлил этилди.

Республикада жами 200 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари мавжуд бўлса, шундан 13 таси Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Маълумот учун, адлия бўлимлари томонидан 2018 йилдан то ҳозирги кунга қадар 8712 та мурожаат қабул қилинган. Шундан 7074 таси қаноатлантирилган. 2371 та даъво аризалари киритилиб, 13 622 093 сўм ундирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида 28 976 маротаба тарғибот ишлари олиб борилган.

Тадбир якунида адлия идоралари билан доимий ҳамкорлик қилаётган ва уларнинг фаолиятини ёритиб бораётган журналист ҳамда блогерлар, шунингдек соҳа фаоллари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

⬇️ Наманган хабарлари
👉
@KunuzNamanganviloyati