Namangan | Kun.uz
1.82K subscribers
5.05K photos
1.05K videos
5.08K links
Kun.uz’ning Namangan viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Попда лимончиликка ихтисослашган иссиқхоналар ташкил этилади

Давлат раҳбарининг шу йил 18–19 феврал кунлари вилоятга ташрифи давомида Наманган вилоятида лимончиликка ихтисослашган иссиқхоналар ташкил этилиши айтилган эди.

Жумладан, Поп туманида 2021 йил 228 гектар ерда 0,20 сотих ва ундан ортиқ майдонда иссиқхоналар ташкил этиш белгиланган.

Шунингдек, давлат раҳбари топшириғига асосан тумандаги 19 400 нафар хонодонда 1 сотихли лимонария ташкил этилади.

👉 Наманган хабарлари
Наманганга Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигидаги делегация келди

Ташриф давомида Наманганда кичик аҳолига иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсад қилиб қўйилган.

Қашқадарёдаги шаҳар-туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларидан иборат делегация Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонаси билан танишди.

Давлат раҳбари ҳам вилоятга ташрифи давомида ушбу саноат зонасини кўздан кечирган эди.

👉 Наманган хабарлари
Автобусда ўғирлик содир этган аёлга жиноят иши қўзғатилди

14 февраль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 ларда, Наманган шаҳарда ҳаракатланувчи автобусда кетаётган вақтида номаълум шахс, сумкасида бўлган 225 минг сўм ва 100 долларни пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Наманган хабарлари
#Тайинлов

💼 Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Маматхонов Муҳаммадзокир Жўрабоевич Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У 1998—2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.

У шу пайтга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Уйчининг аввалги ҳокимини президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида лавозимидан озод этган эди.

👉 Наманган хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

24 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 24 феврал куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Шамол ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12–17 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

👉 Наманган хабарлари
Уйчи туманига янги прокурор тайинланди

Андижон вилояти Олтинкўл тумани прокурори вазифасида ишлаб келган Шерзод Бахтиёрович Раҳимов Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари вазифасида иш бошлади.

👉 Наманган хабарлари
Уйчи туман ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди

Косонсой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Фурқат Самижонович Мирзаев Уйчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари вазифасида иш бошлади.

👉 Наманган хабарлари
Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Ғофир Жамалов Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Ғофир Жамалов шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.

Ғофир Жамалов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

1997-2009 йиллар давомида Наманган шаҳар ва Наманган вилояти ҳокимликларида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.

2009-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Демография ва меҳнат бозори бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

👉 Наманган хабарлари
Наманган шаҳрига янги прокурор тайинланди

Наманган вилояти Чуст тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган Одилов Хуршид Наманган шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари вазифасида иш бошлади.

👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Эски ҳоким йўл қўйган камчиликлар ва янгисига юкланган топшириқлар... Наманган шаҳрида қандай ўзгаришлар бўлди?

23 феврал куни Наманган халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар эски ҳокими Олим Исаевни лавозимидан озод этиш ҳамда янги ҳоким тайинлаш масаласи кўрилди.

Сессия давомида вилоят ҳокими аввалги ҳоким иш олиб боришида ёрдам бергани, лекин вазифасини бажара олмаганини айтиб ўтди.

«Яхши ниятлар билан қўйилган, тадбиркор, инвестиция киритади дейилган эди. Ҳаракат қилди бошида, мен келганимдан кейин ҳам ёрдам бердим... Одамни қунти, хоҳишига ҳам кўп нарса боғлиқ экан», — дея Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳар эски ҳокими ҳақида гапириб ўтди.

Шу пайтгача Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Ғофир Жамолов шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Сессияда янги шаҳар ҳокими марказлашган иситиш тизими бўйича катта иш ташкил этиши айтиб ўтилди.

👉 Наманган хабарлари
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шуҳратжон Мирсодиқович Мусаев Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У мазкур лавозимда ишлаган Мусохон Пўлатович Апақовнинг ўрнида иш бошлади.

Шуҳратжон Мусаев ҳозирга қадар Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Наманган хабарлари
Қамчиқда йўллар қордан тозаланмоқда

Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК томонидан Қамчиқ довонидан ўтувчи «Тошкент–Ўш» автомобил йўлини транспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракатини таъминлаш мақсадида махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

👉 Наманган хабарлари
Султон Увайс Қаранийда Давлат хизматлари маркази филиали иш бошлади

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида Балиқкўл маҳалласида Чортоқ туман давлат хизматлари маркази филиали очилди.

Мазкур филиал 13 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 53 мингдан зиёд аҳолига давлат хизматларини кўрсатади.

Балиқкўлда очилган филиал шундоққина Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи ёнгинасида жойлашган.

Энди мазкур қадамжога ташриф буюрган зиёратчилар ҳам давлат хизматларига эҳтиёж сезса, туман марказига бормай маҳалланинг ўзида фойдаланиши мумкин.

Эндиликда ҳафтанинг уч кунида — сешанба, пайшанба ва жума кунлари Балиқкўл ва унга ёндош маҳаллалардаги аҳоли давлат хизматларидан ўзларига яқин бўлган ҳудудда очилган филиалдан фойдаланишлари мумкин.

👉 Наманган хабарлари
Наманганда 120 ўринли янги “Саховат” уйи қурилиши бошланди

Бугун Наманган шаҳрининг “Орзу” маҳалласида “Саховат” уйи қурилиши қайтадан бошланди. Аслида 50 ўринли бу даргоҳни барпо этишга 2016 йилда киришилган, бироқ турли сабабларга кўра қурилиш тўхтаб қолганди.

Ҳозирда 120 ўринга мўлжалланган “Саховат” уйи қад ростлаяпти. Ушбу бино 4 ой мобайнида қуриб битказилади ва кекса-нуронийлар учун барча қулайликлар яратилади.

Маълумот учун, давлат раҳбари вилоятга ташрифи давомида Наманган шаҳрида жойлашган «Саховат» уйида истиқомат қилувчи кексалар билан самимий мулоқотда бўлганди.

Кексалар билан суҳбат чоғида «Саховат» уйи сифатида фойдаланиб келинаётган эски бино яроқсиз ҳолга келиб қолганини айтиб, Наманган шаҳрининг “Орзу” маҳалласида янги “Саховат” уйи қуриб битказилиши ва 4 ойдан кейин унга кўчиб ўтиш имконияти яратилишини билдирилган эди.

👉 Наманган хабарлари
#Биласизми

Эверестга бир кўтарилиш, барча xаражат ва жиҳозларни ҳисобга олганда, алпинистга ўртача 30 мингдан 85 минг долларгача тушади.

👉 Наманган хабарлари