Қидирувдаги шахс ушланди
14 декабр куни ИИБ томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган косонсойлик фуқаро туман профилактика инспекторлари томонидан Чуст шаҳар Зарафшон маҳалласидан ушланган.
👉 Наманган хабарлари

❓#Биласизми
Киви мевасининг 84 фоизини сув ташкил қилади. У C витаминига бойлиги туфайли шамоллаш билан боғлиқ хасталиклар, юқумли инфекцияларнинг олдини олади ва иммун тизимини мустаҳкамлайди.
Уни мунтазам истеъмол қилиш организмдан холестеринни чиқариб юборади. Юрак-қон томир ва саратон хасталиклари юзага келиш хавфини камайтиради.

Норинда 311,8 млрд сўмлик 86 та лойиҳа ишга туширилди
Айни вақтда Халқ депутатлари Норин тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.
Норин туман ҳокими Дилмурод Қодиров 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида туман аҳолисига мурожаати эшитилмоқда.
Маълумот учун, Норин туманида жорий йилда барча манбалар ҳисобидан 370,7 млрд сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,0 фоиз ўсишга эришилди.
Жумладан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига асосан умумий қиймати 311,8 млрд сўмлик жами 86 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1392 та янги иш ўрни яратилди.
Фойдаланишга топширилган лойиҳаларнинг 23 таси саноат, 45 таси хизмат кўрсатиш ва 18 таси қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига тўғри келди.
Лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 93,5 млрд сўмлик янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 3,1 миллион доллар экспорт қилиш имконияти яратилди.

Тўрақўрғонда алиментдан қарздор фуқаролар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда
МИБ Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувида айни пайтда 1 845 алимент ижро ҳужжати бўлиб, сўнгги бир ой ичида 446 миллион сўм миқдоридаги маблағ фарзандлар учун ундириб берилди.
Олиб борилган тушунтиришлар натижасида можароли 18 оила яраштирилди.
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ишсиз, ёрдамга муҳтож бўлган алимент қарздорларининг рўйхати шакллантирилиб, уларни ишга жойлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Наманган IT соҳада кичик бизнесда эришган даражасига етишади, деган умиддаман» – Шавкатжон Абдураззоқов
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Наманган вилояти шаҳар ва туманларида 12 та «IT-School» ўқув маркази ташкил этилди.
Наманган шаҳрида ташкил этилган «IT-School» ўқув марказининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов яратилган шароитлар билан танишиб, бу ерда сабоқ олишга киришган ёшлар билан суҳбатлашди.
«IT school»да дастурлаш, веб дизайн, 3Д моделинг ва кўплаб замонавий соҳаларга мутахассислар тайёрланиш режалаштирилган. Бундан ташқари, киберспорт билан шуғулланувчиларга ҳам алоҳида шароитлар яратиб берилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹«Қишда, асосан, темирчилик орқали тирикчилик қиламан»
Косонсойлик Аъзамжон Ирсалиев асли пайвандчи, унга бу ота касб ҳисобланади.
«Болта ясашга қизиқиб, бир-икки тайёрлаб кўрдим, зўр ўхшади. Болта ясаш унчалик қийин эмас, фақат вақт ва қунт керак. Биргина шу болта эмас, барча темир асбобларни ясай оламан. Ёзда, асосан, боғдорчилик билан шуғулланаман, қишда эса мана шу ҳунар билан банд бўламан.
Бир кунда битта болта тайёрлайман, бир ойда ўртача 20-25 та болта ясаса бўлади. Битта болтанинг ўртача нархи 100 000 сўм атрофида. Шунда бир ойда 3 миллионгача даромад қилса бўлади. Келажакда каттароқ устахона очмоқчиман, шогирдлар олиб, фаолиятимни кенгайтирмоқчиман», – дейди ҳунарманд.
Болта чопиш, кесиш, ёриш учун ишлатиладиган дастаки қурол ҳисобланади. Уни катталигига қараб, бир нечта турларга ажратиш мумкин. Масалан, оғирлиги 3 кг.гача бўлганлари катта болта, 2 кг.гачаси – ўрта болта, 1 кг.гачаси эса болтача деб аталади. Яна, асосан, қассоблар ишлатадиган ойболта ҳам бор.

Янгиқўрғонда боғча ёшидаги болалар қамров даражаси 72,2 фоизга кўтарилади
Туманда жами 158 та МТМ бўлиб, шундан 45 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та давлат хусусий шерикчилик асосида ва 110 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда.
Бугунги кунда ушбу муассасаларда 3958 нафар 6 ёшли бола бўлиб, уларнинг 2028 нафари ёки 51,2 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган.
Йил якунига қадар қамров даражасини 72,2 фоизга кўтариш режалаштирилган.

🌦 #Об_ҳаво
17 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 17 декабр куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -7…-2 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Президент газ экспортини қисқартириб, газни аҳоли эҳтиёжига йўналтиришга буйруқ берди
Ҳозир Ўзбекистондаги мингдан зиёд маҳаллада табиий газ босими пасайган. Газ таъминотида суткасига 20 миллион куб метр танқислик бор.
Давлат раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало, аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди. Бунинг ҳисобига кунига 7-8 миллион куб метр газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади.
«Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмагани, балки 30 йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқимизга газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўз вақтида ҳалол қилиб, тўлаб келмоқда», – деди президент.
👉 Наманган хабарлари
Ҳозир Ўзбекистондаги мингдан зиёд маҳаллада табиий газ босими пасайган. Газ таъминотида суткасига 20 миллион куб метр танқислик бор.
Давлат раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало, аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди. Бунинг ҳисобига кунига 7-8 миллион куб метр газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади.
«Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмагани, балки 30 йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқимизга газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўз вақтида ҳалол қилиб, тўлаб келмоқда», – деди президент.
👉 Наманган хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Йўл бермаслик оқибатлари (видеокузатув мосламаларида қайд этилган ЙТҲлар)
Йўл ҳаракати қоидаларининг 99-бандида, светофорнинг яшил ишорасида чапга бурилаётган ёки қайрилиб олаётган релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси қарама-қарши томондан тўғрига ҳаракатланаётган ва ўнгга бурилаётган транспорт воситаларига йўл бериши шартлиги белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

Электр энергияси бўйича танқислик Наманганда 1,3 миллион кВт-соатни ташкил этмоқда
Электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион кВт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион кВт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион кВт-соатни ташкил этган.
Бир сутка давомила энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган.
Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган селекторда маълум қилинган.

Ис газидан ўлимлар сабаб президент бош вазирга ФВВ фаолияти бўйича топшириқ берди
«Жойларда ис гази ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ортиб бораётгани ҳар бир раҳбарни ўйлантириши керак.
Жорий йилнинг ўтган даврида 56та ис газидан заҳарланиш ва 106та чақнаш ҳолатлари рўй бериб, бунинг оқибатида 106 фуқаро вафот этган, 190 нафари заҳарланган ва куйиш тан жароҳатини олган. Бугун ҳам Янгийўл туманида ис газидан 3 нафар фуқаро оламдан ўтган”, — деди президент.
Бош вазир Абдулла Ариповга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин назорати бошқармаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни тубдан ислоҳ қилиш ва янги тизим яратиш юзасидан таклиф бериш топшириғи берилди.

Янгиқўрғонда оилавий ажримлар 2019 йилга нисбатан 31 тага камайган
Туманда 2020 йилнинг 10 ойи давомида жиноят содир этилмаган маҳаллалар 36 тани ва жиноят сони камайган маҳаллалар 23 тани ташкил этмоқда.
Айнан жиноят қайд этилган маҳаллаларда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни профилактик тадбирлар ўтказилиб, МФЙлар фаолияти ўрганиб борилмоқда.
Туманда жорий йилда 107 нафар оилавий ажрим қайд этилган бўлиб, бу ўтган 2019 йилга нисбатан 31 тага камайган.
Шунингдек, тумандаги 21 та нотинч оилага якка тартибдаги профилактик тадбирлар ўтказилиб, маҳаллалардаги кекса авлод вакиллари мураббий сифатида бириктирилди.
Хотин-қизлар жиноятчилиги олдини олиш мақсадида маҳаллаларда 19 та жиноятчиликка мойиллиги бор хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилиб, доимий равишда улар билан ишлаш ташкил этилган.

Наманганда оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлди. Бутун бир оила вафот этди
16 декабр куни соат 16:30 ларда, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, И.Каримов–Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. «Ман» русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб, чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомобил билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, «Нексия» русумли автомобилда бўлган:
2) йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
3) йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
4) йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
5) йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
6) йўловчи 7 ёшли М.Ш. ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишлари, қоидаларни четлаб ўтиб, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

🗓 16 декабр:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🔥 Экспортни қисқартириб, газни аҳоли эҳтиёжларига йўналтириш бўйича кўрсатма берилди
⛔️ Депутатлар айрим жарималарни камайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди
🕌 Маданий мерос департаменти «Тош ҳовли иши» бўйича буюртмачи ва пудратчи ташкилотни судга берди
🚔 Наманганда 6 киши ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди
🚴 Тошкент 2025 йил ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Чуст ҳокимлиги жамоаси ўзига хос бадантарбия билан шуғулланмоқда
Ижтимоий тармоқларда Чуст тумани ҳокимлиги ходимлари эканлиги таъкидланиб, бадантарбия билан шуғулланаётган фуқаролар сурати тарқалди.
23 сентябр куни президентнинг “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.
Қарор лойиҳасига кўра, давлат органлари ва ташкилотларида:
🔹иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;
🔹ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда (югуриш, сузиш, футбол, бадминтон волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларда) иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни”;
🔹технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларига ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффусларни белгилаш амалиётга жорий этилиши кўзда тутилган.

ДХМларда кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич МФЙларда амалга оширилади
Эндиликда аҳоли узоғини яқин қилиш мақсадида фуқароларнинг ўзи истиқомат қиладиган маҳалласида ДХМларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаклари ташкил этилади.
Ҳозирда марказлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 148 та хизмат кўрсатилаётган бўлса, буларнинг барчасидан онлайн фойдаланиш мумкин.
Фуқаро дастлаб ўзининг электрон калитига эга бўлса кифоя ҳамда хизматлар кўрсатиш бўйича кўникмаларга эга бўлган маҳалла раиси ва котиблар ўз ҳудудларида аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиши учун шароит яратиб берса бас.
Таҳлилларга кўра, шу йилда туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган хизматларининг бор-йўғи 4,3 фоизигина, яъни 23 344 таси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилган.
Келгусида масофадан туриб хизматдан фойдаланиш кўрсаткичи 5-10 баробарга оширилади.

Янгиқўрғонда йил якунига қадар 1 874 та янги иш ўрни яратилади
2020–2021 йилларда умумий қиймати 547,8 млрд сўм бўлган 143 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 2 522 та янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган.
Шундан, 2020 йилда умумий қиймати 329 млрд 637 миллион сўмлик 94 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 1 722 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.
Мазкур дастур доирасида 95 та лойиҳани ишга тушириш орқали 142,2 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, 852 та янги иш ўрни яратилди.
Шунингдек, жорий йил якуни билан жами 101 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 400 млрд сўм маблағ ўзлаштирилиб, 1874 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.