Buxoro | Kun.uz
4.99K subscribers
5.98K photos
804 videos
6K links
Kun.uz’ning Buxoro viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қидирувдаги бухоролик шахс Россия Федерациясининг Тула шаҳрида қўлга олинди

Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган фуқаро Д.Т. тергов органларидан яшириниб юрганди. Унга Бухоро шаҳар ИИОФМ бошқармаси ҳузуридаги ТБ томонидан 2019 йил 11 ноябрь кунидан буён қидирув эълон қилинган.

👉 https://kun.uz/95132295

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Коронавирус: кеча Бухорода 1 киши касалликка чалинди

5 апрель куни республикада 133 нафар, Бухорода эса 1 нафар фуқарода касаллик аниқланди.

👉 https://kun.uz/16830985

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Ромитанда аралаш жанг санъати бўйича хотира турнири бўлиб ўтди

#Ромитан_тумани'даги «Bukhara desert Oasis & SPA» экотуризм мажмуасида аралаш жанг санъати ва якка курашнинг тўрт тури бўйича турнир бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон давлатларидан ҳам спортчилар иштирок этишди.

◾️ Турнир Бухоро вилоятининг собиқ ҳокимлари Ўктам Барноев ва Карим Камолов хотирасига бағишланди.

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
⚽️ #Футбол

Бугун «Бухоро» «Олимпик» билан ўйнайди

🏆 Про лига. 3-тур
📅 6 апрель, сешанба
«Олимпик» – «Бухоро»
Ўйин
бошланиш вақти: 16:30
🏟 Тошкент, «ЖАР» стадиони
📺 «Futbol» tv

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
🔵 Ҳудудлардан қисқа хабарлар

◾️ Олот тумани.
Бухоро давлат тиббиёт институти профессор ўқитувчи ва талабалари касалланиш даражасини ўрганиш мақсадида Олот туманида аҳолини тиббий хатловдан ўтказишди.

◾️Шофиркон тумани. 50 нафар чақирув ёшдагилар ҳарбий хизматга кузатилди. Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган кузатув маросимида ҳоким Шукрулло Ҳакимов, ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

◾️ Бухоро тумани. Халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда ҳудуддаги мактаб директорлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
🗓 6 апрел:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🆖 Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси: ўзгаришлар хронологияси
👉 https://kun.uz/27957720

🎓 «Ҳамма айб ёшларда эмас. Тан олиш керак, тизим мукаммал эмас» — 15 ёшда талаба бўлган жиззахлик йигит билан суҳбат
👉 https://kun.uz/39135159

🧮 Шахсий ва оилавий бюджет: уй-хўжалик молиясини юритиш нима учун муҳим?
👉 https://kun.uz/97121885

💉 «Асрга татигулик тадбир»: Аҳолида вакцинацияга ишончсизликнинг сабаблари нимада?
👉 https://kun.uz/75782172

🦠 Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари пасая бошлади, яна бир бемор вафот этди
👉 https://kun.uz/16830985

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Бухоро» сафарда «Олимпик»ни мағлуб этди

Про-Лига 3-тури доирасида «Бухоро» жамоаси Тошкентда «Олимпик» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин бухороликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлабки голни «Олимпик» футболчиси Беҳзод Шамсиев ўз дарвозасига киритган бўлса, 92 дақиқада Бобур Қосимов ҳисобни 0:2 кўринишга етказди. Ушбу натижадан кейин «Бухоро» 9 очко жамғариб, пешқадамлар сафида бормоқда.

🏆Про-Лига, 3-тур
🗓 6 апрель, Тошкент
⚔️ «ОЛИМПИК» (Тошкент) – «БУХОРО» (Бухоро) 0:2

⚽️ Голлар: Беҳзод Шамсиев (4, автогол), Бобур Қосимов (90+2)

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Бухоро тиббиёт институти фаолиятини прокуратура ўрганмоқда

Бухоро вилоят прокуратураси Бухоро тиббиёт институтида йирик коррупция ҳолатларига қўл урилгани ҳақидаги хабардан сўнг институт фаолияти юзасидан ўрганиш бошлади.

👉 https://kun.uz/57944640

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида Маданий мерос объектларини асраш йўналиши ташкил қилинади

Президентнинг «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил ўқинг:
https://kun.uz/67273735

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Коронавирус: кеча Бухорода 4 киши касалликка чалинди

6 апрель куни республикада 133 нафар, Бухорода эса 4 нафар фуқарода касаллик аниқланди. Шунингдек, кеча вилоятда 605 нафар фуқаро касаликка қарши эмланди.

👉 https://kun.uz/36076111

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги авиақатновлар қайта тикланди

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси бугундан бошлаб ҳафтада 2 кун, чоршанба ва шанба кунлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги авиақатновларни амалга оширади.

🛬 Бугун, 7 апрель куни соат 8:00 да Бухоро Халқаро аэропортига ушбу йўналишидаги Airbus A320 русумли самолёт келиб қўнди. Ушбу рейс орқали 148 нафар йўловчи Бухорога етиб келган.

🛫 Шунингдек, соат 08:50 да Бухоро шаҳридан 70 нафар йўловчи мазкур рейсда Тошкентга учиб кетди.

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Бухорода қурилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш маркази ташкил этилди

Бухоро Архитектура ва қурилиш коллежи биноси негизида қурилиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолият бошлади. Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

👉 https://kun.uz/86557241

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro
Шофирконда янги боғча фойдаланишга топширилди

#Шофиркон_тумани Ҳорин маҳалласида янгидан қуриб битказилган 39-сонли давлат МТТнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Шукрулло Ҳакимов ва ҳудуд фаоллари иштирок этди.

◾️ 120 ўринга мўлжалланган мазкур боғчанинг қурилишига 3 млрд сўм сарф қилинган.

⬇️ Бухоро хабарлари
👉 @KunuzBuxoro
Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари онлайн кўриб чиқилмоқда

Қоракўл ва Ғиждувон туман маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳуқуқ тартибот масканлаидан туриб туман судлари билан онлайн суд мажлисини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Бугунгача ушбу туманларда уч марта онлайн суд мажлислари ўтказилди.

Таъкидланишича, ҳозирда 77 та маҳалладаги ҳуқуқ тартибот масканида онлайн суд мажлисларини ўтказиш учун шароитлар яратилган.

⬇️ Бухоро хабарлари
👉 @KunuzBuxoro
🗓 7 апрель:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар

🖥 Ўзбекистонда аҳолининг интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш режалаштирилмоқда
👉 https://kun.uz/61280042

🔫 Ўзбекистонда қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади
👉 https://kun.uz/05199129

💊 Янгиланган асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди
👉 https://kun.uz/10738930

💵 Қимматбаҳо металларнинг эркин муомаласи йўлга қўйилмоқда
👉 https://kun.uz/65620896

⚖️ «Свет», газ ва сувдан фойдаланиш бўйича жиноятларни аниқлашга оид тергов вазифалари Бош прокуратура департаментига юкланади
👉 https://kun.uz/58548314

Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha
Бухорода уч ойда 500 та никоҳдан ажралиш қайд этилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида республика бўйича 9 213 та, Бухоро вилоятида эса 500 та никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган.

Батафсил ўқинг:
👉 https://kun.uz/02077980

⬇️ Бухоро хабарлари
👉
@KunuzBuxoro