🍇 #Нарх_наво
Бухоро шаҳри Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар
🗓 6 декабр ҳолатига
🥩 Мол гўшти (1 кг) ➖ 56.000 – 58.000 сўм
🍖 Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55.000 – 58.000 сўм
🍗 Товуқ гўшти (1 кг) ➖ 18.000 сўм
🌻 Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 14.000 – 16.000 сўм
🌱 Пахта ёғи (1 л) ➖ 13.000 – 14.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) ➖ 6.000 – 10.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) ➖ 7.500 – 8.000 сўм
🍚 Ун (1 кг) ➖ 4.500 – 6.000 сўм
🍞 Нон (буханка) ➖ 1.500 сўм
🥛 Сут (1 л) ➖ 5.000 сўм
🥚 Тухум (1 дона) ➖ 1.100 – 1.300 сўм
🍅 Помидор (1 кг) ➖ 7.000 – 12.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) ➖ 15.000 – 17.000 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥔 Картошка (1 кг) ➖ 4.000 – 4.500 сўм
🥬 Карам (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм
🥕 Сабзи (1 кг) ➖ 1.500 – 2.000 сўм
🍏 Олма (1 кг) ➖ 6.000 – 12.000 сўм
👉 Бухоро хабарлари

❓#Биласизми
Франциядаги «Виадук Мийо» кўприги дунёдаги энг баланд кўприкдир. Унинг баландлиги 342 метр. Кўприк 2004 йил 14 декабр куни фойдаланишга топширилган.

«Қоракўл–Олот» ГТСнинг қуввати соатига 80 минг метр кубга оширилди
Кеча «Ўзтрансгаз» АЖ капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи Зафар Қўшшаев иштирокида АОКАда бўлиб ўтган брифингда амалга оширилаётган лойиҳалар маълум қилинди. ⤵️
🔹«Қоракўл–Олот» газ тақсимлаш станциясининг табиий газ етказиб бериш қуввати соатига 80 минг метр кубга оширилди. «Жондоp–Қоракўл–Олот» йўналишидаги 68 км магистрал газ тармоғининг 38 км узунликдаги қисми янги пўлат қувурга алмаштирилди.
🔹 «Газли–Когон» магистрал газ тармоғининг 56-78 километри 1020 мм пўлат қувурга алмаштирилиб, тармоқнинг ўтказувчанлиги соатига 750 минг метр кубга етказилди.
🔹 «Бухоро–Урал» магистрал тармоғи билан «Газли–Нукус» магистрал газ тармоғини боғловчи 400 метр туташтиргич қуриш ишлари олиб борилмоқда. Объект фойдаланишга топширилгач, газ етказиб бериш ҳажми қўшимча соатига 210 минг метр кубга оширилади.

Инвесторлар «Ғиждувон» ЭИЗда қамишни қайта ишлашни йўлга қўяди
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонасида қурилишбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона ўз фаолиятини бошлади.
БАА ва Эронлик сармоядорлар Бухоро шаҳар давлат хизматлари марказидан ушбу корхонага инвестиция олиб кириш мақсадида давлат рўйхатидан ўтишди. Инвесторлар корхонага 1 млн доллар миқдорида инвестиция киритишади.
Корхона тўлиқ қувватда ишга тушгач, МДФ, ДСП, опалубка, акрил, фанер, ламинат каби қурилиш материаллари конвейерлардан чиқа бошлайди. Бундан ташқари, 350 га яқин ишчи ўрни яратилади.
Инвесторлар яқин истиқболда вилоят иқтисодиётига 10 млн доллар миқдорида сармоя киритиб, цемент заводи, кўп қаватли турар жойлар ҳамда 5 юлдузли меҳмонхона қуришни мақсад қилишган.

2021 йил 1 февралдан «свет» фақат олдиндан тўлов асосида етказиб берилади
2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб, Ўзбекистонда электр энергияси барча фойдаланувчилар учун олдиндан тўлов асосида етказиб берилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг янги қарор лойиҳасида айтиб ўтилган.
«Белгилаб қўйилсинки: барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши шарт”, – дейилган қарор матнида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 😁 Данияда жойлашган ушбу дўкон ўз эшигини фақат кулиб турган одамларгагина очар экан.
👉 Бухоро хабарлари
👉 Бухоро хабарлари
🌤 #Об_ҳаво
7 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 7 декабр куни Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -10...-5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
👉 Бухоро хабарлари
7 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага — 7 декабр куни Бухоро вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси -10...-5 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.
👉 Бухоро хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун Қорабайир зотли отлар ҳақида ҳужжатли филм намойиш этилади
Бугун соат 20:20 да «O‘zbekiston 24» телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида «Қанотимсан... Қорабайир ривояти» ҳужжатли филмини томоша қилинг.
Филмда Президент ташаббуси билан қорабайир зотини тиклаш ва кўпайтириш бўйича қилинаётган ишлар натижалари билан танишасиз.

🪓 Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималар миқдори икки бараварга оширилди
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
❗️Ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни ноқонуний кесиш оқибатида катта миқдорда зарар етказилиши – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача (илгари эллик бараваридан етмиш беш бараваригача) миқдорида жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар уч баравари миқдорида қопланганида озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланмайди.

🗓 6 декабр:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🧑🏻🦽Насл олдидаги масъулият: болалар нега ногиронлик билан туғилади?
🍇 Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ўсимлик ёғи яна қимматлашмоқда, бодринг нархида эса кескин ўсиш
🏫 Мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этиш таклиф қилинди
🇺🇸 Америкадан кейинги дунё: у қандай бўлади?
🇦🇿Тоғли Қорабоғда Туркия-Россия қўшма маркази қандай тузилади: томонлар нега тафсилотларни очиқламаяпти?
🦠💉 Вакцина билан боғлиқ фитна назариялари: даъволар, гумонлар ва раддиялар
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская

3️⃣ Ҳудуддан 3️⃣ хабар
#Қоракўл_тумани’даги автомобиллар ва пиёдалар учун фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган 4 та кўприк қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.
#Жондор_тумани’да 75 нафар болани қабул қилиш қувватига эга бўлган «Шириноза Бунёдбек» болалар боғчаси ўз фаолиятини бошлади. Унинг қурилишига 2,7 млрд сўм маблағ сарфланган.
#Шофоркон_тумани’нинг «Талисафед» ва «Ғуломте» МФЙларида истиқомат қилувчи 200 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари учун тажрибали шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Бухорода ер майдонларинг 12 минг гектардан ортиғи кучли шўрланган
#Бухоро_вилояти’да 2021 йил ҳосили учун суғориладиган ерларни шўр ювишга тайёрлаш, шўрини ювиш ва ерларнинг мелиоратив барқарорлигини таъминлаш тадбирларининг бажарилиши ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича Вобкентда кўргазмали семинар ўтказилди.
Тадбирда бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов ҳамда ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда таъкидланишича, Бухоро вилоятида 2020-2021 йилларда кузги-қишки даврда жами 171,569 минг гектар майдонда шўр ювиш тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Шундан 12,257 минг гектари кучли шўрланган майдон бўлса, 76,655 минг гектари ўрта ва 83,657 минг гектари кучсиз шўрланган майдонлар.

Бухороликларда 2️⃣ кумуш ва 2️⃣ бронза
Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт саройида ўтказилган дзюдо ва парадзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида жами 500 нафардан зиёд дзюдочи чемпионат медаллари учун татамига чиқишди.
Мусобоқанинг 73 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларида бухоролик Ғолиб Сулаймонов ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бериб, кумуш медал билан кифояланди. 81 кгда бел олишган Ғиёсжон Бобоев бронза медалини қўлга киритди.
Парадзюдочилар ўртасидаги баҳсларда 73 кгда Бухоро шарафини ҳимоя қилган полвонлар Ш.Бафоев ҳамда Ф.Файзуллаев ўз жамоаси ҳисобига 1 кумуш ва 1 бронза медалларини қўшиб қўйишди.

Банан ҳатто чақалоқларда ҳам аллергия қўзғатмайдиган ягона мева ҳисобланади.

⚽️ #Футбол
«Бухоро» Ўзбекистон кубогида «Металлург» билан куч синашади
Бугун ва эртага Ўзбекистон Cоcа Соlа кубоги 1/8 финалидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.
Унда «Бухоро» клуби футболчилари «Металлург»га қарши тўп суришади. Учрашувни Аҳрол Рисқулов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
🔥 АНОНС
🏆 Ўзбекистон Cоca Cоlа кубоги. 1/8 финал
🗓 7 декабр (душанба)
⚔️ «Бухоро» – «Металлург»
📺 «Yoshlar» телеканали
⏱ Бошланиш вақти: 14:00

🏦 Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 8 декабр кунидан кучга киради.
▪️ Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,69 сўмга ошган ва бир доллар 10 443,07 сўмни ташкил қилди.
▪️ Евро курси 183,77 сўмга кўтарилиб, 12 657 сўмга тенг бўлди.
▪️ Рубл курси эса 3,57 сўмга қимматлаган ва 1 рубл 141,05 сўмни ташкил этган.

🏐 #Спорт
Ҳоким кубоги яна вилоят спорт бошқармасига насиб қилди
#Бухоро_вилояти’да волейбол бўйича ҳоким кубоги мусобақаси ўтказилди. Беллашувларда вилоятдаги корхона ва ташкилотлардан 20 дан ортиқ жамоа қатнашди.
Мусобақа финалига вилоят спорт бошқармаси ва Бухоро давлат университети жамоаси етиб келди.
Қизиқарли ўйинда вилоят спорт бошқармаси жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи ўринни қўлга киритди. БухДУ жамoaси бу сафар ҳам иккинчи ўрин билан кифояланди.
Аввалроқ, БухДУ жамоаси мини-футбол бўйича ҳоким кубоги финалида ҳам вилоят спорт бошқармасига имкониятни бой бериб қўйганди.

Бугун ходимлар учун иш куни 1 соат вақтли тугайди
Эртага, 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Ишланмайдиган байрам куни.
Меҳнат кодекси 121-моддасига асосан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида кундалик иш вақти барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Демак, бугун барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

«Бухоро» Ўзбекистон кубогини ҳам тарк этди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги «Бухоро» ҳамда «Металлург» жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
Унда ўтган ҳафтада Суперлигани тарк этган «Бухоро» Олмалиқда «Металлург»га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, Ўзбекистон кубогини ҳам тарк этди.
Баҳснинг 9-дақиқасида олмалиқликлар ҳужумчиси Шаҳзодбек Убайдуллаев «Бухоро» дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлим аввалида Маҳмуджон Қудратиллаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.