Toshkent viloyati | Kun.uz
1.31K subscribers
5.15K photos
706 videos
5.64K links
Kun.uz’ning Toshkent viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo‘natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Қибрайдаги ариққа ҳар куни қон оқизаётган корхона Ветеринария давлат қўмитаси томонидан огоҳлантирилди

Қибрайдаги ариқдан ҳар куни қон оқаётгани, у Олмазор тумани марказидаги сузиш ҳавзасига қуйилиши ҳақида хабар берилганди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳолат қўмита масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилганини маълум қилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, сувга қонли чиқинди оқизаётган «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли ихтисослаштирилган сўйиш корхонасида ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрлари бузилганлиги, яъни кушхонадан чиққан чиқиндилар ҳақиқатан ҳам ариққа оқизилаётганлиги маълум бўлган.

Аниқланган камчиликларни 5 кун муддат ичида зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш бўйича ветеринария мутахассислари томонидан зарур кўрсатмалар берилган ва огоҳлантириш хати юборилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
«COVID-19»: Кимларга эмланиш тавсия этилмайди?

🔹 «Вакцина ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг тавсиясига кўра, ОИВ инфекцияси ёки аутоиммун касалликларига чалинган шахслар, оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахслар, ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини эмлаш тавсия этилмайди», – дейди СЭО ва ЖСХ бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков.

🔹 Коронавирусга қарши эмланган шахс патронаж тиббиёт ходими томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади. Кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам тиббий кузатувга олинади. Уларнинг соғлиги, аҳволи кўздан кечирилиб, ҳужжат билан расмийлаштирилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошкент вилоятида Халқаро хотин-қизлар байрами тантанали нишонланди

Янгийўл туманидаги "Шердор" тантаналар уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент вилояти ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган аёллар учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

"Дунёнинг гултожи ўзингсан, аёл!" деб номланган тантанали маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов сўзга чиқиб, қатнашчиларни айём билан самимий табриклаб, уларга совғалар улашган.

Тадбир сўнггида йиғилганлар эътиборига санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Index of Economic Freedom: Ўзбекистон 2021 йилги ҳисоботда юқорилади

🔹Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлиги рейтинги 58,3 баллни ташкил этди ва 2021 йилги индексда 108-ўринни эгаллади. Унинг умумий баллари, авваламбор, суд фаолияти самарадорлиги яхшиланганлиги сабабли, 1,1 баллга ошди. Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги 40 та мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади.

🔹Суд фаолияти самарадорлиги индикаторидаги ушбу яхшиланиш мамлакатнинг иқтисодий эркинлик индексидаги умумий ўрни 2020 йилдаги 114-ўриндан (57,2 балл) 2021 йилда 108-ўринга (58,3 балл) кўтарилишига ҳисса қўшди.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Икки ойда Тошкент вилоятида 109 та ЙТҲ содир бўлган

Мамлакатимизда 2021 йилнинг ўтган икки ойи давомида 802 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Шундан 255 таси ўлим билан якун топган. Январь-февраль ойлари давомида юртимиз ҳудуди бўйлаб содир бўлган ЙТҲлар оқибатида ҳаммаси бўлиб 265 нафар инсон – уларнинг 188 нафари ҳалокат жойида, 77 нафари эса шифохоналарда вафот этган.

Бундан ташқари, ушбу ЙТҲлар оқибатида 724 киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Қайд этилишича, ЙТҲларнинг 393 таси пиёда, 103 таси болалар, 14 таси маст ҳайдовчилар билан содир бўлган. 28,4 фоиз ҳолатда авариялар пиёдаларнинг кўчани нотўғри жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган.

Икки ой ичида Тошкент шаҳрида 116 та ЙТҲ рўйхатга олинган. Рўйхатдаги энг кўп ЙТҲ содир бўлганлик кўрсатгичи бўйича кейинги ўринларни Тошкент вилояти (109 та авария) ва Наманган вилояти (79 та авария) банд этган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
9 март куни ҳаво ҳарорати 23 даражагача кўтарилади

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 март куни об-ҳаво +23 даражагача иссиқ бўлишини маълум қилди.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +3... +8, кундузи +17... +22 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5... 0 даража совуқ, кундузи +9... +14 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Зангиота туманининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

«Zangiotatumangaz» газ таъминоти бўлими хабарига кўра, «Hududgaz Poytaxt» ГТФ томонидан Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйлаб янги қурилаётган метро йўналишидан ўтган ер ости Д-720 мм.ли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу боис хавфсизликни таъминлаш мақсадида 9 март куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар Хонобод ҳудудидаги «Хонобод» МФЙда 1 100 та, «Қорасув» МФЙда 650 та, «Истиқлол» МФЙда 750 та, «Қумариқ» МФЙда 600 та, «Номданак» ва «Хонободтепа» МФЙда 350 та, барчаси бўлиб 3 950 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
«Бу сенгача ҳам бўлган, сендан кейин ҳам бўлади, дейдиганлар бор» – Акмал Бурҳонов

«Давлат органларида шу пайтгача ўнлаб инспекциялар тузилди. Уларнинг асосий вазифаси – коррупция ҳолатлари билан боғлиқ хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш. Улар бирорта ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чиқаришмаяпти.

Давлат раҳбари вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши мувофиқлик тизимини жорий этиш масаласини қўйдилар. Биз 26 та вазирлик-идорада бошладик. Лекин айримлар буни хоҳлашмаяпти. Фаолиятини яширишга ҳаракат қилишмоқда.

Аксар вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши курашувчи ўз инспекциялари бор. Лекин бирор натижа кўрсатмаган. Улар фақат коррупцион ҳолатни келтириб чиқариб, уни ёпти-ёпти қилиш билан шуғулланган»,
– дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов «Aмерика овози»га берган интервюсида.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Вилоят спортчилари республика мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Бухоро вилояти ташкилотида ҳаволи қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи ўтказилди.

Эътиборлиси, мазкур чемпионатда муносиб иштирок этган Тошкент вилояти жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлишган. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилояти жамоаларига насиб қилган. Мусобақада барча вилоятлардан жами 16 та жамоа иштирок этиб, 100 нафардан ортиқ спортчи ўз омадини синаб кўришган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
2021 йилнинг ўтган даврида вилоятда 9 163 нафар норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилган

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 385 та корхонада 9 163 нафар норасмий ишлаётган фуқаро иш жойига расмийлаштирилишига эришилган. Жумладан, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 811 та, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 376 та, қурилиш соҳасида 308 та, қишлоқ хўжалигида 2 668 та, жами 9 163 тадан ортиқ яширин иш жойлари доимий ўринларга айлантирилган.

Амалга оширилган ишлар ва тарғибот натижасида бюджетга қўшимча 6 844,7 млн сўм солиқ ҳисобланган. Хусусан, вилоятнинг Оҳангарон шаҳрида 210 та ҳамда Оҳангарон туманида 331 та яширин иш ўрни легаллаштирилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ-чанғи курорти 12 мартгача ёпилди

Бунга сабаб қилиб йўл қатнов қисмида кўчкининг олдини олиш мақсадида курортга олиб борадиган кириш йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши келтирилган. Шу туфайли Амирсой Ресортга олиб борувчи йўл ФВВ ва ЙҲХББ томонидан вақтинчалик ёпилади.

Курорт иши 9 мартдан 12 мартгача, ҳаракатланиш тиклангунга қадар тўхтатилади. Айни пайтда «Шале» услубидаги ёғоч уйларда бўлиб турганлар учун ушбу уйлар ва Алпина ресторани, шунингдек, квадроцикллар ва снегоходлар ишлашда давом этади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Даврон Ҳидоятов илк бор электрон тарзда қарорларни имзолади

Эндиликда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг барча қарорлари электрон рақамли имзо орқали, яъни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинади.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори асосида, Адлия вазирлиги томонидан ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон “E-qaror” тизими татбиқ этилди. Мазкур тизим жорий йил бошидан Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида синовдан ўтказилмоқда. Шу тарзда аниқланган камчилик ва муаммолар бартараф этилиб, ушбу амалиёт 2021 йил 1 июлдан республикадаги барча ҳокимликлар фаолиятига жорий этилиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда Адлия вазирлиги Ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилоятида масъул ташкилот ходимлари учун Zoom дастури орқали онлайн тарзда семинар-тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, муддатидан олдин вилоят ҳокимлиги ва вилоят даражасидаги 44 та ташкилот томонидан белгиланган ҳужжатлар тайёрланиб, “E-qaror” тизими жорий этилди.

Бу йўналишдаги ташкилий ишлар вилоят раҳбари Д.Ҳидоятов ташаббуси билан муддатидан олдин амалга оширилгани боис, бугун илк бор 4 та қарор электрон тарзда имзоланди. Мазкур тизимнинг узвий давоми сифатида барча туман-шаҳар ҳокимликларида жорий этилиши кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
⚽️ Олмалиқнинг ОКМК жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади

Ўтган мавсумда бронза медалларини қўлга киритган ОКМК жамоаси 2021 йилги мавсумнинг илк турида ўз уйида «Локомотив»ни қабул қилиб, 3 очкони қўлга киритди.

Мезбонлар баҳснинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани ОКМКнинг нидерландиялик ҳужумчиси Элвин Фортес бош билан дарвозага йўллади. «Локомотив» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 36-дақиқада меҳмонлар футболчиси томонидан етказилган узатма натижасида Қодирқулов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни тенглаштирди.

Баҳс тугашига 14 дақиқа қолганида ОКМК футболчиси чиройли узатма билан Жокични жарима майдончасига бошлади. Унинг узатмасини Касьян яқин масофадан «Локомотив» дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, ОКМК жамоаси мавсумни муҳим ғалаба билан бошлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилоятида ҳафта охирида қор ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Тошкент вилоятида ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради. Ҳафта охирида айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

➡️ 11-12 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 13 мартда ёмғир ёғади, 14 мартда баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат:
🔹11 март кечаси +4..+9° илиқ, кундузи +12...+17° илиқ;
🔹12 март кечаси +2...+7° илиқ, кундузи +17...+22° илиқ;
🔹13 март кечаси ва кундузи +10...+15 даража илиқ;
🔹14 март кечаси -2...+3 даража, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Чиноздаги нефт базада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. «Ўзбекнефтгаз» ёнғин қамишзорда рўй берганини маълум қилди

Бугун, 10 март куни ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги “Пахта Нефтбазаси”да ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz мухбири вазиятга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати билан боғланди. Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин “Пахта Нефтбазаси” ҳудудидан анча узоқда, қамишзорда содир бўлган. Видеолавҳада тасвирланган ёнғиннинг базага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

“Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган ёнғин ҳақидаги видеолавҳа кеча, 9 март куни “Пахта Нефтбазаси”дан анча узоқликдаги қамишзорда рўй берган. Ёнғин натижасида осмонга қора тутун кўтарилган, бунинг бизга алоқаси йўқ. Аслида, воқеа кеча содир бўлган”, - деди “Пахта Нефтбазаси” раҳбари Элдор Бердиқулов.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистонга март ойи давомида 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади

Ўзбекистонда эмланган аҳолига эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади. Бу ҳақда Covid-19’га қарши вакцинация билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилган.

Маълум қилинишича, март ойининг иккинчи қисмида – 15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури бўйича 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади. Кейинги босқичда Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан 1 млн доза миқдорида харид қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳозирда тақдим этилган шартнома Россия томонидан кўриб чиқиляпти. Март ойида Ўзбекистон ҳаммуаллиф бўлган ZF-UZ-VAС 2001 вакцинасидан ҳам 1 млн доза олиб келиниши режалаштирилган», - деган у.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Қибрайдаги ариқдан қонли сув оқаётганди. Сув қаердан келгани аниқланди

Қибрай туманининг Ўнгқўрғон маҳалласидаги фермер хўжаликларининг ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қонли сув оқаётгани ҳақида видео тарқалганди. Вазият тегишли ташкилотлар томонидан вазият ўрганилган.

Ўрганиш давомида бу қонли сув «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли кушхонадан чиқаётгани маълум бўлган. Корхонада жониворлар сўйилгач пайдо бўладиган қонли сув айнан видеода кўринган ариққа оқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан 2021 йил 26 феврал куни Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Қибрай тумани инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати берилган.

Корхона томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддаси, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 18, 19 ва 99-моддаси талаблари бузилгани аниқланиб, шу асосда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий жазо белгиланган.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ўзбекистон ва Тожикистон Бекобод–Конибодом–Қўқон темир йўлини электрлаштиради – ОАВ

Ўзбекистон ва Тожикистон темир йўл компаниялари Тожикистон шимолидаги темир йўл участкаси – Бекобод–Конибодом–Қўқон йўналиши бўйлаб электр узатиш линиясини қуриш тўғрисида битим имзолашни режалаштирмоқда.

Компания вакили ушбу лойиҳани икки мамлакат мутахассислари томонидан амалга ошириш бўйича дастлабки ишлар ўтган йили бошлангани, тегишли режаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилганини таъкидлаб ўтган.

«Тожикистон темир йўллари»дан маълум қилишларича, электровозларга ўтиш икки томоннинг манфаатларига мос келади: ташувчи харажатлари камаяди, кўмир ёқилишидан атмосферага чиқадиган зарарли моддалар йўқ бўлади, поездлар ҳаракати сони кўпаяди, бу эса томонлар даромади ортишига олиб келади.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандини боғчага бериш xаражатлари бюджетдан қопланади

Қарорга кўра, 2 ой муддатда боғчалар мавжуд бўлмаган маҳаллаларда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар рўйхати шакллантирилади. Мактабгача таълим вазирлиги 1 ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади:

🔹 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандларини боғчаларга имтиёзли рўйхатга киритиш орқали қабул қилиш;

🔹 Боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини боғчалар, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш харажатларини бюджетдан қоплаш.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil