Икки ҳафтада 191 миллион сўмлик телефон ўғирлаган шахслар қўлга олинди
5 март куни Қуйи Чирчиқ ва Оҳангарон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро аризасига асосан ўтказилган тадбирда 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси Қуйи Чирчиқ тумани «Навқирон» МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 45 дона ҳар хил турдаги мобил телефон ва 15 млн сўм нақд пулни олиб воқеа жойидан яширинган 2000 йилда туғилган С.А. ва 2001 йилда туғилган И.А. далилий ашёлар билан ушланган.
Бундан ташқари, ушбу шахслар 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси танишлари 1999 йилда туғилган А.А. ҳамда 1998 йилда туғилган Д.О.лар билан бир гуруҳ бўлиб Бекобод шаҳрида жойлашган яна бир савдо дўконида (ҳар хил турдаги мобил телефон ва аксессуар) ўғирлик содир этганлиги аниқланган.
Дастлабки тергов давомида ушбу гуруҳ аъзолари тадбиркорларга биринчи ҳолатда 65 млн 430 минг сўм, иккинчи ҳолатда 126 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлган.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil

Тошкент туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
“Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимининг хабарига кўра, туманнинг Қизғалдоқ ҳудуди, Файзиобод маҳалласи Охунбобоев кўчасида қурилган кўп қаватли уй-жойларнинг кўча қисмини кенгайтириш ишлари олиб борилаётгани туфайли истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи Д-114 мм ўрта босимли газ қувурини кўчириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли Охунбобоев, Дадил кўчаларидаги 350 та аҳоли хонадони, туман ИИБ, Акушерлик комплекси, ДХХ хизмат уйлари, 1 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1 та улгуржи истеъмолчига етказиб берилаётган газ таъминоти бугун соат 14:00 дан 17:00 га қадар вақтинчалик тўхтатилади. Келтирилган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Тошкент туманидаги мактабларда олиб борилган таъмирлаш ишларида 321,6 млн сўм талон-торож қилинди
Тошкент туманидаги 5 та мактабда олиб борилган жорий таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилингани фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти, Тошкент тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Департамент хабарига кўра, текширув давомида “К.И.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва туман халқ таълими бўлимининг қурилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Т. тумандаги 5 та умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 321,6 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатирчи туманига ҳоким бўлди
Вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Сайфиддин Низомов Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.
Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Хатирчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сайфиддин Низомов туман ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бугунги кунга қадар Хатирчи тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғофур Алиев бошқа ишга ўтгани сабабли вазифасидан озод этилган.

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади
Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 20 март – шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтаси туридан қатъи назар дам олиш куни ҳисобланади.
Шу муносабат билан 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йили баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.
2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади, дейилади вазирлик хабарида.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қуйи Чирчиқда муҳтожларга уй қурган тадбиркорни «чув туширишмоқчи». Ҳокимнинг «ўйинчи» ўринбосаридан кутилмаган муносабат
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида давлат раҳбарининг кўрсатмаси ва Президент администрацияси раҳбари тасдиқлаган йўл харитасига асосан кам таъминланган оилалар учун уй-жой қурган қурувчига ҳокимлик ваъда қилган пул берилмаяпти. Бунинг натижасида аҳоли уйсиз, қурилишда ишлаган ишчилар даромадсиз, тадбиркор эса инқироз ёқасида қолмоқда. Ҳоким ўринбосари Aлишер Каримжоновнинг Kun.uz мухбирига «муносабати» алоҳида эътиборга лойиқ.
➡️ Батафсил ўқинг
Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил июнь ойида Тошкент вилоятига ташриф буюрган эди. Ташриф давомида вилоят раҳбарларига Қуйи Чирчиқ тумани Беруний маҳалласида бўш турган, туман ҳокимлиги балансидаги уч қаватли бинони қайта ихтисослаштирган ҳолда капитал таъмирлаб, кам таъминланган ва чин етим фуқароларга уй-жой сифатида бериш вазифаси топширилган.

Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келади
«Ўзгидромет» хабарига кўра, 16 ва 17 март кунлари антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва чоршанба куни ҳарорат 9-14 даражагача кўтарилади.
Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари кескин кўтарилади. Иш ҳафтаси охирига келиб, ҳарорат кундуз кунлари 20-25 даража иссиқ, жанубда 27 даража иссиққача бўлган қийматларга етади ва бу меъёрдан 6-8 даражага кўп бўлади.
15-19 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Тошкент вилояти ҳокимлиги: Қуйи Чирчиқдаги тадбиркор муаммоси юзасидан ички текширув бошланди
Қуйи Чирчиқда кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш учун ажратилган бинони таъмирлаётган тадбиркорга ҳокимлик пул бермаётгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, ички текширув бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 15 март куни Kun.uz сайтида «Қуйи Чирчиқда муҳтожларга уй қурган тадбиркорни «чув туширишмоқчи». Ҳокимнинг «ўйинчи» ўринбосаридан кутилмаган муносабат» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинди.
Унда кам таъминланган оилалар учун уй-жой қурган қурувчига ҳокимлик ваъда қилган пул берилмаётгани, натижада аҳоли уйсиз, қурилишда ишлаган ишчилар даромадсиз, тадбиркор эса инқироз ёқасида қолаётгани ҳақида сўз юритилган. Орадан кўп вақт ўтмай, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Унда вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, ички текширув бошлангани маълум қилинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, ички текширув бошланди. Суриштирув якунига етгач, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади. Вилоятимиздаги муаммоларга бефарқ бўлмай, уларни ёритиш ва ечим топишда фаоллик кўрсатаётган Kun.uz жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади расмий баёнотда.

11 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Оҳангарон туманида ушланди
Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида 30 нафардан ортиқ қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Хусусан, фирибгарлик, ўғрилик, гиёҳвандлик, пора олиш, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, ҳужжат ва муҳрларни қалбакилаштириш, тақиқланган экинларни етиштириш ва бошқа жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган 27 нафар, йил бошидан эса 55 нафар қидирувда бўлган шахс аниқланиб, ушланган.
Жумладан, 7 март куни Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 2010 йил 21 январдан буён қидирувда бўлган 1983 йилда туғилган фуқаро Е.М. қўлга олинган.
Бундан ташқари, ушбу тадбир давомида 7 нафар, йил бошидан эса 14 нафар бедарак йўқолган шахс оиласи бағрига қайтарилган.

Қозоғистон компанияси вилоят ҳудудида логистика маркази қуриши мумкин
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов “DHL Freight Kazakhstan” компанияси бошқарув директори Владимир Хан билан учрашди.
Музокара давомида хорижий компания вакили томонидан вилоят ҳудудида умумий қиймати 60 млн долларлик логистика маркази қуриш таклифи билдирилиб, 3 босқичли лойиҳани амалга ошириш учун 20 гектар ер майдони зарурлиги айтилган.
Ўз навбатида вилоят раҳбари хорижий компания вакилининг таклифига ижобий муносабат билдириб, лойиҳа ўрганиб чиқилиши ҳамда келгусида икки томонлама ўзаро манфаатларга асосланган ҳолда меморандум имзоланиши мумкинлигини таъкидлаган.

⚡️Чиноз туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан икки қоп каннабис топилди
Чиноз тумани “Каналобод” МФЙда яшовчи 48 ёшли Алишер У.нинг яшаш хонадонида 2 та қопга солинган кўк рангли ўткир ҳидли ўсимлик сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Суд кимёвий экспертиза хулосасида бу модда каннабис экани, оғирлиги 3012 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
➡️ https://kun.uz/69747260
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Чиноз тумани “Каналобод” МФЙда яшовчи 48 ёшли Алишер У.нинг яшаш хонадонида 2 та қопга солинган кўк рангли ўткир ҳидли ўсимлик сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Суд кимёвий экспертиза хулосасида бу модда каннабис экани, оғирлиги 3012 граммни ташкил қилиши кўрсатилган.
➡️ https://kun.uz/69747260
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ангрендаги мактабда юз берган ўзаро жанжал оқибатида 11-синф ўқувчиси оғир жароҳат олди
2021 йилнинг 9 март куни соат 11:00 ларда 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Акмал Н. Ангрен шаҳрида жойлашган мактаб ҳудудида 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Ойбек А. билан жанжаллашиб, ким зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган. Натижада, Акмал Н. Ойбек А.нинг жағ қисмига мушти билан ургани оқибатида у ерга йиқилиб, бош мия ёпиқ синиши, энса суяк синиши каби жароҳатлар олган.
➡️ Батафсил ўқинг
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
2021 йилнинг 9 март куни соат 11:00 ларда 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Акмал Н. Ангрен шаҳрида жойлашган мактаб ҳудудида 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Ойбек А. билан жанжаллашиб, ким зўрлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган. Натижада, Акмал Н. Ойбек А.нинг жағ қисмига мушти билан ургани оқибатида у ерга йиқилиб, бош мия ёпиқ синиши, энса суяк синиши каби жароҳатлар олган.
➡️ Батафсил ўқинг
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Манба: Нажмиддинхўжа Шарипов Монополияга қарши курашиш қўмита раҳбарлигидан кетди. У янги лавозимда иш бошлайди
2019 йил январидан буён Монополияга қарши курашиш қўмитасига раислик қилиб келган Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосарликка юборилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
➡️ https://kun.uz/32909113

«Металлург» бош мураббийи истеъфога чиқди. Клубга янги бош мураббий тайинланди
«Металлург» бош мураббийи Андрей Шипилов «Сурхон» жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз хоҳишига кўра клубни тарк этишга қарор қилган. Клуб раҳбарияти «Металлург» жамоасида 2018-2021 йиллар давомида фаолият юритган мутахассиснинг қарорини қабул қилиб, унинг истеъфосини расман эълон қилди.
Унинг ўрнига таниқли мутахассис Жасур Абдураимов «Металлург» бош мураббийи этиб тайинланган.
➡️ https://kun.uz/90582917

Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз вазифасидан озод этилди
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз вазифасидан озод этилди.
Бу маълумотни Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Ниғмат Муҳамедов 2018 йилдан буён Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз вазифасидан озод этилди.
Бу маълумотни Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Ниғмат Муҳамедов 2018 йилдан буён Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Паркент туманида ҳоким ўзгарди
2006-2009 йилларда Чиноз туманига, 2009-2018 йилларда Қибрай туманига ҳокимлик қилган Ниғмат Исроилович Муҳамедов 2018 йилнинг сентябридан буён Паркент туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.
➡️ https://kun.uz/50647844

Тошкент вилоятида ҳам карантин чоралари кучайтирилади
Тошкент вилоятида аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо мажмуалари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида карантин қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилади.
➡️ https://kun.uz/99874548
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилоятида аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо мажмуалари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида карантин қоидаларига риоя қилиш устидан назорат кучайтирилади.
➡️ https://kun.uz/99874548
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Йўлдошева иши бўйича 17-суд: марҳумнинг аёли айбдорлар жазоланишини сўради
Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан кўрилаётган иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
➡️ https://kun.uz/84932364
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан кўрилаётган иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
➡️ https://kun.uz/84932364
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ангрендаги «снос»: Аҳоли компенсация пулини кутмоқда, уйлар ёнгинасида кўмир қазиляпти
Ангрен шаҳри «Чинобод» МФЙда «снос»га тушган аҳоли уйлари учун компенсация масаласи бир неча йилдирки ҳал этилмай келяпти. Мутасаддиларнинг аҳоли билан навбатдаги учрашувда берган ваъдалари ҳам ваъдалигича қолди.
➡️ https://kun.uz/27109030
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Ангрен шаҳри «Чинобод» МФЙда «снос»га тушган аҳоли уйлари учун компенсация масаласи бир неча йилдирки ҳал этилмай келяпти. Мутасаддиларнинг аҳоли билан навбатдаги учрашувда берган ваъдалари ҳам ваъдалигича қолди.
➡️ https://kun.uz/27109030
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil
Тошкент вилоятида бир суткада 24 фуқаро карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилган – Шоҳрух Ғиёсов
16 март куни республика бўйлаб карантин қоидаларига амал қилмаган 400 нафар фуқарога нисбатан маъмурий жарималар расмийлаштирилган.
Ўтган сутка давомида Фарғона вилоятида 156, Наманган вилоятида 85, Самарқанд вилоятида 65, Тошкент шаҳрида 60, Тошкент вилоятида 24, Бухоро вилоятида 7, Навоий вилоятида 3 киши маъмурий жазо олган.
👉 https://kun.uz/83834951