This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Инқироз – янги имкониятлар вақти» — Дубайдаги Пальма оролида ресторан очган ўзбек тадбиркори билан суҳбат
Kun.uz сайтининг SUBYEKTIV лойиҳаси жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ижодий сафарда бўлиб, ушбу мамлакатдаги ватандошлар билан суҳбатлар уюштирди.
Биринчи суҳбатдошимиз – Дубайда бир нечта ресторанларни бошқарган, 2020 йилда машҳур Пальма оролида ўзининг шахсий ресторанини очган ўзбек ресторатори Мирзо Ҳафизов.
👉📹 Тўлиқ видео

Олмалиқда тунги пайтда фуқаролар тинчлигини бузган бир нечта шахсга чора кўрилди
5 март куни ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида бир гуруҳ шахслар автомашинада «йўл ҳаракати қоидалари» талабларини бузган ҳолда бошқа ҳайдовчиларга халал бериб манёврлар қилганлиги, шовқин солиб фуқаролар тинчлигини бузганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур воқеага вилоят ИИББ расмий муносабат билдирди.
Унда қайд этилишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назорати остида Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўрилиши таъминланган. Хусусан, мазкур воқеада иштирок этган барча шахслар шаҳар ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИБга таклиф қилинган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун суд органларига юборилмоқда.
Тафсилотга кўра, 4 март куни Олмалиқ шаҳар бешинчи кичик ноҳиясида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Т.нинг туғилган куни муносабати билан олти нафар 20-25 ёш орасидаги ёшлар меҳмонга келган. Шундан сўнг, ушбу шахслар соат тахминан 23:30 ларда ўзларига тегишли бўлган беш турдаги автомашиналарда «А.Қаҳҳор» ва «И.Каримов» маҳаллаларини туташтирувчи кўчага келиб, автомобилларини йўлнинг қатнов қисмига қўйган ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавф туғдириб, автомашиналарни катта тезликда бошқарган. Шунингдек, тақиқланган товуш чиқарувчи сигналларини чалиб, яқин атрофда яшовчиларни тинчлигини бузиб, қасддан жамиятда юриш туриш қоидаларини бузишган.
⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉 @KunuzToshvil

Вилоят ҳокими Япониянинг "Beeanz Inc" компанияси вакили билан учрашди
Даврон Ҳидоятов Япониянинг ИТ соҳасида хизмат кўрсатиш ва ИТ дастурларини ишлаб чиқиш фаолияти билан шуғулланувчи "Beeanz Inc" компанияси вакили Даисуке Накамура билан учрашди.
Унда асосий эътибор Янгийўл шаҳридаги Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилган Yamato IT академиясининг келгуси фаолияти билан боғлиқ масалаларга қаратилган. Бу ерда ҳозир 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган 90 нафар ёш синов имтиҳонлари асосида сараланиб, академияга қабул қилинган. Эндиликда уларга компьютер технологиялари ва замонавий дастурлаш тиллари билан бир қаторда япон тилидан ҳам сабоқ берилади.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар мазкур академияда талабаларнинг компьютер саводхонлиги, замонавий дастурлаш тиллари бўйича билим ва кўникма эгаллашлари учун япон мутахассисларини жалб этиш масалаларини муҳокама этишган.

Чирчиқ шаҳрида ДХХ кийимидаги шахс 5 минг доллар олаётганда ушланди
2021 йил 3 март куни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Х.Н. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида, ўзини Э.Н. «ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи» деб таништирган шахс ўғлини ДХХ ҳарбий қисмларидан бирига ишга киритиб қўйиши учун 5 минг доллар талаб қилаётганини маълум қилиб, қонуний чора кўришини сўраган.
Ушбу аризага асосан, «Зарбдор ойлиги» доирасида вилоят ИИББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўлими ходимлари ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбир давомида ўзини – Э.М. «ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи» деб таништирган шахс, катта лейтенант унвонидаги ДХХ хизмат кийимида аризачидан келишилган 5 минг доллар миқдоридаги пулни олаётган вақтда ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар
🔹#Чирчиқ_шаҳри’да «Саломатлик» акцияси бўлиб ўтди. Акция доирасида шаҳардаги 1-оилавий поликлиникада республикадан келган малакали шифокорлар томонидан аҳолининг тиббий кўриги ташкил этилган.
🔹#Паркент_тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабулида моддий ёрдам, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш, уй-жой, ер участкаси ва кредит масаласи, иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларда 34 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.
🔹#Бўстонлиқ_тумани’даги «Cарбоғ» МФЙда «Аёллар дафтари»га киритилганлар билан суҳбат ўтказилиб, уларга ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредит олиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қибрайдаги ариқдан ҳар куни қон оқаётгани маълум қилинди. Аҳоли мурожаатлари эса эътиборсиз қолдирилмоқда
Қибрай туманининг «Ўнгқўрғон» маҳалласидаги фермер хўжаликларининг ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни қон оқмоқда. Қайд этилишича, ариқ бўйидаги аҳоли Тошкент шаҳридан 2 километр наридан ўтган мазкур ариқда оқадиган қонни ҳар куни кўравериб, деярли кўникиб кетган. Улар бу қонли ариқ бўйича 3 йил мобайнида кўп жойга мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган.
Ариқ ёқалаб, тахминан 3-4 километр юргандан сўнг қон қуйиладиган яширин қувур топилган. Бу қувур 300 метр узоқликдаги кушхонадан ўтказилгани аниқланган. Мазкур кушхона эса «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли мол бозорининг ичида жойлашган. Ушбу бозордан харид қилинган ва бошқа жойдан олиб келинган моллар шу ернинг ўзида сўйилиб, қони ва чиқиндиси ер тагидан ўтган қувур орқали ариққа оқизиб юборилади.
«Қибрай туманининг Ўнгқўрғон маҳалласидан бошланадиган қонли сувлар пойтахтимизнинг ўртасидан ўнлаб километр масофа босиб, миллионлаб аҳоли яшайдиган манзиллардан ўтиб кетади. Ҳаттоки ёш болалар чўмиладиган ҳавзаларга ҳам бир кириб ўтиши юқоридаги амалдорларимиз эътибор қаратиши лозим бўлган жиддий мавзу», – дейилади хабарда.

Хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 2 мингтага етказилади
🔹Президент қарорига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ажратилади, эҳтиёжманд оилалар, фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилади.
🔹2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМларига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни вилоят ҳокимлиги ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

🍇 #Нарх_наво
Нурафшон шаҳри марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозоридаги нархлар
🗓 7 март ҳолатига
🥩 Мол гўшти (1 кг) ➖ 55.000 – 60.000 сўм
🌻 Ўсимлик мойи (1 л) ➖ 16.000 – 17.000 сўм
🍚 Гуруч (1 кг) ➖ 8.000 – 15.000 сўм
🍚 Шакар (1 кг) ➖ 8.000 – 8.500 сўм
🍚 Ун (1 кг) ➖ 5.000 – 6.500 сўм
🥚 Тухум (1 дона) ➖ 1.000 – 1.100 сўм
🍅 Помидор (1 кг) ➖ 18.000 – 20.000 сўм
🥒 Бодринг (1 кг) ➖ 17.000 – 18.000 сўм
🥔 Картошка (1 кг) ➖ 4.500 – 5.500 сўм
🧅 Пиёз (1 кг) ➖ 2.000 – 2.500 сўм.

Бўка тумани комплекс ривожлантирилади – Ҳукумат қарори лойиҳаси
Вазирлар Маҳкамасининг “2021 – 2023 йилларда Тошкент вилоятининг Бўка туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгилаб берилган, Тошкент вилояти Бўка тумани иқтисодиётига таъсир қиладиган ўсиш нуқталари (драйверлар) асосида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.
➡️ Батафсил ўқинг
Мазкур қарор лойиҳаси доирасида жами 1,703 трлн сўм ўзлаштириш белгиланган. Қайд этилишича, бунинг натижасида қўшимча 2 849 та янги иш ўрни яратилади.

🔹#Нурафшон_шаҳри. Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни даромад манбаи билан таъминлаш учун "Қумариқ" ва "Наврўз" маҳаллаларидан 8 нафар аёл ва 12 нафар банд бўлмаган ёшларга 0,50 сотихдан ер ажратиб берилди.
🔹#Пскент_тумани’да бўлиб ўтган ижро интизомини таъминлаш масалаларига бағишланган онлайн ўқув-семинарда президентнинг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони мазмун-моҳияти таҳлил этилди.
🔹#Олмалиқ_шаҳрида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг Таэквон-До ИТФ тури бўйича шаҳар ҳокими кубоги бўлиб ўтди.

Оҳангарон шаҳридаги «Саховат» уйи қарияларига президент совғалари топширилди
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Оҳангарон шаҳридаги «Саховат» интернат уйида бўлиб, бу ерда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан ҳол-аҳвол сўраган.
Шунингдек, вилоят раҳбари васийликка олинган аёлларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлаб, уларга президент совғаларини топширган.

Қибрайдаги ариққа ҳар куни қон оқизаётган корхона Ветеринария давлат қўмитаси томонидан огоҳлантирилди
Қибрайдаги ариқдан ҳар куни қон оқаётгани, у Олмазор тумани марказидаги сузиш ҳавзасига қуйилиши ҳақида хабар берилганди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳолат қўмита масъуллари томонидан жойига бориб ўрганилганини маълум қилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, сувга қонли чиқинди оқизаётган «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли ихтисослаштирилган сўйиш корхонасида ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрлари бузилганлиги, яъни кушхонадан чиққан чиқиндилар ҳақиқатан ҳам ариққа оқизилаётганлиги маълум бўлган.
Аниқланган камчиликларни 5 кун муддат ичида зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш бўйича ветеринария мутахассислари томонидан зарур кўрсатмалар берилган ва огоҳлантириш хати юборилган.

«COVID-19»: Кимларга эмланиш тавсия этилмайди?
🔹 «Вакцина ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг тавсиясига кўра, ОИВ инфекцияси ёки аутоиммун касалликларига чалинган шахслар, оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахслар, ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини эмлаш тавсия этилмайди», – дейди СЭО ва ЖСХ бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков.
🔹 Коронавирусга қарши эмланган шахс патронаж тиббиёт ходими томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади. Кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам тиббий кузатувга олинади. Уларнинг соғлиги, аҳволи кўздан кечирилиб, ҳужжат билан расмийлаштирилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Тошкент вилоятида Халқаро хотин-қизлар байрами тантанали нишонланди
Янгийўл туманидаги "Шердор" тантаналар уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент вилояти ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган аёллар учун байрам тадбири бўлиб ўтди.
"Дунёнинг гултожи ўзингсан, аёл!" деб номланган тантанали маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов сўзга чиқиб, қатнашчиларни айём билан самимий табриклаб, уларга совғалар улашган.
Тадбир сўнггида йиғилганлар эътиборига санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилган.

Index of Economic Freedom: Ўзбекистон 2021 йилги ҳисоботда юқорилади
🔹Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлиги рейтинги 58,3 баллни ташкил этди ва 2021 йилги индексда 108-ўринни эгаллади. Унинг умумий баллари, авваламбор, суд фаолияти самарадорлиги яхшиланганлиги сабабли, 1,1 баллга ошди. Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги 40 та мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади.
🔹Суд фаолияти самарадорлиги индикаторидаги ушбу яхшиланиш мамлакатнинг иқтисодий эркинлик индексидаги умумий ўрни 2020 йилдаги 114-ўриндан (57,2 балл) 2021 йилда 108-ўринга (58,3 балл) кўтарилишига ҳисса қўшди.

Икки ойда Тошкент вилоятида 109 та ЙТҲ содир бўлган
Мамлакатимизда 2021 йилнинг ўтган икки ойи давомида 802 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Шундан 255 таси ўлим билан якун топган. Январь-февраль ойлари давомида юртимиз ҳудуди бўйлаб содир бўлган ЙТҲлар оқибатида ҳаммаси бўлиб 265 нафар инсон – уларнинг 188 нафари ҳалокат жойида, 77 нафари эса шифохоналарда вафот этган.
Бундан ташқари, ушбу ЙТҲлар оқибатида 724 киши турли даражадаги тан жароҳати олган. Қайд этилишича, ЙТҲларнинг 393 таси пиёда, 103 таси болалар, 14 таси маст ҳайдовчилар билан содир бўлган. 28,4 фоиз ҳолатда авариялар пиёдаларнинг кўчани нотўғри жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган.
Икки ой ичида Тошкент шаҳрида 116 та ЙТҲ рўйхатга олинган. Рўйхатдаги энг кўп ЙТҲ содир бўлганлик кўрсатгичи бўйича кейинги ўринларни Тошкент вилояти (109 та авария) ва Наманган вилояти (79 та авария) банд этган.

9 март куни ҳаво ҳарорати 23 даражагача кўтарилади
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 март куни об-ҳаво +23 даражагача иссиқ бўлишини маълум қилди.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +3... +8, кундузи +17... +22 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5... 0 даража совуқ, кундузи +9... +14 даража илиқ бўлади.

Зангиота туманининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади
«Zangiotatumangaz» газ таъминоти бўлими хабарига кўра, «Hududgaz Poytaxt» ГТФ томонидан Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйлаб янги қурилаётган метро йўналишидан ўтган ер ости Д-720 мм.ли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу боис хавфсизликни таъминлаш мақсадида 9 март куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар Хонобод ҳудудидаги «Хонобод» МФЙда 1 100 та, «Қорасув» МФЙда 650 та, «Истиқлол» МФЙда 750 та, «Қумариқ» МФЙда 600 та, «Номданак» ва «Хонободтепа» МФЙда 350 та, барчаси бўлиб 3 950 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

✅ Тавсия этамиз. Қизиқарли ҳам фойдали мақола ва интервьюлар
Иммунитет қанчага етади? Тузалганлар ҳам эмланиши керакми? Вакцинага оид муҳим саволларга жавоблар
Давлатлар ва технологик гигантлар рақобати: курашда кимнинг қўли баланд келади?
ҚҚС зачётини бекор қилиш машмашаси. Таниқли эксперт Солиқ қўмитасига 6та савол билан чиқди
Ўзбекистон кириллдан воз кечиб, лотин ёзувига ўтяпти: режалар, муаммолар ва ислоҳ қилинадиган алифбо
Талабалар турар жойи муаммоси: Туркияда бу масала қандай ҳал қилинган?

«Бу сенгача ҳам бўлган, сендан кейин ҳам бўлади, дейдиганлар бор» – Акмал Бурҳонов
«Давлат органларида шу пайтгача ўнлаб инспекциялар тузилди. Уларнинг асосий вазифаси – коррупция ҳолатлари билан боғлиқ хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш. Улар бирорта ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чиқаришмаяпти.
Давлат раҳбари вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши мувофиқлик тизимини жорий этиш масаласини қўйдилар. Биз 26 та вазирлик-идорада бошладик. Лекин айримлар буни хоҳлашмаяпти. Фаолиятини яширишга ҳаракат қилишмоқда.
Аксар вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши курашувчи ўз инспекциялари бор. Лекин бирор натижа кўрсатмаган. Улар фақат коррупцион ҳолатни келтириб чиқариб, уни ёпти-ёпти қилиш билан шуғулланган», – дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов «Aмерика овози»га берган интервюсида.

Вилоят спортчилари республика мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Бухоро вилояти ташкилотида ҳаволи қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқичи ўтказилди.
Эътиборлиси, мазкур чемпионатда муносиб иштирок этган Тошкент вилояти жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлишган. Шунингдек, иккинчи ва учинчи ўрин Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилояти жамоаларига насиб қилган. Мусобақада барча вилоятлардан жами 16 та жамоа иштирок этиб, 100 нафардан ортиқ спортчи ўз омадини синаб кўришган.