Farg’ona | Kun.uz
4.23K subscribers
7.09K photos
900 videos
7.26K links
Kun.uz’ning Farg'ona viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
«Менга энг катта баҳони халқимиз берди» — 9 ўқувчиси олимпиадада ғолиб чиққан фарғоналик муаллим

Фарғоналик ўқитувчининг 9 ўқувчиси олимпиадада ғолиб бўлгани ижтимоий тармоқларда довруғ қозонди. Устоз Одинахон Йўлдошева бутун Ўзбекистонга танилди.

➡️ Мақолани ўқинг

📹 Видеони кўринг

Устозни сўроқлаб, уларнинг иш жараёнлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 65-ИДУМИга ташриф буюрдик.

👉 Фарғона хабарлари
Қувасойдаги маданият саройи очилишида Маданият вазири иштирок этди

Қувасой шаҳрининг “Дўстлик” МФЙдаги “Ёшлар маданият саройи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков, шаҳар ҳокими Равшан Рахимжоновлар иштирок этди.

Таъкидланишича, узоқ йиллар давомида қаровсиз ётган ва эътибордан четда қолган мазкур маскан 200 ўринли концерт ва турли тадбирлар учун мослаштирилган.

Қарийб 3 млрд сарф этиб таъмирлаш ишлари амалга оширилган бинода китоб ихлосмандлари учун икки ярим мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона ҳам иш бошлган.

👉 Фарғона хабарлари
#Биласизми

Ер юзида акуланинг 250 дан ортиқ тури мавжуд. Йиртқичнинг 12 тури инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.

👉 Фарғона хабарлари
Бу йил 9 феврал арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига Қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади

Улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида масжидларда Навоий ҳақига Қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

«Президент ҳузурида ўтган йиғилишда таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев томонидан: «Ҳазратни бобомиз деймиз. Лекин, ул зотнинг фарзанди бўлмаган. Биз ўғиллик, фарзандлик қилиб, бу йил масжидларда маънавий падаримизнинг руҳи покига хатми Қуръон ўқилишига рухсат берсак...» дея таклиф киритилди.

Таклиф қабул қилинди. Ўзбекистон тарихида илк бор ҳазрат Навоий туғилган сана исломий анъаналарга кўра бошланади»,
– дейилади хабарда.

👉 Фарғона хабарлари
✈️ 3 февралдан «Урганч — Фарғона — Урганч» йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади

3 ва 6 феврал кунлари «Урганч – Фарғона – Урганч» йўналишида «Uzbekistan airways» авиакомпанияси парвозларни амалга оширади:

▶️ Урганч — Фарғона.
Учиш соат 10:55 да, қўниш 12:35 да.

▶️ Фарғона — Урганч.
Учиш соат 14:05 да, қўниш 15:45 да.

11 февралдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари «Урганч – Фарғона – Урганч» йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда амалга оширилади.

👉 Фарғона хабарлари
ЙТҲ оқибатида пиёда бевақт вафот этди

Риштон туманида 30 январ куни фуқаро Х.А. “Tico” автомашинасини “Юқори Авазбой” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган пиёда Б.А.ни уриб юбориши оқибатида, жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 Фарғона хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

2 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари
Ҳар бир туманда биттадан мактабда информатикага ихтисослашган мактабларнинг IT-тўгараги ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда бу ҳақда масъул вазирлик ва вилоят ҳокимларига топшириқ берилган.

«Шу йил ҳар бир тумандаги камида биттадан мактабда информатикага ихтисослашган мактабларнинг IT-тўгарагини ташкил этиб, 50 минг нафар юқори синф ўқувчисини жалб қиламиз. ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида эса 2 мингдан ортиқ мактабнинг 50 минг нафар ўқувчиси ҳамда 44 та олий ўқув юртининг 55 минг нафар талабаси IT-технологиялар бўйича онлайн ўқитилади.

Шунингдек, йил давомида яна 100 та рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилиб, 20 минг нафар ёшнинг дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳасида инновацион тадбиркорликка ўқитиш йўлга қўйилади»,
— деган Шавкат Мирзиёев.

👉 Фарғона хабарлари
Тонг саҳардан ўтин тергани зовур бўйига — Қўштепанинг Лангарида ўтган бир кун

Kun.uz «Қишлоқда бир кун» рукнида олис ҳудудлардаги турмуш манзаралари, қишлоқ одамларининг ҳаёти ва юмушлари билан таништиришда давом этади.

Навбатдаги манзилимиз – Фарғона вилояти Қўштепа тумани Лангар маҳалласи бўлди.

👉 Мақолани ўқинг

📹 Видеони кўринг

👉 Фарғона хабарлари
🔴 Фарғона вилояти Саудия Арабистони билан кенг кўламли ҳамкорлик бошламоқда

▪️Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов билан учрашди.

▫️Мулоқотда Фарғона вилояти билан Саудия Арабистони ўртасида икки томонлама манфаатли инвестицион ва савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш учун муҳим салоҳиятга эга устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

▫️Фарғона вилоятида Саудия Арабистони сармояси иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, Риштон кулолчилик маҳсулотлари ҳамда Марғилон атлас ва адрасларини Арабистон бозорига экспорт қилиш, логистика, туризм каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари каби масалалар учрашув кун тартибидан ўрин олди.

🔺Шунингдек, таълим соҳасида Саудия Арабистонидаги Энергетика ва сув институти билан ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олинди.

👉 Фарғона хабарлари
74 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари фош бўлди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро М.З.га тегишли бўлган “Nexia” автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, автомашинада умумий қиймати 74 миллион сўмлик акциз маркалари билан маркаланмаган 7 390 қути тамаки маҳсулоти борлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 Фарғона хабарлари
Яйпанлик ўқитувчи Одинахон Йўлдошеванинг меҳнати қадрланди. Унга шахсий компютер жамланмаси берилди

Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг 9 нафар ўқувчиcи информатика фанидан вилоят олимпиадаси ғолиби бўлиб, республика босқичига йўлланма олганди.

Kun.uz мухбири ўқитувчининг иш жараёни билан танишиб, бу ҳақда 65-ИДУМИдан махсус видеорепортаж ҳам тайёрлаган эди.

1 феврал куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўқитувчи Одинахон Йўлдошевани эришган ютуқлари билан қутлаб, вилоят ҳокимлигининг совғасини топширди. 65-ИДУМИга вилоят ҳокимлиги томонидан 16 та компьютер жамланмаси совға қилинадиган бўлди.

Шунингдек, Одинахон Йўлдошевага Ўзбекистон туман ҳокимлигининг совғаси – шахсий компьютер жамланмаси ва замонавий принтер ҳам тақдим этилган.

👉 Фарғона хабарлари
#Биласизми

Буюк режиссёр Роман Поланскийнинг машҳур «Пианиночи» филмида бош ролни ижро этган Эдриен Броуди филм қаҳрамони образи ишончли чиқиши учун парҳезга ўтиради ва бир ой ичида 15 килограммга озиб кетади.

Броуди бу билан кифояланмасдан, барча ташқи дунё билан бўладиган алоқаларни тўхтатади. Уяли, уй телефонларини, факсни узиб ташлайди, севган қизи билан гаплашмай қўяди. Бир хонага қамалиб олиб соатлаб пианино чалиб ўтиради. Бу машаққатли рол актёрга Оскар мукофоти ва дунё миқёсидаги шуҳрат ва миллионлаб долларли гонарарларни келтиради.

👉 Фарғона хабарлари
«Мактаб ўқитувчиларининг ойлигини 2024 йилгача минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз»

«Бу масалада таклифлар тайёрланмоқда», – деди халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов.

Халқ таълими вазирлиги 2024 йилгача мактаб ўқитувчилари ойлигини минг долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда вазир ўринбосари Темур Комилов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Президентимиз топшириғига кўра, ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача халқона тилда айтганда минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз ва бу масалада таклифлар тайёрланмоқда.

Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгач, уни, албатта, жамоатчилик, хусусан, ўқитувчи-устозларимиз билан муҳокама қиламиз»
, – деди Комилов 1 феврал кунги матбуот анжуманида.

👉 Фарғона хабарлари
Хайрулло Бозоров яйпанлик ўқитувчини тақдирлади

Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг фидокорона меҳнатлари ҳурмат билан тилга олинди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз меҳнати билан Ўзбекистон келажагига мустаҳкам пойдевор барпо этаётган Одинахон Йўлдошевани эришган ютуқлари билан қутлаб, вилоят ҳокимлигининг совғасини топширди ҳамда устознинг ўқувчиларига халқаро олимпиадаларда муваффақиятлар ёр бўлишига ишонч билдирди.

Устоз муаллиманинг 9 нафар ўқувчилари информатика фанидан вилоят олимпиадасининг ғолиблари бўлишиб, республика босқичига йўлланма олдилар. Айни кунларда вилоят олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчилар республика босқичига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

👉 Фарғона хабарлари
Фарғона вилоятида нечта маҳалла фуқаролар йиғини бор?

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, бугунги кунда энг кўп — 1000 дан ошиқ маҳаллага эга ҳудуд сифатида Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда.

Бу вилоятда ҳозирги вақтда 1 100 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Ундан сўнг Тошкент вилояти 1 048 та, Фарғона вилояти 1 041 та маҳалла билан кейинги ўринларни банд қилган.

Таъкидланишича, фуқаролар йиғинларининг географик жойлашувига кўра, республикадаги 1 830 та маҳалла фуқаролар йиғини — шаҳарларда, 1 205 таси — туман марказларида жойлашган.

👉 Фарғона хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

3 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 3 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари