Farg’ona | Kun.uz
4.22K subscribers
7.09K photos
900 videos
7.26K links
Kun.uz’ning Farg'ona viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
«Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман», – Шавкат Мирзиёев

«Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди – банкда ҳисоб рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди.

Ҳаёт – кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак»,
– деди давлатимиз раҳбари.

Масъулларга ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

👉 Фарғона хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Эгасига топшириб турганимизни ҳам олинг-да!” – Президентга совға топширган кулоллар

🔹 Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон уста кулоллари унга мовий сопол лаган совға қилишди.

👉 Фарғона хабарлари
#Мурожаат

Ноқонуний уйлар қурилиши авж олган. Мутасаддилар эса сукутда...

Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари! Мен Холиқов Дилмурод, Фарғона шаҳар “Гулзор” МФЙ Мотуридий 56-уй 28-хонадонда яшайман. Ҳозирда Мотуридий кўчаси 56-, 58-, 60- уйларида яшовчилар учун ажратилган майдондаги дарахтлар кесилиб, болалар ўйин майдонлари бузилиб, шаҳримиз кўрки бўлган манзарали ва ноёб дарахтлар шавқатсизларча кесилиб, уй қурилмоқда.

Шаҳарда шу кунларда шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган бино-иншоотлар қурилиши авж олган. Бу қурилишни бартараф этиш учун ким масъул? Аҳоли учун яшашга, ҳордиқ чиқаришга, ёнғин хавфсизлиги учун майдон бўлиши лозимлигини наҳот бу қурувчилар билмаса? Ноқонуний қурилишларни бекор қилиш вақти келмадимикин?

Kun.uz масъуллардан мурожаатни атрофлича ўрганиб, ноқонуний қурилиш олиб бораётган шахсларга нисбатан тегишли чора кўрилишини сўраб қолади.

👉 Фарғона хабарлари
Олтиариқда 51 нафар меҳнат муҳожирига ер майдонлари бўлиб берилган

Президент келган Олтиариқдаги кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинган.

Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “ҳусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.

Таъкидланишича, ушбу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ажратиб берилган. Улар давлат раҳбари билан суҳбатда плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.

👉 Фарғона хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

5 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 5 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –2 ...+3, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари
27 нафар ёшга экин майдонлари ажратиб берилди

“Ҳар бир ёшга – бир гектар” ташаббуси доирасида Данғара тумани ҳокими Шуҳрат Тожиҳакимов, сектор раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган 27 нафар ишсиз ёшнинг ҳар бирига “Олтиқўш замини” фермер хўжалигидан 20 сотихдан, жами 5,5 гектар экин майдони ажратиб берилди.

Ёшларга мутахассислар томонидан эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси тушунтирилди.

👉 Фарғона хабарлари
🚌🚙 Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида Фарғонанинг улуши қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ–декабр ойларида транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш таркибида автомобил транспорти етакчилик қилган. Унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши 99,1 фоизни ташкил этган.

🔹Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
▪️Тошкент шаҳри – 19,2 фоиз;
▪️Андижон вилояти – 12,3 фоиз;
▪️Тошкент вилояти – 11,6 фоиз;
▪️Фарғона вилояти – 11,3 фоиз;
▪️Самарқанд вилояти – 7,9 фоиз;
▪️Наманган вилояти – 7,8 фоиз;
▪️Хоразм вилояти – 7,0 фоиз.

👉 Фарғона хабарлари
Шоира опанинг хонадонига алоҳида ошхона қурилиб, ҳовлининг кўча деворлари таъмирланадиган бўлди

Kun.uz сайтида эълон қилинган “Қишлоқда бир кун” рукни остида «Тонг саҳардан ўтин тергани зовур бўйига — Қўштепанинг Лангарида ўтган бир кун» видеолавҳасидан кейин туман мутасаддилари Шоира опанинг хонадонида бўлди.

➡️ Батафсил ўқинг

“Лангар” МФЙ 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Дастурга асосан 8 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган.

Оиланинг яшаш шароити ҳисобга олиниб, ҳомийлар томонидан тез кунларда ушбу хонадонга алоҳида ошхона қурилиб, ҳовлининг кўча деворлари таъмирланиши кўзда тутилган.

Шоира Холиқованинг қизлари Гулчеҳра ва Гулнораларга эса ишлаш учун тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинган.

👉 Фарғона хабарлари
Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев 2020 йил сентябр ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Хайрулла Бозоров номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулла Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

👉 Фарғона хабарлари
#Биласизми

Сайғоқ ноёб жонивор ҳисобланиб, ҳозирда фақат Монголия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудида сақланиб қолган.

👉 Фарғона хабарлари
Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниев ҳақида: «У кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. Лекин садоқати бор одам»

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинлашдан олдин вилоятнинг аввалги ҳокими – Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирди.

👉 Фарғона хабарлари
«У халқпарвар, ғўдаймаган». Президент Фарғона вилоятининг янги ҳокими ҳақида фикр билдирди

«Мен Бозоровни 5 йилмас, 10 йилмас, 15 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган. Шунча йил ишлаб ўзгармади, энди ҳам ўзгармайди. Мана, вилоятда 4 ой ишлаб кўрди, синовинглардан ўтди. Муаммони елкасига олишни билади», – деди Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида.

👉 Фарғона хабарлари
Бир қатор сектор раҳбарлари ишдан бўшатилди

Қува туманининг 4 та сектор раҳбари: ҳоким – Равшан Қурбанов, прокурор – Бахтиёр Вахобов, Ички ишлар бўлими бошлиғи – Элёр Хайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи – Носир Мақсудов.

Ўзбекистон тумани 2 та сектор раҳбари: ҳоким – Қаҳрамон Жўраев, прокурор – Мирвохид Отабоев.

Ёзёвон тумани 1-сектор раҳбари, ҳоким – Йўлчибой Бойигитовлар эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

👉 Фарғона хабарлари
Бобурбек Мўминов Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтаётган сессиясида сўзга чиққан “Фарғонаазот” акциядорлик жамияти ёшлар етакчиси Бобурбек Мўминовни Президент Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича топшириқ берди.
"Бобур, бугундан бошлаб ҳаётинг ўзгаради, бир йилдан кейин Тошкентга олиб кетаман. Сенга, ёшларга ишонаман", – деди давлати раҳбари.

Залда ўтирган Админстрация раҳбарига қарата:
“Кадр йўқ, кадр йўқ дейсан. Мана кадр. Нега менга рўпара қилмайсан шундай ёшларни”

👉 Фарғона хабарлари