Farg’ona | Kun.uz
3.65K subscribers
7.09K photos
900 videos
7.26K links
Kun.uz’ning Farg'ona viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири фуқаролар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, вазирнинг биринчи ўринбосари С.Саифназаров Фарғона вилоятида аҳоли билан учрашиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.

Фуқаролар билан ўтган учрашувда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов кейинги йилларда вилоятда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар юзасидан тушунчалар бериб, соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

👉 Фарғона хабарлари
⚡️2020 йилда тўқимачилик маҳсулотлари энг кўпи Фарғонада ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда жами фаолият юритаётган 4 965 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 36,2 трлн сўм қийматга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мазкур тармоқнинг физик ҳажм индекси 115,4 фоизни ташкил этди.

📌 Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

🔵 Фарғона вилояти – 15,2 фоиз;
🔵 Самарқанд – 9,8 фоиз;
🔵 Тошкент вилояти – 9,7 фоиз;
🔵 Тошкент шаҳри – 9,0 фоиз.

👉 Фарғона хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

👉 Фарғона хабарлари
#Биласизми

“Лайка” – Ер орбитасига парвоз қилган биринчи ҳайвон

“Лайка” 1957 йилнинг 3 ноябрида Москва вақти билан эрталаб соат 6:30 ларда “Спутник-2” совет космик кемасидан коинотга учирилди. Ўшанда кўппак 2 ёшда эди.

👉 Фарғона хабарлари
Фарғонада хусусий амалиёт билан шуғулланувчи бир қатор нотариуслар лицензиялари тўхтатилди

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг жорий йил 2 февралда бўлиб ўтган мажлиси баённомасига асосан вилоятда фаолият юритаётган бир қатор
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияси тўхтатилди.

Бу ҳақда Фарғона вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

▪️ Жумладан, Фарғона шаҳридаги нотариус Исмаилова Матлюба Сотволдиевнанинг (лицензия FA 0006, 21.04.2020 й.) лицензияси 2021 йилнинг 3 февралдан ўн беш кун муддатга тўхтатилди;

▪️ Қўқон шаҳрида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Мелибоева Мусаффо Махаммадалиевнанинг (лицензия FA 0027, 21.04.2020 й.) 2021 йилнинг 3 февралдан ўн беш кун муддатга тўхтатилди.

Вилоят аддия бошқармасининг батафсил рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

👉 Фарғона хабарлари
Президент ОАВ вакилларига: «Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда президент турибди»

«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатнинг тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман».

Журналист Азиза Қурбонова ўз Телеграм каналида президент Шавкат Мирзиёевнинг Риштон халқаро кулолчилик марказида UzA, O'zbekiston 24, DaryoUz, uz24, Darakchi, Sevimli TV, UzReport ва бошқа ОАВ ходимлари билан 15 дақиқа жонли мулоқоти тафсилотлари билан ўртоқлашди.

👉 Фарғона хабарлари
Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Олтиариқ туманидан бошланди

Президентнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги «Файзли боғлар сари» узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.

40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.

Давлати раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

👉 Фарғона хабарлари
Риштонда Судларнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бу ҳақда Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бино қурилишига 5,5 млрд сўмлик маблағ сарфланган. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси Комилжон Комилов, вилоят судларининг раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, оқсоқоллар, жамоатчилик иштирок этган.

Янги бинода жиноят ишлари бўйича туман суди, фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда туман иқтисодий суди жойлашган бўлиб, бинода суд заллари, адвокатлар, прокурор, ашёвий далиллар сақлаш, ҳамшира ва маслаҳат хоналари ўрин олган.

👉 Фарғона хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹«Ортингизда президент турибди» - Шавкат Мирзиёев

▪️Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида ОАВ вакиллари билан 15 дақиқа давомида мулоқот қилди.

👉 Фарғона хабарлари
«Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман», – Шавкат Мирзиёев

«Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди – банкда ҳисоб рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди.

Ҳаёт – кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак»,
– деди давлатимиз раҳбари.

Масъулларга ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

👉 Фарғона хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 “Эгасига топшириб турганимизни ҳам олинг-да!” – Президентга совға топширган кулоллар

🔹 Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон уста кулоллари унга мовий сопол лаган совға қилишди.

👉 Фарғона хабарлари
#Мурожаат

Ноқонуний уйлар қурилиши авж олган. Мутасаддилар эса сукутда...

Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари! Мен Холиқов Дилмурод, Фарғона шаҳар “Гулзор” МФЙ Мотуридий 56-уй 28-хонадонда яшайман. Ҳозирда Мотуридий кўчаси 56-, 58-, 60- уйларида яшовчилар учун ажратилган майдондаги дарахтлар кесилиб, болалар ўйин майдонлари бузилиб, шаҳримиз кўрки бўлган манзарали ва ноёб дарахтлар шавқатсизларча кесилиб, уй қурилмоқда.

Шаҳарда шу кунларда шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермайдиган бино-иншоотлар қурилиши авж олган. Бу қурилишни бартараф этиш учун ким масъул? Аҳоли учун яшашга, ҳордиқ чиқаришга, ёнғин хавфсизлиги учун майдон бўлиши лозимлигини наҳот бу қурувчилар билмаса? Ноқонуний қурилишларни бекор қилиш вақти келмадимикин?

Kun.uz масъуллардан мурожаатни атрофлича ўрганиб, ноқонуний қурилиш олиб бораётган шахсларга нисбатан тегишли чора кўрилишини сўраб қолади.

👉 Фарғона хабарлари
Олтиариқда 51 нафар меҳнат муҳожирига ер майдонлари бўлиб берилган

Президент келган Олтиариқдаги кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинган.

Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “ҳусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган.

Таъкидланишича, ушбу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ажратиб берилган. Улар давлат раҳбари билан суҳбатда плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди.

👉 Фарғона хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

5 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 5 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –2 ...+3, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари
27 нафар ёшга экин майдонлари ажратиб берилди

“Ҳар бир ёшга – бир гектар” ташаббуси доирасида Данғара тумани ҳокими Шуҳрат Тожиҳакимов, сектор раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган 27 нафар ишсиз ёшнинг ҳар бирига “Олтиқўш замини” фермер хўжалигидан 20 сотихдан, жами 5,5 гектар экин майдони ажратиб берилди.

Ёшларга мутахассислар томонидан эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси тушунтирилди.

👉 Фарғона хабарлари
🚌🚙 Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида Фарғонанинг улуши қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январ–декабр ойларида транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш таркибида автомобил транспорти етакчилик қилган. Унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши 99,1 фоизни ташкил этган.

🔹Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
▪️Тошкент шаҳри – 19,2 фоиз;
▪️Андижон вилояти – 12,3 фоиз;
▪️Тошкент вилояти – 11,6 фоиз;
▪️Фарғона вилояти – 11,3 фоиз;
▪️Самарқанд вилояти – 7,9 фоиз;
▪️Наманган вилояти – 7,8 фоиз;
▪️Хоразм вилояти – 7,0 фоиз.

👉 Фарғона хабарлари
Шоира опанинг хонадонига алоҳида ошхона қурилиб, ҳовлининг кўча деворлари таъмирланадиган бўлди

Kun.uz сайтида эълон қилинган “Қишлоқда бир кун” рукни остида «Тонг саҳардан ўтин тергани зовур бўйига — Қўштепанинг Лангарида ўтган бир кун» видеолавҳасидан кейин туман мутасаддилари Шоира опанинг хонадонида бўлди.

➡️ Батафсил ўқинг

“Лангар” МФЙ 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Дастурга асосан 8 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш режалаштирилган.

Оиланинг яшаш шароити ҳисобга олиниб, ҳомийлар томонидан тез кунларда ушбу хонадонга алоҳида ошхона қурилиб, ҳовлининг кўча деворлари таъмирланиши кўзда тутилган.

Шоира Холиқованинг қизлари Гулчеҳра ва Гулнораларга эса ишлаш учун тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинган.

👉 Фарғона хабарлари