Farg’ona | Kun.uz
3.73K subscribers
7.09K photos
900 videos
7.26K links
Kun.uz’ning Farg'ona viloyatiga oid xabar va yangiliklar rasmiy kanali.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jo'natish uchun 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
🔴 «Шакар» МФЙга столбалар ўрнатиляпти. Аҳоли эса бундан мамнун...

▪️Фарғона | Kun.uz telegram-каналида «Сектор раҳбарлари ваъдабоз(ми?)», «Шакар» МФЙга столбалар ўрнатиладими? сарлавҳалари остида танқидий мақолалар эълон қилинган бўлиб, унда Қўштепа тумани, «Шакар» МФЙда ги қўлбола ўрнатилган симёғочларнинг аянчли аҳволи баён қилинган эди.

▫️Ҳудудий каналда мазкур мурожаатлар эълон қилингач, Қўштепа тумани, «Шакар» МФЙдан таҳририятга мурожаат йўллаган Жаҳонгир Исақов Kun.uz мухбири билан телефон орқали боғланиб, маҳаллада янги столбалар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида мамнуният билан айтиб ўтди.

🔺Kun.uz жамоаси мурожаатга бефарқ бўлмаган, масалага дахлдор бўлган мутасаддиларнинг мазкур амалий ишларини олқишлайди ва уларга ўз ўрнида миннатдорчилик билдириб қолади.

👉 Фарғона хабарлари
🚰 Қува тумани Юзия маҳалласига тоза ичимлик суви кириб келяпти

▪️Жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ҳудудларда ўрганиш олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Нодирбек Тилаволдиев Қува тумани Юзия маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди.

▫️Маълумки, депутатнинг сайловчилар билан бўлган ўтган йилги учрашувида ичимлик суви муаммоси кўтарилган эди. Депутат аралашуви билан ўшанда бу масала 2021 йилги инвестиция дастурига киритилди ва айни пайтда умумий қиймати 1 115 млн сўм бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 1000 дан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

🔺Нодирбек Тилаволдиев шундан сўнг маҳалладаги яроқсиз бўлиб қолган симёғочлар масаласини ҳам ўрганди ва бу бўйича туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови жўнатадиган бўлди.

👉 Фарғона хабарлари
#Биласизми

Тезликни меъёридан оширганлик учун жарима тўлаган биринчи британиялик. Ўшанда Уолтер Арнолд соатига бор-йўғи 12 км тезликда юрган (чеклов соатига 3 км). 1896 йил.

👉 Фарғона хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Қишлоқда бир кун" қаҳрамони оиласи йўқланди

Куни кеча Kun.uz сайтида Қишлоқда бир кун рукнида “Тонг саҳардан ўтин тергани зовур бўйига — Қўштепанинг Лангарида ўтган бир кун“ сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди. Унда турмуш ўртоғи вафот этиб, 3 фарзанди билан ёлғиз қолган лангарлик Шоира опанинг ҳаёти тасвирланганди.

Видеолавҳа билан танишган кўплаб юртдошларимиз таҳририятга мурожаат қилиб, Шоира опа оиласига ёрдам беришга тайёр эканликларини билдирди. Шулар қаторида “Саховатли инсонлар” лойиҳаси админи Абдуғаффор Эргашев совғалари билан оиланинг ҳурсандчилигига шерик бўлди. Лойиҳа асосчиси Шоира опа оиласи учун Қуръони Карим китоби, ун ва ўтин олиб борди.

👉 Фарғона хабарлари
Учкўприкда янги масжид қурилишига тамал тоши қўйилди

Tуман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, туман бош имом-хатиби Аҳмадхон Низомов «Учкўприк» жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғиштни қўйиб берган.

Қайд этилишича, маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракати, саховатпеша инсонларнинг ҳиммати билан мазкур масжид тез орада қад кўтариб, ҳудуд аҳолисининг диний-маърифий билимлари, ахлоқи, ибодатлари учун мунаввар маскан бўлиб хизмат қилади.

Олти сотихдан ортиқ майдонда қурилаётган янги масжид 5000 кишини сиғдира оладиган катта хонақоҳ, таҳоратхона, қўшимча маъмурий хоналардан иборат бўлиши режалаштирилган.

👉 Фарғона хабарлари
#Мурожаат

Бувайдадаги «башня» халқникими ёки тадбиркорники?

Таҳририятимизга Бувайда тумани, Бувайда қишлоғи аҳолиси номидан мурожаат келиб тушди. Уни аҳоли номидан Аброр Хамидов йўллаган.

«Ассалому алайкум, ҳурматли таҳририят ходимлари. Биз Бувайда тумани, Бувайда қишлоғидан мурожаат йўлламоқдамиз. Бизнинг Гузар маҳалламизда аҳолини сув билан таъминлайдиган «башня» бор. Ҳудудда «ҳаммом ҳам бор. Ҳаммом эгаси, яъни тадбиркор аҳолига хоҳласа сув беради, хоҳламаса йўқ. «Башня» эса халқники, аммо уни хусусий қилиб олишган. Сув вақтида чиқмайди. Ёз-қиш ойларида ҳам суткада бир марта чиқариб сувни тўлдириб олсангиз оласиз, бўлмаса йўқ. Мажбур бошқа маҳалладан сув олиб келасиз.

Бувайда туманининг масъуллари ушбу масалани кўриб чиқишини сўраймиз»
.

Бувайда тумани ҳокимлиги мазкур ҳолатни назоратга олишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 Фарғона хабарлари
🌦 #Об_ҳаво

4 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси –2 ...+3, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

👉 Фарғона хабарлари
Ақтўбе қурбонлари хонадонидан хабар олинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган автобус. Ақтўбе фожиаси. Эсладингизми, ўшанда автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганлар ичида Тошлоқ туманидаги 13 хонадондан 16 нафар фуқаро ҳам бўлган.

Яқинда Kun.uz сайтида ушбу қурбонлар хотирасига бағишланган махсус репортаж эълон қилинган эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ва туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабаев Тошлоқ туманида яшаган, фожиада қурбон бўлган ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, хонадонларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволлари ўрганилган. Улар билан дилдан суҳбат қурилиб, оила вакиллари мурожаатлари тингланган.

6 та хонадонда билдирилган мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хонадон аъзоларининг мурожаатлари ўрганилиб, ижро этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Оилаларга туман ҳокимлиги томонидан ажратилган зарурий озиқ-овқатлар ва эсдалик совғалари топширилган.

👉 Фарғона хабарлари
Қўқонда ЙҲХБ инспектори жазога тортилди

Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеликка муносабат билдирган.

🔻Қўқон шаҳар Ички ишлар бўлими ЙҲХБ инспектори И.Омонов томонидан Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақидаги электрон баённома бўйича фуқаро У.Р.га нисбатан расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми билан чиқарилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор қонунга зид деб топилган.

🔻Ўз хизмат фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун инспектор И.Омоновга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

👉 Фарғона хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️#FootWeek ҳамон Дубайда: Достон Ҳамдамов нега МЛСга эмас, БААга йўл олди?

👀Кўрсатув давомида↙️

➡️Хюистра машғулотлардан завқланмоқда;
➡️Достон Ҳамдамов Абрамов эплашига ишоняпти;
➡️«Пахтакор»нинг мақсадлари ўзгардими?
➡️Тедесконинг эксклюзив медиа ҳуқуқи.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш
Ички ишлар органлари мурожаатларга қанча вақтда жавоб бериши маълум қилинди

Республика АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ Ташкилий департамент, мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси ходими Асроржон Эралиевнинг маълум қилишича, ИИВга келиб тушган барча мурожаатлар электрон тартибда рўйхатга олинади.

«Мурожаатларга кўриб чиқишда қонунчиликка мувофиқ 15 кун, текшириш талаб этилса, бир ой, алоҳида материалларни ўрганиш талаб этилса, 60 кун давомида ўрганилиб, жавоб хатлари тақдим этилади.

Тўлиқ жавоб берилмаган ёки оралиқ жавоб берилган мурожаатлар кўриб чиқилган деб ҳисобланмайди ва бундай мурожаатлар ИИВда назоратдан олинмайди. Яъни якуний тўхтамга келиб, жавоб берилмагунга қадар назоратда бўлади»
, – деган А.Эралиев.

👉 Фарғона хабарлари
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири фуқаролар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, вазирнинг биринчи ўринбосари С.Саифназаров Фарғона вилоятида аҳоли билан учрашиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганди.

Фуқаролар билан ўтган учрашувда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов кейинги йилларда вилоятда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар юзасидан тушунчалар бериб, соҳада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

👉 Фарғона хабарлари
⚡️2020 йилда тўқимачилик маҳсулотлари энг кўпи Фарғонада ишлаб чиқарилган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда жами фаолият юритаётган 4 965 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 36,2 трлн сўм қийматга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мазкур тармоқнинг физик ҳажм индекси 115,4 фоизни ташкил этди.

📌 Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

🔵 Фарғона вилояти – 15,2 фоиз;
🔵 Самарқанд – 9,8 фоиз;
🔵 Тошкент вилояти – 9,7 фоиз;
🔵 Тошкент шаҳри – 9,0 фоиз.

👉 Фарғона хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

👉 Фарғона хабарлари