#Мурожаатга_муносабат
«Шакар» МФЙга столбалар ўрнатиладими?
Фарғона | Kun.uz telegram-каналида «Сектор раҳбарлари ваъдабоз(ми?)»... сарлавҳаси остида танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Унда Қўштепа тумани, «Шакар» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар кўчалардаги қўлбола ўрнатилган столбалар ҳақида мурожаат йўллашиб, масала юзасидан туман ЭТКга борганларида мутасаддилар “кўчаларинг 2021 йил дастурига киргани йўқ, қачон дастурга кирган столбалар янгиланса, эскиларини сизларга ўрнатамиз”, – деб айтишган. Маҳалла аҳли дастурга кирган столбалар қачон янгиланишини билмаслиги, қўлбола столбаларни деб шамол бўлса, ҳатто кўчага чиқишга қўрқишаётгани баён қилинган эди.
Мурожаат эълон қилингач, орадан бир неча кун ўтиб, Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати мазкур мурожаатга муносабат билдирди. Унда, жумладан, шундай дейилади:
“Қўштепа тумани, “Шакар” маҳалла фуқаролар йиғинидан йўлланган ушбу мурожаат 4-сектор вакиллари ва шу соҳага дахлдор мутахассислар иштирокида жойига борган ҳолда ўрганилди. Мурожаатчи Ж.Исақов билан суҳбат ўтказилди.
Ушбу мурожаат атрофлича ўрганилиб, муаммони ҳал этиш чоралари белгиланди. “Шакар” маҳалла фуқаролар йиғинига қўшимча 0,4 кв узатма қуриш 2021 йил дастурига киритилиб, дастур асосида амалга оширилгунга қадар, реконструкция бўлган объектлардан бўшаган ёғоч таянчлардан 9 дона олиб келиб ўрнатишга келишиб олинди. Электр таъминотини талаб даражасига келтириш ҳамда ушбу ишлар жорий йилнинг феврал ойи мобайнида амалга оширилиши мурожаатчи Ж.Исақовга маълум қилинди”.
Kun.uz “Шакар” МФЙдаги мурожаат ижросини кузатишда давом этади.
👉 Фарғона хабарлари

🌦 #Об_ҳаво
1 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 1 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Хайрулло Бозоров Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Аламни қабул қилди
Учрашувда, савдо-иқтисодий, инвестициялар, туризм, таълим каби соҳаларда Фарғона вилояти ва Бангладеш ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Фарғона вилоятининг текстил соҳасидаги улкан имкониятларини қайд этган Жаҳонгир Алам, текстил маҳсулотлари экспорти ҳажми бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири бўлган Бангладешнинг илғор компаниялари вилоятда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Хайрулло Бозоров, ўз навбатида дунё бозорида ўз мустаҳкам ўрнига эга бўлган Бангладеш текстил компанияларининг Фарғонада амалга оширадиган лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ҳамкорлик кўламидан келиб чиқиб Фарғона вилоятида Бангладеш компаниялари учун махсус эркин иқтисодий зона ташкил этишга тайёр эканликларини билдирди.

‼️ #Эслатма
Бугун, 31 январ — ойнинг сўнгги куни.
Эртага, 1 феврал санасидан пул ўтказиш хизматлари айрим жойларда ишламаслиги мумкин.
Шу сабабли интернет, мобил алоқа телефон ва онлайн телевидение хизматлари учун тўловларни амалга оширишни унутманг!

Шавкат Мирзиёев топшириғи билан таниқли спортчилар мактабларга бириктирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда бу ҳақда масъул вазирлик ва вилоят ҳокимларига топшириқ берилган.
«Жорий йилда 4 мингдан ортиқ мактабда 20 мингта спорт тўгараги йўлга қўйилиб, 520 минг нафар ўқувчи қамраб олинади. Масъул вазирлик раҳбарлари вилоят ҳокимлари билан бирга 1 мартдан бошлаб, спорт федерацияларини, олимпия, жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионларини республика бўйича мингта мактабга бириктириши, ёшларни профессионал спортга жалб қилиш бўйича маҳорат сабоқларини йўлга қўйишлари керак. Ёшлар қалбида спорт турларига қизиқиш уйғотиш, уларни баркамол авлод қилиб тарбиялашимиз зарур», — деган президент.

🗓 31 январ:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🕌 «Музейда болаларга роботлар хизмат кўрсатади» – Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ҳақида
💶 Бизнесда харажатларни қисқартириш: олтин ўрталик қандай топилади?
💸 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди
🇷🇺 Россия шаҳарларида яна намойишлар ва қўлга олишлар. Россия ТИВ Вашингтонни айблади
🇪🇺 🦠🇬🇧 Дунёдаги вазият: ЕИ ва Британия ўртасида «вакцина уруши», Франция чегаралари ёпилди, Аргентинада бойларга солиқ
Kun.uz Telegram каналлари:
👉 Ўзбекча | 👉 O‘zbekcha

Қўқон шаҳрида «Жасорат» маркази фаолиятини бошлади
Қайд этилишича, марказда 51 нафар ёш, таълим дастурини ўзлаштириш билан бир қаторда, ҳарбий тайёргарлик, касб-ҳунарларга ўқитилади.
Ўқув дастури бир ойга мўлжалланган бўлиб, таълим жараёни интернат шаклида ташкил этилади. Тарбияланувчилар 3 маҳал овқат ва ётоқхона билан таъминланади.
Kun.uz'га берилган маълумотларга кўра, шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов марказда бўлиб, тарбияланувчиларга яратилган шароитлар билан танишган.

«Менга энг катта баҳони халқимиз берди» — 9 ўқувчиси олимпиадада ғолиб чиққан фарғоналик муаллим
Фарғоналик ўқитувчининг 9 ўқувчиси олимпиадада ғолиб бўлгани ижтимоий тармоқларда довруғ қозонди. Устоз Одинахон Йўлдошева бутун Ўзбекистонга танилди.
➡️ Мақолани ўқинг
📹 Видеони кўринг
Устозни сўроқлаб, уларнинг иш жараёнлари билан танишиш мақсадида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 65-ИДУМИга ташриф буюрдик.

Қувасойдаги маданият саройи очилишида Маданият вазири иштирок этди
Қувасой шаҳрининг “Дўстлик” МФЙдаги “Ёшлар маданият саройи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков, шаҳар ҳокими Равшан Рахимжоновлар иштирок этди.
Таъкидланишича, узоқ йиллар давомида қаровсиз ётган ва эътибордан четда қолган мазкур маскан 200 ўринли концерт ва турли тадбирлар учун мослаштирилган.
Қарийб 3 млрд сарф этиб таъмирлаш ишлари амалга оширилган бинода китоб ихлосмандлари учун икки ярим мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона ҳам иш бошлган.

❓ #Биласизми
Ер юзида акуланинг 250 дан ортиқ тури мавжуд. Йиртқичнинг 12 тури инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.

Бу йил 9 феврал арафасида барча масжидларда Навоий ҳақига Қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади
Улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги арафасида масжидларда Навоий ҳақига Қуръон хатм қилиниб, дуо ўқилади. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилди.
«Президент ҳузурида ўтган йиғилишда таниқли адабиётшунос Шуҳрат Ризаев томонидан: «Ҳазратни бобомиз деймиз. Лекин, ул зотнинг фарзанди бўлмаган. Биз ўғиллик, фарзандлик қилиб, бу йил масжидларда маънавий падаримизнинг руҳи покига хатми Қуръон ўқилишига рухсат берсак...» дея таклиф киритилди.
Таклиф қабул қилинди. Ўзбекистон тарихида илк бор ҳазрат Навоий туғилган сана исломий анъаналарга кўра бошланади», – дейилади хабарда.

✈️ 3 февралдан «Урганч — Фарғона — Урганч» йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади
3 ва 6 феврал кунлари «Урганч – Фарғона – Урганч» йўналишида «Uzbekistan airways» авиакомпанияси парвозларни амалга оширади:
▶️ Урганч — Фарғона.
Учиш соат 10:55 да, қўниш 12:35 да.
▶️ Фарғона — Урганч.
Учиш соат 14:05 да, қўниш 15:45 да.
11 февралдан бошлаб ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари «Урганч – Фарғона – Урганч» йўналишида авиақатновлар мунтазам равишда амалга оширилади.

ЙТҲ оқибатида пиёда бевақт вафот этди
Риштон туманида 30 январ куни фуқаро Х.А. “Tico” автомашинасини “Юқори Авазбой” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида кетаётган пиёда Б.А.ни уриб юбориши оқибатида, жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 феврал куни Фарғона вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Ҳар бир туманда биттадан мактабда информатикага ихтисослашган мактабларнинг IT-тўгараги ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда бу ҳақда масъул вазирлик ва вилоят ҳокимларига топшириқ берилган.
«Шу йил ҳар бир тумандаги камида биттадан мактабда информатикага ихтисослашган мактабларнинг IT-тўгарагини ташкил этиб, 50 минг нафар юқори синф ўқувчисини жалб қиламиз. ‘Бир миллион дастурчи’ лойиҳаси доирасида эса 2 мингдан ортиқ мактабнинг 50 минг нафар ўқувчиси ҳамда 44 та олий ўқув юртининг 55 минг нафар талабаси IT-технологиялар бўйича онлайн ўқитилади.
Шунингдек, йил давомида яна 100 та рақамли технологиялар ўқув маркази ташкил этилиб, 20 минг нафар ёшнинг дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳасида инновацион тадбиркорликка ўқитиш йўлга қўйилади», — деган Шавкат Мирзиёев.

Тонг саҳардан ўтин тергани зовур бўйига — Қўштепанинг Лангарида ўтган бир кун
Kun.uz «Қишлоқда бир кун» рукнида олис ҳудудлардаги турмуш манзаралари, қишлоқ одамларининг ҳаёти ва юмушлари билан таништиришда давом этади.
Навбатдаги манзилимиз – Фарғона вилояти Қўштепа тумани Лангар маҳалласи бўлди.
👉 Мақолани ўқинг
📹 Видеони кўринг
👉 Фарғона хабарлари
Kun.uz «Қишлоқда бир кун» рукнида олис ҳудудлардаги турмуш манзаралари, қишлоқ одамларининг ҳаёти ва юмушлари билан таништиришда давом этади.
Навбатдаги манзилимиз – Фарғона вилояти Қўштепа тумани Лангар маҳалласи бўлди.
👉 Мақолани ўқинг
📹 Видеони кўринг
👉 Фарғона хабарлари
🗓 1 феврал:
📢 Асосий хабар ва янгиликлар
🇺🇿 Президент тижорат банкларининг инвестиция лойиҳалари билан танишди
🦠 Отабеков британча штамм қандай белгилар билан кечиши ҳақида маълумот берди
🦠 Янги штамм ўта юқувчан ва ёшларни ҳам зарарлай олиши мумкинлиги билан хавфли — Штаб аъзоси
🎓 Семестрни ёпа олмаган талабалар қўшимча пул тўлаб, 3-семестрда ўқиши мумкин бўлади
🇷🇺 Путин Давос виртуал минбаридан ўз рақибларига билвосита жавоб қайтарди
🇲🇲 Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш: Мамлакатда бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

🔴 Фарғона вилояти Саудия Арабистони билан кенг кўламли ҳамкорлик бошламоқда
▪️Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов билан учрашди.
▫️Мулоқотда Фарғона вилояти билан Саудия Арабистони ўртасида икки томонлама манфаатли инвестицион ва савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш учун муҳим салоҳиятга эга устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
▫️Фарғона вилоятида Саудия Арабистони сармояси иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, Риштон кулолчилик маҳсулотлари ҳамда Марғилон атлас ва адрасларини Арабистон бозорига экспорт қилиш, логистика, туризм каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари каби масалалар учрашув кун тартибидан ўрин олди.
🔺Шунингдек, таълим соҳасида Саудия Арабистонидаги Энергетика ва сув институти билан ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олинди.

74 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари фош бўлди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро М.З.га тегишли бўлган “Nexia” автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, автомашинада умумий қиймати 74 миллион сўмлик акциз маркалари билан маркаланмаган 7 390 қути тамаки маҳсулоти борлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Яйпанлик ўқитувчи Одинахон Йўлдошеванинг меҳнати қадрланди. Унга шахсий компютер жамланмаси берилди
Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг 9 нафар ўқувчиcи информатика фанидан вилоят олимпиадаси ғолиби бўлиб, республика босқичига йўлланма олганди.
Kun.uz мухбири ўқитувчининг иш жараёни билан танишиб, бу ҳақда 65-ИДУМИдан махсус видеорепортаж ҳам тайёрлаган эди.
1 феврал куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўқитувчи Одинахон Йўлдошевани эришган ютуқлари билан қутлаб, вилоят ҳокимлигининг совғасини топширди. 65-ИДУМИга вилоят ҳокимлиги томонидан 16 та компьютер жамланмаси совға қилинадиган бўлди.
Шунингдек, Одинахон Йўлдошевага Ўзбекистон туман ҳокимлигининг совғаси – шахсий компьютер жамланмаси ва замонавий принтер ҳам тақдим этилган.