Жамиятимизда ҳар хил экстрасенслар, башоратчи фолбинлар, мунажжимлар, “Ванга”лар пайдо бўлганига 35 йилдан ошди-ёв (агар қувваи муҳофазам панд бермаса, улар Горбачев ҳукмронлиги даврида аста-секин бош кўтара бошлаганди).
Хуллас, кўнглимда жавобсиз бир савол туғилди: қиёмат қойим қачон бўлишини йили, куни, соати, дақиқасигача башорат қилган бу луттибозлар нега коронавирус пайдо бўлишини олдиндан айтиб беришолмади?
Ҳар ҳолда пухта ҳозирлик кўриб қўйган бўлардик.
А, лаббай?!
Ака Юсуф Қитмирий

Бу болакай ҳозир улғайган. У мактабда ўқиб юрган кезида ерга урса, кўкка сапчийдиган шўх ва ўйинқароқ бола эди. На муаллимларининг, на ота-онасининг сўзига қулоқ соларди. Энди бутун дунё унинг ҳар бир ҳаракатини, ҳар бир қадамини кузатиш билан овора. У ҳақда айтилган гапларнинг, тўқилган миш-мишларнинг поёни йўқ. Хуллас, суратда Дональд Трамп. 1951 йил.
😄 😄 😄
ШАРИК МЕНИ ЧУВ ТУШИРДИ
ҳангома
Ишдан ҳориб қайтяпман. Қорним ўлгудек оч. Уйгача тоқатим етмаслиги аниқ. Йўл четидаги будка томон бурилдим. Узун цилиндирсимон оппоқ қалпоқ кийган бир йигит будка дарчасидан бошини чиқариб, ишшайиб турарди.
– Ейишга нима бор? – сўрадим мен.
– Лаваш.
– Биттасини ўраб беринг.
Лавашни харид қилиб, бир четга ўтим-да, қоғозни очдим. Лавашни бир тишладим.
Шу пайт кўзим қаршимда менга мултираган кўзларини қадаб, жовдираб турган кучукка тушди. Жонивор қўлимдаги лавашни кўриб, бир ютиниб қўйди. Раҳмим келиб кетди.
– Ҳа, Шарик, сенинг ҳам қорнинг таталаяптими?
Кучук думини ликиллатиб қўйди. Лавашнинг бир четини бўлиб, кучукнинг олдига ташладим. Жонивор уни бир ҳидлади-да, бурнини жийирди. Сўнг лавашга қарамади ҳам.
Чайнаяпган лавашни ютишни ҳам билмай қолдим. Наҳотки, кучук ирганган таомни мен еяпган бўлсам? Худо билсин, бунинг ичига нималар солишган? Иштаҳам бўғилди.
Лавашни қоғозга қайта ўрадим-да, сал нарида турган чиқинди контейнерига ташладим.
Ҳафсалам пир бўлиб, уйим сари равона бўлар эканман, ўгирилиб ортимга бир қараб қўйдим.
Ваҳ!
Боя бурнини жийирган кучук контейнердан мен ташлаб юборган лавашни олиб чиқиб, паққос туширарди.
Вой, артист! Вой, мутаҳҳам! Бургага ем бўлгур бу ҳайвон менинг лавашимни иштаҳа билан ейишини қаранглар! Бу кучукни амалий психологиядан сабоқ бериш учун институтга домла қилиб жўнатиш керак, вассалом!
Юсуф МИРЮСУФЗОДА

Фильм суратга олинмоқда. Бош ролни ижро этаётган актёр осмакўприк олдига келиб, титроқ овоз билан режиссёрдан сўрамоқда:
-Кў…кў…кўприк узилиб кетмайдими?
-Оп-п-па! Ажойиб фикр бердингиз!

Рашкчи хотин эрига демоқда:
-Тўғри, мен чўнтагингиздан ишқий мактублар топмадим, дастурмолингизда лаб бўёғини изларини кўрмадими. Бироқ, машинанинг олд ўриндиғидан хавфсизлик камари нимага менинг жуссамдан икки баробаро кичкина?!
Хотинлар баҳона топаман деса, барибир топади.

Шифокорлар ҳақидаги пайровларимизни давом этттирамиз
– Алла, дўхтир, мен айтганингиздек, клизма сотиб олдим. Ичига сув тўлдирдим. Энди нима қилай?
– ...жойингизга тиқинг.
– Дўхтир, яхшиси кайфиятингиз яхши бўлганда қўнғироқ қиларман.

БУГУН – ХАЛҚАРО ТАЛАБАЛАР КУНИ
Т алаба бу – ким.
У диплом ёқлагунча – талаба. Ёқлагач, ишсиз фуқаро.
ТАЛАБА ухламаяпти – ТАЛАБА дам оляпти
ТАЛАБА ичмаяпти – ТАЛАБА мазасини татиб кўряпти
ТАЛАБА бақирмаяпти – ТАЛАБА қатъият билан ўз нақтаи назарини баён этяпти
ТАЛАБА қўрқмаяпти – ТАЛАБА хаёл қиляпти
ТАЛАБА унутмайди – ТАЛАБА калласини ортиқча ахборотлар билан тўлдиришни истамайди
ТАЛАБА пора бермайди – ТАЛАБА дипломат
ТАЛАБА кечикмайди – ТАЛАБА муҳим ишлар билан ушалиб қолади
Азиз домлалар! Эсдан чиқарманг: талаба ҳамиша ҳақ!