Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Тарбия – «Педагогия», яъни бола тарбиясининг фани демакдур. Илми ахлоқнинг асоси тарбия ўлдуғиндан шул хусусда бир оз сўз сўйлаймиз. Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак, танини пок тутмак, ёш вақтидан маслакини тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан сақлаб ўсдурмакдур. Тарбия қилгувчилар табиб кабидурки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилган каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл маразига «яхши хулқ» деган давони ичидан, «поклик» деган давони устидан беруб, катта қилмоғи лозимдур.

#Abdulla Avloniy
#Turkiy Guliston yoxud axloq

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Telegram
t.iss.one/kukaldoshuz
Тарбиянинг ахлоқга, албатта, таъсири бўладур. Орамизда масал борки, «сут ила кирган, жон ила чиқар», мана бу сўз тўғридур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Бешикдан то мозорга боргунча илм ўрган», – демишлар. Бу ҳадиси шарифнинг маъноси бизларга далилдур. Ҳукамолардан бири: – «Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлидур», – демиш. Шариати исломияда ўз болаларини яхшилаб тарбия қилмак оталарга фарзи айн, ўз миллатининг етим қолган болаларини тарбия қилмак фарзи кифоядур.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Telegram
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
#Тарбия

Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Инсонларнинг карами динидадур, муруввати ақлиндадур, ҳасаби ахлоқиндадур», – демишлар.
Агар бир қушнинг ёш боласин олиб,
Бўлур тарбият бирла йўлга солиб.
Онасин олиб асрағон бирла ром,
Қилмас киши саъй қилса мудом.
Керак тарбият ёшликдан демак,
Улуғ бўлса лозим келур ғам емак.
Эгур бемашаққат киши навдани,
Тўғунчи эгур куйдириб кавдани.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Telegram
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
БАДАН ТАРБИЯСИ
Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқумоқ, ўқутмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдур. Соғ баданга эга бўлмаган инсонлар амалларинда, ишларинда, ибодатларинда камчилик қилурлар. Маишатимизни роҳатда бўлмоғи жасадимизнинг соғлом бўлмоғига боғлидур. Биз сиҳатимизни сақламак ила амр ўлинганмиз, шунинг учун вужудимизи ҳифзи-сиҳатга зид бўлган ёмон одатлар ила чуритмакдан сақланмаклигимиз лозимдур. Бадан тарбиясининг фикр тарбиясига ҳам ёрдами бордур. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила териси кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулқлардан сақланмаса, чопоннинг устини қўйиб астарини ювуб овора бўлмоқ кабидурки, ҳар вақт устидаги кири ичига урадур.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Telegram
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhms
БАДАН ТАРБИЯСИ
Имом Шофеъи ҳазратлари: «Илм икки хилдур: бири бадан илми, иккинчи дин илми», – демишлар. Бунга қараганда энг аввал ҳифзи сиҳат қоидаларини билмак, саломатликга терс бўлган нарсалардан сақланмак ила бўладур. Ичкулик, кўкнор, наша, афюн, тарёк, чилим, нос, попирус каби баданнинг саломатликиға зарарли, оғулик, баъзиси ҳаром, баъзиси макруҳ, баъзиси исроф бўлган нарсалардан қочмак, сақланмак шариат, ақл, ҳикмат юзасидан лозимдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ҳар нарса кўп ичганда маст қиладурган бўлса, ман сизни анинг озгинасидан ҳам наҳй қиламан», – демишлар.
Саломатликни сақлов лозим ишдур.
Гунаҳдин сақла жисминг ёз-у қишдур.
Касал бўлсанг, бўлур дунё қоронғу,
Маишат талх ўлуб ҳасрат чекишдур.
Ҳаром-у шубҳадан пок эт ўзингни,
Бу дунё айш-у ишратдан кечишдур.
Ҳама ишратчи ҳижронликда кетди,
Бу оламда бир иш ишлаб кетишдур.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун
https://t.iss.one/kukaldoshuz
ФИКР ТАРБИЯСИ
Фикр тарбияси энг керакли, кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келган, муаллимларнинг диққатларига суялган, виждонларига юкланган муқаддас бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғайратли бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия муаллимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки, фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллимнинг тарбиясига боғлидур. Дарс ила тарбия орасида бир оз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси бир-биридан ойилмайдурган, бирининг вужуди бириг бойланган жон ила тан кабидур. Масалан: жой солинмаган яхши бир уйнинг ичида ўтирмак мумкин ўлмадиғи каби, ичига ҳар хил янги ашёлар тўлдуруб зийнатланган эски иморат ҳам ўлтурушга ярамайдур. Башарти ўлтурса, инсонлар: «Эски уйга янги золдивор», «кир кўйлакка жун жияк», «мис қозонга лой тувоқ» деб ҳажв, кулги қилурлар.
Фикр агар яхши тарбият топса,
Ханжар, олмосдан бўлур ўткур.
Фикрнинг ойинаси олурса занг,
Руҳи равшан замир ўлур бенур.
#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_guliston yoxud axloq
Каналга обуна бўлинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
Ахлоқ тарбияси: инсонларга энг муҳим, зиёда шараф, баланд даража бергувчи ахлоқ тарбиясидур. Биз аввалги дарсда тарбия ила дарс орасида фарқ бор, дедук, чунки дарс олувчи-билувчи, тарбия олувчи-амал қилувчи демакдур. Шунинг учун тарбия қилувчи муаллимларнинг ўзлари илмларига омил бўлуб шогирдларга ҳам берган дарсларини амал ила чақуштуруб ўргатмаклари лозимдур. Бу равиши таълим ила берилган дарс ва маълумот шогирдларнинг дилига тез таъсир қилуб, муллойи боамал бўлурлар.
Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Энг ёмон кишилар илмига амал қилмайдурган кишилар», – демишлар. Агар тарбия қилувчи муаллим ўзи олим бўлуб амалсиз бўлса, бунинг ҳам шогирдларнинг ахлоқига зўр таъсири бўладур. «Домланинг ўзи фалон жойда фалон ишни қилди. Аммо бизларга қилманглар, ҳаромдур, деб ваъз этадур», деб фикр ва хаёлларига бўйла шак ва шубҳа тушуб қоладур.

#Abdulla Avloniy
#Turkiy Guliston yoxud axloq

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
Яхши хулқ: бир қисми ўз нафсимизга, бир қисмини бир-биримизга қаршу ишлатмак учун керакли бўлган яхши хулқлар: фатонат, диёнат, исломият, назофат, ғайрат, риёзат, қаноат, шижоат, илм, сабр, ҳилм, интизом, миқёси нафс, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон, иқтисод, виқор, хавф ва ражо, итоат, ҳақшунослик, хайрихоҳлик, мунислик, садоқат, муҳаббат ва афвдур. Мана бу ёздиғимиз яхши хулқлар ақл ва шаръи шарифга мувофиқ. Аллоҳ таоло ҳам бандалар қошида мақбул ва муътабардур. Эмди бу яхши хулқларни қўлга олмак учун ота-она, муаллим устодларимиз ҳазратларининг ҳикматли насиҳатларини жон қулоғи бирла тинглаб, доим хотирда тутмоқ, ахлоқи яхши кишилар бирла улфат бўлмак, ахлоқи бузуқ ёмон кишилардан қочмак лозимдур. Бизим шариати исломияда «ахлоқи ҳасана» – яхши хулқлар ила хулқланмак, ҳар нарсага ибрат кўз ила боқуб, хулқини тузатмак вожибдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Исломиятда бузуқлик йўқдур, бузуқликни устига олув ҳам йўқдур. Исломиятда энг муътабар кишилар яхши хулқ эгаларидур», – демишлар.

БАЙТ
Яхши бирла юрса, ҳар ким мақсуди ҳосил бўлур,
Юрса нодонлар ила, бир кун бориб қотил бўлур.
Катталар қилган насиҳатни кичиклар олмаса,
Оқибат хулқи бузуқ бир беадаб жоҳил бўлур.


#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
ФАТОНАТ
Фатонат ақл эгаси бўлув демакдир. Ақл инсонларнинг пири комили, муршиди ягонасидур. Руҳ ишловчи, ақл бошловчидур. Инсон ақли ила дин ва эътиқодини маҳкам қилур, шариат ҳукмларига бўюнсунар. Ақлсиз жинни кишилар буларга бўюн қўймас, шариатдан ташқари ишларни ҳам қилур. Жаноби Ҳақ инсонни ҳайвонлардан сўз ва ақл ила айирмишдур. Ҳайвонлар ўзларига бўлаклар тарафидан келадурган зулм ва жабрларни шох, тиш, тумшуқ, тирноқлари ила қайтарурлар. Лекин инсон жаноби Ҳақ тарафидан берилмиш ақл ва идроки соясида ўзига келадурган зарар ва зулмлардан сақланур. Ер юзидаги ҳайвонларни асир қилуб, бўйнидан бойлаб, ипларининг учини қўлларига берган инсонларнинг ақлидур.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Fatonat

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
ФАТОНАТ
Илм инсонларнинг мадори ҳаёти, раҳбари нажотидур. Илм ўрганмак, олим бўлмак учун мактабга кирмак, муаллимдан таълим олмак лозим. Ақлсиз кишилар на мактабга кирар ва на муаллимни билар. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Эй инсонлар! Ақлингизга тавозеъ қилингиз. Сиз жаноби Ҳақ буюрган ва қайтарган нарсаларни ақлингиз ила билурсиз», – демишлар. Ҳукамолардан бири: «Агар ақлингни қўли нафсингни жиловини ушласа, сани ёмон йўлларга кирмоқдан сақлар. Ҳар нарса кўп бўлса, баҳоси арзон бўлур, ақл эса илм ва тажриба соясида қанча кўпайса, шунча қимматбаҳо бўлур», – демиш.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Fatonat

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
ФАТОНАТ
Ақлдек зебо сифатни кўрди Ҳақ, инсонга эб,
Оқил инсонлар билан берди жаҳон-оламга зеб.
Ақл нури бирла тўлди дунёга илм-у ҳунар,
Ақлсиз инсон қачон билғусидур нафъ-у зарар?
Ақлсизлар билмагайлар дин надур, дунё надур?
Бўлмаса ақли билурми фарз ила суннат надур?

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Fatonat

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
ДИЁНАТ
Диёнат аллоҳ ҳузурина яқин қиладурган муқаддас эътиқоддурки, оламда мундан суюкли нарса йўқдур Дин ва эътиқоди саломат бўлмаган кишилар ҳақни ботилдан, фойдани зарардан, оқни қорадан, яхшини ёмондан айира олмас, мундай кишилардан на ўзига ва на бошқа кишиларга, ва на миллатга тариқча фойда йўқдур. Дин жаноби Ҳақ тарафидан бандалари учун қурилмиш тўғри йўлдурки, банда дунё ва охиратда бу йўл ила соҳили саломатга чиқар. Дин уламолари диний китобларда Аллоҳ таолога ибодат қилишнинг йўл ва қоидаларини баён қилмишлар. Ибодат икки турли бўладур: Бири тан ибодати, иккинчиси руҳ ибодати. Тан ибодати таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж каби амаллардурки, буларнинг ҳар бирини ўз вақтида шариатга мувофиқ равишда миннат қилмасдан, риё қилмасдан дилни поклаб, ниятни холис қилуб, шавқ ва завқ ила адо қилмоқ лозимдур. Руҳ ибодати қалб ила адо қилинадурган ибодатдурки, эътиқодни маҳкам, дилни пок қилуб, Қуръон, Ҳадис, фиқҳ каби диний китоблар оқилганда жон қулоғи ила тинглаб асарланмакдур. Бир киши тан ибодатини қилуб, руҳ ибодатини қилмаса, ё руҳ ибодатини қилиб, тан ибодатини қилмаса ўз вазифасини адо қилмаган бўладур. Ақл дин ила, дин амал ила, амал тақво ила камол топар. Дин инсонларнинг дилидан саховат, марҳамат, шафқат, улфат, мурувват эшикларини очуб, саодат ва саломат бўстонига олиб борур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Аллоҳни кўз олдингда кўруб тургандек ибодат қил, зероки, сан они кўрмасанг ҳам, албатта, Ул сани кўрадур, нафсингни ўлган ҳисоб эт», – демишлар.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Diyonat

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
ИСЛОМИЯТ
Исломият бутун инсониятдур. Инсоният эса яхши хулқдан иборатдур . Исломиятни расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимизнинг ёлғуз ўзлари бутун дунё юзига яхши хулқлари соясида тарқатдилар. Саҳобалар ҳам Пайғамбаримизнинг орқаларидан эргашуб, маҳкам эътиқодлари, яхши ахлоқлари, пок қалблари, ўткир шижоатлари ила ер юзуни титратдилар. Кундан кун исломиятнинг шавкат ва қуввати ортди. Оламга маданият, маърифат, мусовот, адолат уруғлари Арабистон ярим оролидан ёйилди. Бунинг сабаби саҳобалардаги метин эътиқод, бузулмас иттифоқ, соф қалб, яхши амал, холис ният, туганмас ғайрат, гўзал ахлоқ эди. Ҳар нарсанинг офати ўлдиғи каби замонларнинг ўтуви ила исломиятнинг иттифоқина кўз тегди. Мусулмонлар орасига тафриқа тушди. Ҳикмат эгалари, фунун соҳиблари исломиятдан қувланди. Илм-у ҳикмат хазиналари қулфланди. Жаҳолат, адоват ҳукм сурди-да, бўйла ўлди:
Афсус экинзорни селоб олибдур,
Деҳқонни фалокат босуб, уйқуда қолибдур.
#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Islomiyat
https://t.iss.one/kukaldoshuz
ИСЛОМИЯТ
Мусулмонларнинг дилига иттифоқ ўрнига нифоқ, адолат ўрнига зулм, муҳаббат ўрнига адоват, ғайрат ўрнига атолат, мурувват ўрнига ғазаб, саховат ўрнига бухл, тавозуъ ўрнига кибр, садоқат ўрнига ифтиро, шафқат ўрнига ҳасад, ҳилм ўрнига ҳамоқат, ҳурмат ўрнига хусумат, қаноат орнига тама, сабр ўрнига ғурур, иқтисод ўрнига исроф, афв ўрнига даҳшат, саъй ўрнига сафоҳат, ғайрат ўрнига хурофот ерлашди. Мана, шул ёмон хулқлари сабабидин асри саодатдан буён исломият кейин қараб кетди. Ғариб миллатнинг чин хулафоси, уламоси, ҳукамоси тахтиндан, мансабиндан мазҳабиндан сурулди. Одиллар ерина золимлар, олимлар ерина абу жаҳллар, булбуллар ерина қарғалар, қумрилар ерина бойқушлар, билмам ва ҳокимлар ерина кимлар ўтурди. Шул сабаблара мабни исломият дунёси инқироз саҳросина юзланди. Ислом ҳукуматларида бирин-кетин кўздин ниҳон ўлди.
Етса навбат ўлтурар бойқуш
Сулаймон томига,
Ўрмагучлар ин қўяр
Афросиёб айвонига.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Islomiyat
https://t.iss.one/kukaldoshuz
НАЗОФАТ
✳️Назофат деб аъзоларимизни, кийимларимизни, асбобларимизни пок ва тоза тутмоқни айтилур. Поклик зеҳн ва идрокингни кенг ва ўткур қилур...
✳️Пок бўлмаган киши Аллоҳ ҳам халқ қошида севимсиздур. Йиртиқ, эски кийимлар киймак айб эмас, янги кийимларни кир қилуб, ёғини чиқаруб юрмак зўр айб ва гуноҳдур. Чунки бу иш шариатга терс, тарбияти баданга зид, ажнабийлар кўзига исломиятни чиркин қилиб кўрсатмоқ бўладур, ҳам бир йилга етадурган кийимлар олти ойга етмай, қирқилуб тамом бўладур...
Мана шуларни риоя қилуб, шариатимиз бизга покликни фарз қилмишдур. Поклик мусулмонлиғнинг илдизидур. Шунинг учун тани, кийими, жойномози пок бўлмаган кишининг ибодати ҳам дуруст бўлмайдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ислом дини пок диндур. Бас, пок бўлингиз, пок бўлмаган киши жаннатка кирмас», – демишлар.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston_yoxud_axloq
#Nazofat

👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
БАДАН ТАРБИЯСИ
Имом Шофеъи ҳазратлари: «Илм икки хилдур: бири бадан илми, иккинчи дин илми», – демишлар. Бунга қараганда энг аввал ҳифзи сиҳат қоидаларини билмак, саломатликга терс бўлган нарсалардан сақланмак ила бўладур. Ичкулик, кўкнор, наша, афюн, тарёк, чилим, нос, попирус каби баданнинг саломатликиға зарарли, оғулик, баъзиси ҳаром, баъзиси макруҳ, баъзиси исроф бўлган нарсалардан қочмак, сақланмак шариат, ақл, ҳикмат юзасидан лозимдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ҳар нарса кўп ичганда маст қиладурган бўлса, ман сизни анинг озгинасидан ҳам наҳй қиламан», – демишлар.
Саломатликни сақлов лозим ишдур.
Гунаҳдин сақла жисминг ёз-у қишдур.
Касал бўлсанг, бўлур дунё қоронғу,
Маишат талх ўлуб ҳасрат чекишдур.
Ҳаром-у шубҳадан пок эт ўзингни,
Бу дунё айш-у ишратдан кечишдур.
Ҳама ишратчи ҳижронликда кетди,
Бу оламда бир иш ишлаб кетишдур.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун
https://t.iss.one/kukaldoshuz