Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
ИСЛОМИЯТ
Исломият бутун инсониятдур. Инсоният эса яхши хулқдан иборатдур . Исломиятни расули акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимизнинг ёлғуз ўзлари бутун дунё юзига яхши хулқлари соясида тарқатдилар. Саҳобалар ҳам Пайғамбаримизнинг орқаларидан эргашуб, маҳкам эътиқодлари, яхши ахлоқлари, пок қалблари, ўткир шижоатлари ила ер юзуни титратдилар. Кундан кун исломиятнинг шавкат ва қуввати ортди. Оламга маданият, маърифат, мусовот, адолат уруғлари Арабистон ярим оролидан ёйилди. Бунинг сабаби саҳобалардаги метин эътиқод, бузулмас иттифоқ, соф қалб, яхши амал, холис ният, туганмас ғайрат, гўзал ахлоқ эди. Ҳар нарсанинг офати ўлдиғи каби замонларнинг ўтуви ила исломиятнинг иттифоқина кўз тегди. Мусулмонлар орасига тафриқа тушди. Ҳикмат эгалари, фунун соҳиблари исломиятдан қувланди. Илм-у ҳикмат хазиналари қулфланди. Жаҳолат, адоват ҳукм сурди-да, бўйла ўлди:
Афсус экинзорни селоб олибдур,
Деҳқонни фалокат босуб, уйқуда қолибдур.
#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Islomiyat
https://t.iss.one/kukaldoshuz
ИСЛОМИЯТ
Мусулмонларнинг дилига иттифоқ ўрнига нифоқ, адолат ўрнига зулм, муҳаббат ўрнига адоват, ғайрат ўрнига атолат, мурувват ўрнига ғазаб, саховат ўрнига бухл, тавозуъ ўрнига кибр, садоқат ўрнига ифтиро, шафқат ўрнига ҳасад, ҳилм ўрнига ҳамоқат, ҳурмат ўрнига хусумат, қаноат орнига тама, сабр ўрнига ғурур, иқтисод ўрнига исроф, афв ўрнига даҳшат, саъй ўрнига сафоҳат, ғайрат ўрнига хурофот ерлашди. Мана, шул ёмон хулқлари сабабидин асри саодатдан буён исломият кейин қараб кетди. Ғариб миллатнинг чин хулафоси, уламоси, ҳукамоси тахтиндан, мансабиндан мазҳабиндан сурулди. Одиллар ерина золимлар, олимлар ерина абу жаҳллар, булбуллар ерина қарғалар, қумрилар ерина бойқушлар, билмам ва ҳокимлар ерина кимлар ўтурди. Шул сабаблара мабни исломият дунёси инқироз саҳросина юзланди. Ислом ҳукуматларида бирин-кетин кўздин ниҳон ўлди.
Етса навбат ўлтурар бойқуш
Сулаймон томига,
Ўрмагучлар ин қўяр
Афросиёб айвонига.

#Abdulla_Avloniy
#Turkiy_Guliston yoxud axloq
#Islomiyat
https://t.iss.one/kukaldoshuz