Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Savol_javob

НАМОЗГА ТАРҒИБ

Савол: Ассалому алайкум. Бир одам имкон қадар ота-онасига, қариндошларига, қўшниларига яхшилик қилади. Лекин намоз ўқимайди. Бундай одамнинг яхшиликлари савоб деб ҳисобланадими? Умуман, намоз ўқимай қилинган яхшиликнинг ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Намоз унинг зиммасидаги фарз ва энг катта яхшиликдир. Яхшилик қилиш ўз ихтиёридаги амалдир. Намоз ўқимаганига қаттиқ гуноҳкор бўлади. Асосий фарз амални қилмай, ихтиёрий савобли ишларга рағбат қилиш фарзни ўрнига ўтмайди. Яхшилиги учун савоб олса ҳам, намоз ўқимагани учун гуноҳкорлиги ўз ўрнида қолаверади. Буни бошқа иш билан қоплаб бўлмайди.

ЎМИ фатво бўлими

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
#SAVOL_JAVOB

Савол: Аввалги пайтда уламо­ла­ри­миз томонидан #қибла қандай аниқлан­ган, шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг #қибла тўғрисида берган фат­воси асос қилиб олинган. У зот шундай де­ган экан­лар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жой­ни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонинг­га бир ҳис­сасини тақсимлаб, чап томондан энг биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”.

Манба: muslim.uz

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
#SAVOL_JAVOB

Assalomu Aleykum ustoz savolim yutubda va boshqa ijtimoiy tarmoqlarda jin, rux va boshqa maxluqotlarni rasimga videoga tushub qolgan va shunga oxshash video roliglarni koramiz bu haqda nima deysiz fikringiz qanday . Jаvob uchun raxmat

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Руҳ ва жинлар борасидаги сурат ва видеолар ҳақиқат эмас.


ЎМИ фатво ҳайъати.

Kanalimizga obuna bo‘ling!
t.iss.one/kukaldoshuz
#Savol_javob

Ассалому Алайкум азизлар.Бугун оиламизда янги мехмон тугилди.Кеча Ашуро куни эди.Бу ойда кандай исм куйишни билолмаяпмиз.Маслахат берсангиз.Имконингиз булса угил болага чиройли исм танлаб беринг.Илтимос.Аллох мададкор булсин.

Жавоб :

Ва алайкум ассалом. Болага исм қўйишда бу кунларнинг аҳамияти йўқ. Муҳими ўз масъулиятингизни ҳис қилган ҳолда болага яхши исм қўйинг.  

ЎМИ фатво ҳайъати.
https://savollar.muslim.uz

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo'ling!
t.iss.one/kukaldoshuz