Ko'kaldosh madrasasi
6.55K subscribers
18.3K photos
2.75K videos
671 files
17.1K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#ХУШХАБАР: 🕋 “ҲАЖ – 2022” ДЕЛЕГАЦИЯСИ
САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

✈️ Бугун, 3 май куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🔹Ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари ҳаж амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар. Шу йил январь ойидан бошлаб фуқароларимизнинг Умра зиёратига боришлари қайта йўлга қўйилди ва қисқа вақт ичида 35 мингга яқин юртдошларимиз умра амалларини бажариш имкониятига эга бўлди. Яна бир хурсандчилик – бу йил муборак Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун имконият пайдо бўлгани Аллоҳ таолонинг яна бир марҳаматидир.

Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2022” мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берилади.

📝 Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида “Ҳаж – 2022” мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиш режалаштирилган.

🤲 Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан ҳаж мавсуми бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин ҳаж ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.
Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#ҲАЖ #МУФТИЙ #ДЕЛЕГАЦИЯ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
May 3, 2022
June 4, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
June 4, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
June 19, 2022
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
August 3, 2022
August 10, 2022
Forwarded from Muslim.uz
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ ВА МУҲИМ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли уламо Ҳомиджон қори Ишматбековнинг навбатдаги долзарб мавзудаги китоби нашр этилди.

📚 Муҳтарам устоз Ҳомиджон қори Ишматбековнинг "Ислом – маърифат дини" деб номланган янги китобига муаллиф томонидан энг долзарб мавзуларда ёзилган мақолалари жамланган.

Китобга киритилган мақолалар мавзуси ҳамда уларда кўтарилган масалаларнинг қизиқарли, ишончли баён этилгани, очиқ-ойдин ҳужжатлар билан далиллангани билан ажралиб туради.

🔸 Тўпламнинг аҳамиятли жиҳати, муаллиф илм, олимлар, рамазон, тавба, мавлид, Расулуллоҳга муҳаббат, Қуръон қиссалари, сабр, дуо, қурбонлик, закот, садақа, оила, талоқ, қиёс илми каби мавзуларни ёритишда Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар, ҳикматлар, уламолар сўзлари ила дақиқлик билан, атрофлича, тушунарли ҳолда баён этади. Ушбу китоб ўқувчини ҳаётни илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини тушуниб етишга ундайди.

🔹Зеро, маърифат – банданинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва охиратимиз нажоти сари йўл топамиз. Шу маърифат орқали Роббимизни, Унинг қудратини, махлуқотларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.

▫️Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонотга, жамодотга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудотга гўзал муомалада бўлинади. Чунки маърифатли инсонгина ҳаётдаги ўз ўрни ва вазифасини англайди.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу янги китобни халқимизга муборак, ўқиганларга манфаатли айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
September 7, 2022
September 22, 2022