Ko'kaldosh madrasasi
6.26K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Ўтказиб_юборманг!
БУГУН СОАТ 15:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун соат 15:00 да Тошкент ислом институтиниг
ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланади.

Онлайн-ҳадис шарҳи дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН_ҲАДИС #ШАРҲ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Кириш_имтиҳонлари #Қабул_2022 #Онлайн

▪️ Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳон жараёнлари бошланди

▫️ Эрта тонгда абитуриентлар, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар ва масъул ходимлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

▫️Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ходими З.Махмудов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

▫️Тадбир аввалида абитуриентлардан Аҳмаджон қори Ворисов Қуръон тиловат қилди.

▫️Олий мактаб ректори Олимхон домла Юсупов имтиҳонни кириш сўзи билан очиб, қабул имтиҳонларига тайёргарлик жараёнлари, имтиҳонларда абитуриентларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

▫️Тадбирда иштирок этган Даврон Махсудов, Ҳомиджон домла Ишматбеков, Самарқанд вилояти Бош имом хатиб Зайниддин домла Эшонқуловлар Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиш мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтиб, келажакда мазкур даргоҳдан буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби алломалар етишиб чиқиши учун эзгу тилаклар билдириб ўтилди. Қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш, абитуриентларнинг энг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

▫️Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов сўзга чиқиб, ижодий имтиҳони ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ҳақида маълумотлар берди. Қабул ҳайъати аъзолари, абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилди.

🔸 Имтиҳон жараёнини қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн кузатишингиз мумкин:

Facebook(1-қисм): https://fb.watch/eFxmeg6NK0/

Facebook: (2-қисм): https://fb.watch/eFBTlf3KHz/

YouTube: https://youtu.be/xRaucNgvbsY

Яқинларингизга улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35
Forwarded from bukhari.uz
#Кириш_имтиҳонлари #Қабул_2022 #Онлайн

▪️ Ҳадис илми мактабида ижодий имтиҳон жараёнлари давом этмоқда

🔷 Олий мактаб абитуриентлари навбати билан имтиҳон ўтказиладиган жойга киритилмоқда.

✉️ Абитуриентлар муҳрланган конвертлардан бирини танлаб, билетдаги саволларга тайёрланмоқда. Белгиланган вақтдан сўнг улар имтиҳон олувчи ўқитувчилар ҳузурида тушган саволларига жавоб беришади.

Ижодий имтиҳонда абитуриентга тайёргарлик кўриш учун(ҳар бир фан бўйича) 20 дақиқа, жавоб бериш учун 10 дақиқа вакт берилади.

🔷 Имтиҳон жараёнларининг шаффофлиги ва адолатли ўтаётганини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мактаб қабул ҳайъати аъзолари ва турдош ташкилот вакиллари кузатиб, назорат қилмоқдалар.

☝️ Маълумот учун, Ҳадис илми мактабида 2022-2023 ўқув йили учун жами 77 нафар ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар ҳужжат топширган.

❗️ Эслатиб ўтамиз, эртага, 4 августь куни куни Ўзбекистон тарихи фанидан тест синови бўлиб ўтади.

📊 Мандат натижалари 5 августь куни эълон қилинади.

🔸 Имтиҳон жараёнини қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн кузатишингиз мумкин:

Facebook(1-қисм): https://fb.watch/eFxmeg6NK0/

Facebook: (2-қисм): https://fb.watch/eFBTlf3KHz/

YouTube 1: https://youtu.be/xRaucNgvbsY

YouTube 2: https://youtu.be/NV5BU3HM18I
Яқинларингизга улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/QbkU7g8U6fc9nL35