Ko'kaldosh madrasasi
6.25K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР
#ҚАБУЛ_2022
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида қабул жараёни давом этмоқда.

📆 2022 ЙИЛ 20 ИЮНЬДАН 07 ИЮЛЬГАЧА ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН АБИТУРИЕНТЛАР СОНИ
7️⃣8️⃣7️⃣ГА ЕТДИ!
ҚАБУЛ ТУГАШИГА 3 КУН ҚОЛДИ!

КЎКАЛДОШ ЎМИТМ МАТБУОТИ ХИЗМАТИ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
АРАФА КУНИ ЖУМА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛСА, УНДА РЎЗА ТУТИШ МУМКИНМИ?
#арафа_рўзаси #рўза

945-CАВОЛ: Бу йил Арафа жума кунига тўғри келмоқда. Ушбу кунда рўза тутсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳга кўра, жума куни рўза тутиш макруҳ эмас. Саҳобалардан Ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг жума куни ёлғиз ўзида рўза тутишни одат қилганлари бунга далил бўлади.

Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳанафий уламоларимиз жума куни рўза тутишни мустаҳаб санашган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

وَمِنْهُ صَوْمُ يَوْمِ السَّبْتِ بِانْفِرَادٍ لِلتَّشَبُّهِ بِالْيَهُودِ بِخِلَافِ صَوْمِ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَإِنَّ صَوْمَهُ بِانْفِرَادِهِ مُسْتَحَبٌّ عِنْدَ الْعَامَّةِ كَالِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَكَرِهَ الْكُلَّ بَعْضُهُمْ

“Шанба куни ёлғиз ўзида рўза тутишда яҳудийларга ўзини ўхшатиш бўлгани учун макруҳдир. Лекин Жума куни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ эмас. Чунки жума куни рўза тутиш кўпчилик уламоларимизга кўра худди душанба ва пайшанба куни каби мустаҳаб саналган. Баъзи уламолар ҳар иккисини ҳам макруҳ деган” (“Баҳрур роиқ” китоби).

Имом Абу Юсуф раҳмаҳуллоҳ ва айрим мутааххир (кейинги) уламоларимиз жума куни ёлғиз рўза тутишдан қайтарилган ҳадисларни инобатга олиб, ушбу кунни ёлғиз ўзида рўза тутиш макруҳ, деганлар.

Лекин ушбу муҳтарам уламоларимизга кўра ҳам ҳар ойнинг аввалида, ўртасида ёки охирида рўза тутишни, нафл рўзаларни тутишни ўзига одат қилиб олган одам ўша кунлар жума кунига тўғри келиб қолса, макруҳ бўлмайди. Чунки улар далил қилган ҳадиси шарифнинг матнида ушбу истисно келтириб ўтилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا تخصوا ليلة الجمعة بقيام من بين الليالي ولا تخصوا يوم الجمعة بصيام من بين الأيام إلا أن يكون في صوم يصومه أحدكم" رواه مسلم

Жума кечасини бошқа кечалар орасидан тунги ибодатга хослаб олманглар. Жума кунини бошқа кунлар орасидан рўза тутиш учун хослаб олманглар. Лекин бирортангизнинг (доим) тутиб юрган рўзаси бўлса, мустасно”.

Ҳанафий уламоларимизда Аллома Бадриддин Айний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “Лекин бирортангизнинг доим тутиб юрган рўзаси бўлса, бундан мустасно” дея истисно қилинганидан жума кунидан аввал ёки кейин қўшиб рўза тутган бўлса ёки ойдин кечаларда тутиб юрган кунлари мувофиқ келиб қолса ёхуд Арафа кунининг рўзаси каби муайян куннинг рўзаси жумага тўғри келиб қолса, унинг ёлғиз ўзини рўзасини тутиш жоиз экани келиб чиқади” (“Умдатул қорий” китоби, 17-жуз, 109-бет).

Хулоса шуки, Арафа куни рўзаси жума кунига тўғри келиб қолса ҳам, унинг ёлғиз ўзида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

(«Яҳшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир» Улашинг! Ажрингизни олинг!)

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яҳшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг оҳирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар уҳламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , уҳламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум!

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 йил 8 ИЮЛЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 9 ЗУЛ-ҲИЖЖА, АРАФА, ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 03:16
ҚУЁШ - 04:57
ПЕШИН - 12:33
АСР - 17:41
ШОМ - 20:00
ХУФТОН -21:39

https://t.iss.one/KUKALDOSHUZ
Ko'kaldosh madrasasi pinned «#Намоз_вақтлари Ассалому алайкум! “... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2022 йил 8 ИЮЛЬ/1443 Ҳ. ЙИЛ 9 ЗУЛ-ҲИЖЖА, АРАФА, ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ТОНГ - 03:16 »
#КУН_ҲАДИСИ

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَالسَّنَةَ وَالَّتِي قَبْلَهُ رَوَاهُ مُسْلِمُ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа куни рўза тутиш ўзидан кейинги бир йилга ва одинги бир йилга каффорот бўлади, деб Аллоҳ таолодан умид қиламан”, – дедилар”.
Муслим ривоят қилган.

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ТАШРИҚ ТАКБИРЛАРИ

Арафа кунининг бомдодидан бошлаб ийднинг асригача мустаҳаб бўлган жамоат ила адо этилган ҳар фарзнинг ортидан миср*да муқим бўлган киши, эркакка иқтидо қилган аёл ва муқимга иқтидо қилган мусофир учун «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу! Валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ва лиллааҳил ҳамд»ни айтиш вожибдир.

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад «Ташриқ кунларининг охирги асригача» деганлар ва шунга амал қилинади. Агар имом тарк қилса ҳам, муқтадий уни тарк қилмайди.

Миср - энг катта масжидига аҳолиси сиғмайдиган аҳоли яшайдиган жойдир. Бу каби истиқомат масканлари авваллари «шаҳар» дейилган. Аммо ҳозирги кичикроқ қишлоқлар ҳам аввалги шаҳарлардан катта бўлиб қолган. Мазкур иборадаги «аҳоли»дан мурод, Жумъа намози ўқиши фарз бўлган аҳолидир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Кифоя" китобидан

Арафа кунининг бамдодидан 23 вақт намозгача, намоздан кейин бир мартадан такбири-ташриқ айтиш жамоат билан намоз ўқиган кишилар зиммасига вожиб.

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ТАБРИК

Арафа кунингиз муборак бўлсин!

Арафани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг саҳиҳ ҳадисларида шунда
й баён қилганлар:

«Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг наздида арафа кунидан кўра афзал кун йўқ. Дуонинг яхшиси арафа кунининг дуосидир».

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#ЭСЛАТМА

❗️АРАФА КУНИДАГИ ЭНГ АФЗАЛ ДУО!

Расулуллох соллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар: "Дуонинг энг яхшиси Арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲУ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМДУ ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚОДИЙР" (Имом Термизий ривоятлари).

Юқоридаги Арафа дуосини кўп такрорлаб айтгандан сўнг дунё-охиратга оид барча эҳтиёжлар Аллоҳдан сўралади.

Салафи солиҳлардан бирлари: “Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим”, деганлар.

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Жума_ва_арафа_муборак

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
#ЯНГИЛИКЛАР
#ҚАБУЛ_2022
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида қабул жараёни
📆 2022 йил 20 июндан 10 июлгача соат 9-00дан 17-00гача (10 июл куни соат 18:00 гача) давом этади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар🗂:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

КЎКАЛДОШ ЎМИТМ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube
Forwarded from HAJ-UMRA MARKAZI
🤲 ДУОЛАР ШАКСИЗ ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ПАЛЛАЛАР БОШЛАНДИ

🇺🇿 Юртимиз зиёратчилари
арафа куни эрта тонгдан ҳажнинг яна бир фарзини бажариш мақсадида Арофат томон йўл олдилар. Ҳадисларда келтирилишича, Арофат энг улуғ манзиллардан бири бўлиб, бу ерда қилинган дуолар шак-шубҳасиз қабул бўларкан. Буни яхши англаган ҳожилар ҳар дамни ғанимат билиб, ундан оқилона фойдаланиш пайидан бўладилар.

🤲 Ҳожиларимиз Арофотда дуои хайрлар, ибодатлар ила туришиб, Арафа кунининг пешин ва аср намозларини жам қилиб ўқийдилар. Дуо ва тавбаларда бардавом бўлдилар. Аллоҳ-таолодан юртимиз тинч, халқимиз турмуши янада фаровон бўлишини, азиз диёримизни ҳамиша Ўз паноҳида асрашини сўраб дуолар қиладилар.

@hajumrauz
АРАФОТДА ТУРИШ

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👇
https://telegra.ph/ARAFOTDA-TURISH-07-08

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
🌐 t.iss.one/kukaldoshuz
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
🔵FACEBOOK
🔴INSTAGRAM
🔴YouTube