Ko'kaldosh madrasasi
6.54K subscribers
18K photos
2.65K videos
670 files
16.8K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.
Аҳмад ибн Ҳанбал

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

@kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
#Қуръон_қалб_шифоси

🎬 “Қориъа” сураси.

🎤 Муҳаммадамин Исмоилов, 1-курс талабаси

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
#Ақоид
#раддия

ТАФВИЙЗ - АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОАНИНГ ТУТГАН ЙЎЛИДИР

Шайх Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: «Аҳли сунна вал жамоанинг сифатлар (Аллоҳ таолонинг сифатлари) ҳақидаги оятлар ва ҳадислар борасида тутган йўли Аллоҳ таолога тафвийз қилишдир (яъни, ундан ирода қилинган маънони Аллоҳга топшириш). Яъни, ундан нима ирода қилинганини Аллоҳ билади, дейишдир. Улардан (сифатлардан) зеҳнга келган маъно ирода қилинган дейилмайди. Масалан, Аллоҳ таолонинг «Аллоҳнинг яди (қўли) уларнинг устидадир» каломида зеҳнга келган илк - "Аллоҳнинг бизнинг қўлларимиз каби қўли бор" деган маъно ирода қилинган дейилмайди. Балки, ундан нима ирода қилинганини Аллоҳ билади, дейилади. Мана шу Ашъарий ва Мотуридий салафларимизнинг тутган йўлидир. Лекин, улар кейинчалик турли фитналар пайдо бўлганидан сўнг,(душманлар) Исломга бу оятлар ва ҳадислар билан таъна етказишларидан хавфсираганлари боис покиза шариатга хилоф бўлмаган гўзал услубда таъвил қилишни жоиз санадилар.

Аммо, олдинги салафларнинг тутган йўли уларнинг маъносини Аллоҳга тафвийз қилиш бўлган. Бу билан уларнинг мушаббиҳа ёки мужассима бўлиб қолишлари эҳтимол қилинмаган.

Бироқ, бугунги замон "салафий"ларининг тутган йўли эса, (сифатлардан) зеҳнга келган маънолар ирода қилинган, деб айтишдир. Улар бу гаплари билан Имом Шофеъий ва бошқа салаф имомлари "куфр", деб фатво берган мушаббиҳа ва мужассима тоифасидан бўлиб қолишлари эҳтимоли топилади.

Аллоҳ таолодан Унга куфр келтириб қўйишдан паноҳ сўраймиз!».

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 t.iss.one/KUKALDOSHUZ
Имом Мотуридийга қандай унвонлар берилган?

Олдинлари мусулмонлар айрим уламоларни улуғлаб, “Шайхул Ислом” (Ислом дини шайхи), “Фахрул Ислом” (Ислом дини фахри), “Ҳужжатул Ислом” (Ислом дини ҳужжати), “Нажмул уламо” (Уламолар юлдузи), “Муфтий сақолайн” (Инсу-жин муфтийси), “Лисонул мутакаллимийн” (Мутакаллимларнинг сўзловчи тили) каби унвонлар билан атаганлар. Бундай аташ асло муболаға бўлмаган. Балки у муҳтарам уламолар ҳақиқатдан ушбу унвонларга лойиқ бўлганлар. Масалан, “Шамсул аимма” (Имомлар қуёши) унвони берилган Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ ўн икки минг рисолани ёд олгани нақл қилинган.
Абу Мансур Мотуридийни яқиндан таниган уламолар ва шогирдлари томонидан у зотнинг мартабаларини намоён қилувчи кўплаб унвонлар берилган:
– Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи);
– Имомул мутакаллимийн (калом илми олимлари пешвоси);
– Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн (мусулмонларнинг ақидаларидан хатоларни даф қилувчи);
– Роису аҳли сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи);
– Носирус сунна ва қомиъул бидъа (суннатни ҳимоя қилувчи ва бидъатларни бостирувчи);
– Муваттиду ақоиди аҳлис сунна (аҳли сунна ақидалари асосчиси).
Абу Мансур Мотуридийнинг мазкур унвонлари ҳам асло муболаға эмас, балки у зот ҳақиқатан шу мартабага лойиқ зот бўлганлар.
Уламолар айтадиларки, Ҳужжатул ислом (Ислом дини ҳужжати) дейилганда фақат Имом Ғазолий тушунилганидек, Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи) дейилганда ҳам фақат Имом Мотуридий тушунилади.

Абдулқодир Абдур Раҳим

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 t.iss.one/KUKALDOSHUZ
Муфтий ҳазрат: Имомнинг асосий фазилати – Аллоҳга тақво қилишдир!

8 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари раисликларида жойлардаги бош имомлар олдидаги муҳим масалаларга бағишланган онлайн мулоқот ўтказилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Раддия

Каъба намоз учун қибла бўлганидек Осмон дуо учун қибла ҳисобланади!

Муфассир, Ҳофиз Имом Қуртубий ўзларининг тафсирларида: "Қўллар дуо учун осмонга кўтарилиши у ваҳий нозил бўлиши, ёмғир ёғиши, муқаддас жой, (гуноҳдан) пок фаришталар маъдани ва у ерга бандаларнинг амаллари кўтариладиган жойдир. Унинг устида Арш ва жаннат бордир. Аллоҳ таоло каъбатуллоҳни дуо ва намоз учун қибла қилгани каби осмонни дуо учун қибла қилди. Аллоҳ таоло маконларни Ўзи уларга муҳтож бўлгани учун яратмади балки У барча нарсадан беҳожат Зотдир. Аллоҳ таоло замон ва макон ятратилишидан олдин ҳам азалдан мавжуддир, У учун на макон ва на замон бордир ва У қандай бўлса шундай мавжуддир," деб ҳужжат келтирадилар.

Имом Қуртубийнинг устозлари Абул Аббос Қуртубий ўзларининг "Муфҳим" номли китобларида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқларини осмонга кўтарганлари ҳақидаги ҳадиси шарифни :"Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қилган ишоралари дуо қибласи бўлгани учун осмонга бўлган ёки Аллоҳнинг маънавий олийлигига ишора бўлган. Чунки Аллоҳ таолони бирон бир макон қамраб олмайди ва Уни бирон бир тарафда деб хослаб бўлмайди. Аллоҳ таоло буни Ҳадид сурасининг 4-оятида баён қилади: "Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир"шарҳлаганлар.

© Рустам Ахунджанов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрат_мусобақаси
#Савол_жавоб.
Видеолавҳа

Биринчи шарт саволларига 2-курс талабаларининг жавоблари. 1 - қисм

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналларимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/KUKALDOSHUZ
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум!
📅 10.11.2021 йил
🌙 05-Робиъус соний куни 1443 йил
Ҳафтанинг Чоршанба куни
(Тошкент вақти билан)
ТОНГ - 05:46
ҚУЁШ - 07:05
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15:27
ШОМ - 17:10
ХУФТОН -18:27

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/Kukaldoshuz
Ko'kaldosh madrasasi pinned «#Намоз_вақтлари Ассалому алайкум! 📅 10.11.2021 йил 🌙 05-Робиъус соний куни 1443 йил Ҳафтанинг Чоршанба куни (Тошкент вақти билан) ТОНГ - 05:46 ҚУЁШ - 07:05 ПЕШИН - 12:12 АСР - 15:27 ШОМ - 17:10 ХУФТОН -18:27 Яқинларингизга…»
#БОМДОД_НАМОЗИ_ФОЙДАЛАРИ
Нифоқдан озод бўлиш. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон ва бомдод намозларидир. Агар у иккисидаги нарсани билганларида эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар. Батаҳқиқ, намозга амр қилиб, у қоим қилинганда бир кишини одамларга намоз ўқиб беришини буюриб, сўнгра ўзим ўтин кўтарган одамлар билан намозга ҳозир бўлмаган одамларнинг олдига бориб, устларидан уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим”, деганлар. Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.  


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.
Аҳмад ибн Ҳанбал

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

@kukaldoshuz
#КУН_ОЯТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ҲАДИСИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Барака нима!?
Барака Аллоҳ таолонинг қўшинларидан бўлган яширин қўшиндир. Аллоҳ таоло уни Ўзи ҳохлаган бандасига юборади. Агар унинг мол-мулкига юборса уни кўпайтиради, фарзандларига юборса уларни солиҳлардан қилади, жисмига юборса унга қувват беради, вақтига юборса унинг умрини узоқ қилади, қалбига юборса уни саодатли қилади.
Аллоҳ таолодан хонадонларимизга, тани жонимизга, ҳаётимизга, зурриётларимизга, молларимизга, умрларимизга ва ҳаётимизнинг барча ишларига баракасини ёғдиришини сўраймиз!!!

Рустам Ахунджанов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.iss.one/joinchat/RxMnml1N-EU68F-A
#Таъзия

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси таълим муассаса ходимаси Даминова Ақида опанинг падари бузрукворларини вафоти муносабати билан уларга ва оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча хайрли ишлари ва солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига чиройли сабр берсин.

👉https://t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
#Қуръон_қалб_шифоси

🎬 “Шарҳ” сураси.

🎤 Аъзамхон Саидолимов, 2-курс талабаси

📢ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👉https://t.iss.one/joinchat/RxMnml1N-EU68F-A
#Pаддия
#ОЯТ_ТАФСИРИ
Аллоҳ таолонинг Ҳадид сурасидаги 4-оятининг тафсири

Аҳли сунна вал жамоанинг Аллоҳ таолони макон қамраб олмаслигига келтирган ижмоъси ҳақидаги ҳужжатлар.

“Жомеъу ли аҳкамил Қуръан” номи билан танилган “Тафсир Қуртубий”да Имом Қуртубий роҳматуллоҳи алайҳ “Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир.”, деган оятни тафсир қилиб, “Аллоҳ таоло Ўз қудрати, султонлиги ва илми билан биргадир”, деб айтганлар.
Сўнг: “ “Аллоҳ таоло аршга истиво қилди” ва “У сизлар билан биргадир.” деган оятларни жамлаб иккаласини зоҳирини олиш таноқуз (қарама-қаршилик)га олиб келади, шунинг учун буларни таъвил қилиш лозим экани келиб чиқади, таъвилдан юз ўгириш эса таноқуз (қарама- қаршилик)ни эътироф қилиш бўлиб қолади, бу эса Қуръони каримга нисбатан имконсиз нарса ҳисобланади”, деб сўзларини давом этдилар.

“У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва Улуғлигига муносиб тарзда) Аршга олий бўлган Зотдир. У Ерга кирадиган (ёмғир-қор суви хазина-ю дафина ва жасадлар каби) нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган (ўт-ўлан, наботот ва булоқ сувлари каби нарсаларни ҳам, самодан тушадиган (ризқу насиба, хайру барака каби) нарсаларни ҳам, унга (самога) кўтариладиган (яъни, амал ва дуо-илтижо каби) нарсаларни ҳам билур. Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир.”
Ҳадид сурасининг 4-ояти

Рустам Ахунджанов таржимаси

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.iss.one/joinchat/RxMnml1N-EU68F-A
Forwarded from Muslim.uz
🕌 УЛАМОЛАРНИНГ ПОЙТАХТ МАСЖИДЛАРИГА ПЕШИН НАМОЗИГА ТАШРИФ РЕЖАСИ

🔸 Бугун, 10 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имом-хатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешинга борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🕌 Учтепа туманидаги “Саид Ваққос ота” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматиллоҳ домла Сайфуддинов;

🕌 Учтепа туманидаги “Абдулҳамид ҳожи ота” масжидига Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

🕌 Учтепа туманидаги “Бурхониддин Марғилоний” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Муҳаммадайюб домла Ҳомидов;

🕌 Учтепа туманидаги “Ҳазрати Али” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Эшон Бобохон” масжидига Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

🕌 Учтепа туманидаги “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” масжидига Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев;

🕌 Учтепа туманидаги “Абу Ҳурайра” масжидиги Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

🕌 Учтепа туманидаги “Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжидига Чилонзор туманидаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов;

🕌 Учтепа туманидаги “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи” масжидига Яккасарой туманидаги “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

🕌 Учтепа туманидаги “Маҳкамбой ҳожи ота” масжидига Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Султон ҳожи” масжидига Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Зангиота” масжидига Олмазор тумани “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ қори Абдураззақов;

🕌 Шайхонтоҳур туманидаги “Оқ тунукали” масжидига Юнусобод туманидаги “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев;

🕌 Учтепа туманидаги “Абу Талҳа” масжидига Яшнобод тумани “Ислом ота” масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов;

🤲Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar