Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.62K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Мусо Ашъарийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмонга садақа лозим», деганларида, саҳобалар: «Агар уни топа олмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бечорахол муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёмонликдан ўзини тийсин, шундай қилиши ҳам садақадир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти
#КУН_ҲАДИСИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
РАБИУЛ АВВАЛ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТУҒИЛГАН ОЙ

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мартабалари

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин! Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 571 йили Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада араблар орасида Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар ва расулларнинг охиргиси, Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари Жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. Ҳатто пайғамбарлар ҳам У Зотга уммат бўлишни орзу қилишган ва башариятнинг саййиди ҳисобланадилар.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбар ва расулларнинг афзалидирлар. Шунинг учун ҳам уларнинг барчалари Қиёмат куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг байроқлари остида бўладилар. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ القِيَامَةِ وَلَا فَخْرَ، وَبِيَدِي لِوَاءُ الحَمْدِ وَلَا فَخْرَ، وَمَا مِنْ نَبِيٍّ يَوْمَئِذٍ آدَمُ فَمَنْ سِوَاهُ إِلَّا تَحْتَ لِوَائِي (رواه الإمام أحمد والإمام الترمذي عن أبي سعيد رضي الله عنه).

яъни: “Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одам(алайҳиссалом) ҳам, бошқа ҳам менинг байроғим остида бўлади” (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).

Жаннат эшиги биринчи Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учун очилади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган:

آتِي باب الجَنَّة فأسْتَفْتِح، فيقول الخازنُ: مَن أنتَ؟ فأقول: محمدٌ، فيقول: بك أُمرتُ ألَّا أَفتَح لأحدٍ قَبْلَك
(رواه الإمام مسلم عن أنس رضي الله عنه).

яъни: “Қиёмат куни жаннат эшиги олдига келиб уни очишларини сўрайман. Дарвозабон: “Сен кимсан?” дейди. “Муҳаммадман”, – дейман . У: “Сендан олдин бирор кишига очмасликка буюрилганман”, – дейди” (Имом Аҳмад ривояти).

Биринчи бўлиб қабрдан чиқадиган ва биринчи бўлиб шафоат қилишни бошлайдиган Зот ҳам жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссалом бўладилар. Бу ҳақда шундай деганлар:

أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ شَافِعٍ وَأَوَّلُ مُشَفَّعٍ
(رواه الإمام مسلم عن أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه).

яъни: “Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман. Қабрдан биринчи чиқадиган шахсман. Биринчи шафоат қилувчиман. Биринчи шафоати қабул қилинувчиман” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, сизу бизни мана шундай улуғ Зотнинг уммати қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

▫️ Каналга уланиш
#Ғафлатда_қолманг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ой кириб келди

“... Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди”
(Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлуд ойи” деб ҳам номланади.

Мавлуд нима дегани? Мавлуд луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлуди Набий” дейилади.

Мавлуд ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

Бу ойни қандай ўтказиш керак? Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
@kukaldoshuz
036 Йаасийн
Абдулбосит Қобилов

Ёсин сурасининг фазилати


Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Telegram
@kukaldoshuz
#КУН_ОЯТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ҲАДИСИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини тил байрами билан табриклади
Муҳтарам ватандошлар!

Сиз азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни бугунги қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

1989 йил 21 октябрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши миллий мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини барчамиз яхши эслаймиз.
БАТАФСИЛ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Тил бор экан – миллат барҳаёт

Тил — миллат қиёфасининг бир бўлаги. Шу сабабли ҳали мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ ўзбек тилига давлат мақоми берилди. Шунингдек, ўзбек тилининг софлигини асраш, ёш авлодга унинг аҳамиятини етказиш борасида бир қанча маънавий-маърифий тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Шундай тадбирлардан бири 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Тил бор экан – миллат барҳаёт”мавзусида Zoom дастури орқали онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
БАТАФСИЛ

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
#КУН_ОЯТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
#КУН_ҲАДИСИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Forwarded from Muslim.uz
БУГУН, 22 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸22 октябрь куни соат 20:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошланади.

Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 15 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 2-жузи туҳфа этилади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
📅 23. 10. 2020 йил
Ҳафтанинг жума куни
(Тошкент вақти билан)
Тонг: 05.26
Қуёш: 06:44
Пешин: 12:12
Аср: 15:48
Шом: 17:32
Хуфтон: 18:46
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
Ko'kaldosh madrasasi pinned «#Намоз_вақтлари 📅 23. 10. 2020 йил Ҳафтанинг жума куни (Тошкент вақти билан) Тонг: 05.26 Қуёш: 06:44 Пешин: 12:12 Аср: 15:48 Шом: 17:32 Хуфтон: 18:46 Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг! t.iss.one/kukaldoshuz»