Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Juma_fazilatlari

Gunohlar mag‘firat etiladi.

    Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam): “Kimki g‘usl qilib, pokiza kiyim kiysa va mushk bilan xushbo‘ylansa, masjidga shoshmasdan borsa va imom ma’ruzasini bo‘lmasdan eshitsa va namoz o‘qisa u kishi uyga o‘tgan jumadan beri qilgan gunohlaridan forig‘ bo‘lgan holda qaytadi”, dedilar. 
    Boshqa bir hadisda esa, “Kimki juma namozidan so‘ng, oyog‘ini almashtirmasdan turib quyidagi suralarni 7 martadan o‘qisa: Fotiha, Ixlos, Falaq va Nos suralarini, Alloh subhanahu va Taolo uning avvalgi va oxirgi gunohlarini kechiradi va uni mukofotlaydi, deganlar.

Kanalimizga aʼzo boʻlish uchun
👉 t.iss.one/kukaldoshuz / kukaldosh.uz
Yaqinlaringizga ham ulashing!
#Hadis_salovot
Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
#Жума_суннатлари

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga a‘zo bo‘ling 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
#КУН_ҲИКМАТИ
Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz
ИМОМИ АЪЗАМНИНГ ЎҒЛИ ҲАММОДГА ЎН ЎГИТИ

1) Аллоҳдан қўрқиб, жисмингдаги барча аъзоларни гуноҳу маъсиятдан сақлаган ҳолда Унга бандачилик қил! Унинг буйруқларини сўзсиз адо эт!

2) Эҳтиёжинг тушадиган илмни ўрганишдан ўзингни олиб қочма!

3) Мусулмонга ҳам, зиммийга ҳам душманчилик қила кўрма!

4) Аллоҳ берган ризқингга қаноат қил!

5) Бошқаларга муҳтож бўлмаслигинг учун қўлингдаги бисотингдан тадбиркорлик билан фойдалан!

6) Одамлар сенга таҳқир назари билан боқишларига сабабчи бўладиган юмушни қилма!

7) Аллоҳни зикр қил, Унинг пайғамбарига бисёр саловатлар йўлла!

8) Ҳар куни Қуръон ўқишга одат қил ва ўқиганларингнинг савобини Пайғамбаримизга (алайҳиссалом) , ота-онанг, устозларингга ва барча мусулмонларга бахшида қил!

9) Қўшничиликни яхши қил ва қўшнингдан келадиган азиятларга сабр-бардошли бўл!

10) Барча ишларингда холис ниятли бўл, ҳар ҳолатда ҳам фақат ҳалол нарсаларни истеъмол қилишга жидду жаҳд қил!

«Ўксинма» китобидан.

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz

t.iss.one/kukaldoshuz
Муносабат: Диний бағрикенгликнинг амалдаги инъикоси
Куни
кеча дунё афкор оммасининг бутун эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75-сессиясида сўзлаган нутқига қаратилди, десак муболаға бўлмайди.

Чунончи, давлатимиз раҳбари олий минбардан туриб: “Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир”, дея таъкидладилар.
БАТАФСИЛ

#munosabat
#diniy_bag`rikenglik

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz
Ҳизбут таҳрирнинг залолати ҳақида фатво

Савол:
Бизда бир “Ҳизбут-таҳрир” номли жамоа бор. Ислом халифалигини ўрнатиш ҳақида бонг уришади. Уламолар ҳақида ҳар хил гаплар гапиришади. Уларга қандай раддия қилиш керак? Ўзи Ислом халифалигига қандай йўл тутилиш керак?

🟢Жавоб: Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ.

Инсонлар жамоаланиш бўйича икки жамоага ажрайдилар. Роҳманнинг жамоаси ва Шайтон жамоалари. Аллоҳ таолонинг жамоаси тарқоқ бўлиши асло мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعًا لَسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ إِنَّمَا أَمْرُهُمْ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَفْعَلُونَ

“Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳларга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур” (Анъом сураси 159-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса: “Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиниб кетди. Насоролар ҳам етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиниб кетди. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлиниб кетади”, деганлар (Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Яна Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Муовия разияллоҳу анҳудан ҳам шунга ўхшаш ҳадис ривоят қилган. Унда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Уларнинг ҳаммаси дўзахдадир. Биргина фирқа бундан мустасно”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Ўша бир тоифа кимлар, эй, Аллоҳнинг Расули!” дейишди. У Зот: “Жамоатдир”, дедилар. Сўнг яна қўшимча қилиб айтдиларки: “Албатта яқин орада шундай қавмлар келадики, қутириш касали беморни қандай эгалласа, уларни ҳавои нафс худди шундай эгаллайди” – дедилар.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар берган нарсалари воқеъликда содир бўлди. Ҳавои нафсга эргашиш кўпайди. Фирқалар, жамоалар кўпайди. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло ўз китобида айтади:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا وَاذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُمْ بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنْتُمْ عَلَى شَفَا حُفْرَةٍ مِنَ النَّارِ فَأَنْقَذَكُمْ مِنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آَيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” (Оли Имрон сураси 103-сура).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ўзларингиздан олдингилар йўлига худди (камон ўқининг) патлари бир хил жойлашгани каби, изма-из эргашасизлар. Ҳатто улар зобб (эчкиэмар)нинг инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам албатта кирасизлар. Саҳобалар айтдилар: “Эй, Расулаллоҳ! Яҳудлар ва Насороларми?” Пайғамбар алайҳиссалом: “Унда ким?” — дедилар.

Яна Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Мўъмин мўъмин учун худди бир бирини мустаҳкамлаб турувчи бино кабидир”.

Аммо бу пайдо бўлган ҳизблар-жамоалар ўзаро бир-бирларидан танофурда, нафратдадирлар. Бир бирларини таъна-айб қўядилар. Ҳатто бир киши: “Бу ҳизблар дин душманларининг ирода-истакларини яъни умматни тафриқага солиш, хотирини паришон қилиш, алалоқибат умматни заъифлаштириш каби ишларни амалга оширяптилар”, деса тўғри айтган бўлади.
Хуллас, “Ҳизбут таҳрир” жамоаси қаттиқ адашган тоифалардан. Мен сўзимнинг авалиданоқ шу сўзни айтсам балки сизларга ғариб туюлар. Аслида бу сўзни айтишдан олдин муқаддима келтиришим керакдир. Масалан қуйидагича: “Ушбу ҳизбут таҳрир жамоаси паскаш жамоа бўлиб, Урдунда пайдо бўлган. “Ихвонул муслимин”дан ажраб чиққан. Ихвончилар уларга бу йўлдан қайтсинлар учун ўзаро элчилар юборишган. Лекин улар қайтишдан бош тортишган. Уларнинг етакчиси Тақиюддин Набаҳоний эди. Улар ақида масалаларида қуйидагиларни айтадилар: ақидавий ҳукм фақат ақлдан олинади. Агар самъий яъни, нақлий далилдан олинса, у фақат қатъий далил бўлиши керак.
Шунинг учун ҳам улар азоби қабрни рад қиладилар, Масиҳуд-Дажжолни чиқишини инкор қиладилар. Фазилатли аҳлоқлар ва илм ўргатишга бепарво бўладилар. Ҳизбчилар қуруқ сиёсатдонликка ўргатиладиган динга мухолиф жамоадир.

Ҳизбчиларнинг етакчисига: “Нима учун сизларда Қуръон ёдлатадиган мадрасалар кўринмайди?”, деб сўралганда шундай жавоб берган: “Мен дарвешлар чиқармоқчимасман”. Кўриб турганингиздек, улар фақат сиёсатга таянадилар. Илм, аҳлоқ ва қалб тарбияси, зуҳд, тақвога сабаб бўлувчи илмлар улар учун қизиқ эмас. Фиқҳий масалаларда ҳам ўзларига хос жиҳатлар бўлиб, уларга кўра эркак киши номаҳрам аёл билан қўл бериб кўришса, жоиз бўлади. Шунингдек, шўрода кофир инсон ҳам бўлиши, ҳамда у умумий маънода волий, ҳоким бўлиши ҳам мумкин. Шундай қилиб, Ҳизбут таҳрир жамоаси энг адашган тоифалардан биридир.

Мен Ҳизбут–таҳрирлик билан фахрланган, гердайганлардан таажжубдаман. Барча мўмин мусулмонларни ҳизбут-таҳрир жамоасидан огоҳликка, улардан узоқ бўлишга чақираман. Агар биз ҳизбут-таҳрир жамоасини таъвилчилар, деб ҳисобламасак эди, аслида уларни кофир дейишимиз ҳақли бўларди. Чунки улар азоби қабрни инкор қиладилар. Масиҳуд-дажжолни чиқишини инкор қиладилар. Етакчилари эса: “Талабаларига Қуръонни ўргатиш лозим эмас. Улардан дарвешлар етиштирмаслик керак” – дейди.
Яман уламолар кенгаши аъзоси
Шайх Муқбил Ҳодий Водиий

Манбаа muslim.uz портали

📢Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌎 www.kukaldosh.uz
🌐 @kukaldoshuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Одоб-миллат кўрки

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇
Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.
Аҳмад ибн Ҳанбал

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5oaBcPAX9SErw
Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

Ўрта махсус ислом таъ лим муассасалари бўйича 2020-2021 ўқув йили учун 2020 йил 16-17 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижалари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot телеграм боти орқали эълон қилинди. Абитуриентлар мазкур ботда шахсий ДТМ махсус кодини киритиш орқали ўзининг тест синови натижалари билишлари мумкин.

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22874

Kanalimizga obuna bo‘ling
@kukaldoshuz
Тазия изҳори

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Холмуродов Асадулло домланинг волидаи муҳтарамаларининг вафот этганликлари муносабати билан хонадон ахилларига чуқур тазия изҳор этамиз. Онахонимизни Аллоҳ раҳматига олсин. Марҳума онахонимизнинг яқинларига сабру жамил ато этсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожи’ун.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти раҳбарияти
Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

Ўрта махсус ислом таъ лим муассасалари бўйича 2020-2021 ўқув йили учун 2020 йил 16-17 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижалари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot телеграм боти орқали эълон қилинди. Абитуриентлар мазкур ботда шахсий ДТМ махсус кодини киритиш орқали ўзининг тест синови натижалари билишлари мумкин.

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22874

Kanalimizga obuna bo‘ling
@kukaldoshuz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укалари Бадриддинхон Темирхон ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Каналга обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

@kukaldoshuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу айтадилар:

لَمَّا قَدِمَ رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم المدينةَ انجَفَل الناسُ إليه وقيل قَدِمَ رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم قَدِمَ رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم قَدِمَ رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم فجِئْتُ في الناسِ لِأَنْظُرَ إليه فلما استَثْبَتُّ وجهَ رسولِ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم عَرَفْتُ أن وجهَه ليس بوجهِ كذابٍ وكان أَوَّلُ شيءٍ تكلم به أن قال:

أَيُّها الناسُ أَفْشُوا السلامَ، وأَطْعِمُوا الطعامَ، وصَلُّوا والناسُ نِيَامٌ، تَدْخُلوا الجنةَ بسَلَامٍ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага
(ҳижрат қилиб) етиб келганларида одамлар (бошқа барча ишларини ташлаб) у кишининг олдиларига келиб ўраб олишди. (Чор атрофдан одамларнинг оғзида) «Аллоҳнинг элчиси келди, Аллоҳнинг элчиси келди, Аллоҳнинг элчиси келди…» деган гаплар янграрди. Мен ҳам ҳамма қатори у кишини бир кўриш учун келдим. Расулуллоҳнинг юзларини аниқ-тиниқ кўрар эканман, билдимки (тўла ишонч ҳосил қилдимки) бу инсоннинг юзи каззоб кимсанинг юзи эмас (бу одам ёлғончи бўлиши мумкин эмас). Ўшанда у кишининг энг биринчи айтган сўзи (ҳадиси) шу бўлдики:

أَيُّها الناسُ أَفْشُوا السلامَ، وأَطْعِمُوا الطعامَ، وصَلُّوا والناسُ نِيَامٌ، تَدْخُلوا الجنةَ بسَلَامٍ

«Эй одамлар, саломлашишни ёйинглар
(бир-бирингизга очиқ-ойдин эшитиладиган овоз билан салом бериб, саломлашишни тарқатинглар), (қариндошларга, қўни-қўшниларга, камбағал-муҳтожларга, меҳмонларга ва барчага…) таом беринглар, одамлар ухлаб ётган пайтлари сизлар (кечалари таҳажжудга туриб кўп-кўп) намоз ўқинглар, ана шунда сизлар тинч-омонлик билан (хотиржамлик ва осойишталик ила) жаннатга кирасизлар».

Термизий ривоятлари
t.iss.one/kukaldoshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”.
Аҳмад ибн Ҳанбал

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР! ХАЙРЛИ ТОНГ! БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!

@kukaldoshuz
Ёсин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
t.iss.one/kukaldoshuz