Ko'kaldosh madrasasi
6.27K subscribers
17.8K photos
2.61K videos
670 files
16.6K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
#Қурбонлик_масалалари

ҚУРБОНЛИК КИМЛАРГА ВОЖИБ

Масала: Балоғатга етмаган болалар нисобга етадиган молни мерос сифатида олсалар, ўз номларидан қурбонлик қилишлари вожиб бўлмайди.

Масала: Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ноиб қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил ёки ноиб қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил ёки ноиб қурбонликни ният қилиши кифоя қилади.

Масала: Сафардаги киши бирор юртда ўн беш ёки ундан ортиқ кун муқим бўлиб қолиб, телефон ёки бирор восита орқали ўз юртидаги кишини мени номимдан қурбонлик қилгин деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади.

Масала: Вафот этган киши қурбонлик қилишни васият қилган бўлса, бутун бир ёки еттидан бир ҳиссани қурбонлик қилишлиги вожиб бўлади ва қурбонлик гўштини барчасини фақир, мискинларга садақа қилиб юбориш ҳам вожиб бўлади.

Масала: Нисоб эгаси қурбонлик кунларида жонивор сотиб олишга нақд пули бўлмаса, қарз олиб қурбонлик қилиши зиммасига вожибдир.

Масала: Бир киши бир нечта қурбонлик қилса, улардан биттаси вожиб қурбонлик, қолганлари эса нафл қурбонлик бўлади.

Масала: Агар аёл кишини тақинчоқлари ва уйдаги кераксиз нарсалари нисоб миқдорига етадиган бўлса, аёл кишининг зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Масала: Одамлар қурбонлик мақсадида бозордан сотиб олмай уйда боқаётган қўйларини қурбонлик қилишни хоҳласа, улардан биттасини тайин қилиб қурбонлик қилишни ният қилади ва унинг бу нияти билан ўша жониворни қурбонлик қилиши лозим бўлиб қолмайди. Уни сотиб юбориб, ўрнига бошқасини қурбонликка сотиб олиши жоиз бўлади, яъни кимни мулкида аввалдан қўй-моллари бўлиб, уларни қурбонлик қилишни ният қилсада, уларни қурбонлик қилиш лозим бўлиб қолмайди.

Масала: Бой одам қурбонлик кунлари ичида қурбонлик қила олмаса, бир қўй ёки эчкини қийматини садақа қилиши вожиб бўлади. Агар қурбонликка жонивор сотиб олган бўлса, ўша жонворни тириклигича садақа қилиши вожиб бўлади. Агар билмай қурбонлик кунлари ўтиб кетган бўлса ҳам сўявераман деб сўйиб қўйган бўлса, гўштини ўзи емай фақирларга садақа қилиши вожибдир.

Масала: Фақир одам қўй сотиб олаётган пайтда қурбонликни ният қилмай сотиб олгандан кейин қурбонлик қилишни ният қилса, ўша жониворни қурбонлик қилиши вожиб эмас.

Масала: Бир неча киши ўртага пул ташлаб бирор тижорат ёки ишлаб чиқариш қилса ва уларнинг барчасини ўртадаги пули нисобга етса, лекин ўртадаги пулдаги ҳар бирининг улуши нисобга етмаса, бирортасини зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.

Масала: Бир кишини учта ёки тўртта ўғиллари бўлиб, улар билан биргаликда тижорат қилсалар ва уларни еб-ичиши, турар жойлари бир жойда бўлса, асл мол отаники бўлиб, фарзандлар отага ёрдамчи бўлсалар, бундай ҳолатда отанинг зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Фарзандларга эса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Агар фарзандлари нисоб эгалари бўлсалар, уларнинг зиммасига ҳам қурбонлик қилиш вожиб бўлади.

Масала: Қурбонлик қилувчи киши қурбон ҳайитини ўқиб, қурбонлик қилганидан кейин сочи ва тирноқларини олиши мустаҳаб бўлади.

Масала: Вожиб бўлган қурбонликни ўзгалар томонидан қилишлик учун ларнинг ижозати зарур. Акс ҳолда уларнинг қурбонликлари адо бўлмайди. Агар ака-укалар йўқлигида бири бошқаси томонидан қурбонлик қилиб қўйиш одати бўлса, ижозат беришидан олдин қурбонлик қилиши жоиз бўлади. Ўзгалар томонидан нафл қурбонлик қилинаётган пайтда уларнинг ижозатини сўрашлик шарт эмас. Тирикларга ва ўликалар номидан нафл қурбонликлар қилиш жоиз. Уларнинг ижозатлари шарт эмас. Чунки, қурбонликнинг эгаси ҳайвоннинг эгаси бўлиб, у бошқаларга савобини бағишламоқда.

Масала: Бир неча кишилар битта ҳайвонни қурбонлик қилаётганларида сўювчи ҳаммаларини номма-ном санаб фалончи ва фалончилар номидан деб тилга олиши шарт эмас. Лекин, улар томонидан сўйилаётганини қалбдан ўтказилади.

Масала: Бир неча киши шерик бўлиб, қурбонлик қилинаётган суратда судхўр ва шу каби ҳаромдан мол топгувчиларни шерик қилинса, ҳеч бир кишининг қурбонлиги дуруст бўлмайди. Лекин улар бирортасидан ҳалол пул олиб шерик бўлсалар, жоиз бўлади. Шунингдек, шериклардан бирортаси гўшт арзон тушиши мақсадида шерик бўлса, бирортасини ҳам қурбонлиги жоиз бўлмайди.
ҚУРБОНЛИКНИ ҲАЙИТДАН АВВАЛ СЎЙИШ
#қурбонлик

194-CАВОЛ:
Қурбонлик қилиш учун ният қилинган мол касаллиги туфайли қурбонлик қилишдан аввал сўйиб сотилса ва пулини масжидни ободонлаштириш учун берилса қурбонлик қилган савобини оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик вақти келмасдан сўйилган ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди. Қайтадан қурбонлик қилиш шарт бўлиб қолади. Масжидни ободонлаштириш учун эҳсон қилиш катта савоб, лекин бу қурбонликни зиммадан соқит қилмайди. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:

ثُمَّ أَوَّلُ وَقْتِ الْأُضْحِيَّةِ عِنْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ الثَّانِي مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَّا أَنَّ فِي حَقِّ أَهْلِ الْأَمْصَارِ يُشْتَرَطُ تَقْدِيمُ الصَّلَاةِ عَلَى الْأُضْحِيَّةِ .

яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти
қурбонлик кунининг субҳи содиқи (яъни, тонги отган)дан бошланади. Лекин шаҳар аҳолиси ийд намозини қурбонликдан аввал адо қилиши шарт бўлади” (Ҳозирги пайтда катта қишлоқлар ҳам шаҳар ҳукмида бўлади)” (“Мабсут” китоби).

Қуйидаги ҳадиси шариф мазкур масаланинг далил исобланади. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:

مَن ذبَحَ قبل الصَّلاةِ فإنَّما يذبحُ لنَفْسِه، ومَن ذَبَحَ بعد الصَّلاةِ فقد تَمَّ نسُكُه وأصاب سُنَّةَ المُسْلمينَ

яъни: “Ким намоздан аввал (
қурбонлик) сўйган бўлса, ўзи учун сўйибди. Ким намоздан кейин сўйган бўлса, унинг қурбонлиги мукаммал бўлибди ва мусулмонларнинг йўлини тутибди” (Имом Бухорий ривояти).

Демак,
қурбонлик вақти жума намози ўқилмайдиган олис қишлоқларда ҳайит куни тонг отгандан бошланса, шаҳар ва жума ўқиладиган катта қишлоқларда ҳайит намозидан кейиндир. Бу вақтдан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтмайди ва қайта қурбонлик қилиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚУРБОНЛИКНИНГ ВАҚТИ
#қурбонлик

200-CАВОЛ:
Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.
Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар:
من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(
Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”).
Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ

яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да
қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).

Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:

وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ

яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.
Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни
қурбонлик қилиш яхшироқ.

Хулоса қилиб айтганда,
қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ СОТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#қурбонлик

CАВОЛ: Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, қурбонлик гўшти ва терисини сотиб бўлмайди. Лекин уларни доимий фойдаланиладиган ашёларга алмаштириш мумкин.
Динимизда қурбонлик қилиш жуда фазилатли ва савобли амаллардан ҳисобланади. Закот нисоби миқдорида маблағга эга бўлган кишилар қурбонлик қилишлари вожибдир. Маблағнинг бир йил ортиқча бўлиб туриши шарт эмас. “Бадоиъус саноиъ” китобида жонлиқ сўйилиши билан (яъни қон оқизилиши билан) қурбонлик ибодати амалга ошган бўлади. Унинг гўштини садақа қилиш мустаҳабдир, дейилган. Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси ёки гўштини сотиш борасида “Танвирул-абсор” ва унинг шарҳи “Дуррул-мухтор” китобларида шундай дейилади:
)ﻭﻳﺘﺼﺪﻕ ﺑﺠﻠﺪﻫﺎ ﺃﻭ ﻳﻌﻤﻞ ﻣﻨﻪ ﻧﺤﻮ ﻏﺮﺑﺎﻝ ﻭﺟﺮاﺏ) ﻭﻗﺮﺑﺔ ﻭﺳﻔﺮﺓ ﻭﺩﻟﻮ (ﺃﻭ ﻳﺒﺪﻟﻪ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻪ ﺑﺎﻗﻴﺎ) ﻛﻤﺎ ﻣﺮ (ﻻ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ ﻛﺨﻞ ﻭﻟﺤﻢ ﻭﻧﺤﻮﻩ) ﻛﺪﺭاﻫﻢ (ﻓﺈﻥ) (ﺑﻴﻊ اﻟﻠﺤﻢ ﺃﻭ اﻟﺠﻠﺪ ﺑﻪ) ﺃﻱ ﺑﻤﺴﺘﻬﻠﻚ (ﺃﻭ ﺑﺪﺭاﻫﻢ) (ﺗﺼﺪﻕ ﺑﺜﻤﻨﻪ) ﻭﻣﻔﺎﺩﻩ ﺻﺤﺔ اﻟﺒﻴﻊ ﻣﻊ اﻟﻜﺮاﻫﺔ،
яъни: “Қурбонлик учун сўйилган жонлиқнинг териси садақа қилиб юборилади ёки ундан(ишлатиш учун) қоп, элак, меш, сафар халта, ва челак каби нарсалар ясалиши мумкин. Ёки терини узоқ вақт ишлатиладиган мазкур маиший асбоб ускуналарга алмаштирилса ҳам бўлади. Лекин сирка, гўшт, пул ва шулар каби бир марта фойдаланиладиган нарсаларга алмаштирилмайди. Агар жонлиқнинг гўшти ёки териси мазкур бир марталик истемол қилинадиган нарсаларга ёки пулга сотилса, пулини садақа қилинади. Бундан сотиш жоизлиги, лекин макруҳлиги келиб чиқади”

Мазкур матн ва шарҳнинг хошияси “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар қўшимча қилинган:
ﻭاﻟﺼﺤﻴﺢ ﻛﻤﺎ ﻓﻲ اﻟﻬﺪاﻳﺔ ﻭﺷﺮﻭﺣﻬﺎ ﺃﻧﻬﻤﺎ ﺳﻮاء ﻓﻲ ﺟﻮاﺯ ﺑﻴﻌﻬﻤﺎ ﺑﻤﺎ ﻳﻨﺘﻔﻊ ﺑﻌﻴﻨﻪ ﺩﻭﻥ ﻣﺎ ﻳﺴﺘﻬﻠﻚ، ﻭﺃﻳﺪﻩ ﻓﻲ اﻟﻜﻔﺎﻳﺔ ﺑﻤﺎ ﺭﻭﻯ اﺑﻦ ﺳﻤﺎﻋﺔ ﻋﻦ ﻣﺤﻤﺪ: ﻟﻮ اﺷﺘﺮﻯ ﺑﺎﻟﻠﺤﻢ ﺛﻮﺑﺎ ﻓﻻ ﺑﺄﺱ ﺑﻠﺒﺴﻪ
яъни: “Ҳидоя ва унинг шарҳларида келганидек, саҳиҳ қавл шуки, бевосита ундан буюм сифатида фойдаланиладиган нарсаларга сотиш жоизлиги масаласида тери ва гўштнинг ҳукми бир хил. Аммо уларни (бир марта) истеъмол қилинадиган (озиқ-овқат маҳсулотлар каби) нарсаларга сотиш жоиз эмас. “Кифоя” китобида Ибн Самоъадан ривоят қилинган Имом Муҳаммаднинг қуйидаги: “Агар жонлиқ гўштига кийим сотиб олса, уни кийишида зарар йўқ” деган сўзи билан мазкур ҳукмни қувватлаган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КАРАНТИН ШАРОИТИДА ҚАНДАЙ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШИМИЗ МУМКИН?
#қурбонлик

458-CАВОЛ: Карантинда қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлмоқда. Бундай вазиятда қурбонлик қилишни қандай қулай йўллари бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозир юртимизда карантин давом этаётгани ва айни қурбонлик кунларида транспорт ҳаракати чеклангани сабабли қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлиши табиий.
Қурбонлик вожиб бўлган юртдошларимиз имкон қадар қўй сотиб олиб, қурбонлик қиладилар. Бунинг иложи бўлмаса, қўй топа оладиган бирор кишини топиб, уни сотиб олиш ва қурбонлик қилишга вакил қиладилар. Чунки Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ўринбосар қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил қурбонликни ният қилиши кифоя қилади. Сотиб олишда нархи келишилса кифоя, пулини насия ҳам қилиш мумкин. Телефон ёки бирор восита орқали бирор кишини “мени номимдан қурбонлик қилгин” деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади.
Ҳанафий мазҳабига кўра бой (яъни, нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғланган бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди. Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
لَوْ تَصَدَّقَ بِعَيْنِ الشَّاةِ أَوْ قِيمَتِهَا فِي الْوَقْتِ لَا يَجْزِيهِ عَنْ الْأُضْحِيَّةَ ؛ لِأَنَّ الْوُجُوبَ تَعَلَّقَ بِالْإِرَاقَةِ وَالْأَصْلُ أَنَّ الْوُجُوبَ إذَا تَعَلَّقَ بِفِعْلٍ مُعَيَّنٍ أَنَّهُ لَا يَقُومُ غَيْرُهُ مَقَامَهُ
яъни: “Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди...” (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Қурбонлик қилиши вожиб бўлган, бой киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўя олмаса-ю, қурбонлик кунлари ўтиб кетса, қазоси учун ўртача қўйни қийматини садақа қилиши вожиб бўлади. Аммо фақир киши қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиб, уни қурбонлик кунларида сўёлмаган бўлса, қазоси учун жонлиқни тирик ҳолида садақа қилади. Лекин, бундай садақа қилиш билан ўз вақтида сўйилган қурбонликка ваъда қилинган савобга эришилмайди.
Қурбонлик гўштини тақсимлаш ва тарқатишга келсак, ушбу амал шариатимизда мустаҳаб амал ҳисобланади. Бугунги эпидемиологик талаблар қатъий белгиланган бир пайтда вазиятдан келиб чиқиб, гўштни тарқатиш айнан ҳайит кунларида бўлиши шарт эмас. Балки, кейинчалик ҳам тарқатилиши мумкин. Вакил орқали узоқроқ жойда қурбонлик қилдирганлар, хоҳласалар ўша жойда тарқатишлари ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга обуна бўлиш учун 👇
Facebook
https://www.facebook.com/kukaldoshuz/
Instagram
https://www.instagram.com/kukaldoshuz?r=nametag
Telegram
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEcTJ5q223uhhmssyQ