Ko'kaldosh madrasasi
6.22K subscribers
17.9K photos
2.64K videos
670 files
16.7K links
"Ko‘kaldosh" o‘rta maxsus islom bilim yurti telegram kanali

Rasmiy sayt va sahifalar:
🌐 taplink.cc/kukaldoshuz

Murojaat uchun:
📨 @kukaldoshuzbot
Dushanba-shanba. 9.00-16.00 gacha

📍 Manzil: Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi, 46-uy
Download Telegram
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Ихтилофларга_раддия


Сафар сабабли суннат ва нафл намозлари қаср қилинмайди

«Сафар сабабли суннат ва нафл намозлари қаср қилинмайди. Сафарда фарз намози қаср қилиб ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Улар ўзи аслида неча ракъат бўлса, шунча ўқилади. Чунки «сафарда намозни қаср килиб ўқиш фикр билан эмас Аллоҳ таолонинг амри билан собит бўлган ва фарз намозларига хос қилинган».

©️ Шамсул-аимма Сарахсий раҳимаҳуллоҳ

📚"Ал-Мабсут" китоби
@AhliSunnaValJamoaUz

Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил:
https://uza.uz/posts/626465

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Имом_Термизий #Президент_қарори

▪️Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Имом Термизий асарлари бўйича ҳадислар билимдони” танлови ўтказилиши тавсия этилган.

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
#Қабул_2024

📣 6-ҳудуддаги кириш имтиҳонлари давом этмоқда

🗓 Жорий йилнинг 19 август куни Тошкент шаҳридаги 6-ҳудудда абитуриентларнинг
тест синовларига кириш рухсатномасида ёзилган вақтда имтиҳон жараёнлари бошланди.

✔️Тошкент шаҳридаги мазкур 6-ҳудудда 19-24 август кунлари 2 631 нафар абитуриент тест топширади.

🪪 Абитуриент тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ёки ID карта ҳамда имтиҳон рухсатномаси билан келиши талаб этилади.

❗️Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда ҳамда ўз вақтида келмаган абитуриент тест синовларига киритилмайди.

📍6-ҳудуд манзили: Тошкент шаҳри, Ҳазрати Имом мажмуаси, Тилла Шайх масжиди

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Xabarlar

Президент Қорақалпоғистон фаоллари билан ҳудудни янада ривожлантириш вазифаларини муҳокама қилди
Manba: https://president.uz/

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shavkat Mirziyoyevning Qoraqalpog‘iston Respublikasiga tashrifi

Manba: https://t.iss.one/mtrkuzofficial

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
Forwarded from Qur'on kursi | Ko'kaldosh
#Quron_qalblar_shifosi

IBODAT DILGA QUVONCH BAG‘ISHLAYDI

Alloh taolo Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi va sallamga shunday amr qilgan: “Shak-shubhasiz, Biz ular (masxara qilib) aytayotgan so‘zlaridan dilingiz siqilishini bilamiz. ...

(Davomi bor).

@Quron_KukaldoshUzdiniy-ma'rifiy kanal!
Forwarded from ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR
#Kun_hikmati

Alloh kimning tanasining sog'lig'ini, qayerga bo'lmasin, qalbining omonligini, yashashi uchun bir kunlik rizqiga kifoya qiladigan ozuqani va oilasining omonligini birlashtirgan bo'lsa, Alloh unga dunyo mulkidan o'zidan boshqasi erishmagan barcha ne'matlarni jamlabdi.
Shunday ekan, u kishiga o'sha kunini faqat shukr qilish bilan, unga nemat beruvchi Zotga itoat qilish bilan va Uni zikr qilishni kanda qilmaslik bilan qarshilamog'i kerak.


Imom Munoviy rohimahulloh "Fayzul qodir" asari

Ko'kaldosh O'MIBYu Matbuot kotibi Rustam Oxunjonov tarjimasi


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

📢 Дўстларингизга ҳам улашинг:
🌐 t.iss.one/AHNAFUZ
Ижтимоий тармоқларда ҳам бизни кузатишингиз мумкин!
https://taplink.cc/ahnafuz
#Раддия
#Ҳанафий_фиқҳи

НАМОЗДА ИМОМ ОРҚАСИДА ИҚТИДО ҚИЛГАН ОДАМНИНГ ҚИРОАТ ҚИЛИШИНИНГ КАРОҲИЯТИ

Намозда имомга иқтидо қилган одамнинг Фотиҳа сурасини ва ундан бошқа сураларни жаҳрий ва махфий намозда қироат қилишлик таҳримий макруҳ* ҳисобланади. Бу гап саксондан ошиқ буюк саҳобалардан ривоят қилинган. Бу ҳақда бизгача етиб келган айрим ривоятларни келтирамиз:
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан: “Агар биронтангиз имом орқасидан намоз ўқисангиз, бас, имомнинг қироати сизга кифоя қилади, агар ёлғиз намоз ўқиса, қироат қилсин!” (Молик роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган).
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан: “Имом билан бирга бирон нарсада қироат қилишлик йўқ”, деб айтганлар.
Муҳаммад ибн Ҳасан “Муватто”си ва унинг Мулла Али Қорий ёзган шарҳидан: “Молик бизга хабар берди, Ваҳб ибн Кайсон Жобир ибн Абдуллоҳдан у зот қуйидаги гапни айтганларини эшитганларини ривоят қиладилар: “Ким бир ракаат намозда Уммул Китобни (Фотиҳа сурасини) ўқимаса у намозни ўқимабди, магарам имомни орқасида иқтидо қилган бўлса бундан мустасно”.
Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бизга Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Ҳафс ибн Осим ибн Умар ибн Хаттоб хабар берадилар, у киши Нофеъдан (Нофеъ ибн Умардан), у зот айтадилар: “Ким имом орқасидан намоз ўқиса, ўша имомнинг қироати унга кифоя қилади.”
“Кимнинг иқтидо қилган имоми бўлса ўша имомнинг қироати у учун қироат бўлади”. Аҳмад ўзларининг муснадларида Абу Зубайрдан ривоят қилиб келтирадилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан марфуъан ва Шаъбийдан “Кирмоний”да: “Мен етмишта Бадр ғазотида иштирок этган саҳобаларнинг барчасини имомнинг орқасидан қироат қилмасликларини кўрдим”.
Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бизга Абу Ҳанифа Абул Ҳасан ривоят қилдилар деб, хабар бердилар: Муса Ибн Абу Оишадан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким имомнинг орқасидан намоз ўқиса, ўша имомнинг қироати у учун қироат бўлади”.
Муҳаммад роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бизга Муҳаммад ибн Абона ибн Солиҳ Ал Қурайший Ҳаммоддан, у киши Иброҳим Наҳаъийдан, у эса Алқама ибн Қайсдан хабар берадилар: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу имомнинг орқасидан иқтидо қилиб жаҳрий ва махфий намозларида аввалги ва охирги икки ракаатда қироат қилмас эдилар.
Абдурраззоқ роҳимаҳуллоҳ Алий розияллоҳу анҳудан тахриж қилиб келтирадилар: “Ким имомни орқасидан иқтидо қилиб қироат қилса, фитратга хато қилибди, яъни гуноҳкор бўлибди”. Ушбу хабарни Ибн Ҳумом айтиб ўтганлар.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот котиби Р.Охунжонов манбалар асосида тайёрлади

*Макруҳи таҳримий. (ҳаром ҳисобланадиган макруҳ). Шариат (Оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига совчилик қилиш, эркакларнинг ипак ёки тилло истеъмол қилиш каби ишлар мисол бўлади.Ҳанафийларда макруҳи таҳримийни қисқа қилиб макруҳ деб қўйилади. Уларнинг наздида макруҳи таҳримий ҳаромга жуда яқин нарса ҳисобланади. Аммо уни инкор қилган киши кофир бўлмайди.

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi
#Қабул_2024

📣 Тошкент шаҳри, 6-ҳудуддаги кириш имтиҳонлари давом этмоқда

🗓 Бугун, 21 август куни Тошкент шаҳридаги 6-ҳудудда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари давом этмоқда.

✔️Тошкент шаҳридаги мазкур 6-ҳудудда 19-24 август кунлари 2 631 нафар абитуриент тест топширади.

🪪 Абитуриент тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ёки ID карта ҳамда имтиҳон рухсатномаси билан келиши талаб этилади.

❗️Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда ҳамда ўз вақтида келмаган абитуриент тест синовларига киритилмайди.

📍6-ҳудуд манзили: Тошкент шаҳри, Ҳазрати Имом мажмуаси, Тилла Шайх масжиди

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi